29 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди.
Суҳбат аввалида томонлар бир-бирини Рамазон ҳайити — Ийд ал-Фитр муносабати билан қутладилар. Яқин Шарқдаги кескин вазият юзасидан хавотир билдирилиб, зиддиятларнинг кенгайишига йўл қўймаслик ва барқарорликни таъминлаш муҳимлиги таъкидланди.
Президент Мирзиёев Ўзбекистон Саудия Арабистони билан бирдам эканини билдириб, Подшоҳлик сиёсатини қўллаб-қувватлашини қайд этди. Шунингдек, Умра амалларини бажараётган Ўзбекистон фуқароларига яратилаётган шароитлар учун миннатдорлик изҳор этди.
Валиаҳд Муҳаммад бин Салмон Ўзбекистон томонининг қўллаб-қувватловини юқори баҳолаб, икки ва кўптомонлама ҳамкорликни ривожлантириш, олий даражадаги мулоқотларни фаоллаштиришга келишиб олинганини таъкидлади.

Японияда сунъий интеллектга асосланган Awababy иловаси ишлаб чиқилди.
У ота-оналарга чақалоқ нега йиғлаётганини аниқлашда ёрдам беради.
Илова тахминан 150 мингта аудиоёзувлар асосида ўқитилган бўлиб, товушнинг баландлиги, тембри ва давомийлигини таҳлил қилади. Шу орқали у чақалоқ йиғисининг 11 хил сабабини — очлик, уйқучанлик, ноқулайлик, ёлғизлик, ҳарорат ўзгариши, қорин оғриғи ва эътиборга эҳтиёж кабиларни аниқлай олади.
Шунингдек, фойдаланувчилар болани турли ҳолатларда қандай тинчлантиргани бўйича тажриба алмашиши мумкин. Бу эса умумий тавсиялар базасини шакллантиришга хизмат қилади.
Маълум қилинишича, 20 апрелдан бошлаб Мисима шаҳрида икки ёшгача боласи бор оилалар учун илованинг премиум версияси бепул тақдим этилади.

Экологик таълим ва илм-фан жадаллаштирилади
Президентнинг ПҚ–110-сон қарорига мувофиқ, “Эко-маданият” умуммиллий лойиҳаси доирасида экологик таълим ва илм-фанни ривожлантириш чоралари белгиланди.
2026–2027 йилларда ҳар бир ҳудудда жами 14 та “яшил” техникум ташкил этилади. 2030 йилга қадар уларда камида 10 минг нафар ўрта бўғин мутахассис тайёрлаш режалаштирилган.
2026–2028 йилларда экология ва иқлим ўзгариши соҳасида илмий даражага эга мутахассислар сони 150 нафарга етказилади.
Шунингдек, “яшил” техникумлар замонавий ускуналар билан таъминланиб, Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университетига бириктирилади.
Қарор экологик маданиятни ошириш ва соҳада малакали кадрлар тайёрлашга қаратилган.

Қуёшда кучли чақнаш қайд этилди
30 март куни эрталаб Қуёшда юқори даражадаги — Х синфидаги чақнаш содир бўлди. Бу ҳақда Россия Федерацияси Амалий геофизика институти хабар берди.
Маълум қилинишича, Москва вақти билан соат 6:19 да 4405 (С25Е45) қуёш доғлари гуруҳида 49 дақиқа давом этган Х1.5 даражадаги чақнаш кузатилган.
Бу февраль бошидан бери биринчи Х синфидаги чақнаш ҳисобланади. Аввалги шундай кучли ҳолат 4 февраль куни (Х4.2) қайд этилган эди.

Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Венесуэлага қарши майдонга тушади
Тошкент шаҳрида ўтказилаётган “ФИФА Series – 2026” халқаро турнири доирасида 30 март куни иккинчи тур учрашувлари бўлиб ўтади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси соат 19:00 да “Бунёдкор” стадионида Венесуэла терма жамоасига қарши баҳс олиб боради. Шу куни соат 15:00 да “Пахтакор” стадионида Габон ҳамда Тринидад ва Тобаго миллий жамоалари ўзаро тўқнаш келади.
Мусобақанинг илк турида Ўзбекистон Габон устидан 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган, Венесуэла эса Тринидад ва Тобагони 4:1 ҳисобида мағлуб этган эди.

