"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal
6.24K subscribers
76.8K photos
13.7K videos
112 files
10.1K links
"Piskent hayoti" ijtimoiy-siyosiy gazetaning telegram tarmog'idagi kanali. Murojaat, taklif va e'lonlar uchun @Munira_9184
Download Telegram
#Биласизми

⚡️Электр, иссиқлик ва газ тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиш учун жавобгарлик мавжуд

Батафсил инфографикаларда👆

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#_депутат билан суҳбат

КОНСТИТУЦИЯВИЙ ИСЛОХОТЛАРНИНГ ЁРҚИН КЎРИНИШИ
 
Сўнгги йилларда маҳаллий Кенгашларнинг давлат сиёсатидаги ўрни қанчалик муҳим аҳамиятга эга эканлиги ва улар мамлакатимизда амалга оширилаётган демократик ислоҳотларнинг марказий бўғинига айланганини уларга берилган ваколатлар мисолида яққол кўрмоқдамиз.
 
Булардан   бири Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг қарори билан халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари сессияларида ҳудудий давлат органлари ва ташкилотлари мансабдор шахсларининг ҳисобот ёки ахборотларини эшитишнинг намунавий тартибини тасдиқлаш тўғрисидаги қарори ҳамда мамлакатимизда амалга оширилаётган демократик ислоҳотларга асосан халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши сессияларида ҳудудий давлат органлари ва ташкилотлари мансабдор шахсларининг ҳисоботларини эшитиш тартиби белгиланиб, унга асосан маҳаллий Кенгашларга бир қанча вазифалар юклатилган.  Бундан кўзланган асосий мақсад, долзарб ҳудудий муаммоларни аниқлаш ва уларни ҳал этиш бўйича чоралар белгилашдан иборат бўлиб, бунда ҳисобот ёки ахборот берувчи орган олдига қўйилган мақсад ва вазифаларнинг юқори органлар ҳамда маҳаллий Кенгашларнинг қарорлари билан мамлакатни ва ҳудудларни ривожлантиришнинг устувор йўналишларини амалга ошириш, шунингдек, давлат томонидан олиб борилаётган ислоҳотларга, хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгилаб берилган вазифалар бўйича амалга оширилаётган  ишлар билан ҳамоҳанглигига алоҳида эътибор бериш ҳамда бу борада ижобий натижаларга қай даражада эришилаётганини аниқлаш кўзда тутилган.
Биз бу борада халқ депутатлари туман Кенгаши томонидан амалга оширилаётган ишлар билан танишиш мақсадида халқ депутатлари туман Кенгаши депутати, Коррупцияга қарши кураш ва хавфсизлик масалалари бўйича доимий комиссия раиси Тимур Азаматовга мурожаат қилдик.
-Тимур Тўлқинович, биз баъзи депутатлик эшитувларининг очиқ сессияда кўрилаётгани сабабли оммавий ахборот воситаларининг вакили сифатида сессияда иштирок этиб, мансабдор шахсларнинг ҳисобот ва ахборотларини тингламоқдамиз ва уларнинг ҳисобот ва ахборотларининг депутатлар томонидан ғоят қизиқиш билан тингланаётгани ва ҳисобот берувчи мансабдор шахсларнинг фаолиятига қандай баҳо бераётганлари ва уларнинг фаолиятларидаги хато ва камчиликларнинг рўйи рост кўрсатиб бераётганларининг гувоҳи бўлмоқдамиз.
Айтингчи, бу жараён қандай тахлитда амалга оширилмоқда ва депутатлик эшитувини ташкил этиш ва назорат қилиш айнан сизнинг комиссиянгизга юклатилганми?
-Мансабдор шахснинг ҳисоботини эшитиш ишларини ташкил этиш, шу жумладан, унга тайёргарлик кўриш маҳаллий Кенгаш раиси белгилаган доимий комиссия томонидан амалга оширилади. Мен раҳбарлик қилаётган, Кенгаш қошидаги Коррупцияга қарши курашиш ва хавфсизлик масалалари бўйича доимий комиссиянинг вазифаси айнан шу масалага яқин бўлганлиги учун ҳам бу вазифа бизнинг комиссиямизга топширилган. Биз мансабдор шахснинг ҳисоботининг эшитувига юқори савияда тайёргарлик кўриш ҳамда тегишли материалларни сифатли тайёрлаш учун масъул бўлган доимий комиссия сифатида ҳисобот ёки ахборотларнинг мазмунли тайёрланишига ёрдам берамиз.
