Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси расмий телеграм канали
1.02K subscribers
2.51K photos
1.27K videos
2.48K links
Instagram: proboxing.uz
Download Telegram
🇺🇿🇺🇸🎄Исроил Мадримов Янги йилни Нью-Йоркда кутиб олди

Профессионал бокснинг супер яримўрта вазн тоифасида собиқ WBA чемпиони Исроил Мадримов океан ортига етиб борди.

Бу ҳақда у ўзининг Instagram'даги саҳифаси орқали маълум қилди. 29 ёшли чарм қўлқоп устамиз Нью-Йоркда бўлиб турибди.

Исроил Мадримов кейинги жангини 22 февраль куни Ар-Риёд (Саудия Арабистони) шаҳрида ташкил этиладиган проф бокс оқшоми доирасида супер яримўрта вазн тоифасида WBC Interim камари соҳиби, америкалик Вержил Ортисга қарши ўтказади.

Обуна бўлинг 👉 Телеграм
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍8
🇺🇿🥊Исроил Мадримов WBO рейтингида юқорилади

Жаҳон бокс ташкилоти (WBO) супер яримўрта вазн тоифасидаги энг яхши боксчилар рейтингини янгилади.

Биз учун аҳамиятлиси, мазкур вазн тоифасида жанг қилувчи собиқ жаҳон чемпиони Исроил Мадримов ташкилот рейтингида ўтган ойдагидан уч поғона юқорилаб, еттинчи ўринга жойлашган.

Айни пайтда WBO чемпионлик камари америкалик Себастьян Фундорага тегишли бўлиб турибди.

✅WBO'нинг декабрь ойи учун янгиланган рейтинги:

1. Хандер Заяс

2. Чарльз Конвелл

3. Жош Келли

4. Хорхе Гарсия

5. Чердал Букер

6. Ареал Холмс

7. Исроил Мадримов

8. Сергей Богачук

9. Никита Цзю

10. Хесус Рамос.

Обуна бўлинг 👉 Телеграм
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6❤2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿🥊Бектемир Мелиқўзиев машғулотларни бошлади

🇺🇸У сўнгги жангини 3 ноябрь куни АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳрида ўтказган эди.

Иккинчи ўрта вазн тоифасидаги профессионал боксчимиз Бектемир Мелиқўзиев (15-1, 10 КО) америкалик Дэвид Стивенс (14-2, 10 КО)ни 12 раунд тўлиқ давом этган муросасиз жангда ҳакамларнинг айри қарори билан очколар ҳисобига кўра мағлуб этган ҳамда WBA чемпионлик камари учун мажбурий даъвогарга айланганди.

Обуна бўлинг 👉
Телеграм
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7🔥4
🇯🇵🇺🇿✅Наоя Иноуэ Муроджон Аҳмадалиев билан жангга розилик берди

Иккинчи энг енгил вазн тоифасида япониялик мутлақ жаҳон чемпиони Наоя Иноуэнинг келгуси режалари бўйича маълумот берилди.

Top Rank промоутерлик компанияси раҳбари, Иноуэнинг промоутери Боб Арумнинг сўзларига кўра, Наоя 24 январь куни Сэм Гудман билан жанг қилганидан сўнг, май ёки июнь ойида Лас-Вегас (АҚШ) шаҳрида WBC камарини Алан Пикассодан ҳимоя қилади.

Арумнинг айтишича, шундан сўнг навбат Муроджон Аҳмадалиев билан жангга етиб келади. Ўзбекистонлик собиқ жаҳон чемпиони билан баҳс шу йил охирида ёки 2026 йил бошида Саудия Арабистонида ўтказилиши режалаштирилган.

Аввалроқ, япониялик чарм қўлқоп устаси WBA Interim чемпиони Муроджон Аҳмадалиевга: "Агар жанг қилишни истасанг, ғалабангни "қийматини" ушлаб тур ва кут", дея мурожаат қилганди. WBA ташкилоти мазкур жангга ҳозирга қадар икки маротаба буйруқ берган.

Обуна бўлинг 👉 Телеграм
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍13😁4👎2
🥊2025 йил ҳисобидан илк WBA рейтинги эълон қилинди

Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBА) январь ойи учун янгиланган рейтингни эълон қилди.

Ушбу рейтингдан 6 боксчимиз ўрин олган бўлиб, Муроджон Аҳмадалиев вақтинчалик чемпион сифатида қайд этилган. Шаҳрам Ғиёсов ва Ҳасанбой Дўсматов ўз вазн тоифаларида биринчи ўринни эгаллаб турибди.

🇺🇿Рейтингдаги боксчиларимиз:

✅Ҳасанбой Дўсматов - (минимал вазн) 1-ўрин (ўтган ойда ҳам 1-ўрин;)

✅Муроджон Аҳмадалиев (биринчи ярименгил вазн) - вақтинчалик чемпион;

✅Отабек Холматов (ярименгил вазн) - ўтган ойдаги сингари 4-ўрин;

✅Шаҳрам Ғиёсов (яримўрта вазн) - ўтган ойдаги сингари 1-ўрин;

✅Исроил Мадримов (суперярим ўрта вазн) - 4-ўрин (ўтган ойда ҳам 4-ўринда эди);

✅Бектемир Мелиқўзиев (суперўрта вазн) - 3-ўрин (ўтган ой ҳам 3-ўринда эди).

Обуна бўлинг 👉 Телеграм
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5
🇺🇿🥊Шоҳжаҳон Эргашев баҳоргача жанг ўтказиши мумкин

Биринчи яримўрта вазн тоифасидаги професионал боксчимиз Шоҳжаҳон Эргашев навбатдаги жанги бўйича тафсилотларни очиқлади.

