Protsess.uz | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
6.74K photos
855 videos
2 files
5.09K links
O‘zbekiston va jahonda ro‘y bergan eng muhim yangiliklar, jamiyat hayotidagi dolzarb masalalar yuzasidan aniq va xolis axborot yetkazuvchi — Protsess.uz veb-saytining Telegram rasmiy kanali.
Download Telegram
Бухоро вилоятида ислоҳотлар натижадорлиги ва устувор вазифалар муҳокама қилинди

Шавкат Мирзиёев раислигида Бухоро вилоятида амалга оширилаётган натижадорлиги натижадорлиги ва 2026-йилга у вазифалар вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказилди.

2025-йил вилоят ялпи, ҳудудий маҳсулоти ҳудудий фоизга ўсиб,2 фоизга сўмга, 86,етган. сўмга ушбу. кўрсаткични-йилдсўмга етказиш,1 ва фоизтаъминлаш ва 9,1 вазифаси қў таъминлаш вазифаси қўйилди. Шунингдек,даражасини ишсизлик фоизгача қисқартириш даражасинаҳолини даромадли, қилиш,5 режалаштирилган. Инвестиция йўналишида млхориўзлаштириш 3,3 млрд млрд долларлик экспортни таъминлаш, ҳамда,5 млрд қиймати млбўлган лойиҳаларни умумий амалга 9,ошириш млрд белгиСаноат соҳасида амалга лойиҳа доирасида. мингта янги иш ўрни яратиш лойиҳа доирасида 18 мингта Когонда иш элегибрид автомобиллар тутилган.ишлаб чиқариш, нефть электр ва гибрид материаллари бўйиқувватлар, нефт-ташкил этиш режаҚишлоқ бўйича ятежаш.

технологияларини хўжалигида 100 этишғалла ҳосилдорлигини, сув ошириш технологияларини Чорвачиликда этиш, пахта ва ғалла лойиҳа оширянги иш. Чорвачиликда Туризм та соҳасида лойиҳа амалга миллион, сайёҳни қилиш, янги жойлаштириш.

воситаси ва янги-туроператорни 9 миллитушириш жалб режалаштирилган. 73 та янги янгмарказлари ва 15 тхамеҳмонхоналар ишгЙиғилишда. уй-жой қумуҳандислик-коммуникация халқаро инфратузилмасини меҳмонхоналар ривожлантириш,.

Йиғилишда уй-жой қурилиши, йўл ва йирик-коммуникатсия Дбарча, соҳанатижага эришибир ташаббусни амалий лойиҳага айлантириш қилинди.

Давлат раҳмасъулларгартегишлиҳтопшириқлариқ натЎзбекистонар бир ташПаХалқйқалантириш юзасидан масПрезидентгФпшириқлар юзасидан.
Учинчи ракеткани мағлуб этган Фомин 1/2 финалда ўйнайди

Мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси Сергей Фомин Хитойнинг Мааншан шаҳрида давом этаётган ITF M25 турнирининг ярим финал иштирокчисига айланди.
Ҳамюртимиз бугун мусобақанинг чорак финали доирасида турнирда учинчи рақам остида таснифланган британиялик Чарльз Брумга қарши баҳс олиб борди. Икки соату 20 дақиқа давом этган учрашувда Фомин уч сет якунига кўра 3/6, 6/3, 6/4 ҳисобларида зафар қучди ва ярим финалга йўл олди.
Эртага Сергей Фомин финал чиптаси учун Хитой Тайпейи вакили Ли Куан-Йига қарши кортга чиқади. Рейтинги йўқ бўлган Ли бугун 1/4 финалда турнирнинг биринчи ракеткаси, россиялик Илия Симакиндан 6/4, 4/6, 7/6(6) ҳисобида устун келиб, яхшигина шов-шув кўтарди.
Таққослаш учун, ҳозирда Сергей Фомин ATP рейтингида 336, Чарльз Брум 244-ўринни эгаллаб турибди. Фомин - Ли учрашуви эртага бизнинг вақт билан соат 07:00да бошланади.
Дам олиш кунлари айрим ҳудудларда ёмғир ва момақалдироқ кутилмоқда

Ўзгидромет маълумотига кўра, 4 апрель шанба куни Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва айрим жойларда момақалдироқ кузатилиши мумкин.

