Quva tumani hokimligi
4.58K subscribers
30.2K photos
4.22K videos
16 files
10.2K links
Қува тумани ҳокимлиги расмий канали

Facebook: https://www.facebook.com/quvatumanhokimligi
Veb sayt: https://quva.uz/
youtube.com: https://www.youtube.com/channel/UC6qGN6twkDYDUX4baAmUc5Q
Fuqarolar murojaatlari uchun:
t.me/quva_murojaat_bot
Download Telegram
📢 Қува туманида ёшлар билан аҳамиятли учрашув бўлиб ўтди.

Бугунги кунда рақамли иқтисодиёт, инвестициявий муҳитни яхшилаш ва тадбиркорлик соҳасини ривожлантириш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланмоқда. Ана шу мақсадларни амалга ошириш доирасида Қува тумани 1-сонли техникумда ёшлар билан навбатдаги учрашув ташкил этилди.

🤝 Тадбирда Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари — вилоят инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғи, Қува тумани ҳокимлиги ижро аппарати раҳбари, туман инвестиция бўлими мутахассислари, туман ҳокимининг рақамли технологиялар ва сунъий интеллект технологияларини ривожлантириш бўйича маслаҳатчиси ҳамда техникум директори иштирок этди. Учрашувга 50 нафар фаол ва тадбиркорлик руҳидаги ёшлар қизиқиш билан ташриф буюрди.

💡 Учрашувнинг асосий йўналишлари:
— ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш;
— дуал таълим тизимини янада ривожлантириш;
— тадбиркорлар билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш;
— инвестициявий лойиҳаларни амалиётга татбиқ этиш;
— IT соҳасида стартап лойиҳаларни амалга оширишда амалий кўмак бериш.

🚀 Тадбир доирасида IT соҳасидаги стартап лойиҳа тақдимоти алоҳида эътибор қозонди. Мазкур лойиҳа тадбиркорларга ўз маҳсулотларини сотишда мижозларни тезкор аниқлаш ва шартномаларни самарали расмийлаштиришда замонавий сунъий интеллект технологияларидан фойдаланган ҳолда сифатли хизмат кўрсатишни мақсад қилган.

Бундай лойиҳалар — инвестиция, тадбиркорлик ва рақамли технологиялар соҳаларининг ўзаро узвий боғлиқлигини яққол намойиш этади. Замонавий сунъий интеллект ечимлари тадбиркорларга бозорни чуқур таҳлил қилиш, мижозлар билан алоқани автоматлаштириш ва бизнес жараёнларини оптималлаштириш имконини бермоқда. Ўз навбатида, бундай инновацион ёндашувлар минтақага инвестициялар жалб этиш ва янги иш ўринлари яратиш учун қулай замин ҳозирлайди.

Ёшларнинг илғор ғоялари ва рақамли технологиялардан фойдаланиш кўникмалари — ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий тараққиётини таъминлашда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Oʻzbekiston va Gruziya munosabatlari strategik sheriklik darajasiga koʻtarildi.

Fergana.gov.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
📍 Фуқаролар мурожаатлари — доимий эътиборда

Қува тумани ҳокими ўринбосари Музаффаржон Зокиров томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ўрганиш ҳамда уларни ижобий ҳал этиш мақсадида навбатдаги шахсий қабул ўтказилди.

Қабул давомида фуқаролар томонидан иш билан таъминлаш, ер муносабатлари, коммунал хизматлар, инфратузилма ва бошқа масалалар юзасидан билдирилган мурожаатлар тингланди.

Ҳар бир мурожаат атрофлича кўриб чиқилиб, тегишли масъулларга аниқ топшириқлар берилди ҳамда ижросини назоратга олиш белгиланди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Gruziya poytaxtida Alisher Navoiy haykali ochildi.
—
В столице Грузии открылся памятник Алишеру Навои.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
📢 ЭЪЛОН

Қува тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи Ф.М. Усаров ҳафтанинг хар якшанба куни (зарур ва муҳим қабуллар бундан мустасно) соат 10:00 дан 12:00 гача ички ишлар органларига оид масалалар бўйича фуқароларни қабул қилади.

📞 Боғланиш учун телефон рақамлари:

☎️ 73-315-11-09
☎️ 73-315-03-32
☎️ 91-675-96-09
☎️ 91-325-98-50

✅ Ҳуқуқ ва манфаатларингизни ҳимоя қилиш йўлида биз сиз билан бирга!

quva.uz| Facebook | Instagram | Youtube | X
🇺🇿 “СОҒЛОМ ВА ХАВФСИЗ ЮРТ” ТАДБИРИ ДОИРАСИДА ТАРҒИБОТ ИШЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўтказилаётган “Соғлом ва хавфсиз юрт” кенг қамровли профилактик тадбири доирасида Қува тумани ИИБ бошлиғи, ИИБ бошлиғи ўринбосари – Қўриқлаш хизмати бошлиғи ҳамда Қўриқлаш хизмати шахсий таркиби томонидан туман ҳудудидаги маҳаллаларда аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари билан манзилли тарғибот ишлари олиб борилди.

