#_таълим
МУНОСИБ ИШТИРОК ВА ЮКСАК НАТИЖА!
Туманимиздаги 8-сонли «Жасорат» мактаби ўқувчилари Ўқувчилар кенгашининг туман босқичида фаол иштирок этиб, ўз билим ва салоҳиятларини намоён этдилар.
4-сонли мактабда ташкил этилган мазкур танловда иштирокчилар ўзларининг билимдонлиги, ташаббускорлиги, лидерлик қобилияти ва келажакка бўлган интилишларини кўрсатдилар.
Қувонарлиси, 8-сонли «Жасорат» мактабининг «Келажак лидери» Музаффаров Беҳруз танловнинг туман босқичида муваффақиятли иштирок этиб, вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритди.
Ушбу ютуқ мактабда ёшларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг иқтидорини рўёбга чиқариш ҳамда фаол, масъулиятли ва етакчилик қобилиятига эга ёшларни тарбиялаш борасида олиб борилаётган ишлар самарасидир.
Беҳруз Музаффаровни эришган муваффақияти билан самимий табриклаймиз! Унга вилоят босқичида ҳам омад, куч-ғайрат ва янги зафарлар тилаймиз. Ишонамизки, у келгуси босқичда ҳам ўз билими ва салоҳиятини намоён этиб, мактаб шаънини муносиб ҳимоя қилади.
Зеро, келажак — билимли, ташаббускор ва мақсад сари дадил интиладиган ёшлар қўлида!
@piskenthayoti

👏1
ЁРУҒЛИККА ИНТИЛГАН ЗУЛМАТ
Подшоҳдан сўрадилар:
- Энг катта орзуингиз нима, подшоҳи олам?
- Қани эди, бир кеча бўлса-да, салтанат муаммоларини ўйламасдан ором олсам...
Фозилдан сўрадилар:
- Ҳаётдан нима топдингиз?
- Ҳикмат ва ибрат...
- Қандай хулосага келдингиз?
- Ҳикматсиз ибрат бўлмас, ибратсиз ҳикмат...
Зулматдан сўрашди:
- Сен нимани соғиниб яшайсан?
- Ёруғликни.
- Нимадан қўрқасан?
- Қоронғуликдан...
Қўрқоқдан сўрашди:
- Айт-чи, сен нега қўрқасан?
- Агар ўзим ҳам билганимда эди...
Етимдан сўрашди:
- Кимларнинг қадрига етиб ва кимларнинг меҳрига тўйиб бўлмайди?
- Ота қадрига, она меҳрига...
Бойликдан сўрашди:
- Сенга нима етишмайди?
- Халоват ва хотиржамлик...
Тўтидан сўрадилар:
- Нима кулгингни қистатади?
- Кишиларнинг менга тақлид қилишлари.
Асаларидан сўрашди?
- Қанақа армонинг бор?
- Асалнинг тамини бир марта бўлса-да, татиб кўриш...
Ватандан сўрадилар:
- Сени нима ўйлантиради?
- Ота-боболари яшаб ўтган, ҳозирда ўзлари истиқомат қилаётган ва келгусида авлодлари учун ҳам мўътабар маскан бўлмиш ўз юртларига нисбатан одамларнинг бефарқ ва лоқайд бўлишлари...
Ватангадодан сўрадилар:
- Ушалиши қийин бўлган энг сўнги орзуингиз нима?
- Қанийди, Ватан йўлида жон фидо қилсам, кошкийди, ўз юртимда вафот этсам, хеч бўлмаганда, вафот этганимда, қабримга юртим тупроғидан бир чимдим ташланса...
Донодан сўрадилар:
- Ҳаётингни қандай ўтказдинг?
- Таълим олиш, одоб ўрганиш, ҳикмат йиғиш билан.
Нодондан сўрадилар:
- Умринг давомида нима иш билан шуғулландинг?
- Ҳеч ким изламаган ва тополмаган (фойдасиз!) нарсаларни ахтариш билан...
Муҳтарам зотдан сўрашди:
- Сиз бундай юксак мартабага қандай эришдингиз?
- Тўрт нарса орқали:
❕Элимга ва юртимга сидқидилдан хизмат қилдим;
❕Ишим ва сўзимда ёлғон ва хиёнат аралаштирмадим;
❕Туз тотган жойим ва ҳурмат кўрган кишиларимга улардан кўпроқ меҳр кўргаздим;
❕Луқмам ва лафзим ҳалол бўлди.
“Фарзанднома” китобидан.

Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Ichki ishlar organlari xodimlari va faxriylariga tabrik
—
Поздравление сотрудникам и ветеранам органов внутренних дел
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

#Табрик
Ҳурматли ички ишлар органлари ходимлари ва фахрийлари!
Сизларни 25 октябрь — Ички ишлар органлари ходимлари куни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ташкил этилганининг 35 йиллиги билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман!
Юртимизда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш, фуқароларимизнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш йўлида фидокорона хизмат қилиб келаётган ички ишлар органлари ходимларининг меҳнати алоҳида эътирофга лойиқ.
Айниқса, туманимизда аҳоли осойишталигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, маҳаллаларда хавфсиз муҳитни қарор топтириш ҳамда фуқароларимизнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида олиб бораётган масъулиятли фаолиятингиз таҳсинга сазовор.
Касб масъулияти, юксак фидойилик ва Ватанга садоқатни талаб этадиган ушбу шарафли хизматда ҳар бирингизга куч-ғайрат, мустаҳкам ирода ва улкан муваффақиятлар тилайман.
Шу билан бирга, хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган жасур ходимларнинг ёрқин хотираси қалбимизда ҳамиша сақланиб қолади. Уларнинг оила аъзоларига чуқур ҳурмат ва эҳтиромимизни билдирамиз.
Фурсатдан фойдаланиб, барча ички ишлар органлари ходимлари ва фахрийларига мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт, хонадонларига файзу барака, шарафли фаолиятингизда янги ютуқлар тилайман.
Юртимиз тинч, халқимиз омон, осмонимиз мусаффо бўлсин!
Касб байрамингиз муборак бўлсин!
Ҳурмат билан, Музаффар Арипов.

#табрик
Юрт посбонларига
Тунлар уйқу билмай, оромни бузиб,
Ҳар лаҳза шай турар сергак ва уйғоқ.
Элнинг тинчлигини қалбдан ҳис этиб,
Хизматда собитдир мудом бу маёқ.
Сиз борсиз — осойиш, тинчдир кўчамиз,
Хатардан йироқдир кундуз-кечамиз.
Қасамга содиқлик — олий саодат,
Юракда жасорат, кўзларда зафар.
Сизга ҳамроҳ бўлсин доим матонат,
Тинчлик посбонлари, эй мард аскарлар!
Ватан ҳимояси шарафли бурчдир,
Бу йўлда чарчаш йўқ, чекинмоқ ётдир.
Сиз борки, элимиз тинч ва фаровон,
Ҳар битта хонадон шод-у ободдир.
Касбингизга шараф, тасанно сизга,
Азиз посбонларсиз жон-у юртимга!"
@piskenthayoti
Юрт посбонларига
Тунлар уйқу билмай, оромни бузиб,
Ҳар лаҳза шай турар сергак ва уйғоқ.
Элнинг тинчлигини қалбдан ҳис этиб,
Хизматда собитдир мудом бу маёқ.
Сиз борсиз — осойиш, тинчдир кўчамиз,
Хатардан йироқдир кундуз-кечамиз.
Қасамга содиқлик — олий саодат,
Юракда жасорат, кўзларда зафар.
Сизга ҳамроҳ бўлсин доим матонат,
Тинчлик посбонлари, эй мард аскарлар!
Ватан ҳимояси шарафли бурчдир,
Бу йўлда чарчаш йўқ, чекинмоқ ётдир.
Сиз борки, элимиз тинч ва фаровон,
Ҳар битта хонадон шод-у ободдир.
Касбингизга шараф, тасанно сизга,
Азиз посбонларсиз жон-у юртимга!"
@piskenthayoti
👍1
МЕН АНГЛАГАН ҲАҚИҚАТ
Одам нега бой, давлатманд бўлишга қизиқади?
- Чунки у ҳамма ўзининг қўлига қарашини истайди.
Одам нега амалдор бўлишга қизиқади?
- Негаки, бўйсунишдан кўра, бошқариш завқи авлодур.
Одам нега шуҳратга ўч бўлади?
- Чунки шуҳрат шавқи вақтинчалик бўлса-да, камчиликларини ёпиб туради.
Одам нега бировни ғийбат ёки бировга туҳмат қилади?
- Чунки ғийбат ёки туҳмат ожизликни билдирмай туради.
Одам нега севади?
- Чунки кўнгил эҳтиёжи ва талабини бажармасликнинг иложи йўқ.
Одам нега қасд қилади?
- Чунки кўнглидаги қора ниятни ақлу фаросати билан енга олмайди.
Одам нега жиноят қилади?
- Негаки, жиноят қилувчи ўз ҳаракатига жавоб бериш хислатига эга эмас.
Одам нега ўлишни истамайди?
- Чунки у ҳаёт лаззатидан тўймайди, ундан воз кечишни истамайди.
Фармон ТОШЕВ.