Жумладан, Тошкент, Самарқанд, Сирдарё вилояти, Жиззах вилояти, Фарғона водийси ҳамда республика жанубидаги тоғолди ва тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмоқда. Қолган ҳудудларда ҳаво асосан қуруқ бўлади. Ҳарорат кундузи 20–25 даража илиқ атрофида бўлиши прогноз қилинмоқда.

Якшанба куни республика бўйича айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ва момақалдироқ бўлиши мумкин. Шунингдек, шимолий, жанубий ва чўл ҳудудларида шамол тезлиги 13–18 метр/секундгача кучайиши кутилмоқда.

Мутахассислар тоғолди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқинлари юзага келиши, баланд тоғларда эса қор кўчиши хавфи сақланиб қолишини таъкидламоқда.

Тошкент шаҳрида шанба куни вақти-вақти билан ёмғир ёғиши ва момақалдироқ кузатилиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси 15–17 даража, кундузи 19–21 даража бўлади. Якшанба куни кечаси ва эрталаб ёмғир эҳтимоли сақланади, кундузи эса ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 13–15 даража, кундузи 22–24 даража атрофида бўлади.
Тоғли ва тоғ олди ҳудудларда сел хавфи эълон қилинди

Ўзгидромет маълумотига кўра, 7–9 апрель кунлари кутилган ёмғирлар сабаб республика ҳудудларининг айрим тоғли ва тоғ олди туманларида сел-сув тошқинлари юзага келиши мумкин.

Хавф, хусусан, Сурхондарё вилояти, Самарқанд вилояти, Навоий вилояти, Жиззах вилояти, Тошкент вилояти, Наманган вилояти, Фарғона вилояти ҳамда Андижон вилоятининг қатор туманларида кузатилиши эҳтимол.

Шунингдек, айрим жойларда ёмғир сувларининг тўпланиши натижасида ҳудудларни сув босиши мумкин.

Мутахассислар тоғли ва тоғ олди ҳудудларда яшовчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда ҳайдовчиларни эҳтиёткор бўлишга, об-ҳаво огоҳлантиришларини кузатиб боришга чақирмоқда.
Алкогол ва тамаки савдосида нақдсиз тўлов тартиби жорий этилди

Жорий йил 1 апрелдан бошлаб Ўзбекистонда алкогол ва тамаки маҳсулотлари савдосини фақат электрон (нақдсиз) тўловлар орқали амалга ошириш тартиби жорий этилди.

Мазкур чора иқтисодиётда шаффофликни ошириш, солиқ тушумларини кўпайтириш ва назорат тизимини кучайтиришга қаратилган. Янги тартиб орқали савдо жараёнларида очиқлик таъминланиши, ноқонуний ҳамда контрафакт маҳсулотлар айланмасига чек қўйилиши кутилмоқда.

Ушбу тартиб Шавкат Мирзиёевнинг “Нақдсиз ҳисоб-китобларни оммалаштириш ва яширин иқтисодиёт улушини қисқартиришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ–246-сонли Фармони асосида амалга оширилмоқда.

Фуқаролар ва тадбиркорлардан алкогол ҳамда тамаки маҳсулотлари савдосини банк карталари ва электрон тўлов тизимлари орқали амалга ошириш сўралмоқда.
📊 Март ойида инфлятсия 0,6 фоизни ташкил этди

Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси маълумотига кўра, 2026 йил март ойида истеъмол нархлари ўртача 0,6 фоизга ошган. Йиллик инфлятсия 107,1 фоизни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3,2 фоиз бандга паст бўлган.

