#_таълим
Туманимиздаги 38-сонли мактабнинг 8-синфида синф раҳбари Қ. Дониёров бошчилигида ота-оналар йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда "Оқтом" маҳалласи ёшлар етакчиси Б. Бегимов ҳам иштирок этди.
Йиғилиш давомида ўқувчиларнинг таълим-тарбияси, дарсларга мунтазам қатнашиши, фанларни ўзлаштириш даражаси, одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилиши ҳамда ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, уларни турли фойдали машғулотларга жалб қилиш, ота-оналарнинг фарзанд тарбиясидаги масъулиятини ошириш ҳамда мактаб, оила ва маҳалла ҳамкорлигини мустаҳкамлаш юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.
Ж. Жаматова,
38-мактаб маънавиятчиси.
@piskenthayoti

Туманимиздаги 42-сонли мактабда профилактик тадбир ўтказилди.
Тадбир ички ишлар бўлими ходими
М.Бобомуродова, мактаб директори Н.Сулейманова, ЧҚБТ раҳбари А. Ахмедов, ММИБДЎ Д. Тошматова бошчилигида "Давомат"," Тиғ" номли тадбирлари, ҳамда жиноятчиликка, гиёҳвандликка қарши курашиш ҳақида суҳбатлашилди.
Ўқувчилар давомати, интизоми назоратга олинди. Сабабсиз дарс қолдирмаслик, бемақсад юрмаслик каби қоидалар тушунтирилди.
Бундай тадбирлар ўқувчилар давомати, интизоми ва хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилади.

Ҳар сиқим тупроғинг суюкдир Ватан!
Номинг Ҳақдан кейин буюкдир Ватан!
Сен бирла гўзалдир умрим, ҳаётим,
Сенингсиз чап кўксим куюкдир Ватан!
@piskenrhayoti
Номинг Ҳақдан кейин буюкдир Ватан!
Сен бирла гўзалдир умрим, ҳаётим,
Сенингсиз чап кўксим куюкдир Ватан!
@piskenrhayoti
"Ўқитувчи жамиятнинг зиёли инсони сифатида оммавий ахборот воситалари, яъни газета ва журналларни доимий мутолаа қилиб бориши, радио тинглаши ва телекўрсатувлардан хабардор бўлиши, шунингдек, интернетдан фойдаланиши ҳам ниҳоятда муҳим. Булар ўзига хос ахборот манбаи сифатида ўқитувчининг жамият ҳаётидан хабардорлиги, ўзгаришларни тезда англаб олиши, жамият турмушидаги ислоҳотларни ўқувчиларга тўғри етказиб бериши муваффақиятда асосий манба ҳисобланади.
Устозлар турмушидан ўрнак олиб, муаллим аввало ўз оиласидаги мавқеи ва ҳурмати билан ҳам элга ўрнак бўлиши лозим. Маънавий гўзал, ахлоқи пок, таълим ва тарбияни чуқур эгаллаган ўқитувчи фақат ўз оиласининггина эмас, балки ҳамма ота-оналарнинг ҳам энг яқин маслаҳатгўйи ва содиқ дўстига айланади."