Инсон руҳи илм олиш, эзгу амаллар, савоб ишлар ва ибодат қилиш билан озиқланади...
Мана шу фазилатлар камайиб кетса, руҳий тушкунлик бошланади....
Инсон рухи энг катта қувватни бошқа бир инсонни дуосидан олади...
Доимо бир биримизни дуо қилишда бардавом бўлайлик Азизлар!
Чунки дуо қалбдан чиқиб қалбга боради.
Қалбни кераксиз ҳис туйғулар билан қийнаб қўйманг, акс ҳолда қалб хотиржамлиги йўқолади.

Мен кечирмасам...
— Тур, ўғлим, отлан!
— Қаёққа, бобо?
— Султон амакинг ётиб қолибди. “Қалайсиз?” деб келайлик!
— Хато эшитмадимми, бобо? Султон амакинг, дедингизми?
— Йўқ, тўғри эшитдинг, тез отлан!
Дониёр ҳайрон бўлиб қолди. Ахир, Султон амаки уларга қон қариндош бўлса-да, бегоналар қилмаган ёмонликни қилган-ку.
Дўконда камомад қилиб, қамалиб кетай деб турганида Дониёрнинг мана шу бобоси бола-чақаси ичиб-еб ўтирган мол-қўйларини сотиб, пулини икки қўллаб элтиб берган. Кимлардир:
— Жигарчилик ўз йўлига, Султоннинг озми кўпми қирриқлиги бор. Уч-тўртта одам гувоҳларида тилхат-пилхат қилдириб қўй, — деганларга:
— Ҳозир шу гапни айтсам, уят бўлади. Ўзи қил устида турибди, — деб кўнмайди.
Вақти келиб, Султоннинг ишлари юришиб кетганида, у қарзидан тонади.
Тўғрироғи, Камол сотган туёқларнинг илдизи менинг ота-бобомга бориб туташади. Ўша мол-қўйларда менинг ҳам ҳаққим бўлгани учун менга берган, — деб туриб олади.
Камол мерган ниҳоятда аччиқланади, этак силкиб чиқиб кетади. Шундан бери ўртадаги жигарлик ришталари узилган эди.
Дониёр ҳайронлиги тарқамай бобосига эргашади.
“Керак бўлса, ўзлари ёрилар...”, дейди...
Султоннинг ранги кетиб қолган, бир аҳволда ётарди. Унинг қувониб кетгани овозларидан билинди.
— Хотин, чой... Қўй сўйиб чақирсанг ҳам келмайдиган меҳмон келди, — дейди...
На у, на Камол мерган қарздан гап очадилар. Фақат дарвозадан чиққач, орқаларидан хотини тугунча кўтариб чиқади.
— Ҳозирча боримиз — шу... Илтимос, олинг... Ўзлари беролмайдилар, аммо ичлари куйиб ётибди... Хом сут эмган бандамиз-да... - дейди аёл.
Камол мерган тугунчакни олиб, яна қайтариб узатади.
— Бу меники бўлди. Кўрдингиз-а, олдим. Энди беряпман, Султоннинг муолажасига ишлатинг... Аёл йиғлаб дуо қилди.
— Бобо, сизни тушунмадим, — дейди Дониёр. — Айбингиз бўлмасаям айбдордек бош эгиб бордик. Тағин она сутидек ҳаппо-ҳалол пулни олмадингиз...
— Болам, мен Султон амакингникига бормасам, ўртадаги қариндошчилик ришталари узилиб қоларди. Мендан сўнг даданг ҳам, сен ҳам амакингнинг фарзандлари билан борди-келди қилмасдиларинг. Амакинг пулга хиёнат қилиб хато қилган бўлса, мен жигарчиликка хиёнат қилиб, ундан ҳам оғирроқ гуноҳга ботайми? Қариндошчилик ришталарини даврдан даврга олиб ўтиш, авлодларга қолдириб кетиш ҳам қарз....

