#таълим
Китобхонлик --маънавият калити.
Тошкент вилояти Пискент туман Мурод Али МФЙ ҳудудидаги 23-сонли УЎТМ мактабида уч авлод учрашуви ташкил этилди.
Мамлакатимизда маънавий етук, жисмоний соғлом, ҳар томонлама уйғун ва ривожланган, мустаққил фикрлайдиган, интилектуал салоҳиятга,чуқур билим ва замонавий дунёқарашга эга, Ватанимизнинг тақдири ҳамда келажаги учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир ёш авлодни тарбиялаш энг муҳим ва долзарб масалалардан бири.
Ҳудди шу вазифалар ижросини ўз ичига олган, тобора анъанага айланиб бораётган ушбу тадбиримизда ҳамқишлоғимиз Дилдора Йўлдошеванинг "Кулиб турган юзларим" номли иккинчи китобининг тақдимоти катта аҳамиятга эга бўлди.
Кекса авлод вакиллари ҳалқимизнинг маънавий таянчи, миллий қадриятларимизнинг сақловчилари ҳисобланади. Тадбирда сўзга чиққан Нуронийлар, устозлар Китоб-фарзандларимизнинг билим чўққиларини забт этишида энг кучли таянч ва маънавий кўприк вазифасини ўтайдиган муҳим омил эканлигини таъкидлаб ўтдилар.
Ўқувчилар шеърларини ёд олиб, дилрабо рақслари билан кечанинг кўтаринки руҳда ўтишини таъминладилар.
Ижодкор томонидан шеърни ифодали ўқиган ўқувчиларга,мактаб жамоаси томонидан Дилдора Йўлдошевага эсдалик совғалари тақдим қилинди.
А.Музаффархонов
туманимиздаги 23- сонли мактабнинг ЧҚБТ рахбари
@piskenthayoti

#_Пайшанба - ёшлар билан учрашув куни
ЖАМИЯТ ТАРАҚҚИЁТИНИНГ ОМИЛИ
Бугунги кунда ёшлар жамиятимизнинг ривожланиши ва келажагини белгилаб берувчи ижтимоий-иқтисодий тараққиётининг муҳим омилидир. Улар нафақат келажак бунёдкорлари, балки, янги Ўзбекистонимизнинг энг билимдон, истеъдодли, кучли ва интеллектуал тафаккурга эга бўлган авлодидир.
Туманимизда ҳам ёшларни жамиятимизнинг фаол аъзоси бўлиб етишиши, уларнинг бугуни ва ёрқин келажагини таъминлаш учун бўш иш ўринларини яратиш, бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик йўналишини танлаган ёшларни қўллаб-қувватлаш, эгаллаган соҳаларининг ҳақиқий мутахассислари бўлиб етишишларига кўмаклашиш учун барча чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Пайшанба - Ёшлар куни муносабати билан ташкил этилган бўш иш ўринлари ярмаркасида ёшлар билан учрашув ҳам ташкил этилиб, унда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари О.Турсунов, туманимиз ҳокими М.Арипов, Марказий банк ва вилоят Солиқ бошқармасининг мутасаддилари ҳамда туманимиздаги барча корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирок этдилар.
Ёшлар билан очиқ мулоқотда сўзга чиққан вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари О.Турсунов, Президентимиз томонидан ёшларга бўлган эътибор, уларнинг билим олиш ва муносиб касб эгаси бўлишлари учун яратилаётган шароит ва имкониятлар ҳақида сўзлаб, ҳар бир эришилган ютуқ ортида билим, тинимсиз меҳнат ва изланиш мужассамлигини, эртамиз келажагини яратувчи ёшлар ана шу йўлдан бориб, ҳамиша юксаклик сари интилишлари зарурлигини таъкидлади.
Учрашувда шунингдек, туманимиз ҳокими М.Арипов туманимиз ёшлари, улар қўлга киритаётган ютуқ ва муваффақиятлар, ёшларнинг бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятларини бошлаш ва касб-ҳунар эгаллашлари учун яратиб берилаётган шарт-шароитлар ҳақида сўз юритди ва ҳокимлик томонидан ёшларга бу борада жуда катта ёрдам берилишини таъкидлади.
Учрашувда ёшларни қизиқтирган барча саволларга жавоб берилиб, уларнинг мурожаатларига амалий ечим берилди.
Шунингдек, ўз бизнесини йўлга қўйиб тадбиркорликни бошламоқчи бўлганлар учун Марказий банк ҳамда туман банклари томонидан имтиёзли кредитлар таклиф этилди.
Учрашувдаги муҳим жиҳатлардан бири, ёшлар бандлигини таъминлаш учун Тошкент ва Олмалиқ шаҳридаги ҳамда туманимиздаги ишлаб чиқариш корхоналаридан иштирок этган раҳбарлар ёшларни ишга таклиф этиб, уларга корхона фаолияти ва шароитлари ҳақида сўзлаб бердилар.
Тадбир кун тартибига киритилган бўш иш ўринлари ярмаркасида элликдан зиёд корхона ва ташкилотлар иштирок этиб, мавжуд бўш иш ўринлари, касбий талаблар ва ишга жойлашиш имкониятлари ҳақида маълумот бердилар.
Ёшлар билан учрашув тадбири ёшларни муносиб иш ўринларига йўналтириш, уларни тадбиркорлик ташаббуслари ҳамда инновацион ғояларини рўёбга чиқиши учун хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.
Шоира Шоматова.