Тарғибот тадбирлари давомида фуқароларга Қўриқлаш хизматининг замонавий имкониятлари, техник қўриқлаш воситаларининг афзалликлари, мол-мулк дахлсизлигини ишончли таъминлаш ҳамда ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олишдаги аҳамияти юзасидан атрофлича тушунтиришлар берилди.

Олиб борилган тарғибот ишлари натижасида бир қатор савдо объектлари ва фуқаро хонадонларини техник қўриқлаш пульти (ТҚП) орқали қўриқловга қабул қилишга эришилди.

Қува тумани ИИБ ҳузуридаги Қўриқлаш хизмати томонидан аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг мол-мулки хавфсизлигини таъминлашга қаратилган профилактик ҳамда тарғибот тадбирлари изчил давом эттирилмоқда.

Қува тумани ИИБ ҳузуридаги Қўриқлаш хизмати.
Қува туманида “Хавфсиз ва соғлом юрт” тезкор-профилактик тадбирининг иккинчи босқичи ҳамда “Ёшлар куни” доирасида туман прокурори С.Ю. Аминжонов томонидан пробация ҳисобида турувчи ёшлар билан учрашув ўтказилди.

Учрашув давомида ёшларнинг муаммолари ўрганилиб, уларнинг бандлигини таъминлаш, ҳуқуқий онгини юксалтириш ҳамда қайта жиноят содир этилишининг олдини олиш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, иштирокчиларга қонунчилик талаблари, жиноятчиликнинг салбий оқибатлари ва давлат томонидан ёшларга яратилаётган имкониятлар ҳақида тушунтиришлар берилди.

Тадбир якунида ёшларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг мурожаатларини ҳал этиш юзасидан масъул ташкилотларга тегишли вазифалар белгиланди.

quva.uz| Facebook | Instagram | Youtube | X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 1-iyuldan qonunchilikda nimalar o‘zgaradi?

Endi pensiya va nafaqalar oshadi, shifokorlar oyligiga 100 foizgacha ustama beriladi, quruvchilar uy-joyni sotuvini ishni tugallagandan so'ng ("eskrou" tizimi orqali) amalga oshiradi.


Bu va boshqa o‘zgarishlar haqida batafsil ma’lumotni videodan bilib olishingiz mumkin.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат
Жанжал вақтида бировнинг бурнини синдириб қўйсангиз, қанча жарима тўлайсиз?

Айрим ҳолатларда бунинг учун жарима эмас, балки 1 йилдан 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилиши мумкин.

Уруш-жанжалнинг оқибати оғир бўлиши мумкин. Бу видеони урушқоқ яқинларингизга юбориб, огоҳлантириб қўйинг.
✅ Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2026-yil 23-iyundagi PF-115 son Farmoniga asosan pensiya va kompensatsiya pul toʻlovlari 2026-yil 1-iyuldan 7 foizga oshirilib, iyul oyi to'lov qaydnomalari shakllantirildi.

✅ 2026-yil iyul oyi pensiya toʻlovlari uchun mablag‘lar moliyalashtirildi.

🤔 Shuningdek, Bank plastik kartasi orqali pensiya oluvchilarning plastik kartalariga mablagʻlar  toʻliq moliyashtirilib, pensiya oluvchi fuqarolarning plastik kartalariga tijorat banklari orqali pensiya pullari yuklab berildi.

Naqd pul shakldagi to'lovlar AT Xalq bankining sayyor kassalari orqali 4-iyul kunidan amalga oshiriladi.

☎️ 12-71
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining tadbirkorlar bilan navbatdagi ochiq muloqotiga puxta tayyorgarlik ko‘rish, ularning murojaatlari, muammolari va takliflarini tizimli o‘rganish maqsadida 2026-yil 7-iyul kuni soat 11:00 da Toshloq tumani hokimligi binosida viloyat hokimligi mutasaddilari va mas’ul idoralar rahbarlari ishtirokida tadbirkorlar bilan uchrashuv bo‘lib o‘tadi.

Viloyatimizdagi barcha tadbirkor va ishbilarmonlar ushbu uchrashuvda tadbirkorlik faoliyatiga oid masalalari hamda takliflari bilan ishtirok etishlari mumkin.
    
Farg‘ona viloyati hokimligi

Fergana.gov.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X