This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🤣92😁18👍3😢3❤2🔥1
Айтилишича, БМТ Қуръони Каримни ёқишга қарши ҳаракатларни маъқуллади. Қонунни қабул қилишга қаршилар қизилда.
https://t.me/QodirMuhammad
https://t.me/QodirMuhammad
😢53👍9🔥7
Ўзимизда нима гаплар?
Адвокат Усмановнинг айтишларига кўра, Тошкент шаҳар Сув таъминоти корхонаси бир ташкилот устидан 3.5 млрд сўм ҳақдор экан, айтишларича бундай вазиятларда қарзни ундириб берувчи ташкилот бўлмиш МИБ ҳам қарзни 2 йилдан буён ундириб беролмаяпти эмиш, нега дейсизми? Чунки қарздор ташкилот МИБ нинг ўзлари бўладилар.

🤣83👍2😢2
Adam Burrows ёзяптилар. Эътиборингизга Twitter'дан кўтариб келганим учун узр сўрайман. Таҳрирсиз жойламоқдаман.
"Қўлсоатим батарейкасини алмаштиргани ЦУМга кирдим. Шошиб турганимни сезган уста:
- Швейцарскийсини тавсия қиламан, 1 йил гарантияси бор.
- Неча пул?
- 100 минг.
- ОК.
Уста ёнидаги 10 ёшлар атрофидаги шогирдига (менимча набираси эди) ўргатган ҳолда батарейкани алмаштириб берди. Дода-набира/уста-шогирд манзараси четдан ёқимли кўринарди. Устахонадан чикаётиб, ёнидаги дўкон растасида ўша батарейкага кўзим тушди. Нархи ўн баравар арзон эди. Халиги ёқимли хис шу заҳоти аламга айланди. Алданганим учун эмас, дода ўз набирасини ёшлигидан ёлғонга ўргатаётгани ун"

😢80❤13👍7🔥6
Нима бўлганда ҳам ҳозирги бўлаётган иссиқ ҳақида ёзмайман, бу йилги қишда ўзимга ўзим аҳд қилганман.
https://t.me/QodirMuhammad
https://t.me/QodirMuhammad
😁125👍17
Дўстларингиз ҳаққига ғойибона дуо қилишга эътибор қилинг. Чунки дўстларингиздан қайси биридир машаққат ва ташвишга йўлиққан бўлиши мумкин.
Эҳтимол сиз ҳозир яшаётган бахтли ҳаётингизга, кучингиз, меҳнатингиз, ақлингиз билан эмас, бир дўстингизнинг сизни ҳаққингизга қилган ғойибона дуоси сабаб эришгандирсиз.
Қачондир касалдан бошингиз чиқиб, дори-дармонларни тарк қилганингизда, балки шифо топишингизга дори-дармонлар эмас, дўстингизнинг ғойибона дуоси сабаб бўлгандир.
Бир пайтлар дуо қилиб Аллоҳдан сўраган ва ҳозир эришиб турган нарсаларингиз, сизнинг эмас балки дўстингизнинг сизни ҳаққингизга қилган дуосининг мустажоби бўлиши мумкинлиги ҳеч ҳам эҳтимолдан холи эмас.
03.11.2021 йил

👍63❤20😢16
Икки хил ўғри бор: полиция қўлга оладиган майда ўғрилар ва полиция ҳимоя қиладиган катта ўғрилар...
Бертолд Брехт
https://t.me/QodirMuhammad
Бертолд Брехт
https://t.me/QodirMuhammad
😁57😢27👍18🔥5❤2
Ўзбек янгиликлар тасмаси:
Қамалди;
Зўрланди;
Пора билан ушланди;
Зўрланди;
Вояга етмаган қизча зўрланди;
Пуллар талон-тарож қилинди;
Она ўз боласини дўппослади;
Фалончи ҳоким сўкинган аудио тарқалди;
Орада бир нарса «варрр» этиб буёққа қараб кетадида, яна шунақа янгиликлар такрорланади.
Муаммо бизнинг OAVда эмас, эътиборан, айнан шу ишларнинг бизнинг ўлкаларимизда, мусулмонлар орасида содир бўлаётганида.
Бундай разилликлардан атрофимизни ҳар қандай бурчакни кўриб турувчи камералар билан, сўнгги технологиялар билан тўлдирсак ҳам қутула олмаймиз. Чунки ҳар қандай технологияни бошқа технология ёрдамида чалғитиш мумкинлигини ҳам замон кўрсатиб келяпти. Ундай бўлмаган тақдирда ҳам, бу технологиялар аксарида айбдорни топиш учун хизмат қилади, жиноятни олдини олиш учун эмас.
"Ошкор бўлишдан қўрққан одам жиноят қилмайди"- дейиш ҳам мумкин. Аммо, маст қилувчи ичимлик ва моддалардан эсини йўқотиб жиноят қилаётганларчи, уларнинг умумий жиноятлардаги улушу камми? Нима деётганини билмайдиган даражада кайфга берилган одам, камера назорати ва жазони ўйлаб ўтирармиди? Майли, "унда ечим қаерда?"- дейсизми? Албатта Аллоҳ таолонинг каломида, мана бу оятни ҳеч қачон унутмаслигимизда:
"Албатта, Роббинг кузатиб турувчидир." Фажр сураси, 14-оят.
Аллоҳ таоло ким нима қилаётганини ўта аниқлик билан кузатиб туради. Кузатиб туриб, туғёнга кетган, ҳаддидан ошган ва зулм қилганларнинг жазосини беради.

😢79👍45🔥8❤7
Ёмонлик - одамзот тийнатидаги ( лойидаги) яхшилик билан жуда пухта, маромига етказиб қорилган маъжун. Бу қоришиқ икки ўтнинг бирида ажралади: ё дунё ҳаётида надомат ўти билан, ёки жаҳаннамда дўзах ўти билан. Инсон бу ҳаётда надомат ўти туфайли жавҳарини ёмонликдан халос этмас экан, Охиратда унинг чораси жаҳаннам оловидир.
Ҳозир сенда бу икки ўтдан енгилроғини, тафти пастроғини танлаш имконияти бор. Сен учун тўшалган ихтиёр гилами ҳали йиғиштирилгани йўқ. Ҳали сен жаннатда бўлмасангда, зўрлик билан жаҳаннамга ҳам ҳайдалмадинг. То имкон бор экан, надоматга шошил, дўзахдан сақлан...
"Иҳйоу улумид дин" китобидан

😢36👍9❤4
Исмимиздан бошқа нарса мусулмонлигимизга далолат қилмай қолиши, муҳликамизнинг* бошланиши бўлади.
*Муҳлика - ҳалокатга олиб борувчи, офат.
https://t.me/QodirMuhammad
*Муҳлика - ҳалокатга олиб борувчи, офат.
https://t.me/QodirMuhammad
😢43🔥6👍4
Буюк ватандошимиз имом Абул Баракот Насафий ўзларининг машҳур тафсирлари «Мадорик»да ушбу: «Бас, ўз Роббингизга истиғфор айтинг, албатта, У гуноҳларни кўплаб мағфират қилувчидир», дедим. У Зот осмондан устингизга кетма-кет барака ёмғирини юборадир. Ва сизга молу мулк ва бола-чақа ила мадад берадир ва сизларга боғу роғлар ҳамда анҳорларни берадир.» (Нуҳ сураси, 10-12-оятлар) ояти карима тафсирига қуйидаги қиссани келтирадилар:
Ҳазрати имом Ҳасан Басрий ўз даврларида бир гуруҳ кишилар билан суҳбатлашиб ўтирганларида бир одам келиб қурғоқчиликдан шикоят қилибди, Ҳазрати имом Ҳасан Басрий истиғфор айтинглар, деб маслаҳат берибдилар. Иккинчиси келиб камбағалликдан, учинчиси фарзандсизликдан ва ҳоказо шикоятлар қилибдилар ва барчаларига «истиғфор айтинглар» деган маслаҳат айтибдилар.
Шунда суҳбатдошлардан Робийъ ибн Субайҳ ҳазрати Ҳасан Басрийга мурожаат қилиб: «Эй Имом, сизга турли кишилар турли нарсалардан шикоят қилдилар, сиз эса ҳаммаларига бир хил жавоб бердингиз, бунинг боиси недур?» дебди. Ҳазрати Имом бу саволнинг жавобига юқорида келтирилган оятларни ўқиб берибдилар.

