"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal
6.29K subscribers
76.7K photos
13.7K videos
112 files
10.1K links
"Piskent hayoti" ijtimoiy-siyosiy gazetaning telegram tarmog'idagi kanali. Murojaat, taklif va e'lonlar uchun @Munira_9184
Download Telegram
Ichki ishlar organlari xodimlari va faxriylariga tabrik
—
Поздравление сотрудникам и ветеранам органов внутренних дел

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
#Табрик

Ҳурматли ички ишлар органлари ходимлари ва фахрийлари!

Сизларни 25 октябрь — Ички ишлар органлари ходимлари куни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ташкил этилганининг 35 йиллиги билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман!

Юртимизда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш, фуқароларимизнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш йўлида фидокорона хизмат қилиб келаётган ички ишлар органлари ходимларининг меҳнати алоҳида эътирофга лойиқ.

Айниқса, туманимизда аҳоли осойишталигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, маҳаллаларда хавфсиз муҳитни қарор топтириш ҳамда фуқароларимизнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида олиб бораётган масъулиятли фаолиятингиз таҳсинга сазовор.

Касб масъулияти, юксак фидойилик ва Ватанга садоқатни талаб этадиган ушбу шарафли хизматда ҳар бирингизга куч-ғайрат, мустаҳкам ирода ва улкан муваффақиятлар тилайман.

Шу билан бирга, хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган жасур ходимларнинг ёрқин хотираси қалбимизда ҳамиша сақланиб қолади. Уларнинг оила аъзоларига чуқур ҳурмат ва эҳтиромимизни билдирамиз.

Фурсатдан фойдаланиб, барча ички ишлар органлари ходимлари ва фахрийларига мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт, хонадонларига файзу барака, шарафли фаолиятингизда янги ютуқлар тилайман.

Юртимиз тинч, халқимиз омон, осмонимиз мусаффо бўлсин!

Касб байрамингиз муборак бўлсин!

Ҳурмат билан, Музаффар Арипов.

@piskenthayoti
#табрик

Юрт посбонларига

Тунлар уйқу билмай, оромни бузиб,
Ҳар лаҳза шай турар сергак ва уйғоқ.
Элнинг тинчлигини қалбдан ҳис этиб,
Хизматда собитдир мудом бу маёқ.
Сиз борсиз — осойиш, тинчдир кўчамиз,
Хатардан йироқдир кундуз-кечамиз.
Қасамга содиқлик — олий саодат,
Юракда жасорат, кўзларда зафар.
Сизга ҳамроҳ бўлсин доим матонат,
Тинчлик посбонлари, эй мард аскарлар!
Ватан ҳимояси шарафли бурчдир,
Бу йўлда чарчаш йўқ, чекинмоқ ётдир.
Сиз борки, элимиз тинч ва фаровон,
Ҳар битта хонадон шод-у ободдир.
Касбингизга шараф, тасанно сизга,
Азиз посбонларсиз жон-у юртимга!"

@piskenthayoti
👍1
МЕН АНГЛАГАН ҲАҚИҚАТ

   Одам нега бой, давлатманд бўлишга қизиқади?
   -  Чунки у ҳамма ўзининг қўлига қарашини истайди.

   Одам нега амалдор бўлишга қизиқади?
   -  Негаки, бўйсунишдан кўра, бошқариш завқи авлодур.

   Одам нега шуҳратга ўч бўлади?
   -  Чунки шуҳрат шавқи вақтинчалик бўлса-да, камчиликларини ёпиб туради.

   Одам нега бировни ғийбат ёки бировга туҳмат қилади?
   - Чунки ғийбат ёки туҳмат ожизликни билдирмай туради.

    Одам нега севади?
   -  Чунки кўнгил эҳтиёжи ва талабини бажармасликнинг иложи йўқ.

    Одам нега қасд қилади?
   -  Чунки кўнглидаги қора ниятни ақлу фаросати билан енга олмайди.

    Одам нега жиноят қилади?
   -  Негаки, жиноят қилувчи ўз ҳаракатига жавоб бериш хислатига эга эмас.