Мансабдор шахснинг ҳисоботи ёки ахбороти аввал доимий комиссиямиз йиғилишида эшитилади. Шундан сўнг комиссиямиз аъзолари тегишли савол ва таклифлар беради ҳамда комиссиямиз томонидан ташкил этилган ишчи гуруҳи аъзоларининг фикрлари эшитилади.
Масъул комиссия йиғилиши сўнгида мансабдор шахснинг ҳисоботи ёки ахборотини Кенгаш сессияси муҳокамасига киритиш ёки янада тўлдириш учун мансабдор шахсга қайтариб берилади.
Зарур ҳолларда эшитувга юқори савияда тайёргарлик кўриш мақсадида ҳуқуқни қўллаш амалиётида вужудга келган муаммолар жойларга чиқиб ўрганилиши мумкин.
Мансабдор шахснинг ҳисоботи ёки ахборотини эшитиш масаласи маҳаллий Кенгашнинг навбатдаги сессияси кун тартибига киритилгандан сўнг масъул комиссия ва маҳаллий Кенгаш котибияти барча материалларни сессиядан камида етти кун аввал маҳаллий Кенгаш депутатларига танишиш учун юборади.
-Тимур Тўлқинович, мансабдор шахсларнинг ҳисоботи ёки ахборотининг маҳаллий Кенгаш сессияларига киритилиши, яъни, депутатлик эшитуви - бу депутатлик назоратининг муҳим шаклларидан бири ҳамда мамлакатимизда амалга оширилаётган демократик ислоҳотларнинг ёрқин кўриниши бўлиб, бунда депутатлар ҳисобот ёки ахборот берувчи мансабдор шахсга ўзларини қизиқтирган барча саволлар билан мурожаат қилишлари, таклиф ва мулоҳазаларини ҳамда ўз муносабатларини билдиришлари мумкин. Бу эса маҳаллий Кенгашларнинг фаолиятини янада кучайтиришга, очиқлик ва шаффофликни таъминлашга, шу жумладан, қонунчилик ҳужжатларига риоя этилиши, тегишли маҳаллий Кенгаш қарорлари ва унинг доимий комиссиялари тавсияларининг қандай бажарилаётганлигини таъминлашга жуда катта ёрдам беради. Шундай эмасми?
-Ҳақиқатан ҳам очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, маҳаллий Кенгашнинг назорат-таҳлил фаолияти самарадорлигини ошириш ҳамда унинг фаолияти тўғрисида маҳаллий аҳолини хабардор қилиш мақсадида эшитувни ўтказишга масъул комиссия томонидан пресс-релизлар лойиҳасининг тайёрланиши фуқароларнинг маҳаллий бошқарувда кенг иштирок этишини ва кўрилаётган ҳар бир масала аҳоли манфаатларига хизмат қилишини, ижро ҳокимяти органларининг маҳаллий халқ вакиллари олдидаги ҳисобдорлигини таъминлашга қаратилганлигининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 23 июлдаги Фармони билан Ўзбекистон Республикасида маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятини 2030 йилга қадар ривожлантириш концепциясида кўрсатилган вазифаларни қандай бажарилаётганлигининг яққол исботидир.
-Тимур Тўлқинович, айтингчи, депутатлик эшитувига ҳисоботи ёки ахбороти киритилган мансабдор шахсларнинг ҳисобот ёки ахборотини эшитишда тақиқлар борми?
-Албатта. Мансабдор шахснинг ҳисоботи ёки ахборотини эшитиш тезкор-қидирув фаолиятни амалга оширувчи органларнинг, суриштирув ва тергов органларининг, судларнинг иш юритувидаги муайян ишлар ва материалларга, шунингдек, ижро иши юритиш ҳамда нотариал иш юритишнинг муайян материалларини кўриб чиқиш билан боғлиқ фаолиятга тааллуқли бўлиши мумкин эмас.
Чунки суд ҳукми ўқилмагунча ҳеч кимнинг фаолиятига ҳуқуқий баҳо бериб бўлмайди.
-Мазмунли суҳбатингиз учун раҳмат.
Маҳаллий Кенгашлар соҳасида сўнгги йилларда амалга оширилаётган конституциявий ислоҳотлар тизимни ўзгартириш учун эмас, балки инсон ҳаётини яхшилаш, аҳоли фаровонлигини оширишга қаратилганлиги билан янада муҳим аҳамият касб этади.
 
