Қайд этилишича, иккинчи энг енгил вазн тоифасидаги жаҳон чемпиони япониялик Наоя Иноуэ Riyadh Season билан 20 млн доллар миқдоридаги ҳамкорлик келишувини имзолаган.
"Бу йил деярли якунланиб бўлди, жангим белгиланган. Лекин мен кейинги йилдан бошлаб, Саудия Арабистонида жанг қила оламан. Японияда бўлгани каби Саудияда ҳам ғалаба қозонишга тайёрман", деди Иноуэ Yahoo Japan билан суҳбатда.
Обуна бўлинг 👉 Телеграм
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎3👍2
Чарм қўлқоп устамиз кеча тонгда АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида ўтказилган бокс оқшоми доирасида америкалик Дэвид Стивенсга қарши жанг ўтказиб, 12 раунд якунига кўра очколар ҳисобида ғалаба қозонган эди.
"Барчангизга қўллаб-қувватлаб турганингиз учун миннатдорчилик билдираман. Тажрибали рақибга қарши оғир жанг бўлиб ўтди ва муҳим ғалабага эришдим. Энди олдинда катта жанглар кутиб турибди. Жамоам билан камчиликларни тузатган ҳолда келаси жангларда бундан-да ёрқинроқ ғалабаларга эришиб, чемпионлик камарлари билан барчангизни хушнуд этишга ҳаракат қиламан", деб ёзди Мелиқўзиев.
Маълумот учун, Бектемир Мелиқўзиев кеча фаолиятидаги 16-жангида 15-ғалабасини қўлга киритди.
Обуна бўлинг 👉 Телеграм
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Обуна бўлинг 👉 Телеграм
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4🤣2
Профессионал боксчимиз Бектемир Мелиқўзиев сўнгги жангига оид фикрлари билан ўртоқлашди.
У 3 ноябрь тонгида америкалик Дэвид Стивенсга қарши жанг ўтказиб, ҳакамларнинг айри қарори билан очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонган эди.
"Афсуски, энг яхши жиҳатларимни кўрсата олмадим. Бу жанг мен учун тажриба бўлади. Жанглар оралиғида бироз бўшашиб, ортиқча вазнга эга бўлдим. Тўрт ҳафта ичида 19 кг йўқотишим талаб этиларди. Бу қийин иш эди. Жанг пайтида ҳам ортиқча вазнга эга эдим. Мен зарба беришни ва уни нокаутга учратишни хоҳлардим, лекин рақиб кучли, яхши тайёрланган бўлиб чиқди, у асосий вақтини клинчда вақт ўтказди.
Бурчакда улар кўпроқ тезлик ва комбинацияларни талаб қилишди. Рақиб буни тушунди, лекин ўзини зарбага тайёрлади. Мен катта тажрибага эга бўлдим. Келинг, хулоса чиқарамиз ва яхшироқ бўламиз. Ҳакамлар хулосасига кўра, мен учта раунд ютқазганимни ҳис қилдим. Ҳакамлардан бирининг баҳоси (116-112 Стивенсон фойдасига) барчани ҳайратда қолдирди. Бу умидсизлантиради.
Промоутер, ҳакамлар, шарҳловчилар — ҳамма ҳайратда эди. Бундай ҳакамлар боксчиларнинг фаолиятини барбод қилиб, орзуларидан маҳрум этади. Аммо биз рингда том маънода қон тўкдик. Йигирма йилдан кўпроқ вақт давомида шундай қиляпмиз. Бундай қарорлардан бири сизни ҳаммасидан маҳрум қилиши мумкин. Нима бўлганда ҳам, барчага қўллаб-қувватлаганлари учун раҳмат айтаман. Чемпионлик учун курашга яна бир қадам яқинлашдик!", деди Мелиқўзиев.