Бўлиб ўтган ҳаётий воқеа
(Ибрат олинг!)
Шайх Иброҳим Ҳаққий ёшлигида Исмоил Фақируллоҳ ҳазратларига шогирд бўлган эди. Бир куни устоз уни сув келтиришга буюрди. У булоқдан кўзасига сув олаётганида бир отлиқ келиб, «Отимни ҳуркитдинг» деган баҳона билан Иброҳимни итариб юборди. Унинг кўзаси ерга тушиб, синди. У йиғлаб устозининг ҳузурига келди.
- Нима бўлди, ўғлим? - сўради устоз.
- Булоқдан сув олаётсам, бир отлиқ келиб итариб юборган эди, кўза қўлимдан тушиб, синди.
- Кўзани синдирган одамга бирор нарса дедингми?
- Йўқ, ҳеч нарса дея олмадим.
- Бир оғиз ҳам гапирмадингми?
- Йўқ.
- Унда тез орқангга қайтиб, отлиққа бирор нарса деб кел.
Исмоил Фақируллоҳнинг бу буйруғи ҳаммани ҳайрон қилди. Иброҳим ноилож югуриб булоқ бошига борди. Отлиқ отини суғораётган экан. Иброҳим анча тараддудланиб турди, аммо ҳеч нарса дея олмай ортига қайтди.
- Гапирдингми? - сўради устози.
- Йўқ.
- Вақт ўтказмай югур, унга бирор ёмон гап айтиб кел.
Иброҳим яна югуриб булоқ бошига борди. Қараса, ўша отлиқ ерда ётибди. Унга яқин келди, унинг боши ёрилган, ўзи беҳуш эди. Бу ҳолатдан қўрқиб кетган Иброҳим устозининг ёнига чопди ва унга бўлган воқеани айтиб берди.
- Эҳ, ўғлим, биргина кўза учун бир одамни ўлдиртирдинга бир оғиз ёмон сўз айтганингда, балки, бу ҳодиса рўй бермасмиди?! — деди устози. Шогирдларининг тушунмай ҳайронликда турганини кўрган устоз изоҳ берди:
- Бир киши бошқа бир кишини ноҳақ хафа қилса, йиғлатса, мазлум унга қарши ҳеч нарса қилмаса ёки қилолмаса, унинг кўнгли озор топгани учун Ҳақ таоло золимдан унинг ҳақини олади. Кўзаси синган Иброҳим отлиққа ҳеч бўлмаганда «Нима қилиб қўйдинг?!» деганида, ўша одам отининг тепкисидан омон қолармиди...
«Сиз қандай яшамоқчисиз?» китобидан.

Иқтисодчи ва ҳисобчиларнинг ҳисобот жадвалларида харажат ва даромадлар аниқ кўрсатилади. Лекин, ризқдаги барака бунақа жадвалларда кўринмайди. Барака - жадвалларга сиғмайди.
Бизни оёқда тутиб турган ҳам кирим-чиқимлар эмас, айнан шу баракадир!
Агар мўмин бўлсангиз,
ризқни – маошдан,
баракани - даромаддан,
марҳаматни - амалдордан,
буйруқни - бандалардан кутманг! Бугунги кунингиздан сиқилиб, эртанги кунингиздан ваҳима - хавотирга тушиб юраверманг... Яратгандан ризқингизга барака сўранг...

* * *
Йиғининг охири кулгудир. Окибатни кўрган одам муборак бандадир.
Қаерда оқар сув бўлса, ўша ер яшнайди, қаерга кўз ёши тўкилса,
ўша ерга раҳмат ёғилади...
© Жалолиддин Румий

ГУЛДАСТА.
Қирмизи гулларни саралаётган сотувчи дўконга кириб келган барваста харидорни кўриб хурсанд бўлди ва тавозе билан қўл узатди.
- Э, келинг укам. Қадамларига хасанот. Тунов кунгидай қилиб ўраб берайми? Яна келасиз дегандимку.
Харидор жилмайиб кўришар экан, кўзи анвойи гулдасталар тўла пештахтада эди.
- Келинингизга ёқди ака. Ўзиям битта бўлиб ажралиб турди совғам. Энг зўридан берган экансизда ўзингиз.
Сотувчига бундан ортиқ эътирофнинг кераги йўқ, харидорнинг қайтиб келишиёқ унинг диди ва ишига берилган муносиб баҳо эди.
- Яна ўшандай қилиб саралаб бераман унда. Хозир...
Харидор ўтган галги гулкосаси катта- катта голланд атиргулларига қиё ҳам боқмади, аксинча бошқа томондаги гулдасталарнинг бирига ишора қилди:
- Ака, ану гуллар ҳам ёмон эмас шекилли. Бурчакдаги- яшил қоғозга ўралганини оламан. Қанча берай? Бу ёққа олингчи.
Сотувчи хайрон, шундай бўлсада энг арзон қоғозга ўралган, уринганроқ барглари қайчиланган гулдастани эмас, кўз қувнатиб турган голланд гулларидан бештасини узатиб таърифлай кетди:
- Булар барибир бошқача. Гулмисан гулда! Кўчати Европадан келтирилади. Сиз ҳижолат бўлмай шулардан олинг. Келинга ёқди дедингизку! Пулингиз камроқ бўлса келаси сафар ташаб кетаверасиз.
Харидор уни эшитмади. Ўзи танлаган гулдастани олиб беришни талаб қилиб, катмонини чиқарди.
- Ака, пулим етади. Бугун шунисини оламан. Ану, бир - иккита шалпайганини олиб ташласангиз бўлди.
Сотувчи бошқа индамай, уни айтгани қилиб пулни санаб олди.
Харидор илжайганча гулдастани олиб эшикка йўналганида телефони жиринглади.
- Ало, синглим яхшимисан? Жиянларим яхшими? Туғилган кунинг билан! Хозир сеникига кетаётгандим-да...
Сотувчи қулоғига чалинган сўзларни тахлил қилди. Чиройли атиргулларга маъюс тикилар экан, болалигидаёқ ўлиб кетган бир дона синглисини соғиниб йиғлаб юборди....

