Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси расмий телеграм канали
1.02K subscribers
2.51K photos
1.27K videos
2.48K links
Instagram: proboxing.uz
Download Telegram
🇺🇿🇯🇵🥊Муроджон Аҳмадалиев Иноуэга: "Нега мендан қочяпсан?"

Муроджон Аҳмадалиев бугун тонг саҳарда Монте-Карлода ташкил этилган бокс оқшомида мексикалик Рикардо Эспинозани 3-раундда нокаутга учратган эди.

Жангдан сўнг у ўз вазнининг мутлақ чемпиони япониялик Наоя Иноуэга мурожаат қилди.

"Мен ғалаба қозондим, исталган пайт Иноуэ билан жанг қилишга тайёрман. Нима учун жанг қилишни истамаяпти, шу менга қизиқ. Иноуэ, нега мендан қочяпсан? Мен доим тайёрман. Қоида бор: чемпион камарини ҳимоя қилиши лозим. Мен ҳам камаримни ҳимоя қилганман. Агар жангни истамасанг, уни вакант қолдир. Мен исталган рақибга қарши жанг қилишга тайёрман. Бошқа йўл йўқ, мен ўз дивизионимнинг зўриман. Мен у билан жанг қилишни истайман", - деди Аҳмадалиев.


Обуна бўлинг 👉 Телеграм
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍21🔥7👏3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇬🇧🛬🇸🇦Тайсон Фьюри Усик билан жанг учун Саудия Арабистонига етиб борди. Усик - Фьюри 2 жанги 21 декабрь куни Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтади...

Обуна бўлинг 👉 Телеграм
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6
🇺🇿🇲🇽Қудратилло Абдуқаҳҳоров Мексикада фаолиятидаги 24-жангини ўтказди

Профессионал боксчимиз Қудратилло Абдуқаҳҳоров Мексикада ўтказилган профессионал бокс оқшомида рингга кўтарилди.

Ҳамюртимиз мазкур жангда мезбон боксчи Хорхе Гарсия Пересга қарши жанг қилди. Ўн раундлик жанг тўлиқ давом этди ва унда афсуски, боксчимиз 92-99, 90-99, 90-99 ҳисобларида имкониятни бой берди.

Бу Қудратиллонинг проф боксда ўтказган 24-жанги бўлди. Чарм қўлқоп устамиз жангларнинг 20 тасида ғалаба қозонган. Бугунги мағлубият унинг фаолиятидаги тўртинчиси бўлди.

🇲🇽Хорхе Гарсия Перес эса 36 та жангда 32 ғалаба ва Қудратилло сингари 4 та мағлубият қайд этган.

Обуна бўлинг 👉 Телеграм
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇫🇷🇲🇽🥊Тихуанада шов-шув! Бруно Сурас Хайме Мунгиани нокаутга учратди

Франциялик унчалик таниқли бўлмаган профессионал боксчи Бруно Сурас (26-0-2, 5 КО) сенсацион ғалаба муаллифига айланди.

У Мексиканинг Тихуана шаҳрида ташкил этилган проф бокс оқшомида биринчи ўрта вазн тоифасида мексикалик собиқ жаҳон чемпиони Хайме Мунгиа (44-2, 35 КО)ни олтинчи раундда нокаутга учратишга муваффақ бўлди. Бу 28 ёшли Мунгианинг 2024 йил ҳисобидан ўтказган тўртинчи жанги эди.

Хайме ўз ҳамюртлари кўз ўнгида ўтган жангнинг иккинчи раундида рақибини нокдаун ҳолатига ҳам тушириб қўйганди. Лекин Бруно ўзини йўқотиб қўймади, таслим бўлмади. Олтинчи раундда ўнг қўлда берган кучли ва аниқ зарбаси билан рақибини нокаутга учратди. Кучли зарбани ўтказиб юборган Мунгиа жангни давом эттира олмади.

Шу тариқа, Мунгиа фаолиятидаги иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олди. Хайме илк бор нокаут билан ютқазди. Ҳисобидаги ғалабалари сони 44 талигича қолди. Сурас эса проф рингдаги 26-ғалабасини тантана қилди. Иккита жангда дуранг қайд этган, ҳали мағлубиятга учрамаган.

Обуна бўлинг 👉 Телеграм
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3
🇺🇿🇯🇵🥊WBA раҳбари Иноуэга Гудмандан кейин Аҳмадалиев билан жанг қилишини буюрди

Биринчи ярименгил вазн тоифасида вақтинчалик WBA чемпионлик камарини қўлга киритган Муроджон Аҳмадалиев кейинги жангидаёқ ўз орзусини амалга ошириши мумкин.