   Одам нега ўлишни истамайди?
   -  Чунки у ҳаёт лаззатидан тўймайди, ундан воз кечишни истамайди.

      Фармон ТОШЕВ.

@piskenthayoti
Инсон руҳи илм олиш, эзгу амаллар, савоб ишлар ва ибодат қилиш билан озиқланади...

Мана шу  фазилатлар камайиб кетса, руҳий тушкунлик бошланади....

Инсон рухи энг катта қувватни бошқа бир инсонни дуосидан олади...

Доимо бир биримизни дуо қилишда бардавом бўлайлик Азизлар!

Чунки дуо қалбдан чиқиб қалбга боради.

Қалбни кераксиз ҳис туйғулар билан қийнаб қўйманг, акс ҳолда қалб хотиржамлиги йўқолади.

@piskenthayoti
Мен кечирмасам...

— Тур, ўғлим, отлан!
— Қаёққа, бобо?
— Султон амакинг ётиб қолибди. “Қалайсиз?” деб келайлик!
— Хато эшитмадимми, бобо? Султон амакинг, дедингизми?
— Йўқ, тўғри эшитдинг, тез отлан!
Дониёр ҳайрон бўлиб қолди. Ахир, Султон амаки уларга қон қариндош бўлса-да, бегоналар қилмаган ёмонликни қилган-ку.
Дўконда камомад қилиб, қамалиб кетай деб турганида Дониёрнинг мана шу бобоси бола-чақаси ичиб-еб ўтирган мол-қўйларини сотиб, пулини икки қўллаб элтиб берган. Кимлардир:
— Жигарчилик ўз йўлига, Султоннинг озми кўпми қирриқлиги бор. Уч-тўртта одам гувоҳларида тилхат-пилхат қилдириб қўй, — деганларга:
— Ҳозир шу гапни айтсам, уят бўлади. Ўзи қил устида турибди, — деб кўнмайди.
Вақти келиб, Султоннинг ишлари юришиб кетганида, у қарзидан тонади.
Тўғрироғи, Камол сотган туёқларнинг илдизи менинг ота-бобомга бориб туташади. Ўша мол-қўйларда менинг ҳам ҳаққим бўлгани учун менга берган, — деб туриб олади.
Камол мерган ниҳоятда аччиқланади, этак силкиб чиқиб кетади. Шундан бери ўртадаги жигарлик ришталари узилган эди.
Дониёр ҳайронлиги тарқамай бобосига эргашади.
“Керак бўлса, ўзлари ёрилар...”, дейди...
Султоннинг ранги кетиб қолган, бир аҳволда ётарди. Унинг қувониб кетгани овозларидан билинди.
— Хотин, чой... Қўй сўйиб чақирсанг ҳам келмайдиган меҳмон келди, — дейди...
На у, на Камол мерган қарздан гап очадилар. Фақат дарвозадан чиққач, орқаларидан хотини тугунча кўтариб чиқади.
— Ҳозирча боримиз — шу... Илтимос, олинг... Ўзлари беролмайдилар, аммо ичлари куйиб ётибди... Хом сут эмган бандамиз-да... - дейди аёл.
Камол мерган тугунчакни олиб, яна қайтариб узатади.
— Бу меники бўлди. Кўрдингиз-а, олдим. Энди беряпман, Султоннинг муолажасига ишлатинг... Аёл йиғлаб дуо қилди.
— Бобо, сизни тушунмадим, — дейди Дониёр. — Айбингиз бўлмасаям айбдордек бош эгиб бордик. Тағин она сутидек ҳаппо-ҳалол пулни олмадингиз...
— Болам, мен Султон амакингникига бормасам, ўртадаги қариндошчилик ришталари узилиб қоларди. Мендан сўнг даданг ҳам, сен ҳам амакингнинг фарзандлари билан борди-келди қилмасдиларинг. Амакинг пулга хиёнат қилиб хато қилган бўлса, мен жигарчиликка хиёнат қилиб, ундан ҳам оғирроқ гуноҳга ботайми? Қариндошчилик ришталарини даврдан даврга олиб ўтиш, авлодларга қолдириб кетиш ҳам қарз....

