OZODLIK KANALI™
✔
14.7K subscribers
18.3K photos
6.33K videos
95 files
31.9K links
Ozodlik haqqoniy va eksklyuziv axborotni cheklovsiz tarqatuvchi vositadir. @ozodnews ga xabar, foto video yuboring.
"Rost gap faqat shu yerda aytiladi"
Download Telegram
OZODNEWS: Тўққиз йилдан буён кутилган декларациялаш нега амалдорлардан бошланмаяпти?

📹 ВИДЕО

Президент куёви Ойбек Турсунов Perfectum бош офисини сотиб олмоқда. Бино бозор нархидан анча арзон сотиляптими?

Амалдорлар мол-мулкини декларациялаш тўққиз йилдан бери кутилмоқда. Аммо дастлабки тажриба аҳолидан бошланяпти. Нега?

Роғун ГЭСи қурилишида фавқулодда ҳодиса: Бир неча ишчи тупроқ остида қолгани айтилмоқда.

Владимир Путин Россия Европа билан эҳтимолий урушга тайёрлигини айтди.

❤️OZODNEWS дастурининг навбатдаги сони билан танишинг.

#ozodlik #uzbekistan #tashkent #yangiliklar #ozodnews #ozodlik2026 #xabarlar #uzbek #uzbek_video

🎬 YouTube |📷Instagram |🚀Telegram
🐤 Twitter |📞WhatsApp |🔵Facebook

Bizga xabar yo'llash uchun
👉
🚀Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁11❤6🔥3👍2
Ўзбекистонда лотин алифбоси яна ислоҳ қилинмоқда

📹 ВИДЕО

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 21 октябрь — Ўзбек тили байрами куни лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини такомиллаштириш ҳақидаги қонунни имзолади. Ҳукумат буни узоқ йиллик тарихий хатони тузатиш, деб атаяпти. Аммо кирилл алифбоси ҳамон муомалада, амалдаги лотин ёзувидан миллионлаб одамлар фойдаланади. Энди эса янги ҳарфлар жорий этилмоқда. Хўш, бу ислоҳот ўзбек тилидаги ёзув муаммоларига ечим бўладими ёки мамлакатдаги алифбо чалкашликларини янада кучайтирадими?

❤8😁5👍4😱2
Европада оммавий норозиликлар: Франция, Германия ва Швейцарияда тўқнашувлар

📹 ВИДЕО

Европада турмуш қимматлашуви ва ижтимоий харажатларнинг қисқаришига қарши оммавий намойишлар давом этмоқда. Францияда 565 киши ҳибсга олинди, Германия ва Швейцарияда ҳам полиция билан тўқнашувлар кузатилди.

Зеленский Эрдўғон билан Украина, АҚШ ва Россия ўртасидаги бўлажак уч томонлама музокараларни муҳокама қилди. Кремль эса Путин Зеленский билан музокара қилишдан бош тортмаганини билдирмоқда.

Эрон ва АҚШ ўртасида янги ҳарбий тўқнашув хавфи кучаймоқда. Трамп Эронга янги зарбалар бериш имкониятини кўриб чиқаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Теҳрон эса ҳар қандай ҳужумга кескин жавоб қайтаришини маълум қилди.

❤️ Озодликда халқаро хабарлар тафсилоти билан танишинг.

#ozodlik #uzbekistan #tashkent #yangiliklar #ozodnews #ozodlik2026 #xabarlar #uzbek #uzbek_video

🎬 YouTube |📷Instagram |🚀Telegram
🐤 Twitter |📞WhatsApp |🔵Facebook

Bizga xabar yo'llash uchun
👉
🚀Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤4🔥3👏1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фуқарога талаб, амалдорга-чи?

📹 ТЎЛИҚ ВИДЕО

Ўзбекистонда Давлат хизматчиларининг даромадлари ва мол-мулкини декларация қилиш масаласи тўққиз йилдан буён ишлаб чиқилмоқда.