“Автомобилсиз кун” ва “Автомобилсиз ҳафта” акциялари жорий этилади
Президент фармонига кўра, 2026 йил 1 майдан бошлаб ҳар ойнинг 10 ва 25 саналарида “Автомобилсиз кун” ҳамда “Автомобилсиз ҳафта” акциялари ўтказилади.
Акция доирасида давлат фуқаролик хизматчиларига хизмат автотранспорт воситаларидан фойдаланиш қатъиян тақиқланади. Агар мазкур саналар иш кунига тўғри келса, ҳайдовчиларнинг иш ҳақи сақлаб қолинади.
Шунингдек, 2026 йил 1 августдан “trade-in” дастури асосида эски автотранспортни топширган жисмоний ва юридик шахсларга янги транспорт хариди учун автокредит фоизининг бир қисми қоплаб берилади.
2026 йил якунига қадар “Экологик транспорт” тизими доирасида Тошкент шаҳри ҳудуди “қизил”, “сариқ” ва “яшил” зоналарга ажратилади.
Бундан ташқари, 2026 йил 1 апрелдан Сурхондарё ва Сирдарё вилоятларида чанг бўронларининг олдини олиш мақсадида “яшил девор”лар барпо этиш ишлари бошланади.

Иқтисодиётда ўсиш суръатларини сақлаш чоралари
30 март 2026 йилда Президент Шавкат Мирзиёевга биринчи чоракдаги иқтисодий кўрсаткичлар ҳақида ахборот берилди.
• Саноат 7,7 %, хизматлар 15,4 % ўсди; 3,5 млрд $ экспорт ва 8,3 млрд $ хорижий инвестиция жалб қилинди.
• Вилоят ва маҳаллаларга инфратузилма ва микросаноат марказлари учун жами бир неча триллион сўм ажратилди.
• Жаҳон бозоридаги нархлар ўзгариши сабабли озиқ-овқат импорти ва транспорт-логистика масалалари тезкор ҳал қилинади.
• Экспорт ва инвестиция лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш, банк тизими ва қурилишдаги муаммоларни бартараф этиш топширилди.
• Инфляцияни 6–6,5 % даражасида сақлаш энг муҳим вазифа сифатида белгиланди.

Андижонда йўлнинг бир қисми ўпирилиб тушди
Андижон шаҳрида йўлнинг бир қисми ўпирилиб тушди. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода Lacetti автомобили ҳаракатланиб ўтаётган пайтда йўл чўкиб кетгани, машина эса ҳодисадан олдин ўтиб кетишга улгургани акс этган.
“Андижон сув таъминоти” АЖ маълумотига кўра, ҳолат марказий оқова сув тармоғида юзага келган носозлик оқибатида содир бўлган. Айни вақтда мутахассислар томонидан ҳолат ўрганилмоқда ва таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

“Яшил чипта” тизими жорий этилади
Фармонга кўра, 3 ой ичида “Яшил чипта” тизими йўлга қўйилади.
Унга кўра, самолёт, поезд, метро ва такси йўналишларида маршрутнинг карбон изи ҳисобланиб, фойдаланувчиларга уни “яшил чипта” орқали ихтиёрий компенсация қилиш имконияти яратилади.
Шунингдек, маҳсулотларни ишлаб чиқариш, сақлаш ва логистика жараёнларидаги карбон изи аниқланиб, харидорларга уни қоплаш имконияти берилади. Карбон изи Экология қўмитаси тасдиқлаган қўлланма асосида автоматик ҳисобланади.
Тушган маблағлар махсус давлат жамғармасига йўналтирилиб, фақат дарахт экиш ва парваришлаш ишларига сарфланади.

