QASHQADARYO FVB | Rasmiy
4.92K subscribers
19.4K photos
3.64K videos
3 files
7.37K links
🌐Qashqadaryo viloyat FVB Axborot xizmati rasmiy telegram kanali...

📢 Sohaga oid eng so'ngi yangiliklar
✍️ Tahliliy ma'lumotlar

📩 Ishonch telefoni: 1101
Download Telegram
#JARAYON

Qashqadaryo viloyatida favqulodda vaziyatlarning oldini olish va ularning oqibatlarini bartaraf etish bo‘yicha hamkorlikdagi o‘quv mashqlari qizg‘in davom etmoqda.
Mashg‘ulotlar davomida tegishli xizmatlarning hamkorlikdagi harakatlari, kuch va vositalarning shayligi hamda favqulodda vaziyatlarda tezkor choralar ko‘rish imkoniyatlari amaliy sinovdan o‘tkazilmoqda.
📸 O‘quv mashg‘ulotlaridan foto lavhalar.

Boshqa yangiliklar👇
Veb-sayt | Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
👍1
Муротжон Азимов куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш бўйича тегишли масъулларга устувор вазифаларни белгилаб берди

Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимов раислигида вилоятда куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш, аҳолига қулай шароитлар яратиш ҳамда ҳаётий муҳим хизматлар узлуксизлигини таъминлаш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда мавсумга тайёргарлик ишларининг бугунги ҳолати, мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар атрофлича муҳокама қилинди.

Хусусан, аҳоли хонадонлари, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп қаватли уйларнинг иссиқлик таъминоти, электр энергияси ва табиий газ етказиб беришда узлуксизликни таъминлаш, ичимлик суви таъминоти, автомобиль йўлларини қишки мавсумга тайёрлаш, фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш ҳамда зарур моддий-техник захираларни шакллантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Вилоят ҳокими мавсумга тайёргарлик ишларини расмиятчилик учун эмас, балки аниқ натижа ва аҳоли манфаатларидан келиб чиқиб ташкил этиш зарурлигини таъкидлади. Масъул ташкилотлар ва ҳудудий раҳбарларга мавжуд камчиликларни бартараф этиш, эҳтимолий муаммоларнинг олдини олиш, ҳар бир йўналишда тезкор ва самарали ишлаш бўйича устувор вазифалар белгилаб берилди.

Шунингдек, аҳоли ўртасида ис газидан заҳарланиш ҳолатларининг олдини олиш, газ ва иситиш ускуналаридан хавфсиз фойдаланиш, дудбуронларнинг тозалиги ва созлигини таъминлаш бўйича профилактик ҳамда тарғибот-тушунтириш ишларини кучайтириш масалалари ҳам муҳокама қилинди. Масъул идораларга аҳоли орасида огоҳликни ошириш, хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя этилишини таъминлаш ва эҳтимолий бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни изчил ташкил этиш зарурлиги таъкидланди


Ҳар бир раҳбар ўз йўналиши бўйича шахсий масъулиятни ҳис қилиши, муаммолар юзага келишини кутиб ўтирмасдан, уларнинг олдини олиш чораларини кўриши, белгиланган вазифалар ижросини доимий назорат қилиб бориши лозимлиги қайд этилди.

📱Gov.uz| 📱Telegram| 📱YouTube| 📱FB|📱Instagram| 📱X
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1