Quva tumani hokimligi
5.01K subscribers
29.7K photos
4.12K videos
16 files
9.97K links
Қува тумани ҳокимлиги расмий канали

Facebook: https://www.facebook.com/quvatumanhokimligi
Veb sayt: https://quva.uz/
youtube.com: https://www.youtube.com/channel/UC6qGN6twkDYDUX4baAmUc5Q
Fuqarolar murojaatlari uchun:
t.me/quva_murojaat_bot
Download Telegram
«РАҲБАР ВА ЁШЛАР» — очиқ мулоқот ва самимий суҳбат

Қува тумани Оила ва хотин-қизлар бўлими ташаббуси билан 1-сон политехникумда таҳсил олаётган хотин-қизлар иштирокида Пайшанба — Ёшлар куни доирасида «Раҳбар ва ёшлар» учрашуви ташкил этилди.

Унда туман Оила ва хотин-қизлар бўлими масъуллари, политехникум раҳбарияти ҳамда Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармасининг масъул ходимлари иштирок этди.

Очиқ ва самимий мулоқот руҳида ўтган учрашувда ёшларни қийнаётган масалалар, уларнинг таълим олиши, касб-ҳунар эгаллаши, бандлигини таъминлаш, ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек, жамиятда фаоллигини ошириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Учрашув давомида хотин-қизларнинг мурожаат ва таклифлари тингланиб, уларни қўллаб-қувватлаш, мавжуд муаммоларини бартараф этиш юзасидан масъулларга тегишли вазифалар белгиланди.

Шунингдек, вилоят Ички ишлар бошқармаси масъул ходимлари томонидан ёш хотин-қизларга ҳуқуқий саводхонликни ошириш, турли салбий таъсирлардан ҳимояланиш, хавфсиз муҳитни таъминлаш ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш масалалари бўйича тушунтиришлар берилди.

Бундай очиқ мулоқотлар ёшларнинг муаммо ва таклифларини бевосита ўрганиш, уларга амалий кўмак кўрсатиш ҳамда ёш авлод вакилларининг жамиятдаги фаоллигини янада оширишга хизмат қилади.

🔔Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating:
Telegram| Facebook | Instagram | Youtube | quva.uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Yashil makon
23.09.2026

“Karkidon” turizm majmuasi - yangi O'zbekistonning yangi yashil makoni

🔔Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating:
Telegram| Facebook | Instagram | Youtube | quva.uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🌱 «ЯШИЛ МАКОН»: КУЗГИ МАВСУМГА ТАЙЁРГАРЛИК БОШЛАНДИ

Қува туманида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида кузги кўчат экиш мавсумини юқори савияда ташкил этиш, ҳудудларни янада кўкаламзорлаштириш ва яшил майдонларни кенгайтиришга қаратилган амалий семинар ўтказилди.

🌳 Қува тумани ҳокимлиги, Ўзбекистон Экологик партияси ҳамда Фарғона вилояти Экология бош бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда соҳа масъуллари ва мутахассислар иштирок этди.

Семинарда Қувада етиштирилаётган мевали, манзарали ва гул кўчатларини республикамиз ҳудудлари бўйлаб етказиб бериш, шунингдек, экилган кўчатларни тўғри парваришлаш, суғориш ва асраш бўйича амалий тавсиялар берилди.

🔔Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating:
Telegram| Facebook | Instagram | Youtube | quva.uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
«Яшил макон»: кузги мавсумга тайёргарлик ва кўчатлар парваришига эътибор

Қува туманида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ҳудудларни кўкаламзорлаштириш ва яшил майдонларни кенгайтириш борасидаги ишларни тизимли ташкил этиш мақсадида амалий семинар ўтказилди.

Қува тумани ҳокимлиги, Ўзбекистон Экологик партияси ҳамда Фарғона вилояти Экология бош бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилган семинарда тегишли соҳа масъуллари ва мутахассислар иштирок этди.

Амалий семинарда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида кузги кўчат экиш мавсумини юқори савияда ташкил этиш, белгиланган ҳудудларда кўчат экиш ишларини сифатли амалга ошириш ҳамда кўкаламзорлаштириш тадбирларининг самарадорлигини ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, Қува туманида етиштирилаётган мевали, манзарали дарахт ва гул кўчатларини республикамизнинг турли ҳудудларига етказиб бериш, уларнинг сифатини таъминлаш ва кўчат етиштириш ҳажмини янада ошириш бўйича фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Семинар давомида соҳа мутахассислари томонидан кўчатларни тўғри экиш, уларни мавсум давомида парваришлаш, суғориш, озиқлантириш ва ташқи таъсирлардан асраш бўйича амалий тавсиялар берилди.

Таъкидланганидек, кўчат экиш билан бир қаторда уларнинг кейинги парваришига эътибор қаратиш, ҳар бир экилган ниҳолнинг ўсиб-ривожланиши учун зарур шароитларни яратиш «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг асосий вазифаларидан биридир.

Амалий семинар якунида кузги мавсумда кўчат экиш ишларини белгиланган талаблар асосида ташкил этиш, кўчатларнинг тури ва ҳудуд иқлимига мослигини инобатга олиш ҳамда уларни парваришлаш ишларини мунтазам назорат қилиб бориш юзасидан тегишли тавсиялар берилди.

🔔Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating:
Telegram| Facebook | Instagram | Youtube | quva.uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM