Muhammad Qodir
1.64K subscribers
605 photos
23 videos
1.59K links
Саҳифада бирор нуқсон, камчилик сезган лаҳзангизда, биз ҳам сиз каби хатокор банда эканлигимизни ёдингизга келтиришингизни сўраб қоламиз.

Сўровлар учун:
Download Telegram
Буқаламундан сўрашди:
- Яхши раҳбар билан ёмон раҳбарнинг фарқи нимада?
Буқаламун деди:
- Яхши раҳбар тирик ва курсисида ўтирган бўлади, ёмон раҳбар эса ё ўлган ё курсисидан бўшаган бўлади.

https://t.me/QodirMuhammad
👍44😁28🔥6❤2🤩2
Уларга ўхшама!

1. Сенга бақирган одамга сен ҳам бақириб жавоб қайтармаслигинг, сенинг ожизлигинг эмас.

2. Сенга ёмонлик қилган одамга ёмонлик билан жавоб қайтармаслигинг, сенинг қўлингдан бир иш келмайди дегани эмас.

3. Сени ғийбат қилган одамни сен ҳам бошқаларга ёмон томонини айтиб бермаслигинг, сенинг қўрқоқлигинг эмас.

4. Сени ёмон сўзлар билан ҳақорат қилган одамга сукут билан жавоб қайтаришинг, бебурдсан дегани эмас.

Ушбу ҳикматни ҳам ёдингда тут: якунда сен кетасан, лекин айтган сўзларинг қолади. Шунинг учун фақат яхши, ширин сўзларни айтгин.

24.11.2021

https://t.me/QodirMuhammad
👍89❤11🔥8😢4😁1
🤩Араб тили ўрганишни истаган, Фарғоналик ўқувчилар диққатига!

⭐️Фарғона шаҳридаги AN-NAJAH CENTER ўқув марказида араб тилини энг бошланғич босқичдан ўрганиш истагида бўлганлар учун янги гуруҳ ташкилланаётганини маълум қиламиз.

📆Дарслар ҳафтанинг чоршанба ва шанба кунлари, соат 16:00 да бўлиб ўтади. Биринчи дарс 3 майда бўлиб ўтади.

🏢Манзил: Бизнес центр бино (жойлашув)
⛳️Мўлжал: Болажон кафеси, Марғилонсой.
☎️Телефон: +998907761112

❗️Жойлар сони чегараланган!
👍9
Кўзни чирт юмиб, ҳеч иш қилмаган холда натижа кутиб, Аллоҳга таваккал қилдим дейдиган, «таваккалчи»ларга шундай жавоб қилинади:

Сабаб ва воситаларни ушлаш илоҳий суннатлардир. Аллоҳ таоло Мусо алайҳиссаломга, асоларини ерга ташламасалар ҳам денгиздан йўл қилиб бериши мумкин эди.

Лекин бу орқали одамларни сабаб ва воситаларни ушлашга буюрди: "Бас, Биз Мусога: "Асойинг билан денгизни ургин", деб Ваҳий юбордик”. Шуаро, 63-оят.

Таваккал қилиш ҳақида бир ёки икки постда батафсил тушунтириш қийин, бироқ умумий тушунча олинганда, таваккалда сабабини қилиш албатта борлиги тушунилади.

https://t.me/QodirMuhammad
👍76❤15🔥4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Бошқалар дини ва туйғусини эҳтиром қилишдаги лаззатдан баҳраманд бўлинг!" - деган лавҳа.

Ўз диндошларининг қадрият ва туйғусини синдирмоқчи, таҳқирламоқчилар ҳақида эса гапириб ўтирмадим.

https://t.me/QodirMuhammad
🔥59❤28👍21😢15🤩6
Ажойиб имконият!

Эндиликда сиз «AlMahir.uz» каналини кузатиш орқали ҳар куни бир оятнинг тафсири, маъноларини тажвид қоидалари асосида ўрганишингиз мумкин. Бунинг учун эса бир неча дақиқаларингизни ажратсангиз кифоя.

1-дарсни кўриш.

Каналимиз: @Almahiruz
👍23🤩4❤2🔥1
#ТАЪЗИЯ

Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун!

Муҳаммад Қодир акамизнинг қиблагоҳи бўлмиш Оталари куни кеча фоний дунёни тарк этдилар. Шу муносабат билан ўз номимдан чуқур таъзия изҳор этаман! Марҳум оталарини Аллоҳ таоло раҳмат қилсин, жойлари жаннатда бўлсин. Мусибат аҳлига Роббимиз сабри жамийл ато қилсин!

Сизлардан камтарона илтимос ўлароқ, Қуръон тиловати қилиб, марҳум отанинг руҳларига бағишлаб дуо қилиб қўйишингизни илтимос қилардим!

©️Mufid.uz номидан!
😢216👍16❤12🔥2
Forwarded from Muhammad Qodir
😢126👍23❤20🔥8
Ҳаж монополияси ва охирги долзарб бўлаётган диний қўмита ходимининг қилган иши тўғрисидаги янгиликлар остидаги изоҳларда, "домланинг қилганини қилма, айтганини қил" мазмунидаги изоҳларни ва катта канал админларининг ҳам шунга ўхшаш мазмунидаги постларини ўқиб, "наҳотки Дин ишлари бўйича қўмита билан, Мусулмонлар идораси бошқа бошқа эканлигини фарқига боришмаса?" деб ўйлаб қолдим.

Қачонки фаросатимизда нуқсон сезсак, атрофимизда шундай «фаросат» эгалари борлигини эсга олиб, шукр қилишимиз керак. Гап мусулмонлар ва аҳли илмлар обрўсини камайтириш ҳақида кетганида юмшоқ гапира олмайман ва буни камчилигим деб ҳам билмайман.

Шундай кишилар Дин ишлари бўйича қўмитанинг вазифаларини мана бу ердан билиб олишлари мумкин.

https://t.me/QodirMuhammad
👍39🔥9🤩2
Бугун дўконда бир аёл 10 ёшлар чамаси ногирон фарзанди билан юрган экан, болага кўзим тушдию бўғзимга нимадир тиқилди. Ҳаётни бундай синовига дош бераётган қизалоққа қарашга кучим етмади. Мен у қизалоқни дардига 2 сония тикилишга кучим етмаган бир вақтда уни йиллар давомида дардига шерик бўлиб яшаётган онасини кучига қойил қолдим. Мен филдай жасадим билан у қизалоқни юзига қарашга, уни дардини ҳис қилишга бир сония ҳам кучим етмади. Она эса кичик жуссаси билан бу дард ичида яшайди, уни эркалашга ўзида куч топади. Ҳар гал онаси фарзандини хаста танасига қараганда нимани ҳис қилишини тасаввур қилишни ўзи oғриқли. Қанчалар кучсиз ва ожиз эканимни ҳис қилдим.

(с) Artikoff

https://t.me/QodirMuhammad
👍77😢66❤9🔥3
Сизлар-чи?

https://t.me/QodirMuhammad
🤣131👍12😁9❤3🔥3😢3
Ироқлик бола Иёд Карим 2003 йилда Америка Ироққа ташлаган бомба оқибатида кўзини йўқотиб юзи хуник тусга кириб қолди. Қанча-қанча болалар қирилиб кетди.

Бу суратни олган Бразилиялик сураткаш Маурисио Лима айтади: "Шуни аниқ айтишим мумкинки, Американи Шайтон бошқараяпти ёки ҳеч бўлмаганда Шайтон Америка фуқаросидир!".

https://t.me/QodirMuhammad
😢116👍12🔥6❤3
Муаллима ўқувчиларига "жавобинг нотўғри", дейишдан сақланар эди. Хато жавоб берган ўқувчига: "Тўғри жавобга яқинлашдинг", дер эди.

Бир куни ҳатто хато жавоб берган ўқувчисига: "Сен бошқа саволга тўғри жавоб бердинг, бу саволга эмас", деган эди.

Унинг қалби, бошқа қалбларни парчалашга йўл топа олмас эди!

https://t.me/QodirMuhammad
❤128👍37😢10🔥3
Раҳматли дадамлар билан ўртача телефонда суҳбатлашиш вақтимизни ярим дақиқа эканини кўришингиз мумкин. Аксарида ўзлари қўнғироқ қилиб, хабар олиб турардилар.

Бир уйда яшаб, ҳар куни ёнларида бўлсамда, кўп суҳбат қилмаган эканман. "Дадамлар ўзлари кам гап одам эдилар"- деб нодонлигимни оқлашга қанча уринсам ҳам бўлмаяпти.

5-май кунги қўнғироқ эса телефондаги охирги суҳбатимиз. Қўнғироқ қилиб тушликка чақиргандилар, ўз уйимда ўзимни меҳмон қилдилар. Орадан уч соат ўтиб эса, тавҳид калимасини айтиб турган чоғимда қўлларимда жон бердилар.

Улар учун меҳрибонлик билан, хорлик қанотини паст тут ва (дуода) "Эй Роббим! Мени (улар) гўдаклик чоғимда тарбиялаганларидек, Сен ҳам уларга раҳм қилгин", - деб айт!

Исро сураси, 24-оят

https://t.me/QodirMuhammad
😢167👍15❤9🔥2
Бу жумлаларнинг маъносини англашга ҳаракат қилинг, ишонаманки, агар ғамда бўлсангиз, хотиржам бўласиз.

Ишончли одамнинг ҳузурига омонат қўйганимизда у:

"Кўз ўнгимда туради, хотиржам бўлинг" деса, кўнглимиз хотиржам бўлади.

Шундай экан оламларнинг Робби бизга қарата:

"Роббингнинг ҳукмига сабр қил. Албатта, сен кўз ўнгимиздасан", деганида нимани ҳис қиламиз?

"Тур" сураси, 48-оят

17.11.2021

https://t.me/QodirMuhammad
👍74😢37❤21🔥4
Синовлар бўлмаганида Роббимиз ҳузурига қуруқ қўл билан борган бўлардик.

https://t.me/QodirMuhammad
😢93👍38🔥5❤3
Агар қалб деганлари севиш, садоқат ва миннатдорчилик билан ифода этилса, демак у инсонлардан кўра ҳайвонларда каттароқ экан.

Жеймс Ҳерриот

https://t.me/QodirMuhammad
😢49👍24❤12🔥1
Ҳеч бир ғайридинларга мухлислик қилмайман, на Россия, на Украинага.

Бир пайтлар ўрислар томонидан Россия АҚШни 3 кун ичида тамоман кулини кўкка совуриши ҳақида видеолар ишлаб чиқилган эди.

Бошимиз омон бўлса, ҳали кўп қизиқ нарсаларни гувоҳи бўлсак керак.

https://t.me/QodirMuhammad
😁41🤣24👍8❤2