“Яшил макон” лойиҳасига ҳисса қўшаётганлар рағбатлантирилади
Фармонга кўра, Экология қўмитасига “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасида фаол иштирок этаётган шахсларни рағбатлантириш ваколати берилди.
Унга кўра:
🔴 камида 100 та дарахт экиш ёки “Яшил хайрия жамғармаси”га 10 млн сўм ҳадъя қилиш орқали “Экофаол фуқаро” мақоми берилади;
🔴 1000 та кўчат экилишини ташкил этган ёки 100 млн сўм ҳадъя қилган тадбиркорларга “Экоҳамкор” мақоми берилади ва ундан реклама мақсадида фойдаланиш ҳуқуқи тақдим этилади;
🔴 камида 50 минг кўчат экилишини таъминлаган ёки 5 млрд сўм ҳадъя қилган шахсларга меценат мақоми берилади;
🔴 ҳудудларда камида 5 та яшил боғ ёки жамоат парки барпо этган шахслар “Келажак бунёдкори” давлат мукофотига тавсия этилади.
Шунингдек, Экология қўмитаси тасдиқламасдан экофаолиятни реклама қилиш қонунчиликка зид ҳисобланади ва жавобгарликка сабаб бўлади.
Фармонга кўра, Экология қўмитасига “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасида фаол иштирок этаётган шахсларни рағбатлантириш ваколати берилди.
Унга кўра:
Шунингдек, Экология қўмитаси тасдиқламасдан экофаолиятни реклама қилиш қонунчиликка зид ҳисобланади ва жавобгарликка сабаб бўлади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Президенти фармони билан Тошкент Халқаро Молиявий Маркази ташкил этилди
Марказ таркибида Тошкент Халқаро Тижорат суди ҳам фаолият юритади.
Марказ ҳудудида қуйидаги фаолият турлари амалга оширилади:
▪️ молия, инвестиция ва банк фаолияти;
▪️ суғурта, рақамли (криптовалюта) активлар;
▪️ қимматли қоғозлар;
▪️ тўлов тизимлари ва хизматлари;
▪️ исломий ва яшил молия;
▪️ молиявий технологиялар бўйича хизматлар ва транзаксиялар;
▪️ аудиторлик, консалтинг ва юридик хизматлар.
Марказ ҳудудида махсус ҳуқуқий режим жорий этилади ва Англия ва Уэлс умумий ҳуқуқи қўлланилади.
Бошқарув органларига фуқаролик, корпоратив, молия, банк, солиқ, давлат харидлари, меҳнат ҳуқуқи ва шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш соҳаларини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш ҳуқуқи берилади.
Тошкент Халқаро Тижорат суди эса биринчи инстантсия ва апелляция судидан иборат бўлади.
Марказ таркибида Тошкент Халқаро Тижорат суди ҳам фаолият юритади.
Марказ ҳудудида қуйидаги фаолият турлари амалга оширилади:
Марказ ҳудудида махсус ҳуқуқий режим жорий этилади ва Англия ва Уэлс умумий ҳуқуқи қўлланилади.
Бошқарув органларига фуқаролик, корпоратив, молия, банк, солиқ, давлат харидлари, меҳнат ҳуқуқи ва шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш соҳаларини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш ҳуқуқи берилади.
Тошкент Халқаро Тижорат суди эса биринчи инстантсия ва апелляция судидан иборат бўлади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент Ботаник боғида велосипед ва скутерларда ҳаракатланиш таъқиқланди
Боғ маъмурияти хабар қилишича, сўнгги пайтларда боғ ҳудудида велосипед ва скутерларда ҳаракатланиш натижасида фуқароларнинг йиқилиши ва турли даражадаги тан жароҳатлари олиш ҳолатлари кўпайган.
Шу муносабат билан, ташриф буюрувчиларнинг кўплаб сўровлари ва Илмий кенгашнинг қарорига асосан, 2026 йил 1 апрельдан бошлаб Ботаник боғ ҳудудида барча турдаги велосипед ва скутерлар ҳаракати таъқиқланади.
Боғ маъмурияти таъкидлашича, бу чора пияда сайр қилиш учун хавфсиз ва тинч муҳит яратиш, табиат гўзаллигидан хотиржам баҳраманд бўлиш имконини таъминлашга қаратилган.