Обуна бўлинг 👉 Телеграм
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍14🔥1
Бугунги кун қаҳрамони ҳам миллий спорт туримиз кураш, ҳам ўзбек профессионал боксини дунёда янада оммалаштириш, ривожлантириш йўлида айтишга арзигулик ишларни амалга ошириб келмоқда.
Обуна бўлинг 👉 Телеграм
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5
Америкалик бокс афсонаси Майк Тайсон ҳамда блогер-боксчи Жейк Пол жангига бир ҳафтадан сал кўпроқ вақт қолди. Ушбу жанг 16 ноябрь тонгида АҚШнинг Техас штати Арлингтон шаҳрида бўлиб ўтади.
Аслида жанг 20 июль куни ўтказилиши керак эди. Лекин 57 ёшли Тайсоннинг соғлиғидаги муаммо сабаб жанг кечроқ муддатга кўчирилганди...
Обуна бўлинг 👉 Телеграм
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жанг олдидан Мурер яққол фаворит эди. Нокаутга қадар ҳакамларнинг қайдларида очколар ҳисобига кўра катта фарқ билан ғалаба қозонаётган эди.
Обуна бўлинг 👉 Телеграм
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Обуна бўлинг 👉 Телеграм
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5
Аввалроқ, "Matchroom Boxing" промоутерлик компанияси раҳбари Эдди Хирн "Golden Boy" раҳбари Оскар де ла Хойяга 5х5 форматидаги йирик жанг оқшоми ташкил этиш таклифини берганди.
Хирн томонидан таклиф қилинган кардга кўра, ҳамюртимиз Исроил Мадримов Вержил Ортис билан жанг қилиши керак эди.
Бироқ Де Ла Хойя бунга қарши чиқиб, мижози Вержил Ортис фақатгина Жейрон Эннис билан жанг қилиши мумкинлигини айтди. Эдди Хирн эса бунга рози бўлди.
Маълумот ўрнида, Исроил Мадримов 21 декабрь куни Ар-Риёдда ташкил этиладиган Усик - Фьюри II карди доирасида украиналик Сергей Богачук билан жанг қилади.
Обуна бўлинг 👉 Телеграм
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5
Бу ҳақда WBA расмий сайти хабар бермоқда.
Литвалик проф бокс устаси, яримўрта вазн тоифасида WBA чемпиони Эймантас Станионис ҳамда ўзбекистонлик мажбурий даъвогар Шаҳрам Ғиёсов жангига буйруқ берилган эди.
Бир ой муддат ичида боксчилар жамоаси келишувга эриша олмаганидан кейин 8 ноябрь, яъни бугун промоутерлар ўртасида кимошди савдоси ўтказилиши керак эди. Аммо жамоалар таклифига кўра, жараён 19 ноябрь санасига кўчирилди.
Аввалроқ, мазкур жанг Ўзбекистонда ўтказилиши мумкинлиги ҳақида хабар бергандик.
Обуна бўлинг 👉 Телеграм
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Обуна бўлинг 👉 Телеграм
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4
Профессионал боксчиларимиз Шаҳрам Ғиёсов ва Исроил Мадримов шу кунларда Тошкентда машғулот ўтказишяпти.
Ҳамюртларимиз ўзларининг навбатдаги жангларига тайёргарликнинг илк босқичида россиялик жамоадошлари Ражаб Бутаев билан бирга машғулот ўтказишди.
Бу ҳақда Ғиёсов ўзининг Инстаграм саҳифасига жойлаган суратида хабар бериб, унга "жамоа" дея изоҳ берган.
Маълумот учун, Исроил Мадримов навбатдаги жангини 21 декабрь куни украиналик Сергей Богачукка қарши ўтказса, Шаҳрам Ғиёсов WBA чемпиони Эймантас Станионис билан тўқнаш келади.