Декларация тизимини жорий этиш бўйича ваъдалар берилди, қонун лойиҳалари муҳокама қилинди. Аммо деклрациялаш амалга ошмади.

Энди эса  дастлабки тажриба Навоий ва Чирчиқ аҳолисидан бошланмоқда. 

Нега оддий фуқаролар учун янги талаблар тез жорий этилади-ю, амалдорларнинг мол-мулкини декларация қилиш йиллар давомида кечиктирилмоқда?

#ozodlik #uzbekistan #tashkent #yangiliklar #ozodnews #ozodlik2026 #xabarlar #uzbek #uzbek_video

🎬 YouTube |📷Instagram |🚀Telegram
🐤 Twitter |📞WhatsApp |🔵Facebook

Bizga xabar yo'llash uchun
👉
🚀Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍13❤3🤬3😁2🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда лотин алифбоси яна ислоҳ қилинмоқда

📹 ТЎЛИҚ ВИДЕО

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 21 октябрь — Ўзбек тили байрами куни лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини такомиллаштириш ҳақидаги қонунни имзолади. Ҳукумат буни узоқ йиллик тарихий хатони тузатиш, деб атаяпти. Аммо кирилл алифбоси ҳамон муомалада, амалдаги лотин ёзувидан миллионлаб одамлар фойдаланади. Энди эса янги ҳарфлар жорий этилмоқда. Хўш, бу ислоҳот ўзбек тилидаги ёзув муаммоларига ечим бўладими ёки мамлакатдаги алифбо чалкашликларини янада кучайтирадими?

#ozodlik #uzbekistan #tashkent #yangiliklar #ozodnews #ozodlik2026 #xabarlar #uzbek #uzbek_video

🎬 YouTube |📷Instagram |🚀Telegram
🐤 Twitter |📞WhatsApp |🔵Facebook

Bizga xabar yo'llash uchun
👉
🚀Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4❤2😁2😱2
Қозоғистон урушга жалб қилинган фуқароларини қайтармоқда. Ўзбекистон қандай чора кўряпти?

📹 ВИДЕО

Россияга ишлаш учун бориб, ҳарбий хизматга мажбуран жалб қилинганини айтган бир гуруҳ қозоғистонлик уйига қайтди. Уларнинг адвокати бунга Қозоғистон давлат идоралари кўмагида эришилганини айтмоқда. Қирғизистон ҳам айрим фуқароларининг фронтга жўнатилишини тўхтатганини билдирган. Ўзбекистондан эса шунга ўхшаш қайтариш натижалари ҳақида очиқ маълумот кам. Ваҳоланки, Украина давлат лойиҳасининг мустақил тасдиқланмаган ҳисобида Россия армиясига жалб қилинган марказий осиёликлар орасида энг кўпи Ўзбекистон фуқароларидир. Тошкент уларни қайтариш учун нима қиляпти?

❤8🤬6🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АҚШда ўзбекистонлик эркак миллионлаб долларлик дорихона фирибгарлигида гумонланмоқда

Нью-Йорк штатининг Нассау округи полицияси сохта дорихоналар орқали миллионлаб долларлик фирибгарлик содир этилганини текширмоқда. Терговда исми тилга олинаётганлар орасида ўзбекистонлик экани айтилган Баходир Миродимов ҳам бор.

Полиция маълумотига кўра, схема иштирокчилари беморларга амалда берилмаган дорилар учун тўлов талаб қилган. Улар орасида ОИВ инфекцияси ва саратонни даволашда қўлланиладиган қимматбаҳо препаратлар ҳам бўлган.

Терговда қирғизистонлик экани айтилган Абдилхаким Бердикулов ва яна бир эркакнинг ҳам иштироки текширилмоқда.