Башорат Сатторова суҳбатлашди.

@piskenthayoti
#_таълим

Туманимиздаги 38-сонли мактабнинг 4-синф ўқувчиси Фаҳриддинов Хумоюн Ментал арифметика йўналиши бўйича ўтказилган халқаро олимпиадада муваффақиятли иштирок этиб, фахрли 1-ўринни эгаллади.

Мазкур ютуқ ўқувчининг билим ва салоҳияти, изланишлари ҳамда тинимсиз меҳнатининг самараси ҳисобланади.

Мактаб жамоаси номидан ўқувчимизни ушбу юксак натижа билан самимий табриклаймиз. Унга келгусидаги таълим фаолиятида улкан муваффақиятлар, янги ютуқлар ва зафарлар тилаймиз.

@piskenthayoti
😎😎😎😎😎😎

#Биласизми

☑️ Қонунчиликка кўра, хоналарни иситиш эҳтиёжлари учун иссиқлик энергиясини беришда етказиб берувчи иситиш даврини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан белгиланган муддатларда бошлайди ва тамомлайди.

❗️Бунда, иситиш даври ташқи ҳавонинг ўртача суткалик ҳарорати 8°Сдан паст бўлган 5 кунлик давр тамом бўлган кундан кейинги кундан бошланиши, 8°Сдан юқори бўлганда эса тамомланиши керак.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#_таълим

Туманимиздаги 32-сонли мактабнинг 1-А синфида “Ҳосил байрами” тадбири кўтаринки кайфиятда ташкил этилди.

Тадбир давомида жажжи ўқувчилар куз неъматлари, мева ва сабзавотлар билан танишиб, дастурхонимиз тўкинлиги, деҳқонлар меҳнати ва табиат саховати ҳақида ўз таассуротларини намойиш этдилар. Ранг-баранг кўргазмалар ва болажонларнинг самимий чиқишлари байрамга ўзгача файз бағишлади.

Ушбу тадбир ўқувчиларда меҳнатсеварлик, табиатга меҳр, неъматларни қадрлаш ва шукроналик туйғуларини шакллантиришга хизмат қилди.

@piskenthayoti
Ҳар сиқим тупроғинг суюкдир Ватан!
Номинг Ҳақдан кейин буюкдир Ватан!
Сен бирла гўзалдир умрим, ҳаётим,
Сенингсиз чап кўксим куюкдир Ватан!

@piskenrhayoti
Шогирднинг устоз олдидаги одоблари

Аввало, салом бериш ва киришга изн сўраш.

Беҳуда гапларни гапирмаслик;

Рухсатисиз сўз бошламаслик.

Унга “Фалончи бу борада бошқачароқ гапирганди” ва шу каби сўзлар ила эътироз билдирмаслик.

Одамлар “шогирди устозидан кўра билимдон экан”, деб гапиришлари истагида унга қарши чиқишдан сақланиш.

Дарс вақтида бошқалар билан сўзлашмаслик.

Дарсда бошқа нарсалар билан чалғимаслик.

Устоз турганда шогирд ҳам ўрнидан

У ҳақда яхши гумонда бўлиш, яъни кўринишидан нотўғри ишдек туюлган бир ишини кўрибоқ, у ҳақида ёмон фикрга бормаслик.

Имом Ғаззолий

@Jaloliddinrumiyy🍃
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бир йигит вафот қилди. Унинг дўстлари йигитнинг номидан масжид қурдилар!
Бир йигит вафот қилди. Унинг дўстлари йигитнинг номидан қудуқ қазидилар!
Учинчи йигит вафот қилди. Унинг дўстлари йигитнинг номидан сув совутгични (кўчага) ўрнатдилар!
Бошқаси, ҳар ой дўстининг номидан садақа қилар эди!
Яна бошқаси, тунда уйғониб, вафот қилган дўстининг ҳаққига дуо қилар эди!
Мана шу, ҳақиқий дўстликнинг мевасидир!

@piskenthsyoti
* * *
Бир муҳтожнинг қалбига йўл топа олган киши, Каъбага йўл топиб борганнинг савобидан минг карра кўпроғига эга бўлибди...

Шамс Табризий
@piskenthayoti