Нархлар ўсиши асосан озиқ-овқат маҳсулотлари (1,2%) ҳиссасига тўғри келган. Ноозиқ-овқат товарлари 0,3%, хизматлар эса 0,2%га қимматлашган.

Ҳисоб-китоблар 1,2 миллиондан ортиқ нарх кузатувлари асосида амалга оширилган.
❤1
САМАРҚАНДДА ХАЛҚАРО ФОРУМ ВА ЁШЛАР САММИТИ ЎТКАЗИЛАДИ

🟢2026 йил 20-21 апрель кунлари Самарқанд шаҳрида БМТ Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси билан ҳамкорликда “Трансмиллий наркотаҳдидларга қарши курашиш: саломатлик, хавфсизлик ва барқарор ривожланиш” мавзусида глобал форум бўлиб ўтади.

Форумни ўтказишдан кўзланган мақсад:


➡️наркотикларнинг ноқонуний айланмасига қарши курашиш самарадорлигини ошириш;
➡️илғор халқаро тажрибани тизимли ўрганиш ва амалиётга жорий этиш;
➡️замонавий наркотаҳдидларга қарши комплекс ёндашувларни ишлаб чиқиш;
➡️гиёҳвандликка қарши курашда давлатлараро ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашдан иборат.

Тадбирда:


🟢Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Интерпол, Европа Иттифоқи, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги, Жаҳон божхона ташкилоти ҳамда шу каби бошқа 20 дан ортиқ нуфузли халқаро ташкилотлар,

🟢50 га яқин давлатдан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари,

🟢500 га яқин халқаро экспертлар ва соҳа мутахассислари иштирок этиши кутилмоқда.

🔅Батафсил

✅ Бизни ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларимиз орқали кузатиб боринг

🖥 Web-sayt | 📱 Telegram | 📱 Instagram | 📱 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
SAMARQANDDA XALQARO FORUM VA YOSHLAR SAMMITI O‘TKAZILADI

⚫️2026-yil 20-21-aprel kunlari Samarqand shahrida BMT Narkotiklar va jinoyatchilik bo‘yicha boshqarmasi bilan hamkorlikda “Jamoat salomatligi va xavfsizlgini ta'minlash maqsadida transmilliy narkotahdidlarga qarshi kurashish” mavzusida global forum bo'lib o'tadi.

Forumni o‘tkazishdan ko‘zlangan maqsad:
➡️narkotiklarning noqonuniy aylanmasiga qarshi kurashish samaradorligini oshirish;
➡️ilg‘or xalqaro tajribani tizimli o‘rganish va amaliyotga joriy etish;
➡️zamonaviy narkotahdidlarga qarshi kompleks yondashuvlarni ishlab chiqish;
➡️giyohvandlikka qarshi kurashda davlatlararo va xalqaro hamkorlikni mustahkamlashdan iborat.

Tadbirda:
🟢Birlashgan Millatlar Tashkiloti, Interpol, Yevropa Ittifoqi, Shanxay hamkorlik tashkiloti, Mustaqil Davlatlar Hamdo‘stligi, Jahon bojxona tashkiloti hamda shu kabi boshqa 20 dan ortiq nufuzli xalqaro tashkilotlar,
🟢50 ga yaqin davlatdan huquqni muhofaza qiluvchi organlar rahbarlari,
🟢500 ga yaqin xalqaro ekspertlar va soha mutaxassislari ishtirok etishi kutilmoqda.

🔅 Batafsil

✅ Bizni ijtimoiy tarmoqlardagi rasmiy sahifalarimiz orqali kuzatib boring

🖥 Web-sayt | 📱 Telegram | 📱 Instagram | 📱 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤1
АҚШ Эрон блокадаси бошланганидан бери 38 та кемани қўлга олди

АҚШ ҳарбийлари Эрон бандаргоҳларини блоклашда давом этмоқда, кемаларнинг кириши ёки чиқишига тўсқинлик қилмоқда.