Чарм қўлқоп устамиз ва унинг жамоаси WBA раҳбариятидан ушбу вазнда мутлақ жаҳон чемпиони Наоя Иноуэга қарши жанг беришларини талаб қилмоқда.

"Биз барча камарлар учун жанг ўтказишни истаймиз. WBA бунинг учун ўз томонидан барча зарурий чораларни қўллашини сўраймиз. Тушунамиз, ташкилот Иноуэнинг машҳурлигидан келиб чиқиб, унинг камарларини олиб қўйгиси келмаяпти. Лекин истак сабаб қоидаларга қарши бормаслик керак", — деди Муроджоннинг менежери Вадим Корнилов BoxingScene нашрига берган интервьюсида.


WBA ташкилоти президенти Хильберто Мендосанинг хабар беришича, WBA Иноуэ 24 январь куни австралиялик Сэм Гудманга қарши жангини ўтказиб олганидан кейин мажбурий равишда Муроджон Аҳмадалиевдан чемпионлик камарларини ҳимоя қилади.

"Иноуэ ва унинг жамоасида Гудманга қарши жангдан кейин якуний қарор қабул қилиш учун 10 кун муҳлат бўлади. Шу муддат ичида Наоянинг жамоаси Аҳмадалиевнинг жамоаси билан ўзаро жанг бўйича келишиб олишлари лозим", — деди Мендоса.


Аҳмадалиевнинг юристи, яъни ҳуқуқшунос-адвокати Пэт Инглиш боксчимиз номидан WBA ташклотига мактуб жўнатди.

"Бизга ваъда беришганди, лекин бу ўз вақтида бажарилмади. Жанг белгилаш бўйича резоляция бор эди. Биз ҳурмат билан, лекин қатъи равишда WBA`дан имкон қадар тезроқ Иноуэга қарши жангни белгилашларини талаб қиламиз. Биз Наоянинг Гудмандан кейин яна бир ихтиёрий ҳимоя жанги ўтказишига мутлақо қаршимиз. Японияликнинг ҳимоя жанги фурсати аллақачон келган ва у мажбуриятларни бажариши шарт", — дейилади Инглиш ёзган мактубда.


Эслатиб ўтамиз, Муроджон Аҳмадалиев 14 декабрь куни тунда Монте-Карлода ташкил этилган проф бокс оқшомида мексикалик Рикардо Эспинозани 3-раунддаёқ нокаутга учратиб, вақтинчалик WBA чемпионига айланган эди.

Обуна бўлинг 👉 Телеграм
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍18🔥5👏2❤1
🇲🇽🤝🇸🇦WBC ва Турки Ал аш-Шейх янги лойиҳа бошлаяпти

🇩🇪Германиянинг Гамбург шаҳрида ўтган WBC ташкилотининг 62-Конвенциясида бир қатор муҳим масалаларни муҳокама қилиш баробарида янги лойиҳаларга ҳам тамал тоши қўйилди.

Жумладан, WBC президенти Маурисио Сулейман Саудия Арабистони Кўнгилочар бошқармаси раҳбари Турки Ал аш-Шейх (Riyadh Season) билан ҳамкорликда катта масштабдаги турнир ташкил этади. Бундай турнирни бир пайтлар Маурисионинг марҳум отаси — WBC ташкилотининг аввалги раҳбари Хосе Сулейман (1931-2014) орзу қилган эди.

WBC Grand Prix турнири — бу ўсиб келаётган истеъдодларни юзага чиқариш, уларга ёрдам бериш учун мўлжалланган лойиҳа ҳисобланади. Унда жами 128 нафар боксчи 4 та вазн тоифасида иштирок этади. Боксчилар 26 ёшдан катта бўлмасликлари, шунингдек проф рингда 10 тадан кўп жангда рингга чиқмаган бўлишлари шарт.

Мазкур турнирга 2025 йилнинг февраль ойида старт берилади. Дастлаб 8 раунддан иборат 1/4 ва 1/2 финал босқич жанглари ташкил этилади. Финаллар эса 10 раунддан иборат бўлиб, уларга Ар-Риёд (Саудия Арабистони) шаҳри мезбонлик қилади.

WBC Grand Prix турнири жанглари ярименгил, суперенгил, ўрта ва супероғир вазн тоифаларида ўтказилади.