Обуна бўлинг 👉 Телеграм
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5
Forwarded from Olamsportcom
ЎҚИШНИ ТАВСИЯ ҚИЛАМИЗ
https://olamsport.com/uz/news/110770
Обуна бўлинг👉 Olamsportcom
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3❤1
Оқшомнинг асосий жанги яримўрта вазн тоифасида ўтказилиб, унда IBF чемпиони Жейрон Эннис украиналик 28 ёшли даъвогар Карен Чухажянга қарши рингга кўтарилди. Бу боксчиларнинг ўзаро ўтказган иккинчи жанги эди. Бу сафар ҳам Карендан реваншдан унумли фойдалана олмади.
Ўтган йилнинг январь ойида ўтган илк жангда Эннис ҳакамларнинг якдил қарори билан ғалаба қозонган эди. Ўшанда уччала ҳакам ҳам 120-108 ҳисобидаги ғалабани Жейронга тақдим этганди.
Бугунги жанг ҳам тўлиқ 12 раунд давом этди. Эннис бешинчи раундда рақибини нокдаун ҳолатига ҳам тушириб қўйди. Якунда чемпион ҳакамларнинг 119-107, 117-109, 116-110 ҳисобидаги ғалабаси эвазига камарини муваффақиятли ҳимоя қилди.
Обуна бўлинг 👉 Телеграм
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2
АҚШнинг Пенсильвания штати Филадельфия шаҳрида профессионал бокс кечаси ташкил этилди.
Оқшом доирасида биринчи ўта енгил вазн тоифасида WBC чемпиони, The Ring журнали талқини бўйича P4P рейтингида Топ-10`таликка кирувчи Жесси Родригес ўз камарини мажбурий даъвогар ва шу билан бирга вақтинчалик чемпион Педро Геварага қарши жангда ҳимоя қилди.
Родригес икки вазн тоифасида жаҳон чемпиони ҳисобланади. Мексикалик 36 ёшли Геварага қарши жанг учинчи раундда тўхтатилди. Кетма-кет иккита нокдаундан сўнг рефери жангни тўхтатишга мажбур бўлди. Бу ғалаба 24 ёшли Жессига ўз вазнидаги камарларни бирлаштириш имкониятини оширди.
Обуна бўлинг 👉 Телеграм
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Касаба уюшмаси – фуқароларнинг ўз фаолияти ёки ўқиши тури бўйича умумий касбий манфаатлари билан боғлиқ бўлган, уларнинг меҳнатга оид, бошқа ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларини ифодалаш ҳамда ҳимоя қилиш мақсадида тузиладиган, ўз устави асосида фаолият кўрсатадиган ихтиёрий жамоат бирлашмасидир.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев 2020 йилда бўлиб ўтган Ўзбекистон касаба уюшмалари федерациясининг саккизинчи қурултойи иштирокчиларига йўллаган табригида касаба уюшмалари тизимида кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилганини, меҳнат жамоаларида ходимларни ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш ишлари янги босқичга кўтарилганини, мамлакатимиздаги энг йирик фуқаролик институти бўлган касаба уюшмаларининг ўрни ва роли ошиб бораётганини алоҳида эътироф этиб, мустақил давлатимиз тарихида илк бор 11 ноябрни – “Касаба уюшмалари куни” этиб белгилаш таклифини билдирган эди.
2020 йилнинг 23 ноябрида Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон касаба уюшмалари кунини белгилаш тўғрисида”ги қонуни қабул қилиниб, 11 ноябрь – Касаба уюшмалари куни этиб белгиланди. Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси 6 миллиондан ортиқ аъзони ўз ичига олган 14 тармоқ касаба уюшмаси таркибида 35 мингдан ортиқ бошланғич ташкилотни, жумладан, 3 миллионга яқин нафар хотин-қиз ва 2 миллион нафардан ортиқ 30 ёшгача бўлган ёшларни бирлаштирган.
Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси байрам муносабати билан соҳа вакилларини самимий муборакбод этади.
