Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси расмий телеграм канали
1.02K subscribers
2.51K photos
1.27K videos
2.48K links
Instagram: proboxing.uz
Download Telegram
🇺🇸🎙20 йиллик танаффусдан сўнг рингга қайтган Майк Тайсон: "Бахтиёрман!"

Бироз аввал АҚШнинг Арлингтон шаҳрида узоқ кутилган профессионал бокс турнири бўлиб ўтди.

Оқшомнинг асосий жанги супероғир вазн тоифасида собиқ мутлақ жаҳон чемпиони Майк Тайсон ҳамда блогер-боксчи Жейк Пол ўртасида ўтказилди. Икки дақиқадан саккиз раунд тўлиқ давом этган жангда 27 ёшли Пол 58 ёшли Тайсонни очколар (79-73, 79-73, 79-73) ҳисобига кўра мағлубиятга учратди.

Жангдан кейин афсонавий Тайсон ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Бугун кўрсатган жангимдан нафақат хурсандман, балки бахтиёрман. Қийин жанг. Рақибим ҳам яхши жанг кўрсатди ва ўйлайманки, у мухлислар олқишига лойиқ", — деди Темир Майк.


Эслатиб ўтамиз, Майк Тайсон проф рингдаги сўнгги жангини деярли 20 йил олдин, 2005 йилнинг июнь ойида ирландиялик Кевин Макбрайдга қарши ўтказиб, кутилмаганда ютқазиб қўйганди. Унинг ҳисобида 50 ғалаба (44 нокаут) ва 7 мағлубият бор.

Обуна бўлинг 👉 Телеграм
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6
🇺🇸🎙Жейк Пол: "Майк Тайсоннинг оғир зарбаларидан қўрқдим"

Бугун тонгда АҚШнинг Арлингтон шаҳрида узоқ кутилган профессионал бокс турнири бўлиб ўтди.

Оқшомнинг асосий жангида 27 ёшли блогер-боксчи Жейк Пол супероғир вазн тоифасида собиқ мутлақ жаҳон чемпиони, 58 ёшли афсона Майк Тайсонга қарши рингга чиқиб, 8 раунд тўлиқ давом этган жангда очколар (79-73, 79-73, 79-73) ҳисобига кўра ғалаба қозонди. Жангдан кейин Жейк Пол ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Аввало, Майк Тайсонга ҳурмат бажо келтираман. У ҳақиқий афсона, бунга ҳеч қандай шубҳа йўқ. Агар у бўлмаганида, бугнуги жанг ҳам, зални тўлдириб ўтирган мухлислар ҳам бўлмасди. Бу чиндан ҳам оғир жанг бўлди. Рақибимни нокаут билан ютишга ҳаракат қилдимми? Унга оғир бўлиши учун уринишларни амалга оширдим. Лекин шунинг баробарида Майкнинг оғир зарбаларидан ҳам қўрқиб турдим. Ёши катта бўлса ҳам, унинг бой тажрибасини ҳеч ким тортиб олмаганди", — деди Пол.


Обуна бўлинг 👉 Телеграм
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍9
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿🥊Қарши шаҳридаги "Геолог" спорт соғломлаштириш мажмуасида профессионал бокс турнири бошланяпти. Қашқадарё вилояти ҳокими соврини учун ташкил этилган бокс оқшомидан бир нечта қизиқарли жанглар ўрин олган...

Обуна бўлинг 👉 Телеграм
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿🥊Бугунги бокс оқшомидан 10 та жанг ўрин олган

Хабар берганимиздек, бугун Қарши шаҳрида профессионал бокс кечаси бўлиб ўтади.

"Геолог" спорт мажмуаси мезбонлик қиладиган проф бокс оқшомидан жами 10 та жанг ўрин олган. Қашқадарё вилояти ҳокими соврини учун ташкил этилган турнирнинг марказий жанги бухоролик Азамат Эргашев ҳамда мезбонлар вакили Баҳром Давуров ўртасида ўтказилади.