ФАРЗАНДИНГИЗ ТЕЛЕВИЗОРГА АЙЛАНИБ ҚОЛИШНИ ОРЗУ ҚИЛМАЯПТИМИ? (таъсирли хикоя)
Мактаб. Бошланғич синф ўқувчиларига дарс бўляпти. Ўқитувчи болаларга “Оллоҳдан ўзингиз учун нима сўраган бўлардингиз?” деган мавзуда иншо ёзиш ҳақида топшириқ берди. Ҳамма вазифани бажаришга киришди…
Кечқурун уйда ёзма ишларни текшираркан, бир иншо ўқитувчининг диққатини тортди. Уни ўқиркан, юрак-бағри қон бўлди, кўзларидан дув-дув ёш тўкилди. Шу вақтда хонага эри кириб келди, аёлининг йиғлаётганини кўриб ҳайрон бўлди ва сўради:
— Нима бўлди, тинчликми?
Аёл:
— Ўқинг, — дея унга қўлидаги иншони узатди.
Иншо шундай ёзилганди:
“Парвардигорим, бугун Сендан бир нарсани ёлвориб сўрамоқчиман — мени телевизорга айлантириб қўйгин. Ҳа, худди шундай, уйимиздаги телевизорнинг ўрнини эгаллашни истайман.
Мен ҳам уйда алоҳида жойга эга бўлиб, оиламизни ўз атрофимда жам бўлишини хоҳлайман. Гапираётганимда гапларимни бўлишмасин, аҳамиятсиз нарсаларни гапирмаслигимга ишонишсин, диққат-эътибор марказида бўлишни истайман.
Агар мени телевизорга айлантириб қўйсанг, дадам ишдан чарчаб келсалар ҳам, “Мен чарчаганман” демасдан, менинг ёнимда бўлардилар.
Агар мени телевизорга айлантириб қўйсанг, онам хафа бўлиб, ёлғиз қолганларида ҳам мени эътиборсиз қолдирмасдилар.
Қанийди, ота-онам ҳамма нарсани ташлаб, ҳар куни озгина вақт бўлса ҳам мен билан бирга бўлишса…
Парвардигорим, балким кўп нарса сўрагандирман, лекин чин дилдан ўтинаман: илтимос, мени телевизорга айлантириб қўй!…”
Ўқитувчининг эри бу ёзма ишни ўқиб бўлиб, ҳайқириб юборди:
“Даҳшатнинг ўзи бу! Бечора бола! Қандай ота-она экан-а улар? Одам деган ҳам шунчалик бўладими?”
Ўқитувчи аёл ёш тўла кўзларини эрига қадаб, маҳзун жавоб берди:
— Бу иншони бизнинг ўғлимиз ёзибди….

МУСОБАҚА
Чарли Чаплин айтади: мен анча машҳур бўлиб кино оламида юлдуз бўлганимдан кейин ҳар хил жойларда “Чарли Чаплинга ўхшай оласизми?” деган мусобақалар уюштирила бошланди. Шунда битта мусобақага ўзимни танитмай бошқача гримда келдим. Қатнашиш истагини билдириб ариза бердим. Мени қабул қилишди. Мусобақада қатнашдим ва иккинчи ўринни олдим. Биринчи ўринни эса мусобақа раҳбарининг ўғли олди!