Обуна бўлинг 👉 Телеграм
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2
Супероғир вазн тоифаси рейтингида тўртинчи ўринни эгаллаб турган Мартин Баколе 22 февраль куни IBF чемпиони Дэниэл Дюбуага қарши рингга чиқишга тайёр эканини маълум қиди.
Бу хабарни конголик боксчининг промоутери Бен Шалом тасдиқлади. Дюбуанинг промоутери Фрэнк Уоррен айни пайтда мижози учун рақиб изламоқда. Энтони Жошуага қарши реванш жангининг февраль ойида ўтказилмаслиги деярли ойдинлашди. Вазиятдан унумли фойдаланиб қолиш мақсадида Баколе чемпионга чақирув ташлади. Аслида у рейтингнинг учинчи поғонасидан жой олган Агит Кабайелга қарши даъвогарларнинг финал жангида рингга кўтарилиши керак.
"Мартин Баколе Дэниэл Дюбуа билан жангга тайёр. Агар чемпионга февраль ойи учун рақиб излашаётган бўлса, Мартин номзодини таклиф қиламиз", — деди Шалом Sky Sports нашрига берган интервьюсида.
IBF Баколе - Кабайел жанги учун промоутерлар савдосини 14 ноябрга кўчирди. Шаломнинг фикрича, бу ҳолат Баколенинг якунда чемпионлик камари учун жанг қилиш имкониятини оширади.
"Мартин — супероғир вазн тоифасининг келажаги. У чемпионлик жангига жуда яқин келди. Уни бу йўлда ҳеч ким тўхтата олмайди. Аввалига Дюбуа мағлуб этилади, кейин чемпионлик камарлари бирлаштирилади", — деди Баколенинг промоутери.
Обуна бўлинг 👉 Телеграм
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2👎1
Хабарингиз бор, 16 ноябрь куни Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида Riyadh Season доирасидаги навбатдаги бокс оқшоми ўтказилади.
Унда минимал вазн тоифасида WBA чемпиони, таиландлик Тамманун Ниёмтронг ҳам рингга кўтариладиган бўлди. Тамманун ўша куни вазннинг WBO йўналишида чемпиони бўлиб турган Оскар Коллазо билан тўқнаш келади.
Ниёмтронгнинг ҳисобида 25 та ғалаба бор ва у ҳозирга қадар мағлубиятга учрамаган. Пуэрто-Рико вакили бўлган Коллазо эса ҳозиргача 10 та ғалабага эришган.
Маълумот ўрнида, ўзбекистонлик боксчи Ҳасанбой Дўсматов Тамманун Ниёмтронгнинг WBA камари учун ҳали ҳамон мажбурий даъвогар бўлиб турибди.
Обуна бўлинг 👉 Телеграм
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Обуна бўлинг 👉 Телеграм
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3
16 ноябрь тонгида Арлингтон (АҚШ) шаҳрида профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтади.
Оқшомнинг асосий жангида блогер-боксчи Жейк Пол супероғир вазнда собиқ мутлақ жаҳон чемпиони Майк Тайсонга қарши рингга кўтарилади. Турнирнинг co main-event жанги аёллар ўртасида Кэти Тейлор ва Аманда Серрано ўртасида ташкил этилади.
Майк Тайсон (50-6, 44 КО) - Жейк Пол (10-1, 7 КО);
Кэти Тейлор (23-1, 6 КО) - Аманда Серрано (47-2-1, 31 КО);
Марио Барриос (29-2, 18 КО) - Абел Рамос (28-6-2, 22 КО);
Шадейша Грин (14-1, 11 КО) - Мелинда Уотпул (7-0, 2 КО);
Лукас Бахди (17-0, 15 КО) - Армандо Касамоника (14-0, 3 КО);
Брюс Каррингтон (13-0, 8 КО) - Дана Кулвелл (13-2, 8 КО);
Неераж Гоят (18-4-2, 8 КО) – Виндерссон Нунес (0-0).
Обуна бўлинг 👉 Телеграм
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3