#_шукуҳ
ТИЛ — МИЛЛАТНИНГ КЎЗГУСИ
21 октябрь — Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун муносабати билан 5-сонли мактабнинг 2-«Г» синфида «Тил — миллатнинг кўзгуси» мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Тадбирга синф раҳбари Х. Бегматова раҳбарлик қилди.
Тадбирдан кўзланган асосий мақсад ўқувчилар қалбида она тилига бўлган меҳр ва ҳурматни янада кучайтириш, уларни миллий қадриятларимизга содиқ, маънавиятли ва ватанпарвар инсонлар этиб тарбиялашдан иборат бўлди.
Тадбир давомида ўқувчилар ўзбек тилининг бойлиги, гўзаллиги ва жозибаси ҳақида шеърлар айтиб, она тилимизга бўлган меҳрларини намоён этдилар. Шунингдек, она тилининг халқимиз ҳаётидаги ўрни, миллий ўзлигимизни англашдаги аҳамияти ҳақида фикрлар билдирилди.
Байрам тадбири кўтаринки руҳда, қизиқарли чиқишлар ва самимий таассуротлар остида ўтди. Ўқувчилар ўзбек тилига бўлган ҳурмат ва муҳаббатларини намоён этиб, она тилимиз билан фахрланишларини ифодаладилар.
Она тилимизни эъзозлаш — миллатимизни эъзозлашдир!
Мактабнинг 2-«Г» синф ўқувчилари ва синф раҳбари Х. Бегматова бундай маънавий-маърифий тадбирлар орқали ёш авлод қалбида она тилига муҳаббат, миллий ғурур ва Ватанга садоқат туйғуларини янада мустаҳкамлашга ҳисса қўшмоқда. Бугунги тарбиявий аҳамиятга эга бўлган тадбирни ташкил этгани учун синф раҳбари Бегматова Хуршидага миннатдорчилик билдираман, бошланғич синфларда тадбир, очиқ дарс ташкил этишни ўзи бўлмайди. Буни учун бошланғич синф устозларидан сабр, куч, ғайрат, изланиш, ўз устида ишлаш талаб этилади.
Сурайё Бадалова.
@piskenthayoti

👍1
#_шукуҳ
21-октабр — ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун. Ушбу сана халқимиз ҳаётида муҳим ўрин тутиб, она тилимизга бўлган ҳурмат ва эҳтиромни янада оширишга хизмат қилади.
Шу муносабат билан туманимиздаги 38-сонли мактабда “Она тилим — фахрим, ғурурим!” шиори остида маънавий- маърифий тадбир ташкил этилди.
Тадбир давомида она тилимизнинг бойлиги, гўзаллиги ва жозибаси, унинг миллий қадриятларимизни асраб-авайлашдаги ўрни ҳақида фикрлар билдирилди. Ўқувчилар томонидан шеърлар, ҳикматли сўзлар ва она тилини мадҳ этувчи чиқишлар намойиш этилди.
Она тилимизни севиш, уни асраб-авайлаш ва келажак авлодга соф ҳолда етказиш ҳар биримизнинг муқаддас бурчимиздир!

#_тадбир
Туманимиздаги 24-сонли мактабнинг 1-4 синф ўқувчиларининг синф раҳбарлари бошчилигида “Меҳржон байрами” тадбири ташкил этилди.
Тадбир давомида ўқувчилар куз неъматлари, мева ва сабзавотлар, уларнинг инсон саломатлиги учун фойдали хусусиятлари ҳақида маълумотлар бердилар. Ўқувчилар томонидан куз фаслининг мўл-кўлчилигини акс эттирувчи кўргазмалар намойиш этилиб, турли мева ва сабзавотлар ёрдамида безаклар тайёрланди.
Тадбирнинг асосий мақсади ўқувчиларда табиатга меҳр-муҳаббат, меҳнатсеварлик, тежамкорлик ва деҳқонлар меҳнатига ҳурмат туйғуларини шакллантириш, шунингдек, куз неъматларининг қадрига етишни ўргатишдан иборат бўлди.
