"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal
6.21K subscribers
76.8K photos
13.7K videos
112 files
10.1K links
"Piskent hayoti" ijtimoiy-siyosiy gazetaning telegram tarmog'idagi kanali. Murojaat, taklif va e'lonlar uchun @Munira_9184
Download Telegram
Forwarded from Huquqiy axborot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
😎😎😎😎😎😎

#Биласизми

⁉️ Кредитга кафил бўлсангиз сизни нималар кутади?

Яқин бир танишингиз кредит олмоқчи. Сиздан эса кафил бўлишни сўради. Рози бўласиз албатта, ахир у қадрдонингиз. Уни юқори маош оладиган, масъулиятли инсон сифатида биласиз. Расмиятчилик ишлари битганидан сўнг, фақатгина имзо чекиш қолади.

Аммо шу ерда тўхтанг! Кафиллик — шунчаки имзо эмас, балки жиддий ҳуқуқий мажбурият.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#_саёҳат

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан “Ҳудудгаз Тошкент” газ таъминоти филиали Бошланғич касаба уюшмаси томонидан "Пискенттумангаз" ГТБ ва "Янгийулшахаргаз" ходимлар учун навбатдаги эко-саёҳат ташкил этилди.

Иш берувчи билан ҳамкорликда ташкил этилган мазкур саёҳатдан кўзланган мақсад ходимларнинг мазмунли ҳордиқ чиқаришини таъминлаш, уларнинг маънавий-маърифий савиясини юксалтириш ҳамда жамоадаги дўстона муносабатларни янада мустаҳкамлашдан иборат.

“Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз!” ғояси остида Жиззах вилоятининг гўзал Зомин туманига уюштирилган саёҳат иштирокчиларга кўтаринки кайфият ва унутилмас таассуротлар бағишлади.

Зоминнинг сўлим табиати, мусаффо ҳавоси ва бетакрор манзаралари бағрида ўтган дамлар ходимларга кундалик меҳнат ташвишларидан бироз чалғиб, янги куч ва ғайрат тўплаш имконини берди.

Бундай эзгу ташаббуслар ходимларнинг ижтимоий манфаатларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг дам олишини мазмунли ташкил этиш ва меҳнат жамоасида ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга хизмат қилади.

@piskenthayoti
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#огоҳ_бўлинг

❗️Ис гази — рангсиз, ҳидсиз ва таъмсиз бўлиб, инсон соғлиғи ва ҳаёти учун жиддий хавф туғдиради.

📌Айниқса, куз-қиш мавсумида иситиш қурилмаларидан нотўғри фойдаланиш, мўрилар ва вентилясия тизимларининг носозлиги оқибатида ис газидан заҳарланиш ҳолатлари кўпайиши мумкин.

☝️Шу боис, газ ва иситиш ускуналарини фақат белгиланган қоидаларга мувофиқ ишлатиш, мўриларни мунтазам текшириб тозалаш, хоналарни вақти-вақти билан шамоллатиб туриш ҳамда газ жиҳозларини ухлашдан олдин ўчиришни унутманг.

❌Иситиш мосламаларини ўзбошимчалик билан ўрнатиш ёки таъмирлаш қатъиян тавсия этилмайди.

@piskenthayoti
#_ўрганиш

Туман Кенгаши котибияти мудири, 3-Митан сайлов округи депутати Б.Абралов томонидан туман Февқулодда вазиятлар бўлими ва қутқарув тузилмаларида Ўзбекистон Республикасининг «Қутқарув хизмати ва қутқарувчи мақоми тўғрисида»ги ЎРҚ-195-сонли Қонуни ижроси юзасидан атрофлича ўрганиш ўтказилди.
Ўрганиш давомида тақдим этилган саволнома асосида қуйидаги муҳим йўналишлар қамраб олинди:
Тезкор шайлик ва ҳаракатлар режаси: Бошқарув органлари, куч ва қутқарув воситаларининг тезкор ҳаракат қилиш ва бартараф этиш ишларига доимий шайлиги, тегишли ҳаракатлар режалари мавжудлиги ҳамда аҳоли ва ташкилотлар ходимларини фавқулодда вазиятларга тайёрлаш ишлари.
Тузилмаларни ташкил этиш ва аттестация: Қутқарув хизмати ва штатсиз тузилмалар туман ҳокимининг қарори билан ташкил этилгани, уларнинг белгиланган тартибда аттестациядан ва ҳисобга олиш рўйхатидан ўтказилгани, шунингдек, тезкор транспортларнинг махсус сигнал ҳамда ранглар билан жиҳозлангани.
Бартараф этиш ва ҳамкорлик: Фавқулодда вазиятларни бартараф этиш ишлари раҳбарининг тайинланиши, қарорлар мажбурийлиги ва маҳаллий ҳокимият, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда ташкилотлар билан ҳамкорлик даражаси.
Қутқарувчиларнинг мақоми ва ҳуқуқлари: Қутқарувчиларга белгиланган намунадаги гувоҳнома, рухсатнома, қутқарувчи дафтарчаси ва нишон берилгани, уларни ўз розилигисиз вазифасига тааллуқли бўлмаган ишларга жалб этмаслик ҳолатлари.
Ижтимоий ҳимоя ва меҳнатчароитлари: Иш вақти ва таътил режимларига риоя этилиши, озиқ-овқат таъминоти, мажбурий суғурта ва бепул тиббий-профилактика хизмати билан таъминланганлик ҳолати.
Ўрганиш якунлари бўйича тўпланган маълумотлар таҳлил қилиниб, туманда соҳага оид қонун ижросини янада мустаҳкамлаш бўйича тегишли чора-тадбирлар белгиланади.