@piskenthayoti
ФАРЗАНДИНГИЗ ТЕЛЕВИЗОРГА АЙЛАНИБ ҚОЛИШНИ ОРЗУ ҚИЛМАЯПТИМИ? (таъсирли хикоя)

Мактаб. Бошланғич синф ўқувчиларига дарс бўляпти. Ўқитувчи болаларга “Оллоҳдан ўзингиз учун нима сўраган бўлардингиз?” деган мавзуда иншо ёзиш ҳақида топшириқ берди. Ҳамма вазифани бажаришга киришди…
Кечқурун уйда ёзма ишларни текшираркан, бир иншо ўқитувчининг диққатини тортди. Уни ўқиркан, юрак-бағри қон бўлди, кўзларидан дув-дув ёш тўкилди. Шу вақтда хонага эри кириб келди, аёлининг йиғлаётганини кўриб ҳайрон бўлди ва сўради:
— Нима бўлди, тинчликми?
Аёл:
— Ўқинг, — дея унга қўлидаги иншони узатди.
Иншо шундай ёзилганди:

“Парвардигорим, бугун Сендан бир нарсани ёлвориб сўрамоқчиман — мени телевизорга айлантириб қўйгин. Ҳа, худди шундай, уйимиздаги телевизорнинг ўрнини эгаллашни истайман.
Мен ҳам уйда алоҳида жойга эга бўлиб, оиламизни ўз атрофимда жам бўлишини хоҳлайман. Гапираётганимда гапларимни бўлишмасин, аҳамиятсиз нарсаларни гапирмаслигимга ишонишсин, диққат-эътибор марказида бўлишни истайман.
Агар мени телевизорга айлантириб қўйсанг, дадам ишдан чарчаб келсалар ҳам, “Мен чарчаганман” демасдан, менинг ёнимда бўлардилар.
Агар мени телевизорга айлантириб қўйсанг, онам хафа бўлиб, ёлғиз қолганларида ҳам мени эътиборсиз қолдирмасдилар.
Қанийди, ота-онам ҳамма нарсани ташлаб, ҳар куни озгина вақт бўлса ҳам мен билан бирга бўлишса…
Парвардигорим, балким кўп нарса сўрагандирман, лекин чин дилдан ўтинаман: илтимос, мени телевизорга айлантириб қўй!…”

Ўқитувчининг эри бу ёзма ишни ўқиб бўлиб, ҳайқириб юборди:
“Даҳшатнинг ўзи бу! Бечора бола! Қандай ота-она экан-а улар? Одам деган ҳам шунчалик бўладими?”
Ўқитувчи аёл ёш тўла кўзларини эрига қадаб, маҳзун жавоб берди:
— Бу иншони бизнинг ўғлимиз ёзибди….


@piskenthayoti
МУСОБАҚА

Чарли Чаплин айтади: мен анча машҳур бўлиб кино оламида юлдуз бўлганимдан кейин ҳар хил жойларда “Чарли Чаплинга ўхшай оласизми?” деган мусобақалар уюштирила бошланди. Шунда битта мусобақага ўзимни танитмай бошқача гримда келдим. Қатнашиш истагини билдириб ариза бердим. Мени қабул қилишди. Мусобақада қатнашдим ва иккинчи ўринни олдим. Биринчи ўринни эса мусобақа раҳбарининг ўғли олди!

@piskenthayoti
#фожеа

15-Апрел тунги соат, 01:00 атрофида, Ўртачирчиқ туманида яшовчи бир хонадонда оғир мусибат келди, ёнғин содир бўлди, минг афсус ҳовли узра алангада қолган, Зиябек Мирзақулов ва уч нафар фарзанди, (бир ўғил, икки қиз) вафот этди.
Зиябек Мирзақуловнинг оталарига, яқинларига Аллоҳ сабр берсин
!


ТЎРТТА  ТОБУТ  ТЕРИЛИБ  ҚАТОР,
БИРИН  КЕТИН  ЎҚИБ  ЖАНОЗА...

Ҳаёт жуда бешафқат, тугун,
Одамзоддан синов кетмайди.
Бир ота бор, ғамда ғарқ - бугун,
Қабристондан - бери келмайди.

О, дилбандим, уйим чироғи
Алангада қолдингми узоқ?
Хароб қилди, ўлим фироғи
Ҳовлим узра ким ёқар чироқ?

Ким кутади энди мен борсам,
Қувалашиб кимлар ўйнайди.
Кеча ҳовлим тўлдирган шўхлик,
Бугун мени ютаман дейди.

Усмонбекни варраги ерда,
Қулоч ёзиб қилмади парвоз.
Бобожон деб - чақирганларинг,
Ич этимни, тимдалар овоз...

Кузга етиб, Усмонбегимга,
Тарлон отдек, атагандим той.
Орзуларим, умидларимга,
Етолмадим, энди ҳойнахой.

Кулгуларга тўлган ҳовлимни,
Бир кечада қуршади зулмат.
Болам ёнди, набирам ёнди,
Қоронғуда қоплади кулфат.

Тўртта тобут, терилиб қатор,
Бирин кетин ўқиб жаноза.
Бутун борлиқ куйинди ғамда,
Бутун борлиқ айлади аза.

Қаторлашиб кўтардик тобут,
Қаторлашиб қўйдик қабрга.
Қандоқ чидай айтгин набирам,
Қандоқ кўнай бундай жабрга.

Бўй кўрсатиб юрсанг бўлмасми,
Сени кўриб кўнглим тўлмасми?!
Зиябек деб, чақирган пайтим,
Ота десанг, кўнглим тўлмасми?!

О, дилбандим кўзим қораси,
фарзандларим - ёнди боласи.
Қадаримга розиман, илло
Яшаб кетармикан - онаси?!

© Абдувоҳид Сувонов шоир
Ўзбекистон Ёзувчилар Уюшмаси аъзоси

22-Апрел 2026-йил

@piskenthayoti
Бахиллик – бир заҳарли тикандир. Агар у кимга ботса, ўлдирмай қўймайди. Бахил бугун топганини асраб қўйса, эртага унинг қабри бугунги рўзғоридек қоронғи бўлади. Бахиллик ва шафқат бир ариқдан сув ича олмайди. Бир вужудда иккиси яшай олмайди.

«Умидимиз юлдузларига» китобидан.
© Тоҳир Малик
@piskenthayoti
ХАЙРЛИ ТУН

Кимлардир бугунги ўтган кунини бир четда сарҳисоб қиляпти...

Аслида тириклар сафида бўлганингиз, ҳеч қаерингиз оғримаётгани, дастурхонингизда ризқингиз борлиги, ҳотиржамлигингиз, яқинларингиз,  шомдан сўнг эшик очиб келадиган қадрдонларингиз борлиги ўзи турган-битгани- бахт!

Балки мусофирдирсиз- демак,  сизни юртда кутаётганлар борлиги- бахт!

Қаерлардадир ризқингизни териб юргандирсиз- насибангизни тоғ учига қўйган зотнинг- ризқ топишга сизни ҳаракатга келтириб қўйгани- бахт!
Шуни асло унутманг.

@piskenthayoti
АССАЛОМ АЛАЙКУМ
ХАЙРЛИ ТОНГ

Ҳар бир мувоффақиятли инсон ортида 3 та муҳим инсон бўлади. Уни шу инсонлар кучли қилади!
Ишонган одам
Бу инсон сизга ҳали ҳеч ким ишонмаган пайтда ишонади. Сизга туртки бўлади. “Сен қила оласан!” деган сўзи билан куч бағишлайди.
Танқид қиладиган одам
Бу инсон харакатларингизни таҳлил қилади, ожиз жойларингизни кўрсатади. Бу инсоннинг айнан шу иши сизни ўстиради.
Сизни кузатаётган одам
У сиздан сабоқ олади. Унга сиз намунасиз. Сизнинг ҳар бир қадамиингиз унга илҳом.
Шунинг учун муваффақиятли инсонлар ҳеч қачон таслим бўла олмайдилар — чунки уни кузатаётганлар бор!

@piskenthayoti
👍1