Professional ta'limda moliya
1.63K subscribers
113 photos
16 videos
61 files
166 links
Академик лицейлар ва касбий таълим ташкилотлари учун услубий қўлланмалар, янги қонун ҳужжатлари, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал

Саволлар, мутахассис маслаҳати учун:
Нозим Ибрагимов
@nozimibragimov
Download Telegram
Кўпчилик сўраганлар учун, тўлов-контракт суммалари таққослама жадвал кўринишида ...
Forwarded from Edu.uz
#Professional_taʼlim

2021/2022-o‘quv yilidan boshlab kollejlar va texnikumlarda kunduzgi, kechki, sirtqi va dual ta’lim shakli bo‘yicha ta’lim yo‘nalishlari kesimida to‘lov-kontrakt asosida bir o‘quvchini bir yillik o‘qitish qiymati miqdorlari
—
🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
Forwarded from Edu.uz
#DIQQAT #MUHIM

Talaba va oʻquvchilar joriy yil 28-dekabrdan qishki taʼtilga chiqadi

🗓 Oliy taʼlim muassasalari talabalari, akademik litsey va professional taʼlim muassasalari (kasb-hunar maktabi, kollej hamda texnikumlar) oʻquvchilari uchun 2021-yil 28-dekabrdan 2022-yil 10-yanvargacha qishki taʼtil etib belgilandi.

▶️ Dars jarayonlari 2022-yilning 11-yanvaridan boshlanadi.

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
Forwarded from Edu.uz
#Талабага_енгиллик

⚡️ТЕЗКОР! МУҲИМ ЯНГИЛИК!!!

📌 Қишки таътилнинг бошланиш санаси ўзгарди

🔰 Талаба ва ўқувчиларга қўшимча имконият ва қулайлик яратиш мақсадида, хусусан, талабаларни доимий яшаш жойларига бориш ва қайтиши учун ички темирйўл ва авиақатновларга чипталарни махсус 50 фоизли чегирма билан харид қилиш имтиёзи 25 декабрдан эътиборан қўлланиши белгиланди.

✔️Шу муносабат билан, Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2021 йил 25 декабрдаги 537-сонли буйруғига асосан олий, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасалари талаба ва ўқувчилари учун қишки таътил муддатининг бошланиши ҳам 2021 йилнинг 25 декабрига кўчирилганлиги маълум қилинади.

Сизга қишки таътилни мазмунли ва мароқли ўтказишингизни тилаб қоламиз!
—
🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
👍1
Forwarded from Edu.uz
#Foydali |#Professional_taʼlim

⚡️MUHIM! 2021/2022-o‘quv yili qabulida kollej va texnikumlarga o‘qishga tavsiya etilmagan abituriyentlar diqqatiga!

🔰2021/2022-o‘quv yili qabulida
kollej va texnikumlarga kirish test sinovlarida ishtirok etib, o‘qishga tavsiya etilmagan abituriyentlarga istisno tariqasida, ularni bergan arizalariga muvofiq imtihon topshirgan fanlar majmuasi bir xil bo‘lgan kasb yoki mutaxassisliklarning vakant o‘rinlariga to‘lov-kontrakt asosida o‘qishga qabul qilishga ruxsat etildi.

❗️Quyida kollej va texnikumlardagi vakant o‘rinlar hamda fanlar majmuasi to‘g‘risidagi ma’lumotlarni yuklab oling👇🏻

💾 Kollejlar
💾 Texnikumlar
💾 Fanlar majmuasi
—
🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
🏛 Pedagogik innovatsiyalar, kasb-hunar ta’limi boshqaruv hamda pedagog kadrlarni qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish institutining ijtimoiy tarmoqlardagi rasmiy sahifalariga a’zo bo‘ling

Veb-sayt|Facebook|Telegram|Youtube
ПФ-45-сон 30.12.2021й..pdf
1.5 MB
#Muhim |#Professional_taʼlim

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 сентябрдаги ПФ-5812-сон Фармони 3-банди "в" кичик бандининг учинчи хатбошисида белгиланган "таълим олаётган ўқувчилар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида ойлик стипендия ҳамда уч маҳал овқат билан таъминланади. Бунда, касб-ҳунар мактаблари ўқувчиларини уч маҳал овқат билан таъминлаш ёки мазкур овқат пулларини уларга тўлаб бериш ҳуқуқига эга;" тартиб Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги ПФ-45-сон Фармони билан бекор қилинди.

——————————————————
😢😢😢 афсус, бу бизни тизимга жуда керак эди ...
#тушунтириш

... "в" кичик бандининг учинчи хатбошиси - жумласи кўпчилик педагог ходимлар ва аксар телеграм каналларда нотўғри талқин қилинмоқда.
Буни тўғри тушининг ...

https://lex.uz/docs/2349913 (50-банд)
Forwarded from Edu.uz
​​#Тезкор

⚡️ДИҚҚАТ! МУҲИМ ХАБАР!!!

Ҳурматли профессор-ўқитувчилар, ота-оналар ва қадрли талаба-ўқувчилар диққатига!

Хабарингиз бор, 2021 йил 24 декабрда давлатимиз раҳбари томонидан олий таълим тизимини туб ўзгаришларга олиб келадиган олий таълим муассасаларига молиявий, академик ва ташкилий-бошқарувда мустақиллик бериш борасидаги 2 та тарихий қарор имзоланди. Бу билан эса – Ўзбекистон олий таълим тизимида янги давр бошлаб берилди.

Қарор билан 2022 йил январь ойидан бошлаб республикадаги энг салоҳиятли 35 та олий таълим муассасаларига молиявий мустақиллик берилиши – бу борадаги вазифаларни сифатли амалга ошириш ва ҳозирданоқ мустаҳкам замин яратишни талаб этади.

Бу ўз навбатида, олий таълим муассасалари бошқарувида янгича тизим асосида ёндашувни талаб этади.

Шу мақсадда, олий таълим тизими тарихида илк маротаба – ректорлар, проректорлар, деканлар ва молия масалаларига масъуллар учун ўз касбий маҳоратини ошириш, янгича тартибда ишлашни бошлаш мақсадида жорий йил 10-24 январь кунлари амалий семинар-тренинглар ташкил этилади.

Шу билан бирга, олий таълим муассасалари кредит-модуль тизимига тўлиқ ўтганлиги сабабли кафедра мудирлари ва профессор-ўқитувчилари учун асосий ишдан ажралган ҳолда ўқувлар барча олий таълим муассасаларида, ташкил этилади.

Бу жараёнга олий таълим муассасалари ҳузуридаги барча профессионал таълим муассасалари ҳамда академик лицейлар раҳбарлари ҳам жалб этилади.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, 2021/2022 ўқув йилининг иккинчи ярмини тўлиқ ва пухта тайёргарлик кўрган ҳолда бошлаш мақсадида олий
ва профессионал таълим муассасалари, академик лицей талаба-ўқувчилари учун қишқи таътил муддати 2022 йил 24 январга қадар узайтирилди.

Ўз навбатида, қишки таътил даврида олий ва профессионал таълим муассасалари, академик лицейлар талаба-ўқувчиларининг вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида олий таълим муассасалари ректорлари ҳамкорлигида онлайн фан олимпиадалари, интеллектуал викторинлар ташкил этилади.

Барча ёшларимизни ушбу тадбирларда иштирок этиб, ўз салоҳиятларини намоёнда қилишга чорлаб қоламиз!

Талаба-ўқувчиларга ўз уйларидан таълим муассасаларига қайтишларига қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида авиа ҳамда темир йўл чипталари тариф қисмидан 50 фоиз миқдорида чегирма берилиши муддати ҳам 2022 йилнинг 24 январига қадар узайтирилди.

Ва асосийси – 2022 йилнинг 11 январигача бўлган муддатга харид қилинган авиа ва темир йўл чипталари бепул тарзда тегишли муддатга алмаштириб берилади.

Мазкур масалаларни мувофиқлаштириш мақсадида Вазирликда Махсус штаб ташкил этилган бўлиб, барча ташкилий масалалар юзасидан қуйидаги ишонч телефонларига (10-06, 71-246-97-45, 71-246-28-63) мурожаат қилишингиз мумкин!
—
🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
👍1
❗️Талабалар диққатига! Қишки таътил узайтирилди

ОТМ талабалари, академик лицей ва профессионал таълим муассасалари ўқувчилари учун қишки таътил муддати 24 январгача узайтирилди.

Профессионал таълимда молия телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/professionalmoliya
Forwarded from Edu.uz
⚡️ Texnikumlarni muvaffaqiyatli tamomlagan bitiruvchilar OTMga suhbat asosida oʻqishga qabul qilinishi mumkin

✅ Hukumat qarori (17-son, 11.01.2022) bilan Texnikumlarni muvaffaqiyatli tamomlagan bitiruvchilarni oliy taʼlim muassasalarining bakalavriat taʼlim yoʻnalishlariga suhbat asosida oʻqishga qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizom tasdiqlandi.

🔰 Mazkur Nizom bilan texnikumlarni muvaffaqiyatli tamomlagan bitiruvchilarni oʻz sohasiga mos bakalavriat taʼlim yoʻnalishlariga kirish imtihonlarisiz, yakka tartibdagi suhbat orqali oliy taʼlim muassasalarining 2-bosqichidan oʻqishini davom ettirish uchun qabul qilish tartibi belgilandi.

🧑‍🎓 Texnikumni muvaffaqiyatli tamomlaganlar toifasiga texnikumdagi butun oʻqish davrida oʻquv semestrlari yakuniga koʻra oʻzlashtirish baholari “5 (aʼlo)” va “4 (yaxshi)”, biroq oʻzlashtirish baholarining kamida 50 foizi (tibbiyot OTM uchun kamida 85 foizi) “5 (aʼlo)” boʻlgan bitiruvchilar kiradi.

Batafsil: 👉https://edu.uz/uz/news/view/3403
____
👉 @eduuz
Forwarded from Edu.uz
⚡️Тезкор❗️
⚡️⚡️Қўшимча маълумот

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг таклифига асосан коронавирус инфекциясининг янги штамми болалар ва ёшлар ўртасида тарқалиши юқорилигини эътиборга олган ҳолда барча олий (давлат, нодавлат, хусусий ҳамда хорижий филиаллар) ва профессионал таълим муассасалари, академик лицейларда (барча таълим шакллари ва турлари бўйича) жорий йилнинг 24 январидан бошлаб, бир ой муддат давомида таълим олиш тизими масофавий (онлайн) шаклда олиб борилади.

Бунда тажрибадан келиб чиққан ҳолда онлайн таълим жараёни сифатли тарзда ташкил этилиб, барча зарур ресурслар сафарбар этилади.

Авиа ва темирйўл чипталари тариф қисмидан 50 фоиз миқдорида чегирмаларини сақлаб қолинади ва 2022 йил 24 февралга қадар авиа ва темирйўл чипталари бепул тарзда бошқа муддатга алмаштириб берилади.

Мазкур масалаларни мувофиқлаштириш мақсадида Вазирликда Махсус штаб ташкил этилган бўлиб, 21 январь соат 9:30 дан барча ташкилий масалалар юзасидан қуйидаги ишонч телефонларига (10-06, 71-246-97-45, 71-246-28-63) мурожаат қилишингиз мумкин!

Шу ўринда бугунги мураккаб вазиятдан чиқиб кетишнинг ягона йўли бу вакцинация, шу боис сизлардан ўзингиз ва яқинларингиз саломатлигини ҳимоя қилиш учун вакцинация жараёнларида фаол қатнашишингизни сўраб қоламиз.

Эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, сиздан йўл чипталарини алмаштиришни бир ойлик муддат давомида қайтиш санаси аниқ бўлгандан кейин шошмасдан амалга оширишингизни сўраймиз!

—
🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube 👇👇👇
👍1
Forwarded from Huquqiy axborot
#2022_йил_1_февралдан

С1 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро тан олинган сертификатга эга рус тили фани ўқитувчиларига сертификат олинган кундан бошлаб 2 йил давомида устама тўланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Forwarded from Edu.uz
​​#Тезкор

⚡️ДИҚҚАТ! МУҲИМ!!!

Республика махсус комиссияси томонидан
сўнгги кунларда юртимизда коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолати камаяётганлиги юзасидан қарор қабул қилинди.

❗️Унга кўра, 2022 йил 7 февралдан бошлаб олий ва профессионал таълим муассасалари, академик лицейлар ҳамда нодавлат таълим ташкилотларида ўқув жараёни анъанавий шаклга ўтказилади.

Бунда, барча таълим ташкилотларида ниқоб тақиш, ижтимоий масофани сақлаш, шахсий гигиена қоидаларига қатъий риоя этиш ва антисептик воситалардан мунтазам фойдаланиш талаб этилади.

Авиа ва темирйўл чипталари тариф қисмидан 50 фоиз миқдорида чегирмаларини сақлаб қолинади ва 2022 йил 7 февралга қадар авиа ва темирйўл чипталари бепул тарзда бошқа муддатга алмаштириб берилади.

Ҳеч бир талаба ва ўқувчи чиптасиз қолмайди!

Мазкур масалаларни мувофиқлаштириш мақсадида Вазирликда Махсус штаб ташкил этилган бўлиб, 3 февралдан барча ташкилий масалалар юзасидан қуйидаги 71-230-64-64 Call-center ва 10-06 ишонч телефонларига мурожаат қилишингиз мумкин.

👉@eduuz
Forwarded from Edu.uz
​⚡️МУҲИМ!!
Республика махсус комиссияси қарорига изоҳ

Маълумки, республика махсус комиссияси қарорига асосан, 2022 йил 7 февралдан бошлаб барча таълим ташкилотларида ўқув жараёни анъанавий шаклга ўтказилиши эълон қилинган эди.

Мазкур хабар ижтимоий тармоқларда турли хил талқин қилиниб, кенг жамоатчилик, айниқса талаба-ёшлар ва уларнинг ота-оналари орасида айрим тушунмовчиликларни келтириб чиқармоқда.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.

Талабаларга қулайлик яратиш, доимий яшаш ҳудудидан таълим муассасаларига хавфсиз, тирбандликларсиз етиб келишлари, жойларда авиа ва темир йўл чипталарини алмаштиришдаги ноқулайликларнинг олдини олиш ҳамда талабаларнинг ижара уйлари ва ётоқхоналарига ортиқча қийинчиликларсиз жойлашишларини таъминлаш мақсадида олий таълим муассасаларида ўқув жараёнлари 7 февралдан 24 февралга қадар босқичма-босқич анаънавий шаклга ўтказилади. Бу оралиқдаги дарс машғулотлари ҳам масофавий, ҳам анъанавий шаклда олиб борилади.

Бу жараён ҳар бир олий таълим муассасасининг ички имкониятлари, ўқув жараёнининг ҳозирги ҳолати, мавжуд шарт-шароитларини инобатга олган ҳолда алоҳида режа-график асосида амалга оширилади. Бу ҳақдаги маълумотлар ҳар бир таълим масканининг расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқлари орқали бериб борилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 24 февралдан бошлаб ўқув юртларида таълим жараёнлари тўлиқ анъанавий шаклда олиб борилишини маълум қилади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Forwarded from Edu.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Сўраган_эдингиз

САВОЛ:
Профессионал таълим муассасалари, академик лицейларда таълим жараёнлари қандай тартибда йўлга қўйилади?

Ушбу саволга Ахборот хизмати раҳбари Мўмин Ибодов жавоб беради

📌 Lotin

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Forwarded from Edu.uz
❗️ЖАМОАТЧИЛИК МУҲОКАМАСИ

📜 Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига қурилиш, транспорт, энергетика, қишлоқ хўжалиги, енгил саноат, хизмат кўрсатиш ва ахборот технологиялари каби соҳалар бўйича коллеж ва техникумларда умумий қабул параметрларининг камида 50 фоизи давлат гранти асосида белгиланиши, касб-ҳунар мактабларида якуний баҳолари “яхши” ва “аъло” бўлган ҳамда коллеж ва техникумларда давлат гранти асосида таълим олаётган ўқувчиларга стипендия тўланиши ва бошқа шу каби имтиёз ҳамда қулайликлар акс этган “Профессионал таълим соҳасида давлат бошқарувини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармон лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

📣 Муҳокамаларда фаол иштирок этиб, таклифларингизни regulation.gov.uz ва Edu.uz сайтлари орқали қолдиринг.

📌 Lotin

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

🔰 Қонунчиликка кўра, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар давлат боғчалари ва мактабларга навбатга қўйилмасдан жойлаштирилади.

💰 Уларга техникум, коллеж, академик лицей ёки ОТМда ўқиётганда ҳар ўқув йилида 1 маротаба ўқув, илмий ва бадиий адабиётлар (китоблар) харид қилиш учун БҲМнинг 5 баравари (1 млн 350 минг сўм) миқдорида субсидия берилади.

✅ Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ўқишни давлат ОТМларида давом эттирганда уларга стипендия 50 фоизга оширилган ҳолда тўланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Маълумот сифатида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2021 йил 19 майдаги ПҚ-5117-сон қарори 5-бандига асосан 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб, таълим муассасаларининг камида С1 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро тан олинган сертификатга эга хорижий тиллар ўқитувчиларига уларнинг базавий тариф ставкасига нисбатан ҳар ойлик 50 фоиз миқдорида қўшимча устама ҳақи тўлаб борилиш белгиланган.

Хорижий тилларни билиш даражасини баҳоловчи халқаро тан олинган сертификатлар рўйхати Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспексиясининг “Хорижий тилларни билиш даражасини баҳоловчи халқаро тан олинган сертификатларнинг рўйхатини ҳамда хорижий тилларни билиш даражасини белгиловчи миллий ва халқаро тан олинган сертификатлар ўртасидаги мувофиқлик даражасини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган. (рўйхат рақами 3318, 7.09.2021й.)
⚡️2023 йилда магистратурада ўқийдиган барча хотин-қизларнинг контракти тўлаб берилади

“Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–87-сон, 07.03.2022 й.) қабул қилинди.

✅ Фармонга мувофиқ, 2022 йил 1 сентябрдан бюджет ташкилотларидан бошқа барча юридик шахсларда охирги 6 ойда узлуксиз иш стажи бўлган аёлларга ҳар ой учун минимал истеъмол харажатлари миқдоридан келиб чиқиб бюджет ҳисобидан ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси тўланади.

☑️ 2022/2023 ўқув йилидан:

▫️ ОТМ, техникум ва коллежларда, сиртқи ва кечки таълимда ўқиётган хотин-қизлар контрактларини тўлаш учун 7 йилга фоизсиз кредит бериш учун банкларга бюджетдан ҳар йили 1,8 триллион сўм йўналтирилади;

▫️ давлат ОТМларида магистратурада ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт тўловлари қоплаб берилади ва бунга ҳар йили камида 200 миллиард сўм ажратилади;

▫️ хорижий ОТМларга бакалавриат учун – 50 нафар, магистратура учун – 10 нафар хотин-қизларга ҳар йили “Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали қўшимча грантлар ажратилади;

▫️ ҳар йили 2 100 нафар ижтимоий эҳтиёжманд оила вакиллари, етим ёки ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган талаба хотин-қизларнинг таълим контрактлари маҳаллий бюджетдан тўлаб берилади;

▫️ мутахассислиги бўйича камида 5 йил меҳнат стажига эга, лекин олий маълумотга эга бўлмаган 500 нафар хотин-қизлар ҳар йили Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси тавсияномаларига асосан давлат ОТМларига умумий квотадан ташқари алоҳида тест синовлари натижаларига мувофиқ контракт асосида ўқишга қабул қилинади;

▫️давлат илмий ташкилотлари ёки ОТМ докторантурасига хотин-қизлар учун ҳар йили камида 300 тадан мақсадли квота ажратиб борилади.

Профессионал таълимда молия телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/professionalmoliya