#ozodlik #uzbekistan #tashkent #yangiliklar #ozodnews #ozodlik2026 #xabarlar #uzbek #uzbek_video

🎬 YouTube |📷Instagram |🚀Telegram
🐤 Twitter |📞WhatsApp |🔵Facebook

Bizga xabar yo'llash uchun
👉
🚀Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤5👍3😁3🤯2🔥1
Ҳормузда янги кескинлик: АҚШ янги зарба берди, Эрон янги урушдан огоҳлантирди

📹 ВИДЕО

Россиянинг Запорожье вилоятидаги Камишеваха посёлкасига берган авиазарбалари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 29 кишига етди. Яна 48 киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда. Зеленский гуманитар ёрдам тарқатилаётган мактаб зарба остида қолганини билдирди.

Украина дронлари эса Россиянинг Ярославль шаҳридаги йирик нефть заводига ҳужум қилди. Россиянинг бир қатор ҳудудларида коммунал тўловлар кескин ошмоқда. Москвадаги ўқитувчилардан бири коммунал хизматлар учун ойлик маошининг ярмидан кўпини тўлашга мажбур бўлганини айтди.

АҚШ, Украина ва Россия 10–11 ноябрь кунлари Абу-Дабида янги тинчлик музокараларини ўтказишни режалаштирмоқда.

Яқин Шарқда эса АҚШ ҳарбийлари Эроннинг Кешм оролига чекланган зарбалар берганини Америка расмийлари тасдиқлади. Теҳрон ҳарбий тайёргарликнинг энг юқори даражасига ўтганини билдирмоқда.

❤️ Озодликда халқаро хабарлар тафсилоти билан танишинг.

#ozodlik #uzbekistan #tashkent #yangiliklar #ozodnews #ozodlik2026 #xabarlar #uzbek #uzbek_video

🎬 YouTube |📷Instagram |🚀Telegram
🐤 Twitter |📞WhatsApp |🔵Facebook

Bizga xabar yo'llash uchun
👉
🚀Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤4🔥4🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қозоғистон урушга жалб қилинган фуқароларини қайтармоқда. Ўзбекистон қандай чора кўряпти?

📹 ТЎЛИҚ ВИДЕО

Россияга ишлаш учун бориб, ҳарбий хизматга мажбуран жалб қилинганини айтган бир гуруҳ қозоғистонлик уйига қайтди. Уларнинг адвокати бунга Қозоғистон давлат идоралари кўмагида эришилганини айтмоқда. Қирғизистон ҳам айрим фуқароларининг фронтга жўнатилишини тўхтатганини билдирган. Ўзбекистондан эса шунга ўхшаш қайтариш натижалари ҳақида очиқ маълумот кам. Ваҳоланки, Украина давлат лойиҳасининг мустақил тасдиқланмаган ҳисобида Россия армиясига жалб қилинган марказий осиёликлар орасида энг кўпи Ўзбекистон фуқароларидир. Тошкент уларни қайтариш учун нима қиляпти?

#ozodlik #uzbekistan #tashkent #yangiliklar #ozodnews #ozodlik2026 #xabarlar #uzbek #uzbek_video

🎬 YouTube |📷Instagram |🚀Telegram
🐤 Twitter |📞WhatsApp |🔵Facebook

Bizga xabar yo'llash uchun
👉
🚀Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍8❤3🔥2👎1
АҚШ да ўзбекистонликларга оид жиноят ишлари, “Грин кард” тўхтатилиши ва Трамп сиёсати

Суратдаги одам ўзбекистонлик Сардор Тиркашев. Унинг сурати Вашингтондаги Оқ уйнинг судланган мигрантлар ҳақида тарқатган материалларида пайдо бўлди. Бу шахс Трамп маъмуриятининг миграция назоратини кучайтиришни жамоат хавфсизлиги билан изоҳлаётган ахборот кампанияси доирасида тилга олинди.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5❤1👏1🤯1
Оралиқ сайловларда демократларнинг устунлиги Трампнинг Россия, Украина ва Эронга оид сиёсатига босимни кучайтириши мумкин

ВАШИНГТОН — АҚШдаги оралиқ сайловларда Демократик партиянинг ғалабалари Конгрессдаги кучлар нисбатини ўзгартириши кутилмоқда. Бу демократларнинг ҳукумат фаолияти устидан назорат ва қонунчиликка таъсир имкониятларини кенгайтириб, АҚШнинг Россия, Украина ва Эронга нисбатан сиёсатига ҳам таъсир кўрсатиши мумкин.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤8👍1
Мирзиёев хориждаги ўзбекистонликларнинг пул ўтказмаларини йилига 50 миллиард долларга етказишни мақсад қилганини айтди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев хориждан келадиган йиллик пул ўтказмалари ҳажмини 50 миллиард долларга етказиш зарурлигини айтди. У бу ҳақда 2 ноябрь куни меҳнат миграцияси масалаларига бағишланган йиғилишда гапирди.

