Protest UZ | Расмий саҳифа
1.09K subscribers
5.3K photos
7.03K videos
1 file
10.2K links
t.me/Protest_UZB - Уммат манфаати учун

✍️ Админ билан алоқа: @ProtestUZB_Bot

👇 Бизнинг рус тилидаги каналимиз: https://t.me/+NzlDxigayiVjYzQ0

Шом диёри: https://t.me/Protest_Suriya
Заҳира канал: https://t.me/ProtestUZB
Download Telegram
💥 Трамп гапирди — криптобозор ларзага келди

Доналд Трампнинг навбатдаги баёнотидан кейин криптовалюталар тарихдаги энг катта йўқотишни кўрди:
⏱ бир соат ичида — 8,5 миллиард доллар йўқолди.

🪩 Дунёдаги энг йирик криптобиржа — Binance, босимга дош бера олмай вақтинчалик ишламай қолди. Coinbase ҳам фойдаланувчилар босимига дош бера олмай қисман ишдан чиқди.

📉 Бу ҳодиса шунчаки техник носозлик эмас у бозорнинг сиёсий баёнотларга қандай тез таъсир қилиши мумкинлигини яққол кўрсатди.

🔎 Айрим таҳлилчиларнинг фикрича, Трамп сўзлари энди фақат сиёсий риторика эмас улар молия бозорларини “бошқарув сигнали”га айланиб бормоқда.

📉 Криптовалюталарнинг кескин қулаши фақат рақамли активлар муаммоси эмас, балки глобал иқтисодий беқарорликнинг яна бир белгиси сифатида кўрилмоқда. Инвесторлар учун эса бу воқеа яна бир сигнал бўлди: бозорни нафақат рақамлар, балки сўзлар ҳам йўналтираётган давр бошланди.

🌐 Хуллас натижа аниқ: рақамли иқтисодиётда сўзнинг қиймати кўпинча миллиардлар билан ўлчанади.


Protest Uz | Chat 💬
😁9🔥4👏4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇸🇾🇷🇺 Сурия президенти Аҳмад ал-Шара Москвадаги қароргоҳига келганида “атиргул” билан кутиб олинди.

Protest Uz | Chat 💬
🫡5😡4🔥3😁2
🚫 Москва учрашувидан кейин Россиянинг Асадни ҳимояси тугайдими?

Protest Uz | Chat 💬
🔥5😡2
Protest UZ | Расмий саҳифа
Protest Uz | Chat 💬
🇷🇺 Путин–Шара мулоқоти ортидаги сигналлар

🔹 Путин ва Аҳмад ал-Шаранинг Москвадаги илк учрашуви минтақавий сиёсатда янги босқични бошлаб бериши мумкин.

✍ Учрашувда Путин “Сурия ва Россия ўртасидаги муносабатлар доимо дўстона руҳда бўлиб келган”, дея таъкидлади. Бу сўзлар Россиянинг ҳозирги геосиёсий муҳитда, Ғарб босими кучайган бир пайтда, тарихий иттифоқдошлар билан алоқаларни қайта тиклаш ниятини кўрсатади.

🇸🇾 Аҳмад ал-Шара эса Москвага яқинлик сигналини бериб, “янги Сурияни ривожлантиришда Россия муҳим рол ўйнайди”, дея баёнот берди. Бу орқали у ҳам Россия қўлловини янги ҳокимиятнинг легитимлиги ва иқтисодий барқарорлиги учун зарур деб билишини англатди.

_Бироқ бу учрашувнинг аҳамияти фақат икки давлат муносабати билан чекланмайди. У Шарқий Ўрта Ер денгизи ва Яқин Шарқда кучлар мувозанати ўзгараётганини ҳам кўрсатади.

_Россия учун Сурия — нафақат ҳарбий база ёки иттифоқчи, балки Ғарб таъсирини чеклаш учун геостратегик калит ҳисобланади.

➡️ Шуни ҳам эслатиш жоизки, Аҳмад ал-Шара (Жулани) илгари суриялик мужоҳидлар раҳбари бўлган ва 2015 йилда Россия ҳарбийларига қарши ҳужумларга чақирган эди. Шунинг учун унинг Москвага келиши — сиёсий рамз сифатида ҳам катта аҳамиятга эга. Бу Россиянинг “душман билан музокара қилиш” амалиёти орқали таъсир ҳудудини қайта тиклаш стратегиясини кўрсатади.

🔹Москва учрашуви Суриянинг янги сиёсати қай томонга бурилишини ва Россиянинг кейинги қадамларини белгилаб бериши мумкин.


Protest Uz | Chat 💬
🔥5😡2
Protest UZ | Расмий саҳифа
Protest Uz | Chat 💬
🛑 Башар "Ал-Қоида" собиқ раҳбарининг президент бўлишини ва Москвага келишини кузатмоқда 😂🙉

Protest Uz | Chat 💬
😁23🔥1
⚡️Япон олимлари хотирани танлаб ўчириш усулини топишганлигини даъво қилишмоқда

Киото университети тадқиқотчилари нейробиологияда катта ютуққа эришишди — улар аниқ хотираларни йўқ қилиш имконини берувчи усулни ишлаб чиқишди. Ҳозирча тажрибалар лаборатория сичқонларида муваффақиятли ўтказилган.

🧠 Янги методнинг асоси — миё тўқималарига лазер нури билан таъсир этиш. Олимлар аниқлашларича, 30 дақиқа давом этган лазер нурланиши кофилин номли оқсилни бузади. Айни шу оқсил хотирани мустаҳкамлаш, яъни қисқа муддатли хотирадан узоқ муддатлига ўтиш жараёнида муҳим роль ўйнайди.

Бу оқсил иштирокисиз хотира шаклланиш занжири узилади — натижада эсдалик бутунлай ўчади.

🧩 Ушбу кашфиёт тиббиёт учун катта имкониятлар очади. Келажакда бу усул ТКСБ (травмадан кейинги стресс бузилиши), оғир фобиялар ва бошқа салбий хотираларга асосланган руҳий касалликларни даволашда қўлланилиши мумкин.

Protest Uz | Chat 💬
👎7👍2😡2👏1🤯1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🩸 Судан: Al-Fasherдаги қироликда даҳшатли қон тўкилиши

⚠️ БАА томонидан қўллаб-қувватланадиган RSF (Тезкор қўллаб-қувватлов кучлари) Al-Fasher шаҳрида жойлашган Саудия касалхонасига босқин уюштирди.

🗣Гувоҳларнинг айтишича, RSF террорчи аскарлари касалхонага кириб, беморлар ва уларнинг яқинларини оммавий равишда ўлдирган. Ҳисоботларга кўра, 450 га яқин инсон ҳалок бўлган.

✍ Бу воқеа Судандаги фуқаролик урушидаги энг қонли жиноятлардан бири сифатида тилга олинмоқда. Ҳозирча халқаро ташкилотлар томонидан расмий тасдиқ берилмаган бўлса-да, бу хабар жаҳон жамоатчилигини қаттиқ ташвишга солди.

Protest Uz | Chat 💬
😡29😢11🔥1🤯1
🇵🇸 Бу Фаластинликларнинг қандай оғир шароитларда ҳам ҳақиқатни дунёга етказиш учун курашаётганини ифода этади.

⚡️ Икки йилдан бери электр энергиясисиз яшаш бу нафақат кундалик ҳаёт учун, балки ахборот алмашинуви, мулоқот ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун ҳам улкан тўсиқ.

❗️Шунингдек: "Зарядлаш нуқталари" — бугунги кунда фаластинликлар учун ҳаёт ва умид рамзига айланган. Улар қуёш панеллари ёки генераторлар орқали телефонларини қувватлаб, дунё билан боғланишни йўқотмасликка ҳаракат қилишмоқда.

⚠️Қуёш энергияси — фақат бойлар ёки омадлиларгина қўл ета оладиган неъматга айланган.

❗️Битта телефонни заряд қилиш нархи 1–3 шекел (9.87 $) — бу ердаги иқтисодий вазият қанчалик оғирлигини кўрсатади.

📢 Шунга қарамай, улар “биз онлайн алоқада бўлиб қоламиз ва азобларимизни сиз билан баҳам кўрамиз” дейиш орқали, фақат тириклик учун эмас, балки ҳақиқатни эшиттириш учун ҳам яшашаётганини билдиришади.

Protest Uz | Chat 💬
😢24👏7🔥3
🔴 Халқаро Амнистия (Amnesty International) ва бошқа ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ташкилотлар кўп марта таъкидлашганки, миллионлаб суданликлар қочқинлик ва қатлиомлар қурбони бўлмоқда — айниқса мусулмон аҳоли орасида.

❌ Тезкор қўллаб-қувватлаш милициялари уйма-уй тозалаш операцияларини ўтказмоқда. Қарийб 12 миллиондан зиёд суданликлар ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлган, бу бутун дунёдаги энг йирик гуманитар инқирозлардан бирига айланди. Болалар ва аёллар энг катта жабр кўрмоқда — электр, сув, озиқ-овқат йўқ, ва кўплаб ҳудудлар алоқа узилган ҳолда қолган.

🇸🇩 Тинч аҳолига қарши шафқатсиз ваҳшийликлар ва даҳшатли жиноятлар содир этилаётган Судан мусулмонлари учун ибодат қилинг. 🤲

Охирги видеода бола ўз қотилини ёлғиз дуо билан қарши олади!💔😭

Бу нафақат фожеа, балки мусулмон руҳининг нечоғлик пок ва сабрли бўлиши мумкинлигини кўрсатади.💔

Protest Uz | Chat 💬
😡16😢15😭2💯1
🇵🇸 Abu Dalal савдо маркази (Al-Nuseyrat бозорида) 1 кг товуқ нархи 35 шекел (114 $) туради. Бу нарх жуда юқори, айниқса Ғазо секторидаги оғир иқтисодий ва гуманитар шароитни ҳисобга олганда.

Protest Uz | Chat 💬
😢21😡3🤯2