Quva tumani hokimligi
4.58K subscribers
30.2K photos
4.22K videos
16 files
10.2K links
Қува тумани ҳокимлиги расмий канали

Facebook: https://www.facebook.com/quvatumanhokimligi
Veb sayt: https://quva.uz/
youtube.com: https://www.youtube.com/channel/UC6qGN6twkDYDUX4baAmUc5Q
Fuqarolar murojaatlari uchun:
t.me/quva_murojaat_bot
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔴Farg'ona 24
06.07.2026

“Nuroniy” jamgʻarmasi viloyat boʻlimi tomonidan Quva tumanida joylashgan harbiy qismda “Uch avlod” uchrashuv oʻtkazildi.

🔔Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating:
💻
𝐼𝑛𝑠𝑡𝑎𝑔𝑟𝑎𝑚|📝𝑇𝑒𝑙𝑒𝑔𝑟𝑎𝑚|📱 YouTube|🎙Radio FM 90.8 |Facebook
Қува туманида Қўриқлаш хизмати ходимлари томонидан  “Соғлом ва хавфсиз юрт” кенг қамровли профилактик тадбирлари доирасида тарғибот ишлари олиб борилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг республика ҳудудида ўтказилаётган “Соғлом ва хавфсиз юрт” кенг қамровли профилактик тадбирининг иккинчи босқичи доирасида Қува тумани ИИБ ҳузуридаги Қўриқлаш хизмати ходимлари томонидан тарғибот ва профилактика ишлари изчил амалга оширилмоқда.
Жумладан, Қўриқлаш хизмати томонидан қўриқланаётган объектларда, шунингдек, туман ҳудудидаги савдо дўконлари, ишлаб чиқариш корхоналари ҳамда фуқаролар гавжум бўладиган бошқа жойларда аҳоли ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш, шахсий ва мол-мулк хавфсизлигини таъминлаш, ҳушёрликни ошириш ҳамда хавфсизлик қоидаларига риоя этиш юзасидан профилактик суҳбатлар ва тарғибот ишлари олиб борилмоқда.
Қува тумани ИИБ ҳузуридаги Қўриқлаш хизмати томонидан бундай профилактик тадбирлар аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, тинчлик ва осойишталикни мустаҳкамлаш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилади.
🔹 Қува тумани ИИБ ҳузуридаги Қўриқлаш хизмати
Қува тумани ҳокими Сўфи маҳалласида навбатдаги сайёр қабулни ўтказди

Аҳоли мурожаатларини ўз вақтида ўрганиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг муаммоларини аниқлаш ҳамда уларни қонун доирасида ижобий ҳал этиш мақсадида Қува тумани ҳокими Халимжон Умаров томонидан навбатдаги сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабул Сўфи маҳалласи ҳудудида жойлашган 13-болалар мусиқа ва санъат мактабида ташкил этилди. Унда туман ҳокими билан бир қаторда ҳоким ўринбосарлари, тегишли корхона ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда соҳа мутахассислари иштирок этди.

Қабул давомида фуқаролар томонидан ер муносабатлари, электр энергияси ва ичимлик суви таъминоти, йўл ва инфратузилмани яхшилаш, бандлик, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, ижтимоий ҳимоя ҳамда бошқа масалалар юзасидан мурожаатлар билдирилди.

Ҳар бир мурожаат атрофлича кўриб чиқилиб, қонунчилик талаблари асосида ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Жойида ҳал этилиши мумкин бўлган масалалар юзасидан масъулларга аниқ топшириқлар берилди, қўшимча ўрганиш талаб этиладиган мурожаатлар эса ижросини таъминлаш учун назоратга олинди ва уларни белгиланган муддатларда ҳал этиш бўйича масъулларга вазифалар юклатилди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Спорт волейбол тури бўйича "Ички ишлар вазирлиги кубоги" мусобоқасининг туман босқичи кўтаринки руҳда бўлиб ўтмоқда.

quva.uz| Facebook | Instagram | Youtube | X
Қува тумани Софи МФЙ ҳудудида сайёр қабул ўтказилди

Фуқароларнинг мурожаатларини ўрганиш ва уларнинг муаммоларига ечим топиш мақсадида Қува тумани Софи МФЙ ҳудудида навбатдаги сайёр қабул ташкил этилди.

Сайёр қабул давомида жами 5 та мурожаат келиб тушди.

Шундан: 1 та мурожаат жойида ижобий ҳал этилди; 4 та мурожаат тегишли ташкилот ва масъул ижрочиларга қонунчиликда белгиланган тартибда кўриб чиқиш ва ижросини таъминлаш учун юборилди.

Фуқароларнинг мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқиш ва уларнинг қонуний манфаатларини таъминлаш борасидаги ишлар изчил давом эттирилмоқда.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

quva.uz| Facebook | Instagram | Youtube | X
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқларда Қува тумани Кандабулоқ маҳалласида яшовчи фуқаро Тўйчиев Лочинбек Орибович томонидан уй-жойини таъмирлаш бўйича ёрдам сўраб билдирилган мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.

Мазкур мурожаат Қува туман ҳокимлиги томонидан назоратга олиниб, масъул ташкилотлар иштирокида ўрганиш ишлари ташкил этилди.

Ўрганиш жараёнида фуқаронинг яшаш шароити, ижтимоий ҳолати, ногиронлик ҳолати, уй-жойнинг ҳуқуқий ҳужжатлари ҳамда амалдаги қонунчилик талабларидан келиб чиққан ҳолда ижтимоий ёрдам кўрсатиш имкониятлари атрофлича кўриб чиқилмоқда.

Ўрганиш натижаларига кўра, қонунчиликда белгиланган тартиб асосида фуқарони қўллаб-қувватлашнинг мавжуд имкониятлари ишга солинади ҳамда мурожаат муаллифига қонунчиликка мувофиқ асосланган жавоб берилади.

Қува туман ҳокимлиги фуқароларнинг ҳар бир мурожаати эътибордан четда қолмаслигини ҳамда уларни қонунчилик доирасида ижобий ҳал этиш юзасидан тегишли чоралар кўрилишини маълум қилади.

Қува тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Farg'ona viloyatida savdolarga chiqarilgan davlat aktivlarini E-auksion.uz saytidan muddatli bo'lib to'lash shartlari asosida sotib oling!

▪️Davlat ulushi 2 ta
▪️Davlat ulushi (tanlov) 2 ta
▪️Davlat obyekti 21 ta
▪️"O'zbekneftgaz" AJ obyekti 1 ta

▪️Barcha davlat aktivlarini ko'rish

Izoh: Davlat aktivlarini muddatli to‘lovga sotib olish tartibi Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2019-yil 19-fevraldagi Farmonida belgilangan!

quva.uz| Facebook | Instagram | Youtube | X