POYTUG’MASJIDI
23.5K subscribers
13.6K photos
2.78K videos
6 files
8.65K links
Andijon viloyati Izboskan tumani Poytug shahri ,, Ahmadali hoji " jome masjidining Telegramdagi rasmiy sahifasi
Download Telegram
МИСВОКНИНГ АҚЛБОВАР ҚИЛМАС ХУСУСИЯТЛАРИ

Арок дарахти шохчаларидан тайёрланадиган мисвокнинг фойдалари, шифобахш хоссаларини қадимда яхши билишган. Ҳофиз Ибн Ҳажар розияллоҳу анҳу ҳамда Ибн Қайюм мисвокнинг ўттиздан ортиқ фойда ва хусусиятларини санаб ўтишган. Қуйида шулардан айримларини келтирамиз:
1. Мисвок Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг асло тарк этмаган суннатлари.
2. Аллоҳнинг розилигига эриштиради.
3. Оғиздаги бадбўйларни хушбўйлаштиради.
4. Тишларнинг чириши ва дарз кетишининг олдини олади.
5. Милкларни мустаҳкамлаб, қонаши ва йиринглашини йўқотади.
6. Оғиз сувини юмшатади, балғамни кўчиради, овозни тиниқлаштиради, нутқ талаффузини енгиллаштиради.
7. Ошқозон фаолиятини яхшилаб, овқат ҳазмига ёрдам беради.
8. Юрак, меъда, кўз асабларини мустаҳкамлайди.
9. Кўзни равшан, назарни ўткир қилади, кўз оғришини тўхтатади.
10. Уйқуни қочириб, юзни гўзаллаштиради, кексайишни кечиктиради.
11. Ўлимдан бошқа кўплаб хасталикларга даво бўлади.
12. Фаришталарни мамнун-хурсанд, шайтонни хафа қилади.
13. Ҳасанотларни кўпайтиради.
14. Хотирани кучайтиради, заковатни орттиради, зеҳнни очади.
15. Шаҳодат калимасини эслаттиради, ёдга туширади.
16. Жон беришни осонлаштиради.
17. Иймон билан кетишга сабаб бўлади.

«Мўминнинг меърожи» китобидан.

🕌 Пойтуғ ш, "Аҳмадали
ҳожи" жоме масжиди

Ⓜ️aнбaa➤ @POYTUGMASJIDI

✅ Расмий каналга аъзо бўлинг 👇
✅ Telegram |🌐 Instagram |📹 YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤30👍3
❗️ Бахтли бўлишни истасангиз..
✔️ Намозни ўз вақтида ўқинг.

❗️ Юзингиз нурли бўлишини истасангиз.
✔️ Ярим тунда қиём бўлинг.

❗️ Кўнгил хотиржамлиликни истасангиз..
✔️ Қуръонни тиловат этинг.

❗️ Соғлом бўлишни истасангиз..
✔️ Унда рўза тутинг.

❗️ Кунингиз қувончли ўтишини истасангиз..
✔️ Истиғфор айтинг.

❗️ Ғам қайғу сизни тарк этишини истасангиз..
✔️ Дуо қилинг.

❗️ Ташвишлардан холи бўлишни истасангиз.
✔️ «Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ», деб айтинг.

❗️ Баракангиз бўлишини истасангиз..
✔️ Набий (алайҳи солату ва саллам)га саловат айтинг.

❗️ Қийинчиликларсиз ҳасанотларга эга бўлишни
истайсизми?
✔️ Унда мана бу маълумотни ўзингизда сақлаб турмай,
бошқалар билан ҳам улашинг.

❗️ СУБҲАНАЛЛОҲ.. Ким Аллоҳ таоло билан бирга бўлса, Аллоҳ ҳам у билан биргадир.
✔️ Ким Аллоҳ таолони яхши кўрса, Аллоҳ ҳам уни яхши кўргай.