Дарвоқе, Гамбургдаги WBC Конвенцияси доирасида Турки Ал аш-Шейх WBC талқини бўйича "Йил кишиси" деб топилди.

Обуна бўлинг 👉 Телеграм
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
✍5👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇬🇧🇺🇦🥊Фьюри ва Усикнинг Ар-Риёдга расмий ташрифи

🇸🇦Хабарингиз бор, 21 декабрь куни Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида 2024 йилнинг сўнгги катта проф бокс турнири бўлиб ўтади.

Оқшомнинг асосий жангида супероғир вазн тоифасида WBC, WBA ва WBO йўналишлари чемпиони украиналик Александр Усик ҳамда собиқ WBC камари соҳиби британиялик Тайсон Фьюри ўзаро тўқнаш келишади. Бу реванш мақомидаги жанг бўлиб, шу йилнинг май ойида ўтган илк тўқнашувда Усик ҳакамларнинг айри қарори эвазига ғалаба қозонганди. 

Боксчиларнинг Ар-Риёдга расмий ташрифи бўлиб ўтди. Тантанали руҳда кечган маросимга ҳафта қаҳрамонлари ўзгача ёндашув билан келишди. Айниқса, Усикнинг либоси кўпчиликнинг эътиборини тортди. Украиналик чемпион илк жангга кнзялик либосида келганди.

Обуна бўлинг 👉 Телеграм
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6🔥2
🇬🇧🇺🇿Британиялик бокс эксперти: "Баҳодир Жалолов проф боксда жаҳон чемпиони бўлади"

Британиялик бокс мутахассиси Тейлор О'Хиггинс ўзбекистонлик Баҳодир Жалолов ҳақида фикр билдирди.

"Энг оғир вазн тоифаси — бу ҳаваскор бокснинг маълум босқичларида энг қийин дивизион. Жалолов олтин медалгача бўлган йўлда ҳайратланарли вазиятни кўрсатиб улгурмаган. У Теремоана билан ҳам деярли тенг жанг қилганди. Агар уни ҳам нокаут қила олганида, бу айни муддао бўлар эди.

Унинг профессионал боксда жаҳон чемпиони бўлиш имкониятларига келсак, бунинг жавоби вазиятга боғлиқ бўлади. Менимча, Усик ва Фьюри нафақага чиққанидан кейин Жалолов чемпионлик камарини ҳеч қандай муаммосиз қўлга кирита олади.

Шундай экан, ҳа, мен уни жаҳон чемпиони бўлади, дея оламан. Лекин у янада кўпроқ ҳаракат қилиши ва кучли боксчилар билан кўпроқ жанг ўтказиши керак", деди Тейлор.


Обуна бўлинг 👉 Телеграм
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍12🔥2❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇲🇨🛬🇺🇿Ҳозиргина Муроджон Аҳмадалиев Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида тантанали равишда кутиб олинди. У 14 декабрь куни Монте-Карлода ташкил этилган бокс оқшомида мексикалик Рикардо Эспинозани 3-раундда нокаутга учратган ва WBA Interim камарини қўлга киритган эди...

Обуна бўлинг 👉 Телеграм
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍13
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿😍Муроджон Аҳмадалиевнинг WBA Interim камари...

Обуна бўлинг 👉 Телеграм
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍9🔥5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿🥊Муроджон Аҳмадалиевни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида ташкил этилган тантанали кутиб олиш маросимидан репортаж...

Обуна бўлинг 👉 Телеграм
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍8🔥8👏4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇬🇧🇺🇦👀Фьюри ва Усик face to face маросимида

🇸🇦Хабарингиз бор, 21 декабрь куни Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида 2024 йилнинг сўнгги катта проф бокс турнири бўлиб ўтади.

Оқшомнинг асосий жангида супероғир вазн тоифасида WBC, WBA ва WBO йўналишлари чемпиони украиналик Александр Усик ҳамда собиқ WBC камари соҳиби британиялик Тайсон Фьюри ўзаро тўқнаш келишади. Бироз аввал боксчилар face to face маросимида рўбарў келишди...

Обуна бўлинг 👉 Телеграм
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4
🎁🎂Адҳам Икрамовни табриклайминз!

🇺🇿🇺🇿Бугун Ўзбекистон Республикаси Спорт вазири Адҳам Икрамов ўз таваллуд кунини нишонламоқда.

