Pro Study
1.47K subscribers
6.64K photos
256 videos
414 files
580 links
🎓 PRO STUDY
👇Natijalarimiz
@prostudyresults
📚 Umumta’lim fanlari
🏫 Prezident & ixtisoslashtirilgan maktablarga tayyorlov
🌍 IELTS | Multilevel | SAT
🏆 Bilim. Natija. Kelajak.

Murojaat uchun: +998979209494
Download Telegram
DTM SINOV TEST jaryonidan natijalar online tarzda va markazimizda shu bugunning o'zida e'lon qilinadi 18:00 dan boshlab
✅ IELTS vocabulary

🔺 out of shape = mos tushmaydi
🔺 out of order = ishlamaydi
🔺 of age = yoshi katta
🔺 nail it down = tugallamoq
🔺 make sense = to’g’ri,arziydigan
🔺 make believe = biror kuyga solmoq
🔺 make your mind = qaror qabul qilmoq
🔺 long face = hafa
🔺 read over = ko’rib chiqmoq
🔺 get over = tuzalmoq
🔺 come back = qaytmoq
🔺 look after = qaramoq
🔺 look out = ehtiyot bo’lmoq
🔺 feel like = nimadir qilishni xohlamoq
🔺 no hard feelings = havotir olma

🔳 Do more practice and try to use every word that you have learnt .The way of thinking should be only in english.
Forwarded from Davlat Test Markazi
​​​​Тест синовларига оид энг кўп берилаётган саволлар (навбатдаги пост)

Абитуриентлар томонидан тест синовларига оид энг кўп берилаётган саволларга Давлат тест маркази матбуот хизмати раҳбари Орзиқул БОБОЕВ жавоб берибди. Бу хақида "Маърифат" газетаси ёзмоқда.

Тест саволларида хариталар, графикалар ишлатилиши тўғрисидаги маълумотларни қаердан олиш мумкин?

- География фанидан абитуриентлар топографик шартли белгиларни билиш, топографик хариталарда рельефни горизонталь-лар орқали тасвирлай олиш, йўналиш азимути ва уни аниқлаш, нуқтанинг географик кенглиги ва узунлигини аниқлаш, даража тўри орқали масофаларни аниқлаш, ҳаво ҳарорати ва атмосфера босимини аниқлаш, жойнинг географик координаталарини, соат минтақалари, маҳаллий вақт ва минтақа вақтини ҳисоблаш каби бир қанча топшириқларни бажара олиши керак.

Шуларни ҳисобга олиб, www.dtm.uz да география ва бошқа фанлардан амалий топшириқларни бажаришга оид тавсиялар берилган. Бунинг учун сайтнинг «Фойдали маълумотлар» бўлимига кириб, «Намунавий тест топшириқлари ва уларни ечиш бўйича тавсиялар» қисмига кириш ва фанлар бўйича берилган топшириқлар, уларни ечишга оид тавсиялар билан танишиш мумкин.

3 та таълим йўналишини танлаш юзасидан тўлиқ маълумот бера оласизми?

- Жорий йилдан бошлаб абитуриентга 3 тагача олий таълим йўналишини танлаш ҳуқуқи берилмоқда. Таълим йўналишларини танлашда олий таълим муассасаларининг сони, жуғрофий жойлашуви аҳамият касб этмайди. Масалан, 3 та таълим йўналиши 1, 2 та ёки 3 та олий таълим муассасасидан танланиши, олий таълим муассасалари абитуриент яшайдиган ҳудудда ёки Тошкент шаҳрида, ёки вилоятларда жойлашган бўлиши мумкин. Бироқ танлашда эътибор қаратилиши шарт бўлган жиҳатлар мавжуд.

Биринчидан, таълим йўналишларини танлашда тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси (фанлар кетма-кетлиги, баҳолаш мезонлари) бир хил бўлиши лозим.

Иккинчидан, абитуриент томонидан таълим йўналишларига устуворлик белги­ланади. Батафсил бу ерда

Учинчидан, тўплаган бали миқдори биринчи устуворлик берилган таълим йўналишига хоҳ давлат гранти, хоҳ тўлов-контракт бўйича тавсия этишга етса, иккинчи ва учинчи таълим йўналишлари бўйича танловда иштирок эта олмайди. Агар биринчисига етмай, иккинчисига етса, демак, учинчи таълим йўналиши бўйича танловда иштирок этолмайди. Батафсил мана бу ерда

Агар абитуриентнинг тест синови натижалари танланган таълим йўналишининг биринчисига тўлов-контракт, иккинчисига давлат гранти бўйича ўқишга етса ҳам, у биринчи устуворлик берган таълим йўналишига тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этилади. Иккинчисида давлат гранти бўйича ўқиши мумкин эмас. Бу хақда аввалоқ бу ерда ёзган эдик

Каналга уланиш👇
https://t.me/joinchat/AAAAAECOxo8fH9t_Y-KDgA
👍1
Assalom-u alaykum, hurmatli kanalimiz a'zolari Pro Study jamoasi bugungi qutlug' ayyom bilan Ramazon hayiti-Iyd al Fitr markazimiz ma'muriyati jonkuyar ustozlarini bilimi va zukko o'quvchilarini muborakbot etadi.Oilangizga tinchlik omonlik sog'lik- salomatlik tilaymiz.O'qish va ishlaringizda baxt omad va rivoj tilab qolamiz.Nimaiki niyat qilgan bo'lsangiz Olloh barchasini ijobat qilsin. Kelgusi yilgi hayit ayyomlariga sog' salomat ko'rishish barchamizga nasibi ro'z aylasin.
Forwarded from Davlat Test Markazi
​​Абитуриентлар диққатига!

2019-2020 ўқув йилидан кучга кирадиган Тест тизимидаги энг асосий 12 та расмий янгиликларни "Маърифат" газетаси яна бир бор эслатиб ўтмоқда:

1. Турк тилини чет тили сифатида ўқиган абитуриентлар ҳам мазкур тилдан кўп балли баҳо тизими бўйича имтиҳон топширишлари мумкин.

2. Ташкилий жиҳатларнинг кўп вақт ва куч талаб қилиши, абитуриентлар сонининг кескин ортиши муносабати билан кириш тест синовлари июль - август ойларида ўтказилади.

3. Абитуриент бир вақтнинг ўзида олий таълим муассасасига ўқишга киришда фанлар мажмуасига мувофиқ келувчи жами учта бакалавриат таълим йўналишида танловда иштирок этади.

4. учтагача таълим йўналишини танлашда тест синови топшириладиган фанлар мажмуасининг мослиги эътиборга олинади, шунингдек, абитуриент томонидан таълим йўналишларига устуворлик белгиланади.

5. Абитуриентнинг тест синовида тўплаган баллари ҳақидаги маълумот тест синови ўтказилган куннинг эртасига, унинг талабаликка тавсия этилгани ёки этилмагани бўйича белгиланган тартибда тасдиқланган танлов натижаси тест синовларини ўтказиш жараёни тўлиқ якунлангандан кейин бир ҳафта муддат ичида Давлат тест марказининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.

6. Олдинги ўқув йилларида таълим муассасаларини тугатган абитуриентлардан тест синовларида иштирок этиши учун энг кам иш ҳақининг ярим баробари миқдорида йиғим ундирилади (таълим муассасаларини тест синови ўтказилаётган йилда тугатган битирувчилар, шунингдек, ногирон ёки тўлиқ давлат таъминотидаги шахслар тўловдан озод қилинади).

7. Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан белгилана­диган давлат олий таълим муассасаларига бакалавриатга ўқишга кириш учун абитуриентлар Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қиладилар.

8. чет тиллар асосий фан сифатида киритилган бакалавриат таълим йўналишлари учун миллий сертификат ёки халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари Б2 ва ундан юқори даража этиб белгиланди.