Тадбир кўтаринки руҳда, қизиқарли ва мазмунли тарзда ўтказилди. Ўқувчилар фаол иштирок этиб, ўз билим ва ижодий қобилиятларини намоён этдилар.

#шукуҳ
ШУКУР ҚИЛИБ ЯШАЙЛИК
Тонг суруридан қалбим қувончга тўлиб, олам гўзаллигидан завқ олиб турганимда, ҳисларимга ҳамоҳанг бўлиб , ховлимиз этагидаги боғда булбул сайрай бошлади. Бу жажжи қушнинг ёқиили овозидан маст бўлиб турганимда, тиниб-тинчимаган қўшинимизнинг тандиридан ноннинг муаттар бўйи димоғимга урилиб,юрагим ширин орзиқиб кетди.
Ҳаёт завқи, тириклик қудрати шу миттигина жониворни шунчалар жунбушга келтираётган экан, ақл- идрок, қалб ва юрак соҳиби бўлган одамзотнинг ҳислари жунбушга келиб, юраги ҳаяжондан гупириб кетаётгани шубҳасиз.Шу гўзалликни туйиш, ундан завқ олиш, олам гўзаллиги, ҳаёт абадийлиги, умр ўткинчилигини
ҳис қила олишнинг ўзи
ҳам катта бахтдир аслида.
Биз арзимаган ташвишлардан нолиб, ёзғириб юрганимизда, кимлардир бошига тушган фожиаларни Яратганнинг иродаси, кетма-кет келаётган ташвишларни кўргулик сифатида қабул қилиб, бир бурда нонининг шукрини қилиб яшаётганини унутмаслигимиз лозим.
Эркатой болангизнинг хархашаларидан ғазабингиз тошаётганида, ногирон, мажрух фарзандини бағрига босиб, касалхоналарда умри ўтиб кетаётган бечоралар борлигини унутманг.
Жажжи қизалоқларингизнинг ширин тилларидан завқланиб, оталик бахтини туйиш ўрнига, ўғлингиз йўқлигидан нолиб оҳ- воҳ қилишдан кўра дунёда қанчадан- қанча тирноққа зорлар борлигини ўйланг.
Қачондан бери уйингизни таъмирлаб, янги жиҳозлар ололмаётганингиздан нолиётганингизда қанча одамлар бошпанасиз эканини , тўрт девору томи бўлишини орзулаб яшаётгани ёдингиздан чиқмасин.
Кўзгу ёнига келиб, сочингизга оқ оралаб, юзингизга ажин тушганини кўриб юрагингиз сиқилаётганида, қанчадан - қанча одамлар сочига оқ, юзига ажин тушмай ўтиб кетганини унутманг.
Қаранг, шукр қилиб яшашимизга асос бўладиган қанча сабаблар бор экан.
Шундай экан, ношукурлик қилмай, ҳаётдек улуғ неъматнинг қадрига етиб яшайлик. Шундагина қалбимиз завққа, ҳаётимиз мазмунга тўлади.
Башорат Сатторова.

Ҳар сиқим тупроғинг суюкдир Ватан!
Номинг Ҳақдан кейин буюкдир Ватан!
Сен бирла гўзалдир умрим, ҳаётим,
Сенингсиз чап кўксим куюкдир Ватан!
@piskenrhayoti
Номинг Ҳақдан кейин буюкдир Ватан!
Сен бирла гўзалдир умрим, ҳаётим,
Сенингсиз чап кўксим куюкдир Ватан!
@piskenrhayoti
- "Дўст ачитиб гапиради" дейишади. Ҳар аччиқ сўз сўзлаган киши, дўст бўлиб қолавермайди. Сени севмаган киши ҳам, аччиқ сўзлаши мумкин. Дўстингни сенга сўзлайдиган сўзи аччиқ бўлса ҳам, сенинг жонингни ачитмайдиган шаклда ширин тил билан сўзлайди.