@piskenthayoti
#табрик

ҚАДРЛИ УСТОЗИМИЗ СУРАЙЁ БАДАЛОВА!

Сиз 5-IDUMда бир неча йиллардан буён ўзининг фидокорона меҳнати, юксак масъулияти ва касбига бўлган садоқати билан фаолият юритиб келаётган азиз устозимиз Бадалова Сурайёни бугунги шукрона куни билан чин қалбимиздан муборакбод этамиз!
Инсон ҳаётида шундай улуғ зотлар борки, уларнинг меҳнати, самимияти ва эзгу ишлари кўпчиликка ўрнак бўлади. Сиз ҳам ана шундай ҳурматга муносиб, ўз касбини севиб, бор куч-ғайратини ёш авлод тарбияси ва таълим-тарбиясига бағишлаб келаётган фидойи устозларимиздан бирисиз.
Мактаб равнақи йўлидаги кўп йиллик меҳнатингиз, жамоамиз орасидаги ҳурматингиз, шогирдларга бўлган меҳрингиз ва ҳамкасбларингизга кўрсатаётган самимий муносабатингиз таҳсинга сазовордир. Сиз каби жонкуяр устозларнинг борлиги таълим даргоҳимиз учун катта бахт ва қадрли бойликдир.
Шукрона кунингиз муборак бўлсин, азиз Сурайё устоз! Ушбу қутлуғ кунда Сизга мустаҳкам соғлиқ, узоқ умр, оилавий хотиржамлик, қалб осойишталиги ва чексиз бахт-саодат тилаймиз. Ҳар бир тонгингиз қувонч билан отиб, ҳар бир кунингиз эзгулик ва баракага тўлсин. Қалбингиздан меҳр, хонадонгиздан файзу барака, юзингиздан табассум ҳеч қачон аримасин!
Аллоҳ таоло умрингизга умр, ризқингизга барака, меҳнатингизга ривож ато этсин. Фарзандларингиз ва яқинларингиз камолини кўриб, доимо эъзоз ва эҳтиромда яшаш насиб этсин. Қилган барча эзгу ишларингиз ўзингизга минг карра яхшилик бўлиб қайтсин!
Сизга бўлган ҳурматимиз ва самимий тилакларимиз чексиз. Доимо соғ-омон бўлинг, азиз устоз! Ҳаёт йўлингиз нурли, қадамларингиз қутлуғ, кўнглингиз эса ҳамиша шодликка тўла бўлсин!
Ҳурмат ва эҳтиром билан,
5-ИДУМ жамоаси

@piskenthayoti
🔥2
#_обуна- 2027


ЭНГ КЎП ОБУНА ҚИЛГАН ЖАМОА

Қаердаки маънавиятга, маърифатга эътибор берилса, ўша ерда муҳит соғлом, жамоа аҳил, ишда муваффақият бўлади.
Жамоани, айниқса мингдан ортиқ ишчи –ходими бор бўлган жамоани бошқаришнинг эса ўзи бўлмайди. Бунинг учун раҳбардан билим, тажриба, салоҳият ва раҳбарлик иқтидори талаб этилади.
Туман тиббиёт бирлашмасининг бош шифокори А.Искандаров мана шундай фазилатларга эга раҳбар эканлигини амалда исботламоқда. Буни тиббиёт бирлашмаси томонидан туманимиз газетасига қилинган обунанинг салмоғидан ҳам билсак бўлади.
Бирлашма бугунги кунда даврий нашрларга, хусусан “Piskent hayoti” газетасига берилган тавсиявий режани бажариш учун аллақачон харакатни бошлаб юборган.
Бунинг учун туманимизнинг энг кўп обуначи ташкилотларидан бири бўлган тумантиббиёт бирлашмасига ўз миннатдорчилигимизни билдириб қоламиз.
Улардаги маърифатга ошнолик, маънавий баркамоллик эса касбий фаолиятлари учун сув билан ҳаводек зарур бўлиб, улар буни амалда исботламоқдалар.

Уларнинг ортидан бораётган туман Мактаб ва мактабгача таълим ташкилоти ҳам обуна борасида тиббиёт ходимларидан
ортда қолмайдилар деб ўйлаймиз.
Чунки ҳурматли устозларимизнинг бу борада барча ташаббусни ўз қўлларига
олаётганлари уларнинг обуначилари сонининг кундан- кунга ортиб бораётганидан яққол кўришимиз мумкин.

Тахририят

@piskenthayoti
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
😎😎😎😎😎😎

#Биласизми

❗️ Кимларни штатлар қисқариши муносабати билан ишдан бўшатиш мумкин эмас?


Батафсил видеода 👆🏻

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Ҳар сиқим тупроғинг суюкдир Ватан!
Номинг Ҳақдан кейин буюкдир Ватан!
Сен бирла гўзалдир умрим, ҳаётим,
Сенингсиз чап кўксим куюкдир Ватан!

@piskenrhayoti
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Ким ўқишдан (илм олишдан) тўхтаса қарийди, - хоҳ у 20 ёки 80 ёш бўлсин, - ким мунтазам ўқишни (илм олишни) давом eттирса ёш-навқирон бўлиб қолавeради. Ҳаётда энг асосийси - мияни ёш-навқирон ҳолатда сақлашдир.
Гeнри Форд

@piskenthayoti
“Бошқаларга бахт туҳфа этиш (улашиш) асносида сен ўзингда бахтни ҳис қила бошлайсан!”

Кимнингдир елкасига бош қӯйиш ҳам - бахт.
Кимнидир суяй билиш ҳам - бахт.
Ӯзгаларни бахтли кӯриш ҳам - бахт.


@piskenthayoti