АҚШ ҳарбийлари Яқин Шарқдаги Марказий қўмондонлиги (CЕНТCОМ) маълумотларига кўра, Эрон бандаргоҳларини блоклашда давом этмоқда.

Ўттиз саккизта кемага аллақачон йўналишни ўзгартириш ёки бандаргоҳга қайтиш буюрилган, деб хабар берди korrespondent.net.
“АҚШ ҳарбийлари Эрон бандаргоҳларини блоклашда давом этмоқда, кемаларнинг кириши ёки чиқишига тўсқинлик қилмоқда. АҚШ кучлари 38 та кемага йўналишни ўзгартириш ёки бандаргоҳга қайтиш буюрилган”, дейилади баёнотда.
#tabriklaymiz

📚 Xalq banki Ichki audit departamenti direktori Alimov Baxtiyor Murodovichning “Raqamli transformatsiyalash sharoitida bank risklari boshqarishni takomillashtirish” mavzusidagi iqtisodiyot fanlari bo‘yicha falsafa doktori (PhD) ilmiy darajasini olish uchun yozilgan dissertatsiya ishini muvoffaqiyatli himoya qildi.

📌 Dissertatsiya ishida banklarda likvidlilik risklarini baholash va boshqarishda an’aviy usullardan raqamli usullarga transformatsiya qilish, xususan, suniy intelektdan foydalanish orqali ekonometrik (SVAR, SARIMA, Least square with Breaks) modellar bilan ichki va tashqi omillarni ta’sirini o’rganishda, strestestlash uchun prognozlashda turlicha ilmiy yagiliklar qayd etilgan.

👏 Baxtiyor Murodovichga kelgusi faoliyati davomida bundanda yuqori yutuqlar tilaymiz.
Тошкентда “Инсон учун” фестивали бўлиб ўтди

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан Тошкент шаҳрида учинчи маротаба кенг кўламли “Инсон учун” фестивали ташкил этилди. Тадбир йиллар давомида оддий савдо ярмаркасидан инклюзивлик, бандлик ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш масалаларига бағишланган йирик ижтимоий платформага айлангани таъкидланди.

Фестиваль доирасида иш ярмаркалари, профессионал танловлар, таълим ва касбга йўналтириш дастурлари ўтказилди. Бу йил илк бор Абилимпия миллий чемпионати ташкил этилиб, унда ногиронлиги бўлган шахслар турли йўналишларда ўз касбий маҳоратини намойиш этдилар. Тадбир иш берувчилар ва иқтидорли мутахассислар ўртасида самарали мулоқот майдонига айланди.

Шунингдек, фестивалда инклюзив бандликни ривожлантириш, ногиронлиги бўлган шахслар учун янги иш ўринлари яратиш ҳамда уларнинг жамият ҳаётидаги фаоллигини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
#tayinlov

Abutalipov Abduaziz Abdulaziz oʻgʻli IIV Jamoatchilik va ommaviy axborot vositalari bilan aloqalar boshqarmasi boshligʻining oʻrinbosari — Bosh imidjmeyker lavozimiga tayinlandi. Unga “mayor” maxsus unvoni berildi.


Tayinlovga qadar A.Abutalipov Oʻzbekiston Milliy media birlashmasi bosh direktori lavozimida faoliyat yuritgan.
———
Абуталипов Абдуазиз Абдулазиз ўғли ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари — Бош имиджмейкер лавозимига тайинланди. Унга «майор» махсус унвони берилди.


Тайинловга қадар А.Абуталипов Ўзбекистон Миллий медиа бирлашмаси бош директори лавозимида фаолият юритган.
———
Абуталипов Абдуазиз Абдулазиз угли назначен на должность заместителя начальника Управления по связям с общественностью и средствами массовой информации МВД — Главного имиджмейкера. Ему присвоено специальное звание «майор».


До назначения А.Абуталипов занимал должность генерального директора Национальной медиа ассоциации Узбекистана.

Telegram | Instagram | Facebook
❤1👍1