Шамс Табризий
@piskenthayoti
Шамс Табризий
@piskenthayoti
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Одамлар адолатсизликка шунчалик кўникиб олдиларки, энди ҳалолликни кўришса, буни телбалик деб ҳисоблайдиган бўлишди.
Саид Аҳмад “Жимжитлик”
романидан
@piskenthayoti
Саид Аҳмад “Жимжитлик”
романидан
@piskenthayoti
Шунақаси ҳам бўлади...
БИР КУН СЕН ҲАМ ҚАЙНОНА БЎЛАСАН
Каромат аянинг икки нафар ўғли бор. Каттаси Содиқ иккинчиси Ортиқ. Уларни едирди, ичирди ҳеч кимдан кам қилмай катта қилди... Умрнинг тез ўтишини қарангки, болалар кўз очиб юмгунча катта йигитлар бўлишди.
Иккиси ҳам бақувват, эсли-ҳушли бўлиб, вояга етди. Касб-ҳунар эгаси бўлишгач, уларни уйлантириш пайига тушган ота-она қувончдан ичига сиғмас эди. Кўп ўтмасдан, эркатой набираларнинг суюкли бобо-бувисига айланишди. Икки ўғилнинг фарзандлари ҳам ҳаш-паш дегунча улғайди. Уйда Каромат аянинг айтгани-айтган, дегани-деган эди.
Бир куни гапдан гап чиқиб, ака-ука ўртасида келишмовчилик юзага келди.
– Ака, сиз нотўғри тушунманг-у, жиянингиз ҳам улғайиб, катта бўлиб қолди. Эрта-индин уйланадиган ёшга етди. Келин келгандан кейин уй бироз кичиклик қилмасмикан? Камига сизнинг келинингиз ҳам шу ерда бўлса...
Бу гаплардан жаҳли чиққан Содиқ укасига ўшқирди:
– Ҳа, ука!.. Ҳали биз уйга сиғмай қолдикми? Бунча бағринг тор бўлмаса, шунча пайт яшаб келганмиз-ку.
Аламдан хўрсинганча, эшикни қаттиқ ёпиб, чиқиб кетди. Кечки дастурхон атрофида Содиқ гап бошлади:
– Дада, ойи, ҳайҳотдай ҳовлига укажоним сиғмай қолибди. Шунинг учун ҳовлини тенг иккига бўлсаларингиз эркатой ўғлингиз ёнига уй солиб, ўзи хоҳлаганича кенгайтириб олармиди. Хўш, нима дейсизлар?
Она ҳайратдан қотиб қолди. Ортиқ ўрнидан туриб, қўлини пахса қилганча, «бу уй меники, одат бўйича уй кичик фарзандга қолади. Демак, акам бошқа жойдан уй олиб чиқиб кетиши керак. Ҳеч қандай ярим деган нарса йўқ, гап тамом!», дея ичидаги дардини айтиб, енгиллашиб олди.
Вазиятни кузатиб турган хотини мийиғида кулганча, бир чеккада турарди. Бу гапларни эшитган ота-онаси ўғлининг бу даражада акасига оқибатсиз, бемеҳр бўлиб кетишини кутмаган эди.
Тонг отиши билан Содиқ хотини, бола-чақасини олиб, нарсаларини йиғиб, кетишга шайланди. «Ижарада яшасам ҳам сизларнинг миннатли ошингизни емайман», деди-ю, эшикни зарб билан ёпиб, чиқиб кетди. Онаси минг ялиниб, ёлвормасин, зорланмасин, фойдаси бўлмади...
Ойлар, йиллар ўтаверди. Содиқдан хабар йўқ. Отасининг уни ахтармаган жойи қолмади. Охири эшитдики, оиласи билан бир хонали уйни ижарага олиб, кун кечираётган экан. Катта ўғли ҳам ўз аравасини ўзи тортиб юрибди... Рўзғор катта эди, харажат кўп эди. Шунинг учун ҳам бир хонали уйда яшаётгани малол келмасди...
