"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal
6.25K subscribers
76.7K photos
13.7K videos
112 files
10.1K links
"Piskent hayoti" ijtimoiy-siyosiy gazetaning telegram tarmog'idagi kanali. Murojaat, taklif va e'lonlar uchun @Munira_9184
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМ АЛАЙКУМ
ХАЙРЛИ ТОНГ

Тонг ҳам отди охиста, сокин.
Завқ оласан қарасанг нурга.
Яратганга минг шукур айта
Деймиз ХАЙРЛИ тонг хар биримизга

Хаётнинг ҳар они, дами ғанимат,
Кўнгиллар йўл топсин кўнгиллар томон.
Юракда мавж урар орзулар хамон,
Ҳар инсонга хамрох бўлсин омад,бахт.

Олтин куз, сендан бизнинг қарзларимиз кўп,
Сийладинг хижрону висолинг билан.
Маҳзун боқишларда қолиб кетди хўп,
Бизга Энди мангу висоллар тиланг.


Олтин куз, сехрли боқишинг билан
Ҳали кўп дилларга ўт ёқажаксан.
Маҳзун куз, интиҳо бўлсанг ҳам гарчи,
Ибтидога фақат СЕН йўл очажаксан.

Гўзал кўз бир умр биз билан қолгил....

@piskenthayoti
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХОШАНГ - уйғурча манти бўлиб, тансиқлиги, кўриниши ва бетакрор мазаси билан ажралиб туради.
Бир хилликдан безган пайтингизда ушбу таомни тайёрласангиз ўзингизни ҳам ,оила аъзоларингизни ҳам хурсанд қиласиз.

@piskenthayoti
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ҚАНДАЙ  ЯШАМОҚДАСАН ?

– Умидсизликка тушма! Умидсизлик Аллоҳнинг раҳматига ношукрлик бўлади.

– Ғазабланма!
Ғазаб фазилатларни барбод қилади.

– Кек сақлама!
Кек сақлаш ҳаётнинг гўзаллигини ўчириб юборади.

– Маҳзун бўлма! Маҳзунлик жисмга ҳам, асабга ҳам талофат етказиб, чидаб бўлмас ғам-ғуссага гирифтор қилади.

– Замонлар тасарруфи Аллоҳнинг қазо ва қадар салтанати остида эканини унутма!

- Атрофингдаги воқеаларга бепарво бўлма!
Бошқаларга самимий ҳамдард бўлиш – инсоний
хусусиятлардандир.

- Ҳаргиз худбин бўлама!
Бошқаларга яхшиликни раво кўриш (ийсор) инсоний фазилатларнинг энг гўзалидир.

@piskenthayoti
#шеърият

Азиз Саид

Ўтиб кетди энди ҳаммаси,
Лаҳзалар ҳам жаранглаб тинди.
Юраклардан учган оққушлар
Қайтиб келди, тақдирга кўнди.

Узоқ кутдик биз ўзимизни,
Салом дея келмади ҳеч ким.
Ўртадаги интизорлик ҳам
Хайрлашмай тугайди балким.

Ўғирланди бизлардан нигоҳ,
Ўғирланди юрак зарблари.
Ўғирланди томирлардаги
Муҳаббатнинг ширин дардлари.

Новдаларда қолмади япроқ,
Баҳордан ҳам умид узилган.
Чор атрофга совуқ ҳарф билан
Ёлғизликнинг номи ёзилган.

Эй-й — бақириб кўзимиздаги
Алангани сепайлик дилга.
Токи унга тегиб кетганлар
Куйиб-куйиб айлансин гулга.

@piskenthayoti
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фақат яроқ билан асралмас Ватан,
Қароғу - кўз билан асрамоқ керак!
Шаънига муносиб топиб айтилган,
Инжа бир сўз билан асрамоқ керак!

Фақат жанггоҳларда асралмас Ватан,
Тингла юрт юрагин, оҳу - титроғин.
Ёвлар ололмагай, Кубро мисоли,
Маҳкам тутиб турсанг қўлда байроғин!

Ўлмасбек Самарқандий.
@piskenthayoti
«Халқ овози рахбарларни уларни сергак бўлишга, сергак юришга, сергак ишлашга, ҳар бир гапини ўйлаб гапиришга мажбур қилиши керак. Ўзбекистон ҳозир очиқ, олдингидек ёпиб қўйишга иложимиз йўқ. Чегараларни ёпмаймиз энди. Интернет ёпилмайди. Оммавий ахборот воситаларига яна бир марта миннатдорчилик билдирмоқчиман. Улар билан мулоқот қилмаган раҳбарларнинг келажаги бўлмайди.

Катта синовлардан ўтяпмиз, айримлар оммавий ахборот воситаларининг саволларига чидамаяпти, оммавий ахборот муҳитини яратишни, адолат овозини эшитишни хоҳламаяпти. Лекин мажбур бўлади. Ёки хайрлашамиз», – деди давлат раҳбари.
Шавкат Мирзиёев
📣📣ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!📣📣 

📌📌Қадрли муштарийлар ва каналимиз кузатувчилари!

📰📰Қадрдон газетангиз "Piskent hayoti" га  2027 йилги обуна мавсуми бошланди!!

🏃‍♂️🏃‍♂️Шошилинг, бу - бизнинг, ўзимизнинг газетамиз. Унда сизга таниш инсонлар👧👨, уларнинг,  улар амалга ошираётган, улкан бунёдкорлик ишлари🌇🏙, эзгу ва савоб амаллари, туманимиз ҳаётида содир бўлаётган воқеалар, давлатимиз томонидан олиб борилаётган, сиёсат, улкан бунёдкорлик ишлари ҳақидаги маълумотлардан бохабар бўласиз. 📰📰Улар ўчиб кетмайди. Эртага тарих зарварақларидан жой олиб, мангуликка муҳрланади ва бу тарихни яратишда Сизнинг ҳам муносиб хиссангиз бўлади.

