QUBO.UZ
11.1K subscribers
21K photos
1.17K videos
8 files
11.7K links
QUBO.UZ расмий канал.
Муҳаммадюсуф домла Тўрақуловнинг расмий диний-ижтимоий маърифий канали
Download Telegram
Қуръони каримда: "Огоҳ бўлингким, Аллоҳнинг зикри ила қалблар ором топур!",: қайси сура қайси оятда келган?
Anonymous Quiz
15%
Бақара сураси, 90-оят
69%
Раъд сураси, 28-оят
12%
Мулк сураси, 21-оят
5%
Энди билиб оламан
👍2
Имом Бухорий: "Уни ўзим билан Аллоҳ азза ва жалланинг орасида хужжат қилдим", деганларида қайси китобларини назарда тутганлар?
Anonymous Quiz
7%
Барча китобларини
68%
"Ал жомеъ ас-саҳиҳ" китобларини
18%
"Ал-адаб ал-муфрад" китобларини
7%
Энди билиб оламан
❤6👍2
✅ Таҳорат олиб ётишнинг 6 фазилати.

1. Таҳоратли ҳолда ётган банданинг ҳақига фаришталар дуо қилади.

2. Таҳоратда ётган банданинг дуоси мақбул бўлади.

3. Қиёмат кунида ҳам таҳоратли ҳолида тирилади.

4. Таҳоратда ётиш ёмон тушлар кўришдан сақлайди.

5. Таҳоратда ётиш тунни ибодат билан ўтказганнинг савобига ноил этади.

6. Таҳоратда ётган банданинг руҳи Аллоҳ таолонинг Арши олдида сажда қилади.


👆Яқинларга ҳам улашинг!

🔗 Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
❤3
Банда бошини ёстиққа қўйганда Аллоҳни зикр қилаётиб ухлаб қолса, то уйғонгунича унга зокир деб ёзилади.

Убайдуллоҳ ибн Умайр

Аллоҳга омонатсизлар!

Тунингиз осуда ўтсин яҳшилар.


🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
❤7🤗1
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, 

Бугун ҳафтанинг Сешанба куни 
27- Октябръ   2026 йил,  
16 -  Жумодул аввал ойи  1448 ҳ.й

═════☁️☁️☀️☁️☁️═════

🍂🌹 Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин!

🍂🌹 Барча дуоларингизни Аллоҳ таоло қабул қилсин!

🍂🌹 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!

🤲 Аллоҳни паноҳида бўлинг!

🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
❤1👍1
✅  Кун ояти:    Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай деган:  
٥. وَٱلْأَنْعَٰمَ خَلَقَهَا لَكُمْ فِيهَا دِفْءٌ وَمَنَٰفِعُ وَمِنْهَا تَأْكُلُونَ

(У Зот) чорва ҳайвонларини ҳам яратди. Уларда сиз учун иссиқлик, манфаатлар бор ва улардан ейсизлар ҳам", (Наҳл сураси, 5-оят)

🔗Каналга уланиш учун босинг!
https://t.me/QUBOUZ
❤1👍1
َ✅   Кун ҳадиси: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:«Тўрт нафар зот борки, жаннат уларга муштоқдир: ҳазрат Абу Бакр Сиддиқ, ҳазрат Умар ибн Хаттоб, ҳазрат Усмон ибн Аффон ва ҳазрат Али ибн Абу Толиб – розияллоҳу анҳум».

Шайх Аҳмад Ғаззолий, "Баҳрул-маҳабба" асаридан

👆Дўстларингизга ҳам улашинг!!

🔗Каналга уланиш учун босинг!
https://t.me/QUBOUZ
❤3😢1
✅ Дунёдаги мусибатлардан энг каттаси - вақтни беҳуда ўтказишдир.

👆Дўстларга ҳам юбориб сиз ҳам савобга эга бўлинг Азизлар!

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
😢2😱1
#Намоз_вақтлари

Андижон вақти билан

🗓  ҳ. 1448 йил
16 - Жумодул аввал  ойи
        м. 2026 йил  27- Октябръ

🌇 Қуёш вақти   ⏰ 06:28
🌆 Қиём вақти   ⏰ 12:00-12:10

АЗОН ВАҚТЛАРИ:
🕌Бомдод 05:20;
🕌Пешин 12:45;
🕌Аср 15: 35;
🕌Шом 17:20;
🕌Хуфтон 18:50

ТАКБИР ВАҚТЛАРИ:
🕌 Бомдод 06:00;
🕌 Пешин 13:00;
🕌 Аср 15:45;
🕌 Шом 17:20;
🕌 Хуфтон 19:05

☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪☪☪

📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).

Каналимизга аъзо бўлинг:➡️
https://t.me/QUBOUZ
❤10
Расулуллоҳ соллаллоҳа алйҳива саллам айтадилар: “Меърож кечаси Раббим менга беш нарсани васият қилди: 1) Дунёга кўнгил қўйманг, Мен сизни у учун яратмадим; 2) Менга муҳаббат қўйинг, қайтиш Менгадир; 3) Жаннат талабида ғайрат қилинг; 4) Одамлардан беҳожат бўлинг, чунки уларда ҳеч вақо йўқ; 5) Таҳажжуд намозига ғайрат қилинг, чунки нусрат тунги намозлар билан бўлади”.

🔗 Каналга уланиш учун босинг
http://t.me/QUBOUZ
❤2
Бомдод намози!

✅   Бомдоднинг фарзини ўқиган одам Аллоҳнинг кафиллигида бўлади.

  ✅  Бомдоднинг суннати бу дунё ва ундаги барча нарсалардан яхшидир.

✅ Бомдод пайтида ўқилган Қуръонга фаришталар гувоҳ бўлади.

Каналга уланиш учун босинг 👇👇👇👇👇👇👇👇
http://t.me/QUBOUZ
❤2
✅  Дуо

حَسْبِيَ اللَّهُ، لا إِلهَ إِلاَّ هُوَ، عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ، وَهُوَ رَبّ العَرْشِ العَظِيمِ

"Ҳасбияллоҳу лаа илаҳа иллаҳу аълайҳи таваккалту ва ҳува Роббул аършил аъзийм"

Аллоҳнинг ўзи менга кифоя. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Айнан унга таваккал қилдим. У буюк Аршнинг Роббидир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки ушбу дуони эрталаб ва кечки пайт етти марта ўқиса, Аллоҳ таоло унинг дунёвий ва ухровий муҳим ишларига кифоя қилади”, деганлар (Имом Абу Довуд ривояти).

🔗Каналга уланиш учун босинг!
http://t.me/QUBOUZ
❤2👍1
✅ Бомдоддан кейинги қимматли дақиқалар

Аллоҳ таоло бомдод намозидан кейинги вақтни ўта баракали қилган. Унда бандаларга ризқи тақсимланади. Ушбу баракали вақтни уйқу ёки ғафлатда ўтказадиган одамлар ғофил бандалардир.
Бомдод намозидан кейин Ёсин сурасини ўқиса, кун бўйи хайр-барака ва Аллоҳ таолонинг кўмак ваъдаси бордир.
Тонгнинг хайрли бошланиши бутун куннинг яхши бўлиши даракчисидир. Шунинг учун тонгингиз хайрли бўлишига ҳаракат қилинг...
 
Сохр Гомидий розияллоҳу анҳу айтадилар:
"Pacулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Эй Аллоҳим, Эрта тонгда умматим учун баракалар ато қил!” деб дуо қилганлар (Абу Довуд ва Ибн Можа ривояти).
Ҳадис ровийси Сохр розияллоҳу анҳу тижоратчи эдилар. Тижорат молларини доимо эрта саҳарда жўнатардилар. Шунинг барака ўлароқ у кишининг ризқи кенг ва бадавлат бўлганлар.

“Насиҳатлар гулдастаси”

Каналга уланиш учун босинг!
https://t.me/QUBOUZ
❤2
✅ Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ айтади:
 
«Дунё уч кундан иборатдир:
1. Кечаги кун — у ўтиб кетди, ундаги амалларингиз муҳрланди.
2. Эртанги кун — балки сиз унга ета олмассиз.
3. Бугунги кун — мана шу сизникидир, унда ғанимат билиб амал қилиб қолинг!»

👆Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

Каналга уланиш учун босинг!
https://t.me/QUBOUZ
❤2
✅ АЛЛОҲГА ТАВАККУЛ ҚИЛИНГ!

Самолётда хотиржам учасиз, гарчи унинг учувчисини танимасангиз ҳам.
Кемада хотиржам сузасиз, гарчи унинг капитанини билмасангиз ҳам.

Шундай экан, нима учун ташвишга тушасиз? Ахир, сиз ҳаётингизни бошқарувчи ва барча ишларни тадбир қилувчи Зот — Аллоҳ борлигини биласиз-ку!

Қўлингиздан келганини қилинг, ҳаракатни тўхтатманг ва натижани Аллоҳга топширинг. Ҳар бир нарса сиз истагандек бўлмаса ҳам, Унинг ҳикматига ишонинг.

Қалбингизни хотиржам қилинг. Аллоҳга таваккул этинг. Зеро, У энг яҳши тадбир қилувчидир.

Каналга уланиш учун босинг!
https://t.me/QUBOUZ
❤7👍3💋1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#намоз

📹Бомдоддан олдин қазо намоз ўқиса бўладими?
🎙Саидаҳмад домла Сайдаралиев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

Каналга уланиш учун босинг!
https://t.me/QUBOUZ
❤2👍2
✅ ҚИБЛА КАЪБАМИ ЁКИ КАЪБА ЖОЙЛАШГАН ҲУДУДМИ?
#қибла

САВОЛ: Қибла Каъбами ёки Каъба жойлашган ҳудудми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қибла Каъбаи муаззама ҳисобланади. Фақат Қиблага юзланишнинг ҳукми намозхон турган жойи нуқтаи назаридан турлича бўлади. Каъбанинг олдида, уни кўриб турган одам Каъбанинг айни ўзига юзланиши фарз бўлади. Уни кўрмай турганлар ва узоқдаги намозхонлар Каъба томонга юзланиб намоз ўқишлари фарз ҳисобланади. Ҳозирги кунимиз фуқаҳолари қибла борасидаги далилларни ўрганиб чиқиб, Қиблага юзлашишдаги хатоси 45 градусдан кам миқдорда бўлган одам қиблани топган ҳисобланади, дейишади. Яъни атайлаб шундай даражадаги хатолик билан намоз ўқисин дейилмайди, балки кимдир билмай ўқиб қўйган бўлса, жоиз дейилади. 45 градус ва ундан кўпроқ хатолик билан ўқилган намоз дуруст ҳисобланмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Каналга уланиш учун босинг!
https://t.me/QUBOUZ
❤3👍1
Қуръони каримда: "Бас, албатта, қийинчилик билан осончилик бордир", қайси сура қайси оятда келган?
Anonymous Quiz
12%
Моида сураси, 42-оят
71%
Шарҳ сураси, 5-оят
11%
Қурайш сураси, 2-оят
5%
Энди билиб оламан
❤3
Имом Бухорий ҳижрий 210 йилда оналари ва акалари билан қаерга сафар қилганлар?
Anonymous Quiz
10%
Куфага
70%
Байтуллоҳга
14%
Бағдодга
5%
Энди билиб оламан
❤4