👍19😢4❤3
Мазкур оятда истиғфор ва ризқлар бир-бирига боғлиқлигига ишора қилинмоқда. Қуръони Каримнинг кўпгина оятларида қалб поклиги, диндорлик ва ҳидоятда юришдан ризқнинг мўллиги, фаровонлик ва серобчилик келиб чиқиши таъкидланган. Жумладан «Аъроф» сурасида:
«Агар шаҳар, қишлоқ аҳолиси иймон келтирсалар ва тақводор бўлсалар, албатта Биз уларга осмонлару ердан баракотларни очиб қўямиз ва лекин улар (Пайғамбарни) ёлғонга чиқардилар, Биз уларни қилган ишлари туфайли (азобга) олдик... » дейилади. Шунга ўхшаш оятлар «Моида», «Ҳуд» ва бошқа сураларда ҳам бор. Демакки, қайси халқ Аллоҳ таолодан қўрқса, яхши амалларни қилса, адолат ва омонликни жорий қилса, Аллоҳ таоло у халқни ер юзида пешқадам қилиб қўяди.
У халқ фаровонлик, тараққиёт ва бахтли ҳаётга эришади. Гоҳида, Аллоҳдан қўрқмайдиган, иймонсиз халқлар ҳам фаровонликка етишиши мумкин, лекин бу синов учун бўлади. Кейинроқ ҳақиқий ҳолат зоҳир бўлиб, кўзга кўриниб турган фаровонлик ортидаги муаммолар ошкора бўла бошлайди. Бу Аллоҳ таолонинг Ўзидан қайтган бандаларига юборган азобининг бошланиши бўлади.
"Тафсири Ҳилол"дан

👍19❤5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Албатта, осмонлару ернинг яратилишида, кечаю кундузнинг алмашиб туришида, одамларга манфаатли нарсалари ила денгизда юриб турган кемада, Аллоҳнинг осмондан сув тушириб, у билан ўлган ерни тирилтириши ва унда турли жондорларни таратишида, шамолларни йўналтиришида, осмону ер орасидаги итоатгўй булутда ақл юритувчи қавмлар учун белгилар бор.
Бақара сураси, 164-оят
Шундай ажиб яратилмишларнинг Холиқи, сизнинг дуонгизни ижобат қилишига нега шубҳа қиласиз?
https://t.me/QodirMuhammad
Бақара сураси, 164-оят
Шундай ажиб яратилмишларнинг Холиқи, сизнинг дуонгизни ижобат қилишига нега шубҳа қиласиз?
https://t.me/QodirMuhammad
😢30❤11👍6🔥2
Муҳаббат ҳақида айтилган энг гўзал сўзлар ушбу оятда мужассамдир: "Иброҳим алайҳиссалом: "Эй ота, ҳақиқатан, мен (кофир ҳолда яшаб ўтганинг сабабли Охират диёрида) сенга Раҳмон томонидан азоб етиб, (дўзахда) шайтонга дўст-яқин бўлиб қолишингдан қўрқурман", дедилар. Марям сураси, 45-оят.
Ҳақиқий муҳаббат севган кишингизни дўзахга тушишидан хавфсирашингиз, у учун куйинишингиздир. Шуни унутмангки, охиратингизга эътиборли бўлмаган киши, сиз учун қайғурмайди, сиз учун эътиборли эмасдир.
https://t.me/QodirMuhammad
Ҳақиқий муҳаббат севган кишингизни дўзахга тушишидан хавфсирашингиз, у учун куйинишингиздир. Шуни унутмангки, охиратингизга эътиборли бўлмаган киши, сиз учун қайғурмайди, сиз учун эътиборли эмасдир.
https://t.me/QodirMuhammad
🔥27❤13👍11😢9
-- Диндорлар бизни диндан совутди, бир домла мени диндан совутди.
-- Нега?
-- Фалон жойда бир домла машенниклик қилибти.
-- Машенниклик қилиб бой бўлган одам бойликдан совутмайди. Ичиб маст бўлиб ҳар ифлосликни қилган ичкиликдан совутмайди, бир мақомда ўтириб педофиллик қилган мақомдан совутмайди. Совушга шунчалик ҳозирмизки аммо фақат диндан совушга ҳозирмиз. Ичкиликдан, мақомдан совушга ҳозир эмасмиз. Ҳеч бир дунёвий истак ва орзу, дунёдан совутмайди...
Юнусхон саҳифаларидан олинди.

👍59😢25🔥4