💰💰Газетамизнинг йиллик обуна баҳоси 400 минг  сўм.

📌📌Ҳурмат билан "Piskent hayoti" газетаси таҳририяти ва расмий телеграм  канали маъмурияти.


Ҳ/Р: 20210000900133192001
ИНН: 200449297
МФО: 00472
Пискент  Агробанк АТБ.🏫🏫

@piskenthayoti
#тафаккур

Сиз фақат газетага ишонинг. Чунки газета асло ўткинчи мода эмас, у – вақт элагидан омон ўтадиган хотира ҳужжати. У ўқувчидан шошмасликни, бир пиёла чой устида, чуқур нафас олиб, фикрлашни талаб қилади. Биласизми, айнан мана шу мувозанат, мана шу сокин мулоқот СИЗГА ўзгача хузур,ўзгача рохат бағишлайди,
фикрингизни теран, тафаккур оламингизни бой қилади.

@piskenthayoti
#_қабул

Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари М. Мирюнусов фуқаролар ва тадбиркорлар билан навбатдаги қабулни ўтказди.

Қабул давомида фуқаролар томонидан соғлиқни сақлаш, иш билан таъминлаш, пахта заводи фаолияти ҳамда аукцион савдолари билан боғлиқ масалалар юзасидан мурожаатлар билдирилди.

Жумладан, Ойбек маҳалласи Тўмарис кўчасидаги 9-уйда яшовчи Комилова Шоҳиста юрак операцияси билан боғлиқ масалада ёрдам сўраб мурожаат қилди. Шунингдек, фуқаролар ишга жойлашиш ва пахта заводи фаолияти юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларни кўтаришди. Тадбиркорлик фаолияти ҳамда аукцион савдоларига оид масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Мурожаатларни кўриб чиқиш давомида ҳар бир масала юзасидан тегишли тушунтиришлар берилиб, уларнинг қонуний ечимини топиш бўйича масъулларга тегишли вазифалар белгиланди.

Фуқаролар ва тадбиркорлар мурожаатларини ўз вақтида ўрганиш, мавжуд муаммоларга амалий ечим топиш ҳамда аҳоли билан очиқ мулоқотни давом эттиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

@piskenthayoti
#_Киберхавсизлик
 
ФИРИБГАРЛАРГА АЛДАНИБ ҚОЛМАНГ
 
Бугунги кунда бутун дунёда  интернет орқали ахборот тарқатиш ва маълумот излаш имкониятлари тобора  кенгайиб бормоқда.
 Ўзбекистонда интернет фойдаланувчиларнинг сони 31 миллиондан ошган бўлиб, улардан 14 миллиони ижтимоий тармоқлардан фаол фойдаланмоқда.
Шу билан бирга, жиноятчиларнинг интернет ва ижтимоий тармоқлардан ғаразли мақсадларда фойдаланиш, осон йўл билан мўмай пул топиш ҳолатлари ҳам ортиб бормоқда.           
Жумладан, Андижон вилояти, Шахрихон туманида яшовчи, вояга етмаган Тўраев Мурод Шавкат ўғли ва Вохидов Жасур Карим ўғли (ФИШ ўзгартирилган) телеграм ижтимоий тармоғи орқали “mobileoptim” номли канал очиб, аслида мавжуд бўлмаган турли русумдаги телефонларнинг фотосуратларини жойлаб, уларнинг  сотилиши ҳақида ёлғон эълон бериб, уларни  сотиб олиш истагини билдириб мурожаат қилган, туманимизда истиқомат қилувчи 1 нафар ва Тошкент туманида истиқомат қилувчи 2 нафар шахсларнинг ишончига кириб, алдов йўли билан уларнинг пулларини ўзларига тегишли бўлган пластик карталарга ўтказдириб олишга эришиб, келишилган телефонларни жўнатмасдан, фирибгарлик йўли билан қўлга киритилган пулларни ўзларининг эҳтиёжларига ишлатиб юборишган.
Мазкур      ҳолатлар  бўйича М.Тўраев ва Ж.Вохидовларга нисбатан  туманимиз Ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б, г” бандлари билан айб эълон қилиниб, жиноят иши тегишли судловга оширилган.
Фуқаролардан кибержиноятларнинг қурбони бўлмаслик учун турли алдовларга ишонмасликларини, пластик картасининг 16 хонали рақамларини ва махфий кодларини бошқа шахсларга бермасликларини, турли зарарли иловаларга уланиб қолмаслик учун ўзларининг телефон қурилмаларига “APK qo’riqchi” иловасини ўрнатиб олишларини сўраб қоламиз.
 
Д.Абдураҳмонов,
туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими катта
терговчиси, капитан.
 
@piskenthayoti
👍1
Ҳеч қачон одамларга айтмаслигингиз керак бўлган 6 та нарса:

Ўз режаларингизни ҳеч қачон одамларга айта кўрманг. Улар сизни безовта қиладилар.

Одамларга заиф томонингизни айтманг, Улар сизга қарши фойдаланадилар.

Муваффақиятсизлигингизни одамларга айтманг. Улар сизни доимо мувафиақтятсиз деб билишади ва сизга ҳеч қачон имконият беришмайди.

Одамларга кейинги катта ҳаракатингизни айтманг. Индаманг. Ҳаракат қилинг ва натижаларингиз билан уларни ҳайратда қолдиринг.

Одамларга сирларингизни айтманг. Фақат аҳмоқларгина сирларини очади.

Одамларга ҳеч қачон қанча пул топишингизни ёки қандай пул топишингизни айтманг. Уларни доимо ҳайратга солинг!

@piskenthayoti