Тошкент ва Шанхай ўртасида тўғридан-тўғри рейс йўлга қўйилди
Хитойнинг China Eastern Airlines авиакомпанияси Шанхай – Тошкент – Шанхай йўналишида мунтазам йўловчи қатновларини бошлади.
30 март куни Шанхайдан учган MU6037 рейси маҳаллий вақт билан соат 18:00 да Тошкент халқаро аэропортига қўниб, бортда 265 йўловчи бўлган. Самолёт анъанага кўра сув аркаси билан кутиб олинди, экипаж аъзоларига гуллар тақдим этилди. Тошкентдан Шанхайга йўл олган илк йўловчилар ҳам туманли равишда рўйхатдан ўтказилди.
Қатновлар ҳафтасига тўрт марта — душанба, сешанба, пайшанба ва шанба кунлари Airbus A330 самолётларида амалга оширилади. Парвоз давомийлиги тахминан 8 соатни ташкил қилади.
Маълумот учун, China Eastern Airlines 1988 йилда ташкил этилган бўлиб, Шанҳайда жойлашган Хитойнинг етакчи авиакомпанияларидан биридир. Компания Ўзбекистон бозорига илк бор 2025 йил июль ойида Сиян – Тошкент – Сиян йўналишини очиш орқали кириб келган ва йўловчилар орасида тезда оммалашган.

Тошкент вилоятидаги Қизил тоғ дам олиш ҳудуди бир кунда 1,7 тонна чиқиндидан тозаланди
30 март — Халқаро чиқиндиларсиз кун муносабати билан Ўзбекистон бўйлаб 20 га яқин ҳудуд 97,9 тонна чиқиндидан тозаланди.
Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги хабарига кўра, Қизил тоғ ҳудудида оммавий плоггинг экофестивал ташкил қилинди. Тадбирга қўмита ва агентлик ходимлари, ўқувчилар, ёшлар, ОАВ вакиллари ва жамоатчиликдан жами 500 нафар иштирокчи қатнашди.
Натижалар бўйича Қизил тоғ ҳудуди 1,754 тонна чиқиндидан тозаланган. Жамоалар ўртасида:
“Тоза ҳудуд” — 1-ўрин (195 кг)
“Махсус полигон” — 2-ўрин (130 кг)
“Биллинг” — 3-ўрин (106 кг)
Бутун Республика бўйлаб эса 2 мингдан ортиқ иштирокчи томонидан 20 га яқин ҳудуд 97,9 тонна чиқиндидан тозаланган, ишлар жараёнида 40 та махсус техника жалб этилди.
Агентлик ҳар йили “Wорлд Cleanup Day”, “Маҳаллани чиқиндидан ҳоли ҳудудга айлантирамиз” каби экофаолиятларни мунтазам ўтказиб келмоқда.

АҚШда бензин нархи 4 доллардан ошди
АҚШда бензиннинг ўртача чакана нархи уч йилдан ортиқ вақт ичида илк бор бир галлони учун 4 доллардан юқори кўрсаткичга етди.
Бу ҳақда Reuters агентлиги GasBuddy нархларни кузатиш хизмати маълумотларига таяниб хабар берди. Қайд этилишича, нархлар ўсиши АҚШ ва Исроилнинг Эрон билан боғлиқ ҳарбий можароси ҳамда унинг глобал энергия таъминотига салбий таъсири фонида юз берган.
Мутахассислар фикрича, Эрон атрофидаги вазият кескинлашиши жаҳон энергия бозорида ноаниқликни кучайтириб, нефть ва ёқилғи нархларининг ошишига сабаб бўлмоқда.
Маълумот учун, АҚШда бензиннинг ўртача нархи охирги марта уч йилдан ортиқ вақт олдин 4 долларлик чегарадан ошган эди.