#_таълим
Туманимиздаги 38-сонли мактабнинг 7- ва 8-синф ўқувчилари иштирокида “Заковат” интеллектуал ўйини ташкил этилди.
Тадбирда маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Ж. Жаматова, мактаб маслаҳатчиси Н. Омонова ҳамда ЧҚБТ раҳбари Б. Тўхтабоевлар иштирок этдилар.
Шунингдек, 8-синф ўқувчиларининг ота-оналари ҳам тадбирга таклиф этилди.
Интеллектуал беллашувнинг ўзига хос жиҳати шундаки, савол-жавоблар инглиз тилида олиб борилди. Бу эса ўқувчиларнинг инглиз тилидаги билимларини мустаҳкамлаш, хорижий тилда фикрлаш ва мулоқот қилиш кўникмаларини ривожлантиришга хизмат қилди.
Тадбир давомида ўқувчилар ўз билимлари, мантиқий фикрлаш қобилияти ва топқирликларини намоён этдилар.

#_обуна 2027
ОЙ ЭШИККА АРАВА ТУЙНУККА
КЕЛИШИНИ КУТМАНГ.
Бизнинг юртимизда маърифат эъзозланиб, маърифатлилар қадрланади.
Бунинг исюботини яқинда, Президентимизнинг Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан соҳа ходимлари билан ўтказган мулоқот чоғида яққол кўрдик.
Чунки хар қандай нажот илму маърифатдан, хар қандай жахолат эса маърифатсизликдан эканлигини ҳаммамиз яхши биламиз.
Маърифатли бўлишнинг эса асослари кўп, йўллари кўп. Мана шундай асослардан бири эса мутолаадир. Хақиқий мутолаанинг завқини эса китоблар, газета ва журналлар беради.
Чунки уларни ўқиганда икки томон ўртасида жонли мулоқот бошланади. Бир-бирини англаш, хис қилиш холати юзага келади. Бунинг завқини эса маърифатлилар, мутолаанинг хақиқий шинавандалари билади.
Бизга бир кимса, фалон жойнинг фалончи рахбари обунани у дебти, бу дебти, менинг жамоамдагиларга бу жуда ёқиб тушибти, энди шуни рўкач қилиб, обунани ортга суришаяпти деди.
Бундай пайтда, ўшандай кимсаларга “Ҳурматли фалончи, сен қаернингдир, қандайдир чаласавод, сиёсий жиҳатдан кўр рахбарининг гапини сирға қилиб тақиб олибсану, нега ўзимизнинг Мухтарам Юртбошимизнинг илм, маърифат, хусусан матбуот билан ҳамкорлик хақидаги олтинга тенг сўзларини бошингга тож қилиб кийиб олмайсан, вахоланки биз туманимиз газетасининг расмий канали орқали хар куни, тўхтовсиз равишда бу ҳақда мақола бериб борилаяпти дейишингиз керак эди дегимиз келди.
Ўзбекистон Қахрамони, эл севган шоир Абдулла Ориповнинг
“Фахмини еб бўлган қай бир ногирон,
Демишки кўр бўлсин буткул бу дунё”-
деган сўзлари айнан сиз айтган ўшандек кимсаларга тегишлидир.
Буларни ёзаётганимиздан мақсад, бутун республикамиз бўйлаб обуна жараёни кетаяпти.
Бир озгина маблағимиз эвазига уйимизга маърифат нурини сочувчи газета ва журналларимиз кириб келади.
Кўплаб ташкилот ва корхона рахбарларининг таклифи билан обунани бу йил ҳар йилгидан бир оз эртароқ бошладик.
Лекин баъзи рахбарларимиз ғанимат фурсатни қўлдан бой бериб, хозиргача бемалол юрибтилар.
Халқимиз айтганидек, эртага , “Ой эшикка, арава туйнукка“ келганида эса бошимизни чангаллаб қоламиз.Чунки "Piskent hayoti” газетасидан бошқа газеталар ҳам обунасини бошлаган, ходимларингиз эса бирданига бир неча нашрга обуна бўлишига тўғри келиб қолади.
Буни эса СИЗ, ўтган йилги тажрибалардан жуда яхши биласиз. Дўппи тор келиб қолганида эса, қўшиб ёзишимизни илтимос қила бошлайсиз.
Хозир нафақат рахбарлар, балки хар бир кадрнинг, у ўқитувчими, тиббиёт ходимими, бошқарув тизимида фаолият олиб борадими, унга билим, тажриба ва ўз сохасини қанчалар яхши билиши ва яхши ишлаши, ишига, касбига, вазифасига муносабатига қараб бахо берилади ва шунга қараб хақ тўланади.
Бу дегани энди орамизда тасодифий кимсалар бўлмайди, ҳамма ўз вазифасига масъулият билан ёндашади ва муваффақиятли фаолият олиб боради.

Бугун бу иш қўлимдан келмайди дейдиган рахбар орамизда бўлмайди. У ўз кучини, билими ва имкониятларини чамалаб, ўзи хақидаги энг тўғри хулосани ўзи бериб, ўзини ҳам, ўзгаларни ҳам қийнамасдан, орамиздан чиқиб кетишга мажбур бўлади.Чунки бугунннинг талаби шундай.
Буни эса ҳеч ким ўзгартира олмайди.
Тахририят.
@piskenthayoti
Буни эса ҳеч ким ўзгартира олмайди.
Тахририят.
@piskenthayoti
Ҳар сиқим тупроғинг суюкдир Ватан!
Номинг Ҳақдан кейин буюкдир Ватан!
Сен бирла гўзалдир умрим, ҳаётим,
Сенингсиз чап кўксим куюкдир Ватан!
@piskenrhayoti
Номинг Ҳақдан кейин буюкдир Ватан!
Сен бирла гўзалдир умрим, ҳаётим,
Сенингсиз чап кўксим куюкдир Ватан!
@piskenrhayoti