#жараён
🇺🇿🇧🇾 Қува туманига Беларуссиядан 143 бош наслли қорамол олиб келинди
🔹Қува туманида фаолият юритаётган "Салохиддин имкони" фермер хўжалигига 143 бош сут ва гўшт йўналишидаги наслли қорамоллар олиб келинди.
🔹Импорт қилинган қорамоллар белгиланган тартибда қабул қилиниб, уларда барча зарур ветеринария-санитария ва карантин тадбирлари тўлиқ амалга оширилди. Мутахассислар томонидан клиник кўрик ўтказилиб, соғломлиги назоратдан чиқарилди.
🔹Мазкур наслли қорамолларни олиб келиш ҳудудда наслчилик ишларини ривожлантириш, чорвачилик маҳсулдорлигини ошириш ҳамда аҳолини сифатли чорвачилик маҳсулотлари билан таъминлашга хизмат қилади.
🚀 Саҳифамизга обуна бўлинг
quva.uz/ | Facebook | Instagram | Youtube | X.

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Fergana.gov.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔵 DOIMIY KOMISSIYANING NAVBATDAGI YIG‘ILISHI BO‘LIB O‘TDI
#Doimiy_komissiya #Ekspert_maslahat_guruhi #Yoshlar_maslahat_guruhi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Қува туманида “Хавфсиз ва соғлом юрт” профилактик тадбири давом этмоқда.
Қува туманида “Хавфсиз ва соғлом юрт” профилактик тадбири давомида жиноятларни барвақт олдини олиш ва профилактикаси доирасида тумандаги «Тинчлик» маҳалласида содир этилган ўғирлик жинояти аҳоли орасида мухокама қилинди.
Мухокама доирасида ҳудудда ўғирлик жиноятларини олдини олиш мақсадида туман ИИБ ҳузуридаги Қўриқлаш хизмати имкониятларидан кенг фойдалани, кибер усулда содир этилаётган жиноятлардан жабрланиб қолиш холатларини барвақт олдини олишга қаратилган тарғибот тадбирлари ўтказилди.
Туман ИИБ бошлиғи томонидан “Сайёр қабул” ташкил этилиб, фуқароларни қийнаб келаётган муаммолар мутахассислар иштирокида кўриб чиқилди. Вақт талаб этган мурожаатлар ҳамкор ташкилотларга ижро учун юборилиб, назоратга олинди.
Туман ҳудудида “Хавфсиз ва соғлом юрт” профилактик тадбири давом эттирилмоқда

#Monitoring
Joriy yilning 22 iyul kuni tumandagi "Inson" ijtimoiy xizmatlar markazida tashqi targ'ibot vositalari hamda ma'naviy-ma'rifiy ishlar bo'yicha "Yo'l xarita" ijro holati monitoring qilindi.

Respublika Maʼnaviyat va maʼrifat markazi Quva tuman boʻlinmasi
quva.uz/ | Facebook | Instagram | Youtube | X.
Қувада электр таъминоти барқарорлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда
Қува тумани ҳокими Халимжон Умаров ҳаво ҳароратининг кескин ошиши ҳамда кутилаётган ёғингарчилик кунларида аҳолини узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш мақсадида Катта Деҳқонобод ҳудудидаги мавжуд трансформатор пунктлари ҳолатини ўрганди.
Ўрганишларда мутасадди ташкилот раҳбарлари иштирок этиб, трансформаторларнинг техник ҳолати, улардаги мавжуд юклама даражаси, электр тармоқларининг ишончлилиги ҳамда аҳолига кўрсатилаётган электр таъминоти хизматлари атрофлича таҳлил қилинди.
Туман ҳокими томонидан трансформаторларда ортиқча юкламалар юзага келишининг олдини олиш, электр энергиясидаги техник йўқотишларни камайтириш, эҳтимолий авариявий ҳолатларни барвақт бартараф этиш ва мавжуд инфратузилмани мавсумга тайёр ҳолатга келтириш юзасидан масъулларга аниқ вазифалар белгилаб берилди.
Шунингдек, аҳолини электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш, мавжуд камчиликларни қисқа муддатларда бартараф этиш ҳамда электр тармоқларининг барқарор фаолиятини таъминлаш бўйича зарур чора-тадбирларни кучайтириш бўйича тегишли топшириқлар берилди.
Таъкидланганидек, аҳоли учун қулай ва барқарор инфратузилмани яратиш, электр таъминотида юзага келиши мумкин бўлган муаммоларнинг олдини олиш бўйича ишлар тизимли равишда давом эттирилади ва мазкур масала туман ҳокимлиги томонидан доимий назоратга олинган.

Катта Деҳқонобод маҳалласидаги мавжуд имкониятлар ва муаммолар ўрганилди
Қува тумани ҳокими Халимжон Умаров Катта Деҳқонобод маҳалласида ўрганиш ишларини олиб бориб, ҳудуддаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш, тадбиркорликни ривожлантириш, давлат дастурлари ижросини таъминлаш, аҳоли бандлигини ошириш, ҳудудни камбағалликдан холи маҳаллага айлантириш ҳамда ободонлаштириш ишларини тизимли ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.
Туман ҳокими маҳалла еттилиги, маҳалла фаоллари ва масъул раҳбарлар билан биргаликда ҳудуддаги тадбиркорлик субъектлари ҳамда аҳоли хонадонларида бўлиб, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини тинглади. Маҳалладаги инфратузилма ҳолати, аҳолини иш билан таъминлаш, даромад манбаларини кўпайтириш ва яшаш шароитларини янада яхшилаш бўйича мавжуд имкониятлар атрофлича ўрганилди.
Шунингдек, маҳалланинг иқтисодий салоҳиятидан самарали фойдаланиш, янги иш ўринлари яратиш, тадбиркорлик ва хизмат кўрсатиш соҳаларини кенгайтириш, қўшимча лойиҳаларни амалга ошириш бўйича муҳим вазифалар белгилаб олинди.
Ўрганишлар якунида таклиф этилаётган инвестиция ва тадбиркорлик лойиҳаларини амалга ошириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, ички имкониятларни тўлиқ сафарбар этиш ҳамда аниқланган муаммоларни қисқа муддатларда ҳал этиш юзасидан масъулларга аниқ вазифа ва топшириқлар берилди.
Таъкидланганидек, маҳаллаларни комплекс ривожлантириш, аҳоли турмуш даражасини ошириш ва камбағалликни қисқартириш борасидаги ишлар бундан буён ҳам тизимли давом эттирилади.