Икрамов Адҳам Илҳамович 1968 йил 20 декабрь куни Тошкент шаҳрида дунёга келган. Оилали, уч фарзанднинг меҳрибон отаси. Ихтисослиги бўйича шифокор. Меҳнат фаолиятини Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия марказида бошлаган. Турли йилларда Соғлиқни сақлаш вазири, Бош вазир ўринбосари, Савдо-саноат палатаси раиси лавозимларида самарали фаолият олиб борган. 2022 йилнинг 18 февралидан то шу кунгача Ўзбекистон Республикаси Спорт вазири лавозимида меҳнат қилиб келяпти.

Адҳам Икрамовнинг кўп йиллик меҳнати давлатимиз томонидан муносиб тақдирланган. У Президент фармонига кўра "Фидокорона хизматлари учун", "Меҳнат шуҳрати" орденлари, "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган соғлиқни сақлаш ходими" фахрий унвони билан мукофотланган.

Ўзбекистон спортчилари 2016 ва 2024 йилларда Рио ҳамда Париж Олимпиадаларида айнан Адҳам Икрамов бошчилигида тарихдаги энг катта ютуқларга эришган. Ҳар икки Олимпия ўйинларида ҳам бугун туғилган кунини нишонлаётган Адҳам Икрамов Ўзбекистон спорт делегацияси раҳбари сифатида тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақасига борган эди.

Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси Адҳам Илҳамовични бугунги унутилмас кун билан муборакбод этади. У кишига узоқ умр, сиҳат-саломатлик тилаймиз.

✍️Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси матбуот хизмати

Обуна бўлинг 👉 Телеграм
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍12❤2👎2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🥊✅Кун тарихи. 26 йил аввал, 1998 йилнинг шу куни Флойд Мейвезер биринчи енгил вазн тоифасидаги WBC чемпионлик камарини ҳимоя қилганди. Ўшанда америкалик боксчи Энджэл "El Diablo" Манфридини иккинчи раундда техник нокаутга учратган эди...

Обуна бўлинг 👉 Телеграм
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6👏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇬🇧🇺🇦🕺21 декабрь кунги реванш жангидан кейин ким қувончдан рақсга тушар экан - Фьюрими ёки Усик?

Обуна бўлинг 👉 Телеграм
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇦🇬🇧⚖️Усик ва Фьюри тарози ҳамда сўнгги face to face маросимида юзма-юз келди

Тайсоннинг вазни 127,5 кг, Александрнинг вазни — 102,5 кг.

Обуна бўлинг 👉 Телеграм
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7🔥2
🔥ЖАНГ КУНИ!

🇺🇦Александр Усик - Тайсон Фьюри🇬🇧
📍Саудия Арабистони, Ар-Риёд
⏰Бошланиш вақти: 03:30дан сўнг (22 декабрга ўтар кечаси)

🗣Жонли эфир: SPORT UNIVERSAL

Каналга обуна бўлинг ва жангни томоша қилинг

Обуна бўлинг: Universal
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇦🇬🇧🥊Усик иккинчи жангда ҳам Фьюрини мағлуб этди

🇸🇦Бироз аввал Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида 2024 йилнинг сўнгги катта проф бокс турнири якунига етди.

Оқшомнинг асосий жангида супероғир вазн тоифасида WBC, WBA, WBO ва IBO йўналишлари чемпиони украиналик Александр Усик ҳамда собиқ WBC камари соҳиби британиялик Тайсон Фьюри ўзаро тўқнаш келишди.

Жанг 12 раунд тўлиқ давом этди ва унда ҳакамларнинг якдил қарори билан Усик ғалаба қозонди. Уччала ҳакам ҳам 116:112 ҳисобидаги ғалабани украиналик чемпионга тақдим этди. AND STILL!!!

Обуна бўлинг 👉 Телеграм
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍9
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇬🇧🇺🇦🥊Жанг якунланиши билан рингга чиқиб келган бошқа бир британиялик боксчи Даниэль Дюбуа Александр Усикдан реванш сўради. Украиналик чемпион "вызов"ни қабул қилди. Илк жангда Усик Дюбуани қийинчилик билан мағлуб этган эди...

Обуна бўлинг 👉
Телеграм
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4👎4
🇺🇦🇬🇧✍️Александр Усик - Тайсон Фьюри жанги ҳакамлари ҳужжатидан кўчирма

✅Уччала ҳакам ҳам раундлар бўйича 8-4 ҳисобида Усикка ғалаба тақдим этган...

Обуна бўлинг 👉 Телеграм
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍9