Хитой тажрибаси асосида Қувада янги ишлаб чиқариш қувватлари ташкил этилади
Қува тумани ҳокими Халимжон Умаров бошчилигидаги тадбиркорлардан иборат делегация Хитой Халқ Республикасининг Шинжон-Уйғур автоном районида жойлашган **Xinjiang Xiyuchun Dairy Co., Ltd.**га қарашли замонавий сутни қайта ишлаш корхонаси фаолияти билан яқиндан танишди.
Ташриф давомида корхонада сут маҳсулотларини қайта ишлаш, замонавий технологиялар, ишлаб чиқариш жараёнлари ва маҳсулотларни экспортга тайёрлаш тажрибаси ўрганилди.
Музокаралар якунида мазкур лойиҳани Қува туманида амалга ошириш, сутни чуқур қайта ишлаш қувватларини ташкил этиш ҳамда ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича амалий келишувларга эришилди.
Ушбу лойиҳа туманда чорвачиликни янада ривожлантириш, қўшимча қиймат занжирини яратиш, янги иш ўринларини ташкил этиш ва экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.
quva.uz| Facebook | Instagram | Youtube | X

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🌾🇺🇿🤝🇨🇳 Қува фермерлари Хитойнинг илғор агротехнологиялари билан танишмоқда
Аввал хабар берганимиздек, Қува тумани ҳокими Халимжон Умаров бошчилигидаги делегация амалий ташриф билан Хитой Халқ Республикасида бўлиб турибди.
Ташриф доирасида делегация аъзолари Хутуби округидаги “Heyang Agricultural Technology” Co., Ltd. томонидан 400 гектар майдонда ташкил этилган пахта ва ғаллачилик хўжалиги фаолияти билан яқиндан танишдилар.
Учрашув давомида юқори ҳосилдорликка эришиш, сув тежовчи технологияларни кенг жорий этиш, замонавий агротехник тадбирларни самарали ташкил этиш ҳамда рақамли бошқарув тизимларини қўллаш бўйича Хитой тажрибаси ўрганилди.
Шунингдек, мазкур йўналишда Қува туманидан ташриф буюрган фермер хўжаликлари билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш, илғор агротехнологияларни туманда жорий этиш ҳамда юқори ҳосилдорликка эришиш бўйича келишувларга эришилди.
Ушбу ҳамкорлик Қува туманида қишлоқ хўжалиги самарадорлигини ошириш, замонавий технологияларни кенг татбиқ этиш ва фермерлар даромадларини янада кўпайтиришга хизмат қилади.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🌾🇺🇿🤝🇨🇳 Қува фермерлари Хитой тажрибасини ўрганмоқда!
Хитойнинг Хутуби округида пахта ва ғаллачилик соҳасида қўлланилаётган замонавий агротехнологиялар, юқори ҳосилдорликка эришиш тажрибаси ҳамда илғор ёндашувлар Қува делегацияси томонидан ўрганилди.
Ташриф давомида туман фермерлари билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш, замонавий технологияларни Қувада жорий этиш бўйича муҳим келишувларга эришилди.
✨ Илғор тажриба — юқори ҳосил ва янги имкониятлар сари муҳим қадам!
#Quva #China #Fermerlar #Agriculture #Paxatchilik #Gallachilik #Investitsiya #Hamkorlik 🌾🇺🇿🇨🇳🚜