Одамларга нисбатан узр майдонини кенгайтиринг
– Ўқитувчи эдим. Мудиримни танқид қила бошладим. Кейинчалик ўзим ҳам мудир бўлгач унга қийин бўлганини ҳис этдим.
– Талаба эдим. Устозимни танқид қила бошладим. Кейинчалик ўзим ҳам устоз бўлгач унга осон бўлмаганини ҳис қилдим.
– Кичкина эдим, отамнинг синчковлигидан жаҳлим чиқар эди. Кейинчалик билсам, отамни ҳақиқий маънода қадрламаган эканман.
– Оилалик бўлдим. Хотинимни уйидагиларининг сўзларидан жаҳлим чиқар эди. Ўзим ҳам қиз узатгандан кейин куёвимни сўзларимдан таъсирланиб жаҳли чиқишини кўрдим. Оқибатда дунё чархпалак эканини билдим.
Замон ғилдираклари айланишидан олдин узр қидиринг, шунда фақат сиз эмас, бошқалар ҳам ҳақ эканини биласиз. Шунинг учун узр майдонини кенг қилинг.
Қадрланг, эҳтиром кўрсатинг, ҳурмат қилинг, афв этинг, ўзингизни билмаганга солинг, буларнинг савобни Аллоҳдан кутинг.

🔥1
ДАФТАР
ҲОШИЯСИДАГИ
БИТИКЛАРДАН
Билмадим.
Эҳтимол одамзод фаришта бўлиб туғилса-туғилар.
Аммо бир умр фаришта бўлиб яшолмайди.
Ҳеч ким!
Ҳеч ким фаришта эмас.
Фақат ўзини оппоқ қилиб кўрсатгиси келади.
Минг урингани билан фаришта бўлолмайди.
Йўлидан шунақанги шайтонлар кесиб чиқадики, гуноҳга ботганини ўзи ҳам сезмай қолади.
Уткир Хошимов

👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Х А Й Р Л И Т У Н
Билинг ғаниматмиз бир биримизга
Дунёда мехрдан кучли нима бор.
Ширин сўз айтишдан тўхтаманг зинхор
Бизни боғлаб турсин Меҳр Оқибат.

АССАЛОМ АЛАЙКУМ
ХАЙРЛИ ТОНГ
Тонг ҳам отди охиста, сокин.
Завқ оласан қарасанг нурга.
Яратганга минг шукур айта
Деймиз ХАЙРЛИ тонг хар биримизга
Хаётнинг ҳар они, дами ғанимат,
Кўнгиллар йўл топсин кўнгиллар томон.
Юракда мавж урар орзулар хамон,
Ҳар инсонга хамрох бўлсин омад,бахт.
Олтин куз, сендан бизнинг қарзларимиз кўп,
Сийладинг хижрону висолинг билан.
Маҳзун боқишларда қолиб кетди хўп,
Бизга Энди мангу висоллар тиланг.
Олтин куз, сехрли боқишинг билан
Ҳали кўп дилларга ўт ёқажаксан.
Маҳзун куз, интиҳо бўлсанг ҳам гарчи,
Ибтидога фақат СЕН йўл очажаксан.
Гўзал кўз бир умр биз билан қолгил....