Унинг сўзларига кўра, ҳозир мамлакат фуқаролари ватанга 20 миллиард доллардан ортиқ маблағ юбормоқда, бироқ давлат идоралари бу жараённи ташкил этишда деярли иштирок этмаяпти.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁14🤯3👍2🔥1🤬1
Россияда Ozon омбори ёнмоқда: Украина дронлари ҳужуми

📹 ВИДЕО

АҚШдаги оралиқ сайловларда Демократик партиянинг ғалабаси Конгрессдаги кучлар мувозанатини ўзгартирди. Бу АҚШнинг Эрон билан уруш, Украинага ёрдам ва Россияга нисбатан сиёсатига қандай таъсир қилади?

Украина президенти Владимир Зеленский АҚШнинг жаҳондаги роли қисқариши мумкинлигидан огоҳлантириб, Европани, айниқса Германияни, глобал хавфсизлик учун каттароқ масъулият олишга чақирди.

Россияда эса 30 йилдан ортиқ тарихга эга мустақил «Новая газета» нашри ўз фаолиятини тўхтатишини эълон қилди. Таҳририят Россия расмийлари ва хавфсизлик хизматларини нашрни ёпилишга мажбур қилганликда айбламоқда.

Дональд Трамп Эронга қарши янги ҳарбий операцияни тез орада бошлаш режаси йўқлигини айтди. Қатар воситачилигида Вашингтон ва Теҳрон ўртасида дипломатик алоқалар давом этмоқда, аммо келишув ҳали эълон қилинмаган.

❤️ Озодликда халқаро хабарлар тафсилоти билан танишинг.

#ozodlik #uzbekistan #tashkent #yangiliklar #ozodnews #ozodlik2026 #xabarlar #uzbek #uzbek_video

🎬 YouTube |📷Instagram |🚀Telegram
🐤 Twitter |📞WhatsApp |🔵Facebook

Bizga xabar yo'llash uchun
👉
🚀Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥6❤4👍3
Украинада гуманитар ёрдам тарқатилаётган мактабга зарба: 40 қурбон - Зеленский | Украинга босқин

📹 ВИДЕО

Швейцария Евроиттифоқ ортидан россиялик тадбиркорлар Алишер Усмонов ва Михаил Фридманни санкциялар рўйхатидан чиқарди. Бу қарор уларнинг музлатилган активларига қандай таъсир қилади? Нега Зеленский Европа қарорини танқид қилмоқда?

Украинанинг Запорожье вилоятида Россия авиазарбаси оқибатида камида 40 киши ҳалок бўлгани хабар қилинди. Зеленский гуманитар ёрдам тарқатилаётган мактаб нишонга олинганини айтмоқда. Россия эса ҳарбий объектларга зарба берганини даъво қилмоқда.

Россиянинг Рязань вилоятида саноат объектларида ёнғинлар юз берди. Мустақил мониторинг каналлари нефть заводи ва Wildberries логистика марказига ҳужум қилинганини хабар қилмоқда.

Кремль АҚШдаги оралиқ сайловлар натижалари Трампнинг Украина бўйича тинчлик ташаббусларига таъсир қилмаслигига умид билдирмоқда. Россия, АҚШ ва Украина 10–11 ноябрь кунлари Абу-Дабида музокара ўтказиши кутилмоқда.

❤️ Озодликда халқаро хабарлар тафсилоти билан танишинг.

#ozodlik #uzbekistan #tashkent #yangiliklar #ozodnews #ozodlik2026 #xabarlar #uzbek #uzbek_video

🎬 YouTube |📷Instagram |🚀Telegram
🐤 Twitter |📞WhatsApp |🔵Facebook

Bizga xabar yo'llash uchun
👉
🚀Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤5👍2👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Чўнтагим пул кўрди": Мирзиёев олдидаги даромад баёнотлари ва оддий маошлар

Президент олдида — астрономик ойликлар ва катта даромадлар. Биров юз миллион сўмдан ортиқ маош олаётганини айтса, бошқаси Мирзиёевга "бизни миллионер қилдингиз", дея миннатдорлик билдирмоқда.

Шавкат Мирзиёев турли касб эгалари — ўқитувчи ва шифокорлар, ижодкорлар, олимлар, муҳандислар, фермерлар ва тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказиб келмоқда. Айрим иштирокчилар ўз даромади ошганини президентнинг шахсий хизмати сифатида тақдим этяпти.

Хўш, шахсий муваффақиятни президентга боғлаш ортида нима бор? Маош ва даромад ҳақидаги бу баёнотлар маддоҳликнинг янги кўринишими? Бундай пиар кимни нимага ишонтиришга қаратилган?

#ozodlik #uzbekistan #tashkent #yangiliklar #ozodnews #ozodlik2026 #xabarlar #uzbek #uzbek_video

🎬 YouTube |📷Instagram |🚀Telegram
🐤 Twitter |📞WhatsApp |🔵Facebook

Bizga xabar yo'llash uchun
👉
🚀Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍9❤1
Ўзбекистон қонунчилигидан «диний экстремизм» атамаси чиқариб ташланди

Ўзбекистонда экстремизмга оид ҳуқуқбузарликлар учун жазолар енгиллаштирилди. Президент Шавкат Мирзиёев 2 ноябрь куни Бош прокуратура ишлаб чиққан ва августда парламент маъқуллаган тегишли қонунни имзолади. Ўзгартишлар 3 ноябрдан кучга кирди.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5❤1
Мирзиёев Раҳмоннинг ўғлини орден билан тақдирлади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон президентининг ўғли, мамлакат парламенти юқори палатаси раиси Рустам Эмомалини “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан тақдирлади. Хабарда айтилишича, мукофот икки мамлакат ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчиликни мустаҳкамлашдаги хизматлари, шунингдек, парламентлараро мулоқотни ривожлантириш борасидаги фаолияти учун берилган.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤯2🔥1
Ўзбекистонда 15 ноябрдан суюлтирилган газ нархи 2,5 бараварга ошириш кутиляпти

Ўзбекистонда 15 ноябрдан аҳоли учун суюлтирилган газ (пропан)нинг чакана нархи килограммига 2000 сўмдан (қарийб 0,17 доллар) 5000 сўмга (қарийб 0,42 доллар) ошади. Нарх оширилиши Вазирлар Маҳкамасининг 31 октябрдаги қарорида назарда тутилган.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2👎2😱1
Тошкентлик блогер шов-шувли видеодан сўнг етти суткага қамалди

Ўзбекистонда блогер Нилуфар Ҳамидова етти суткага маъмурий қамоққа олинди. Тошкент шаҳри Юнусобод туман суди уни майда безориликда айбдор деб топди.

Ҳамидованинг ижтимоий тармоқларда эълон қилган видеоси суд муҳокамасига сабаб бўлди. Тошкент кўчаларида олинган видеода блогер калта юбкада кўчада юриб, “Яна хоҳлайман”, дейди. Ижтимоий тармоқларда унинг хатти-ҳаракатларини иғвогарона ва шаҳвоний мазмунда деб баҳолашди. Видео кенг муҳокамаларга сабаб бўлиб, айрим фойдаланувчилар ички ишлар органларини чора кўришга чақирди. Ролик охирида эса Ҳамидова шу йўл билан косметика маҳсулотларини реклама қилаётгани маълум бўлади.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎4👍2😢1