"Машғулотларни давом эттиряпман. Тайёргарлик кўряпмиз. Январь ойининг охири ёки февраль ойи бошида жанг қиламиз", деди 33 ёшли Эргашев.


Маълумот учун, IBF камари учун собиқ даъвогар чарм қўлқоп устамиз шу кунга қадар профессионал фаолияти давомида 26 та жанг ўтказиб, 24 та ғалаба (21 та KO) ва 2 мағлубият қайд этган. У сўнгги жангини 2024 йилнинг июль ойида америкалик Жулиан Смитга қарши ўтказиб, очколар ҳисобига кўра мағлуб бўлганди.

Обуна бўлинг 👉 Телеграм
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍12
🇺🇿🇺🇸🥊Исроил Мадримов АҚШда Ортисга қарши жанг учун тайёргарликни бошлади

Супер яримўрта вазн тоифасидаги профессионал боксчимиз, собиқ WBA чемпиони Исроил Мадримов кейинги жанги учун машғулотларга киришди.

У 22 февраль куни Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида ташкил этиладиган бокс оқшоми доирасида WBC Interim чемпиони Вержил Ортисга қарши рингга кўтарилади.

Янги йил олдидан Америка Қўшма Штатларига етиб борган ҳамюртимиз кўплаб ўзбекистонлик боксчиларнинг "қароргоҳи" ҳисобланган Калифорния штати Индио шаҳарчасида Жоэль Диас мураббийлиги остида машғулотларга киришди.

Обуна бўлинг 👉 Телеграм
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍11
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇬🇧🥊Кун тарихи. Тўрт йил аввал, 2021 йилнинг шу куни Райан Гарсия Лондон-2012 Олимпиадаси чемпиони Люк Кэмпбеллни еттинчи раундда нокаутга учратиб, енгил вазнда вақтинчалик WBC камарини қўлга киритганди...

Обуна бўлинг 👉 Телеграм
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7👏4❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿🥊Руслан Чагаевдан душанба тавсияси...

Обуна бўлинг 👉 Телеграм
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍17😁2
🇱🇹🇺🇿🥊Эймантас Станионис Шаҳрам Ғиёсовга қарши жангдан қочишга уриняпти

Яримўрта вазн тоифасида IBF чемпиони Жейрон Эннис (33-0, 29 КО) ҳамда WBA чемпиони Эймантас Станионис (15-0, 9 КО) ўзаро жанг қилиш бўйича музокара ўтказмоқда.

"Умид қиламанки, биз келишувни муваффақиятли якунлай оламиз", дея вазиятга муносабат билдирган Энниснинг промоутери Эдди Хирн.


2022 йилдан бери Станионис бор-йўғи икки марта рингга чиққан. Унинг WBA камари учун ҳамюртимиз Шаҳрам Ғиёсов мажбурий даъвогар саналади. Ташкилот боксчилар ўртасидаги жангга расман буйруқ берган ва икки томон жанг бўйича музокара олиб бораётганди.

Қизиғи, Эдди Хирн бир пайтнинг ўзида Шаҳрам Ғиёсовнинг ҳам промоутери ҳисобланади.

Обуна бўлинг 👉 Телеграм
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2
🎁🎂Элдор Собировни табриклаймиз!

🇺🇿🥊Бугун Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси оммавий тадбирларни ташкил этиш ва назорат қилиш бўлими ходими Элдор Собиров ўз таваллуд айёмини нишонлаяпти.

Мамлакатимизда профессионал бокс турнирлари, турли оммавий тадбирларни юқори савияда ташкил этишда бугунги кун қаҳрамонининг хизмати ва ҳиссаси катта. Ўз ишининг жонкуяр мутахассиси бугун яна бир ёшга улғайди.

🤲Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси Элдор Собировни бугунги унутилмас кун билан муборакбод этади. Унга узоқ умр, сиҳат-саломатлик, оилавий бахт тилаймиз.

✍️Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси матбуот хизмати

Обуна бўлинг 👉 Телеграм
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7❤2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿🥊Мағлубият ва муроса нималигини билмай келаётган профессионал боксчимиз Баҳодир Жалолов (14-0, 14 КО) 6 февраль куни Канаданинг Монреал шаҳрида франциялик Дэвид Спилмонт (16-8-1, 11 КО)га қарши бўлиб ўтадиган жангига тайёргарликни давом эттирмоқда...

Обуна бўлинг 👉 Телеграм
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍11
🇺🇦🇦🇺🥊WBC 2024 йилнинг энг яхши боксчиларини эълон қилди

Бутунжаҳон бокс иттифоқи (WBC) якунига етган 2024 йилнинг энг яхши эркак ва аёл боксчиларини аниқлади.

Супероғир вазн тоифасида WBC, WBA, WBO ва IBO йўналишларида амалдаги жаҳон чемпиони Александр Усик 2024 йилнинг энг яхши боксчиси деб топилди. Украиналик ўтган йилнинг май ойида британиялик Тайсон Фьюрини мағлуб этиб, WBC камарини қўлга киритган ҳолда мутлақ жаҳон чемпионига айланганди. Декабрь ойида эса у реванш жангида ҳам камарларини муваффақиятли ҳимоя қилди.

Скай Николсон эса WBC томонидан 2024 йилнинг энг яхши аёл боксчиси сифатида эътироф этилди. Австралиялик 29 ёшли боксчи ярименгил вазн тоифасида WBC чемпиони ҳисобланади. У ўтган йили асосий рақибалари Сара Маҳфуд, Дайан Варгас ва Рэйвен Чепменни катта устунлик эвазига мағлубиятга учратди.

Обуна бўлинг 👉 Телеграм
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4