Бир куни онанинг тоби қочди. Ортиқни ёнига чақириб, «Жон болам, акангни қайтариб олиб кел. Жаҳл чиққанда ақл кетади. Уйга қайтишсин. Ахир, билиб-билмай гапирдинг-ку, тўғрими? Қаерларда юрган экан, болам бечора», – деб зорланди.
Ортиқ энди оғиз жуфтлаганда хотини илиб кетди: «Бизни энди керагимиз бўлмай қолдими ёки биз билан яшаш ёқмаяптими? Сизнинг минғир-минғир гапларингизни эшитиб яшаш бизнинг ҳам жонимизга тегди. Ҳар гапнинг бирида ўша ўғлингизни сўрайсиз! Майли, ўша ўғлингизни олиб келиб бирга яшайверинглар. Биз эса бу уйдан кетамиз. Ўғлингизни ишлари юришиб кетди энди уйингизга зорэмасмиз. Кетдик дадаси!...» Ортиқ хотинининг бу гапларига миқ этмади. Хотинининг ортидан судралиб чиққанича, оиласи билан уйни тарк этди.
Онанинг кўз ёшлари бефойда кетди. Чунки ўғил орқасига қайрилиб ҳам қарамади. Уйда ёлғиз қолган ота-она нега бундай кўнгилсизликлар бўлаётганини пайқаб турарди. Афсус ва надомат чеккани билан энди кеч. Икки ўғил ҳам уйга қайтишни хоҳламади.
Ота-онасини қолдириб кетган бу ўғиллар учун ҳаёт шу қадар осон туюлар эдики, вақт ўтиб, ўзининг бошига шундай кулфатлар тушишини ўйлаб ҳам кўрмасди...
Каромат ая оҳу нолалари тугагандан кейин ортга бир назар солди. Бир пайтлар эрининг бурнидан ип ўтказиб, ота-онаси, акаларидан ажратиб, бошқа жойга кўчиб кетгани, қайнонасининг «бир кун сен ҳам қайнона бўласан», дея зорланганлари бир-бир кўз олдидан ўтди...
Тамом.
Камина бегим.

Опа-сингил ёки хотин...
Дўстим менга бир воқеани айтиб берган эди.
Унинг айтишича, бир таниши ёнбошлаб ётиб телевизор кўраётган экан. Унинг ёнида аёли ва опаси ўтирган экан.
Ҳалиги кимса опасига қараб:
— Ҳов анави косадаги сувни опкелинг, — дебди.
Опаси индамай сувни келтириб берди, аммо қалбида Аллоҳдан бошқа ҳеч ким билолмайдиган жуда кучли алам ўтди. Ахир ундан йигирма ёш кичик келинига айтса ҳам бўлар эди-ку! У укасининг ўз хотини олдида уни таҳқирлаш учун шундай қилганидан жуда ҳам эзилди.
Эртаси куни ҳалиги одам Ҳалабга (Сурия шаҳри) борганда у ерда бахтсиз ҳодисага учраб, оёғи сонидан кесилиб кетди...
Ота уйида яшашга мажбур бўлган кўплаб опа-сингилларимиз бор. У бечораларни хўрлаб, хизматчидек ишлатиб, ўзларига гапиришга қўрқитиб қўядиган кимсалар бор.
«Кимнинг уч қизи ёки уч опа-синглиси бўлса...», ҳадисига эътибор қилинг. Опа-сингилга яхши муомала қилиш ҳам жаннатга кириш сабабларидан биридир.
Ака учун энг яқин инсон опа-синглисидир. Мусулмон киши аёлининг ўз опа-синглисига қўпол муомала ва зўрлик қилишига асло йўл қўйиши мумкин эмас. Опа-сингилнинг ўз қадри, ўз мақоми бор.
Шайх Нобулсий, "Қиссалар ва ҳиссалар"дан.