🇺🇿🥊Бугунги бокс оқшомининг тўлиқ карди:

1. Нормурод Султонов (Қарши) - Шаҳзод Исмоилов (Чироқчи)

2. Айюбхон Бахтиёров (Андижон) - Бунёдбек Эркинов (Наманган)

3. Муҳаммадризо Бозорбоев (Андижон) - Ҳожиакбар Ҳамидов (Қарши)

4. Фаррух Жўраев (Қарши) - Сирож Қаюмов (Самарқанд)

5. Мирзабек Муртазоев (Қарши) - Ҳайитбек Пўлатов (Фарғона)

6. Озодбек Нуриддинов (Наманган) - Забардаст Ҳаётов (Бухоро)

7. Жонибек Жўраев (Бухоро) - Асадбек Солижонов (Андижон)

8. Абдулҳамид Азимов (Андижон) - Раҳматилло Шарифов (Бухоро)

9. Абдували Бўрибоев (Андижон) - Ғайратжон Исоқов (Бухоро)

10. Азамат Эргашев (Бухоро) - Баҳром Давуров (Қарши)

✅Маълумот учун, Нормурод Султонов - Шаҳзод Исмоилов, Жонибек Жўраев - Асадбек Солижонов ва Абдулҳамид Азимов - Раҳматилло Шарифов жанглари кўргазмали мақомда ўтказилади.

✍️Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси матбуот хизмати

Обуна бўлинг 👉
Телеграм
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿🎙Бугун Оскар Дуартега қарши жанг ўтказадиган Ботир Аҳмедов ўз фикрлари билан ўртоқлашди

Биринчи яримўрта вазн тоифасида ўз жангларини ўтказиб келаётган ҳамюртимиз Ботир Аҳмедов (10-3, 9 КО) бугун Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида ташкил этиладиган проф бокс оқшомида рингга чиқади.

Чарм қўлқоп устамиз WBA камари учун Элиминатор жангида мексикалик Оскар Дуарте (27-2-1, 22 КО)га қарши рингга кўтарилади. Тахминан соат 22:00дан кейин жанги бошланадиган Аҳмедов ўз фикрини билдирди.

Обуна бўлинг 👉 Телеграм
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿🇲🇽Ботир Аҳмедовнинг мексикалик Оскар Дуартега қарши кечадиган жангига таминан 20 дақиқа қолди...

Обуна бўлинг 👉 Телеграм
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2
🇺🇿🇲🇽🥊Чарм қўлқоп устамиз Ботир Аҳмедовнинг мексикалик кучли рақибига қарши жангини ҳозирнинг ўзида ушбу ҳаволага ўтган ҳолда томоша қилинг

👇👇👇👇
📹https://www.youtube.com/live/3xI1h0ZHgeM

Обуна бўлинг 👉 Телеграм
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3
🇺🇿🇲🇽🥊Статистик маълумот эълон қилинди: Ботир Аҳмедов ҳакамлар қурбонига айланди

🇸🇦Кеча Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида Riyadh Season доирасида навбатдаги профессионал бокс турнири бўлиб ўтди.

Биз учун аҳамиятлиси, унинг доирасида "Мир Бокса" промоутерлик компанияси мижози бўлган чарм қўлқоп устамиз Ботир Аҳмедов ҳам ўз жангини ўтказди. Ҳамюртимиз мексикалик Оскар Дуартега қарши рингга кўтарилди. Ўн раунд тўлиқ давом этган Элиминатор мақомидаги жанг якунида ҳакамлар ғайри табиий равишда ғалабани Оскарга тақдим этишди.

Уччала ҳакам ушбу жангда Дуарте 98-92, 97-93, 96-94 ҳисобида ғалаба қозонганини эътироф этди. Лекин эълон қилинган статистик маълумотлар жангда Аҳмедов мағлубиятга лойиқ эмаслигини кўрсатмоқда. Боксчимизнинг аниқ зарбалари рақибига қараганда сезиларли даражада кўпроқ бўлган 480 га 375!

Қизиғи, ҳакамлардан бири 10 та раунддан бор йўғи 2 тасини ҳамюртимизга берган. Жанг якунланганидан кейин америкалик таниқли боксчи Габриэль Росадо Аҳмедов ҳакамлар қарори қурбони бўлганини айтди. Жанг ташкилотчиси афсонавий Оскар Де Ла Хойя ҳам шу фикрда эканини баён қилди ва зудлик билан реванш жанги ўтказилиши урғулади.

Обуна бўлинг 👉 Телеграм
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5
🇺🇿🥊Қаршида Ҳоким соврини учун проф бокс оқшоми ўтказилди

Кеча тунда Қарши шаҳридаги "Геолог" спорт мажмуасида Қашқадарё вилояти ҳокими соврини учун профессионал бокс турнири ташкил этилди.