❗️ Биласизми:Ким ҳар фарз намоздан кейин
✔️ «Оятул Курсий»ни ўқиса, унинг жаннатга киришини фақат ўлим тўсиб туради холос.
✔️ Яъни, у ўлмагани учун жаннатга кирмайди, агар вафот этса, уни жаннатдан тўсадиган ҳеч нарса қолмайди дегани.

❗️ Эслатма: Кейинчалик олий мукофотлар билан тақдирланмоқчи бўлсангиз.
✔️ Унда хайрли илмларингизни сир тутманг.

❗️ Ёдингиздан чиқмасин:
✔️ Бошқаларга илинишингиздан аввал "Бисмиллаҳир роҳманир
роҳийм" деб айтинг.

❗️ Бугунги ҳикмат Ҳаёт жуда ҳам қисқа.
✔️ Сиз уни бировларга нафрат қилиш билан ўтказиб юборманг!!!

🕌 Пойтуғ ш, "Аҳмадали
ҳожи" жоме масжиди

Ⓜ️aнбaa➤ @POYTUGMASJIDI

✅ Расмий каналга аъзо бўлинг 👇
✅ Telegram |🌐 Instagram |📹 YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤32👍6👏1
Маст қилувчи ичимликлар ичган, наша ва шунга ўхшаш ҳаром нарсаларни истеъмол қилиб эсини йўқотган эрнинг талоғи тушадими?

«Кифоя» 2-жуз
Anonymous Quiz
18%
бу ҳолатда талоқ тушмайди
31%
ҳушига келганда айтмаганлигини тан олса тушмайди
41%
албатта бунда талоқ тушади
10%
Энди билиб оламан
❤20🥰3
Ҳайз ва нифос пайтида хотинни талоқ қилиш … ҳисобланади

«Кифоя» 2-жуз
Anonymous Quiz
35%
Ҳаром
32%
Макруҳ
20%
Макруҳи таҳримий
13%
Энди билиб оламан
❤11❤‍🔥1
«Талоқ икки мартадир. Сўнгра яхшиликча ушлаб қолиш ёки яхшиликча қўйиб юбориш» ояти қайси сурада келади?

«Кифоя» 2-жуз
Anonymous Quiz
45%
Талоқ 3-оят
18%
Нисо 34-оят
26%
Бақара 229-оят
10%
Энди билиб оламан
❤20❤‍🔥2
Эркак «Агар фалон ишни қилсам хотиним талоқ бўлсин», деса ўша ишни қилганда хотинига талоқ тушадими?

«Кифоя» 2-жуз
Anonymous Quiz
58%
Тушади
9%
Тушмайди
24%
Ниятга қаралади
9%
Энди билиб оламан
❤21🥰2🕊1😍1
🌹 Ассаламу алайкум ва
рахматуллохи ва баракотух. Душанба тонги муборак бўлсин!

📆 26.10.2026 —
мелодий-шамсий йил.
(Октябрь ойи)

☀️ 15.05.1448 —
хижрий-камарий сана.
(Жумодул аввал ойи)

       🔈 АЗОН ВАҚТЛАРИ ⏰

🤩 Бомдод - 05:15
🌅 Қуёш - 06:29
☀️ Қиём - 11:58
☀️ Пешин   - 12:50
🌤 Аср         - 15:40
🌄 Шом       - 17:21
🌌 Хуфтон  - 19:00

     🤲 НАМОЗ ВАҚТЛАРИ 🧎‍♂️

⏰ 🌄🌄🌄 — 06:00
⏰ ✅✅✅   — 13:00
⏰ ✅✅         — 15:50
⏰ ✅✅       — 17:21
⏰ ✅✅✅ — 19:00

🕌 Пойтуғ ш, "Аҳмадали
ҳожи" жоме масжиди

Ⓜ️aнбaa➤ @POYTUGMASJIDI

✅ Расмий каналга аъзо бўлинг 👇
✅ Telegram |🌐 Instagram |📹 YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤23👍6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ! ☀️

Хайрли тонг! Кунингиз осуда ва баракали ўтсин. Ушбу тонг Роббимизга чин қалбдан илтижо қилайлик:

«...بِلُطْفِكَ، وَهَذِّبْ قَلْبِي، وَاصْرِفْ عَنِّي مَا يُؤْذِينِي، وَأَصْلِحْ قَلْبِي وَنَفْسِي، وَاجْعَلْنِي عَبْدَةً تُرْضِيكَ، وَبَارِكْ فِي قَلِيلِي، وَاغْفِرْ تَقْصِيرِي، وَاجْعَلْنِي مِنْ عِبَادِكَ الْمُحْسِنِينَ..»

Ўқилиши:
«...Би лутфика, ва ҳаззиб қолбий, васриф ъанний маа йуъзиний, ва аслиҳ қолбий ва нафсий, важъалний ъабдатан турдийка, ва баарик фий қолийлий, вағфир тақсийрий, важъалний мин ъибаадикал муҳсинийн...»

Маъноси:
«...Ўз лутфинг ила қалбимни гўзал тарбияла, менга озор берадиган нарсаларни узоқлаштир. 🤍
Қалбимни ва нафсимни ислоҳ қил, мени Ўзинг рози бўладиган солиҳа банданг айла. ✨
Озгина нарсамга ҳам барака бер, камчиликларимни кечир ва мени гўзал амал қилувчи (муҳсин) бандаларингдан қил...» 🍃

Аллоҳ таоло бугунги кунингизни дуолар ижобати ва қалб хотиржамлиги билан сийласин! 🤲

🕌 Пойтуғ ш, "Аҳмадали
ҳожи" жоме масжиди

Ⓜ️aнбaa➤ @POYTUGMASJIDI

✅ Расмий каналга аъзо бўлинг 👇
✅ Telegram |🌐 Instagram |📹 YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤31👍8
#кун_ояти

لِلَّذِينَ أَحْسَنُوا الْحُسْنَىٰ وَزِيَادَةٌ ۖ وَلَا يَرْهَقُ وُجُوهَهُمْ قَتَرٌ وَلَا ذِلَّةٌ ۚ أُولَٰئِكَ أَصْحَابُ الْجَنَّةِ ۖ هُمْ فِيهَا خَالِدُونَ

"Гўзал амал қилганлар учун гўзал савоб ва зиёдалик бордир. Уларнинг юзларини қаролик ҳам, хорлик ҳам қопламас. Ана ўшалар жаннат эгаларидир. Улар унда абадий қолурлар".
(Юнус сураси, 26-оят).

Тафсир: Аллоҳга иймон келтириб, Унинг чақириғига лаббай деб жавоб бериб, яхши амалларни қилиб яшаган бандалар бу дунёда гўзал ҳаёт кечирадилар. Охиратда эса, бу дунёда қилган гўзал амаллари учун савоб оладилар, жаннатга дохил бўладилар.

🕌 Пойтуғ ш, "Аҳмадали
ҳожи" жоме масжиди

Ⓜ️aнбaa➤ @POYTUGMASJIDI

✅ Расмий каналга аъзо бўлинг 👇
✅ Telegram |🌐 Instagram |📹 YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤12❤‍🔥3
ИМОМ БУХОРИЙНИНГ МАТОНАТИ

Имом Бухорий раҳматуллоҳи алайх талаби илм вақтида оч қолар эди. У зот вақти келганда барг ва ўт-ўлан еб кун ўтказар эди. Баъзи вақтларда йўқсилликдан ҳатто кийимларини сотишгача ҳам борган. Ҳаётларини аксарият қисмида гўшт емаган. Бир марта касал бўлиб қолганда табиблар у зотнинг бавлини кўриб: “Бу бавл гўшт емайдиган роҳибларда бўлади”, деди. Шунда Имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳ: “Мен қирқ йилдан бери гўшт емайман”, деди. Шунда табиб у зотга муолажа сифатида гўштли таом буюрди. Имом Бухорий раҳматуллоҳи алайх эса, гўшт ейишни рад этди. Олим ва шайхлар у зотдан такрор-такрор гўшт ейишни сўрашди. Шунда у зот нон билан шакар истеъмол қилишга рози бўлди.

Ибрат: Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳ “Муҳаддислар султони” деган номга осонликча эришмаганлар. Бунинг остида мустаҳкам тақво, очлик, қийинчилик, йўқчилик, ёлғизликка сабр қилиш ва ихлос ётади.

“Тақво аҳлининг гўзал қиссалари” китобидан.

🕌 Пойтуғ ш, "Аҳмадали
ҳожи" жоме масжиди

Ⓜ️aнбaa➤ @POYTUGMASJIDI

✅ Расмий каналга аъзо бўлинг 👇
✅ Telegram |🌐 Instagram |📹 YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤16👍9🔥2
Ўзгаларнинг айбини қидирманг!

Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Шундай кишиларни кўрдимки, уларда ҳеч қандай айб-нуқсон йўқ эди. Аммо, улар одамларнинг айблари ҳақида гапира бошладилар. Аллоҳ таоло ҳам уларда айбу нуқсонларни пайдо қилди.
Яна бошқа кишиларни ҳам кўрдимки, уларнинг бир қанча айб-нуқсонлари бор эди. Аммо, улар ўзгаларнинг айбини гапиришдан тийилганлари учун, Аллоҳ таоло уларнинг айбларини яширди".

Аллоҳим айбу нуқсонларимизни яширгин.🤲

🕌 Пойтуғ ш, "Аҳмадали
ҳожи" жоме масжиди

Ⓜ️aнбaa➤ @POYTUGMASJIDI

✅ Расмий каналга аъзо бўлинг 👇
✅ Telegram |🌐 Instagram |📹 YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤14👏1
Дўзахдан паноҳ сўраш

Ҳорис ибн Муслим Тамимий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам менга шундай дедилар: «Бомдод намозини ўқиб бўлганингдан кейин ҳеч нарса гапирмай туриб етти марта «Аллоҳумма, ажирний минан-наар» (Аллоҳим, мени дўзахдан сақлагин), дегин. Агар ўша куни вафот этсанг, Аллоҳ сенга дўзахдан паноҳ топишингни битиб қўяди. Шомни ўқиб бўлганингда кейин ҳам ҳеч нарса гапирмай туриб етти марта «Аллоҳумма, ажирний минан-наар», дегин. Агар ўша кеча вафот этсанг, Аллоҳ сенга дўзахдан паноҳ топишингни битиб қўяди», дедилар».

🕌 Пойтуғ ш, "Аҳмадали
ҳожи" жоме масжиди

Ⓜ️aнбaa➤ @POYTUGMASJIDI

✅ Расмий каналга аъзо бўлинг 👇
✅ Telegram |🌐 Instagram |📹 YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤17👍3🤗2
Банданинг бахтиёр эканининг аломатлари:

• Ибодатни унга осон қилиб қўйилиши;

• Амалида суннатга мувофиқ қилиб қўйилиши;

• Салоҳиятли кишилар билан ҳамсуҳбат қилиниши;

• Биродарлари билан ахлоқини гўзал қилиб қўйилиши;

• Халойиққа яхшиликни улашувчи қилиб қўйилиши;

• Мусулмонларга эътиборли бўлиши;

• Вақтларидан унумли фойдаланувчи қилиб қўйилишидадир.

Имом Шотибий раҳимаҳуллоҳ «Эътисом» китобидан

🕌 Пойтуғ ш, "Аҳмадали
ҳожи" жоме масжиди

Ⓜ️aнбaa➤ @POYTUGMASJIDI

✅ Расмий каналга аъзо бўлинг 👇
✅ Telegram |🌐 Instagram |📹 YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤23👍6😍2
Истиғфор айтинг

Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳнинг олдиларига тўрт киши келди. Улардан бири қурғоқчиликдан, бошқаси қашшоқликдан, учинчиси бефарзандликдан, сўнггиси эса ҳосилнинг йўқлигидан шикоят қилди.
Шунда Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ уларга юзланиб: "Истиғфор айтинг", дедилар.
Ҳалиги одамлар ҳайрон бўлиб: "Ахир бизнинг муаммоларимиз турлича бўлса, сиз бизга бир хил маслаҳат бердингиз”, дейишди.
Сўнгра Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ Қуръони каримнинг ушбу оятини тиловат қилдилар: "Роббингиздан мағфират сўрангиз! Албатта, У (бандаларига нисбатан) ўта кечиримли Зотдир. (Шунда, яъни истиғфор айтсангиз) устингизга осмондан (баракали) ёмғир ёғдирур, сизларга мол-дунё, фарзандлар билан мадад берур ҳамда сизларга боғлар (барпо) қилур ва сизларга анҳорларни (ато) қилур". (Нуҳ сураси, 10-12-оятлар).

Истиғфор айтиш, Аллоҳ таолога чин тавба қилиш барча муаммоларнинг ечимидир.

🕌 Пойтуғ ш, "Аҳмадали
ҳожи" жоме масжиди

Ⓜ️aнбaa➤ @POYTUGMASJIDI

✅ Расмий каналга аъзо бўлинг 👇
✅ Telegram |🌐 Instagram |📹 YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤29🥰1
Эркак хотинига «Агар фалон ишни қилсанг талоқсан» деса хотини ўша ишни қилса талоқ тушадими?

«Кифоя» 2-жуз
Anonymous Quiz
6%
Тушмайди
20%
Ниятга қаралади
67%
Тушади
7%
Энди билиб оламан
❤14
Шариатда хотин кишининг арз қилиб, бир нарса бериб, эри билан ажрашишига нима дейилади?

«Кифоя» 2-жуз
Anonymous Quiz
23%
ийло
29%
ражъат
30%
хулуʼ
18%
Энди билиб оламан
❤12
Агар эр ўз хотинини «Хотиним менга онам каби ҳаром бўлсин» деб айтиши шариатда нима дейилади?

«Кифоя» 2-жуз
Anonymous Quiz
41%
Зиҳор
18%
Хулуʼ
24%
Ийло
17%
Энди билиб оламан
❤13
Эркакка никоҳи ҳаром қилинган аёллар қайси сурада батафсил баён этилган?

«Кифоя» 2-жуз
Anonymous Quiz
29%
Талоқ 14-15 оятлар
25%
Нисо 23-24-оятлар
39%
Бақара 43-44-оятлар
7%
Энди билиб оламан
❤13
💐 Ассаламу алайкум ва
рахматуллохи ва баракотух. Сешанба тонги муборак бўлсин!

📆 27.10.2026 —
мелодий-шамсий йил.
(Октябрь ойи)

☀️ 16.05.1448 —
хижрий-камарий сана.
(Жумодул аввал ойи)

       🔈 АЗОН ВАҚТЛАРИ ⏰

🤩 Бомдод - 05:16
🌅 Қуёш - 06:30
☀️ Қиём - 11:58
☀️ Пешин   - 12:50
🌤 Аср         - 15:40
🌄 Шом       - 17:20
🌌 Хуфтон  - 19:00

     🤲 НАМОЗ ВАҚТЛАРИ 🧎‍♂️

⏰ 🌄🌄🌄 — 06:00
⏰ ✅✅✅   — 13:00
⏰ ✅✅         — 15:50
⏰ ✅✅       — 17:20
⏰ ✅✅✅ — 19:00

🕌 Пойтуғ ш, "Аҳмадали
ҳожи" жоме масжиди

Ⓜ️aнбaa➤ @POYTUGMASJIDI

✅ Расмий каналга аъзо бўлинг 👇
✅ Telegram |🌐 Instagram |📹 YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤13👍3