9. чет тиллар асосий фан сифатида киритилмаган бакалавриат таълим йўналишлари учун миллий сертификат ёки халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари Б1 ва ундан юқори даража этиб белгиланди.

10. Тошкент давлат юридик университети учун алоҳида сертификат даражаси бўйича тартиб белгиланди.

11. 2019-йилга қадар Давлат тест маркази томонидан берилган миллий сертификатнинг имтиёзи ушбу сертификатларнинг амал қилиш муддати даврида сақлаб қолинди.

12. чет тилини билиш даражаси бўйича миллий сертификат синовлари якунлари бўйича энг юқори балнинг камида 60 фоизини тўплаган шахсларга 2 йил муддатга берилади.

Батафсил видео бу ерда

Бошқа янгиликлар бу ерда👇
https://t.me/joinchat/AAAAAECOxo8fH9t_Y-KDgA
Forwarded from SamDÇTI | Rasmiy (Islomjon Baxtiyorovich)
Қабул квоталари қачон эълон қилинади?

Келаси ҳафтадан, яъни 15 июндан бошлаб, бутун республика бўйлаб ОТМларга қабул жараёнлари бошланиши керак.

Аммо шундай бўлса-да, жорий йилги қабул квоталари ҳозирча тасдиқланмади. Ваҳоланки, қайси ОТМ қайси йўналишга нечта талаба қабул қилиши аниқ бўлмасдан туриб, қабул жараёнлари бошланмаслигини кўпчилик билмаса керак. Яъни мабодо қабул квоталари ўз вақтида тасдиқланмаса, унда 15 июнь келган бўлса ҳам, абитуриентлардан ҳужжатлар қабул қилинмайди, қарор чиққунгача кутилади.

1998 йилдан буён таҳлил қилиб кўрсак, бундай ҳолат 4 марта рўй берган. 2004, 2011, 2014 ва 2015 йилларда қабул квоталари кеч тасдиқланган ва шу сабабли қабул жараёнлари қонунчиликда белгиланган муддатлардан кечикиб бошланган.

Энг рекорд даражада кеч тасдиқланган қабул квоталари 2011 йилда кузатилган. Ўшанда тегишли қарор Президент томонидан 4 июль куни имзоланган ҳамда 20 июнда бошланиши керак бўлган қабул жараёнларига 2 ҳафта кечикиб старт берилган.

Айтганча, ўтган йили ҳам битта ОТМ учун қабул жараёнининг кечикиб бошланиш ҳолати кузатилди. Аниқроғи Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг қабул квоталари қолган ОТМларникидан кечроқ – 21 июнь куни тасдиқланди ва ушбу ОТМда қабул қонунчиликда белгилангандан 1 ҳафта кечикиб бошланди.

Жорий йилги қабул квоталари қачон тасдиқланиши ҳозирча маълум эмас.

Маълумот ўрнида айтиш керакки, 2005 йилдан бошлаб қабул квоталари Президент қарори билан тасдиқланади. Унгача эса Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тасдиқланган.

Қуйида эса турли ўқув йилларида қабул квоталари қайси санада тасдиқлангани ва бакалавриат учун қабул квоталарининг сони ҳақидаги маълумот билан танишишингиз мумкин:

2018/19 ўқув йили — 4 июнь (қабул квотаси сони: 69.200)
2017/18 — 5 май (66.316);
2016/17 — 26 май (57.907);
2015/16 — 23 июнь (57.907);
2014/15 — 26 июнь (57.907);
2013/14 — 11 июнь (56.607);
2012/13 — 7 май (56.607);
2011/12 — 4 июль (56.607);
2010/11 — 28 май (56.607);
2009/10 — 4 июнь (57.305);
2008/09 — 19 май (58.000);
2007/08 — 30 май (51.604);
2006/07 — 2 июнь (51.604);
2005/06 — 2 июнь (51.175);
2004/05 — 24 июнь (51.175);
2003/04 — 14 июнь (51.100);
2002/03 — 4 июнь (51.100);
2001/02 — 12 июнь (49.500);
2000/01 — 8 июнь (49.500);
1999/2000 — 2 июнь (43.653);
1998/99 — 25 май (42.000).

Изоҳ: қабул квоталари сони қўшимча қабуллар ва ўзгаришлар эвазига кўрсатилган рақамлардан кўпроқни ташкил қилган бўлиши мумкин.


Манба: @xushnudbek
Forwarded from DTM_TEST | Davlat NUR (👤N.Shodiyev)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Абитуриентлар учун: жавоблар варақасини тўлдириш намунаси
(давлат тест маркази сайтидан олинди)

Для абитуриентов: образец заполнения листа ответов
(скачено с сайта dtm.uz)
#idum_uz

@DTM_TEST | Axborot Portali ⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAFiUIFz7e4YduWiZUA
✅ Grammar time📚

Let's (Let us) iborasi o'zbek tiliga 'Keling!' deb biror narsani qilishni taklif qilganda ishlatilinadi. Let's o'zidan keyin bare infinitive (to siz fe'lning birinchi shakli, xech qanday qo'shimchasiz) oladi

🔹 I'm hungry so let's eat something

🔸 Mening qornim ochdi, keling biror nima yeb olamiz

🗣 Let's iborasining inkor shakli (negative form) "Let's not" yoki "Don't let's" ko'rinishida bo'ladi.

🔹 Let's not go outside today
= Don't let's go outside today

🔸 Keling bugun tashqariga chiqmaymiz

💠 Bundan tashqari biz
Do ko'makchi fe'lini "Let's" iborasidan oldin ishlatib gapimizga urg'u berishimiz mumkin.

🔹 Do let's get started. We've wasted enought time already.

🔸 Keling boshlayqolamiz. Biz allaqachon yetarlicha vaqtni behuda sarflab bo'ldik!
Forwarded from Xushnudbek.uz
⚡️ Қайси ОТМларга давлат хизматлари марказлари орқали ҳужжат топшириш мумкин?

Давлат қабул комиссиясининг қарорига кўра, қуйидаги 5 та ОТМ учун ҳужжатларни барча шаҳар ва туманлардаги ДХМлар орқали топшириш мумкинлиги белгиланди:

1. Тошкент давлат юридик университети
2. Қорақалпоқ давлат университети
3. Гулистон давлат университети
4. Фарғона давлат университети
5. Самарқанд давлат университети

P.S.: жорий йилда давлат хизматлари маркази орқали барча ОТМлар учун ҳужжатлар топшириш мумкинлиги, эндиликда абитуриентлар ОТМга бориши шарт эмаслиги, ўз туманида ҳам ҳужжат топшира олиши ҳақида кўп бора таъкидланган эди.

Лекин сўнгги лаҳзаларда лойиҳа ўзгариб, фақат камсонли (5 тагина) ОТМларидагина ҳужжатлар ДХМ орқали қабул қилиниши назарда тутилди. ДХМ катта ҳажмни эплай олмайди, деган хулосага келинган шекилли.


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from IELTS Uz| Official
✅ Vocabulary time📚

Phrases for Money

🔸 Save up - pul yig'ib qo'yish

🇬🇧 I'm saving up to buy a new phone😋

🇺🇿 Men yangi telefon sotib olish uchun pul yig'yapman 😋

🔸 Pay up - olgan qarzini qaytarish

🇬🇧 I should pay up Timur as soon as possible

🇺🇿 Iloji boricha tezroq Timurga qarzimni qaytarishim kerak😐

🔸 Pay off - qarzni to'laqonli uzish

🇬🇧 I finally paid off Timur😄😊

🇺🇿 Men ohiri Timurga qarzimni oxirigacha qaytardim😊

🔸 Rip off - biror narsaga o'zining narxidan ko'proq tan narx qo'yish

🇬🇧 Tourists sometimes worry taxi drivers will rip them off😐

🇺🇿 Turistlar bazida taksi haydovchilari ularga baland narx aytib yuborishlaridan havotirlanishadi😐

#grammar

🇺🇿 @IELTSuz 🇺🇿
Forwarded from Xushnudbek.uz
Бугундан қабул жараёнлари бошландими?

Бугун - 15 июнь. Таълимга оид қонунчиликка биноан, бугундан ОТМлар учун қабул жараёни бошланиши керак эди.

Аммо қабул квоталари тасдиқланмагани сабабли, қабул жараёнлари маълум муддатга кеч бошланади. Чунки қабул квоталари аниқ бўлмасдан туриб, кимдандир ҳужжат қабул қилишнинг иложи йўқ.

Ҳисоб бўйича бешинчи марта қабул квоталари кеч тасдиқланиши ортидан қабул жараёнлари кеч бошланмоқда. Бунгача 2004, 2011, 2014 ва 2015 йилларда шундай ҳолат кузатилгани ҳақида ёзган эдим.

Одамнинг дилини хира қиладиган жойи шундаки, бу каби «кечикишлар» айниқса сўнгги йилларда кўп кузатилган.

Солиштириш учун айтаман, масалан, 1998 йилдан 2011 йилгача бўлган даврда, яъни 13 йилда фақат 1 марта шундай ҳолат кузатилган (2004).

2011-2019 йилларда эса, яъни охирги 9 йилда 4 марта кечикиш кузатилди. Жумладан:

2011/12 — 4 июль (кечикиб);
2012/13 — 7 май (ўз вақтида);
2013/14 — 11 июнь (ўз вақтида);
2014/15 — 26 июнь (кечикиб);
2015/16 — 23 июнь (кечикиб);
2016/17 — 26 май (ўз вақтида);
2017/18 — 5 май (ўз вақтида);
2018/19 — 4 июнь (ўз вақтида);
2019/20 — ??? (кечикиб).

Хулоса ўзингиздан.

Айтишларича, қабул квоталари эрта ёки индин тасдиқланиб қолиши кутилмоқда экан.


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from Infotarix ( Ijtimoiy gumanitar yo‘nalish) (Info test)
✅ Тестлар 25 июлда бошланади, имтиҳонга телефон олиб кириш бефойда — ДТМ раҳбари

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Маджидов, Давлат тест маркази директори Мажид Каримов ҳамда Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси бошлиғининг биринчи ўринбосари Ҳотамжон Кетмонов иштирокида 2019/2020 ўқув йилига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.

Давлат тест маркази директори Мажид Каримов бу йилги тест имтиҳонлари қачон бошланиб, қачон якунланиши режалаштирилаётгани ҳақида маълумот берди.

«Абитуриент киришда ҳужжат топширмайди, шунчаки кўрсатади ва рўйхатдан ўтиб қайтиб олиб кетади.

Жорий йилда тест синовлари 69 катта сиғимдаги биноларда ўтказилади. Тест имтиҳонлари ўтадиган биноларга ўрнатилган кузатув камералари сони кўпайтирилади. Тақиқланган нарсаларни олиб киришнинг олдини олиш чоралари кучайтирилади, тақиқланган воситалар, сигналларни тўсувчи қурилмалар ўрнатилади. Телефон олиб кириш бефойда.

Бу йил абитуриентлар республиканинг исталган ҳудудида ҳужжат топшириб, бошқа ҳудудда тест имтиҳонидан ўтиши мумкин. Фақат улар рўйхатга олинаётганида қаерда тест топширмоқчилигини кўрсатиши керак.

Абитуриентлар бир вақтнинг ўзида 3та йўналишга ҳужжат топшириши мумкин.

ДТМ сайтида ҳар бир абитуриентга персонал кабинет бўлади.

Абитуриентлар тест топширган куннинг эртасига ўз натижалари ҳақида маълумот олиши мумкин. Ўқишга кирган ёки кирмаганини эса барча тестлар якунланганидан бир ҳафта ўтиб билиши мумкин бўлади.

Режага кўра тестлар 25 июлда бошланади ва 20 август кунига қадар давом этади», дея Мажидовнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.