Ушбу оқшомдан жами 10 та жанг ўрин олган бўлиб, уларнинг 6 таси муддатидан аввал якунланди. Турнирнинг марказий жанги бухоролик Азамат Эргашев ҳамда мезбонлар вакили Баҳром Давуров ўртасида кечди. Олти раундлик жанг иккинчи раунддан сўнг тўхтатилди. Эргашевнинг секундантлари жангни давом эттирмасликка қарор қилишди.

Андижонлик Абдулҳамид Азимов ҳамда бухоролик Раҳматилло Шарифов ўртасидаги жангда дуранг натижа қайд этилди. Қаршидаги бокс оқшомида Нормурод Султонов (Қарши), Айюбхон Бахтиёров (Андижон), Ҳожиакбар Ҳамидов (Қарши), Фаррух Жўраев (Қарши), Ҳайитбек Пўлатов (Фарғона), Озодбек Нуриддинов (Наманган), Асадбек Солижонов (Андижон), Абдували Бўрибоев (Андижон) рақибларидан устун келиб, ғалаба нашидасини суришди.

Марказий жанг ғолиби Баҳром Давуров 10 миллион сўм пул мукофотини ҳам қўлга киритди.

✍️Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси матбуот хизмати

Обуна бўлинг 👉
Телеграм
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿Ўзбекистон байроғи 33 ёшда!

🇺🇿Бугун давлатимиз суверенитетининг рамзларидан бири – мустақил Ўзбекистон Республикасининг «Давлат байроғи тўғрисида»ги қонуни қабул қилинганига 33 йил тўлди.

«Ўзбекистон Республикасининг Давлат Мустақиллиги асослари тўғрисида»ги қонуннинг 16-моддасида «Ўзбекистон Республикаси ўз тараққиёт йўлини, ўз номини аниқлайди, ўз давлат рамзларини: герби, байроғи, мадҳиясини таъсис этади, ўз давлат тилини белгилайди. Ушбу қонуний асосга биноан 1991 йил 18 ноябрда «Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида»ги қонун қабул қилинди. Давлатимиз байроғи илк бор Бирлашган Миллатлар Ташкилоти биноси қошида тенглар ичра тенг бўлиб ҳилпиради.

Мана 33 йилдирки, халқаро спорт майдонларида ғалабамиз шарафига юрт байроғи энг юксакда ҳилпираб, қалбларимизни чексиз ғурур-ифтихорга тўлдирмоқда. Кўкда ҳилпираган байроқ эса музаффарият белгисидир!

🇺🇿🥊Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси бугун байрам билан юртдошларимизни муборакбод этади.

✍️Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси матбуот хизмати

Обуна бўлинг 👉
Телеграм
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2
🇺🇦🇺🇿🥊Сергей Богачук Исроил Мадримовга қарши жанг учун Мексикада тайёргарлик кўряпти

Биринчи яримўрта вазн тоифасидаги украиналик боксчи Сергей Богачук (24-2, 23 КО) ушбу вазндаги собиқ чемпион Исроил Мадримов (10-1-1, 7 КО)га қарши бўлажак жангга тайёргарлик ҳақида гапирди.

— Мадримовга қарши жангга қандай тайёргарлик кўряпсиз?

— Ҳозирда тайёргарлик яхши кетмоқда, биз Мексикадамиз. Бу ерда йиғин ўтказяпмиз. Бу ерга бир неча кун олдин келдик. Йиғин 4 ҳафта давом этади. Кейин биз бир ҳафталик машғулот учун Лос-Анжелесга учамиз, кейин Саудия Арабистонига борамиз. У ерда икки ҳафталик йиғин ўтказамиз, кейин эса Мадримов билан жанг.

— Спарринг шерикларингиз кимлар?

— Биз Лос-Анжелесдан ўз залимиздаги йигитларни йиғинга олиб келдик. Улар боксда яхши натижаларга эришган мексикаликлар ҳисобланишади. Айтишим мумкинки, улар жуда қизиқ спарринг-ҳамкорлар.

Эслатиб ўтамиз, Сергей Богачук ва Исроил Мадримов ўртасидаги жанг 21 декабрь куни бўлиб ўтади.

Обуна бўлинг 👉 Телеграм
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5👏3