Quva tumani hokimligi
4.59K subscribers
30.2K photos
4.22K videos
16 files
10.2K links
Қува тумани ҳокимлиги расмий канали

Facebook: https://www.facebook.com/quvatumanhokimligi
Veb sayt: https://quva.uz/
youtube.com: https://www.youtube.com/channel/UC6qGN6twkDYDUX4baAmUc5Q
Fuqarolar murojaatlari uchun:
t.me/quva_murojaat_bot
Download Telegram
Халқ депутатлари Қува тумани Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди
 
Халқ депутатлари Қува тумани Кенгашининг йигирма еттинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессия ишида туман ҳокими, тумандан сайланган вилоят Кенгаши депутатлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, кун тартибига киритилган масалаларга алоқадор бўлим ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
 
Сессияда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 15 июлдаги "2026 йил 27–28 апрель кунлари Фарғона вилоятига ташрифи давомида ҳамда вилоят фаоллари иштирокида ўтказилган йиғилишда берилган топшириқлар ҳақида"ги 30-сон баёни ижроси юзасидан туман ҳокимининг Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари ва кенг жамоатчиликка мурожаати тингланди. Мурожаатда Давлатимиз раҳбари томонидан белгиланган устувор вазифаларни амалга ошириш, жиноятчиликка қарши кескин курашиш ва унинг барвақт олдини олиш, туманни жорий йил якунига қадар ишсизлик ва камбағалликдан ҳоли ҳудудга айлантириш, шунингдек, ички истеъмол бозорида нархлар барқарорлигини таъминлаб, инфляция даражасини 6,5 фоиздан оширмаслик бўйича амалга ошириладиган устувор вазифаларга алоҳида эътибор қаратилди.
 
Шунингдек, 2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида туманда криминоген вазиятни яхшилаш, жиноятларнинг барвақт олдини олиш, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ва шарт-шароитларини бартараф этиш юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисида туман прокурорининг ахбороти ҳамда туман Ички ишлар бўлими бошлиғининг ҳисоботлари эшитилди.
 
Сессия давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 декабрдаги ПҚ–440-сон, 2025 йил 1 апрелдаги ПҚ–132-сон ҳамда 2026 йил 5 февралдаги ПҚ–49-сон қарорларининг тумандаги ижроси ҳамда бошқа бир қатор масалалар муҳокама қилиниб, мазкур қарорлар асосида амалга оширилаётган ишлар, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш суръатлари, инвестицияларни жалб қилиш, аҳоли бандлигини таъминлаш, инфратузилмани яхшилаш ва аҳоли турмуш даражасини юксалтириш борасида эришилган натижалар ҳамда келгусидаги устувор вазифалар кўриб чиқилди.
 
Кун тартибидаги барча масалалар юзасидан Кенгаш томонидан тегишли қарорлар қабул қилиниб, масъул раҳбарларга аниқ топшириқлар белгилаб берилди ҳамда уларнинг ижросини таъминлаш юзасидан депутатлик назоратини кучайтириш бўйича вазифалар белгилаб олинди.

quva.uz| Facebook | Instagram | Youtube | X
Қува тумани ҳокими навбатдаги сайёр қабул ўтказди

Қува тумани ҳокими Халимжон Умаров томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ўрганиш, уларнинг муаммо ва таклифларини тинглаш ҳамда ижобий ҳал этиш чораларини кўриш мақсадида Ёшлар маркази биносида навбатдаги сайёр қабул ўтказилди.

Қабулда фуқаролар томонидан ер муносабатлари, иш билан таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш, коммунал хизматлар, инфратузилмани яхшилаш, ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда бошқа соҳаларга оид мурожаатлар билдирилди.

Ҳар бир мурожаат юзасидан масъул ташкилотлар раҳбарлари иштирокида атрофлича муҳокама ўтказилиб, қонунчилик доирасида жойида ҳал этилиши мумкин бўлган масалалар бўйича амалий ечимлар қабул қилинди. Қўшимча ўрганиш талаб этиладиган мурожаатлар эса назоратга олиниб, уларни белгиланган муддатларда ижобий ҳал этиш юзасидан масъулларга аниқ топшириқлар берилди.

Қува туманида аҳоли билан очиқ мулоқот қилиш, фуқароларнинг муаммоларини ўз вақтида ҳал этиш ва давлат органларининг халқ олдидаги очиқлиги ҳамда ҳисобдорлигини таъминлашга қаратилган сайёр қабуллар изчил давом эттирилмоқда.

quva.uz| Facebook | Instagram | Youtube | X
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Vodiy derbisida dramatik durang

Farg‘ona shahridagi “Istiqlol” stadionida O‘zbekiston Superligasi 14-turining eng markaziy bahslaridan biri — vodiy derbisi bo‘lib o‘tdi.

Muxlislar katta qiziqish bilan kutgan “Neftchi” – “Navbahor” uchrashuvi keskin va murosasiz kurashlarga boy tarzda o‘tdi. Mehmonlar hisobni 3-daqiqada Muhammadali Usmonovning goli bilan ochgan bo‘lsa, maydon egalari so‘nggi soniyalargacha kurashni to‘xtatmadi.

Qo‘shib berilgan vaqtning 90+7-daqiqasida Anvarjon G‘ofurov raqib darvozasini ishg‘ol etib, “Neftchi”ni mag‘lubiyatdan qutqardi.

Yakuniy hisob: “Neftchi” 1:1 “Navbahor”

⚽️ Gollar:

- Muhammadali Usmonov, 3-daqiqa (0:1)
- Anvarjon G‘ofurov, 90+7-daqiqa (1:1)

Fergana.gov.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қува тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи, подполковник Фаррухбек Усаровнинг туман аҳолисига мурожаати

Қува тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи, подполковник Фаррухбек Усаров Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 18 мартдаги ПҚ-111-сон ҳамда 2026 йил 5 январдаги ПҚ-1-сон қарорлари ижроси юзасидан туман аҳолисига профилактик огоҳлантирувчи мурожаат йўллади.

quva.uz/ | Facebook | Instagram | Youtube | X
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Диққат!

ИИВ ҳузуридаги Миграция ва персоналлаштириш департаменти раҳбари Улуғбек Ташходжаевнинг юртдошларимизга мурожаати:

Вақтинча яшаш жойи бўйича белгиланган муддатда рўйхатдан ўтмаслик жавобгарликни келтириб чиқаради.

Фуқаро янги яшаш жойига келган кундан эътиборан 10 иш кун ичида яшаш жойи ёки турган жойи бўйича рўйхатдан ўтиши ва турар жой мулкдори уни яшаш жойи ёки турган жойи манзилига рўйхатдан ўтказиш учун ваколатли органга хабар бериши шартлиги белгиланган.

Фарғона вилояти ИИБ Миграция ва персоналлаштириш бошқармаси

quva.uz/ | Facebook | Instagram | Youtube | X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#FDTUni_tanla

ORZUINGIZDAGI KASBNI TANLANG — KELAJAGINGIZNI FARG‘ONA DAVLAT TEXNIKA UNIVERSITETI BILAN BOSHLANG!


✨Kelajak kasblari bugundan boshlanadi! Sizni zamonaviy ta'lim, kuchli professor-o‘qituvchilar va xalqaro imkoniyatlar kutmoqda.

7 ta zamonaviy fakultetning 50 dan ortiq bakalavriat yo‘nalishlari va magistratura mutaxassisliklari:

Nega aynan Farg‘ona davlat texnika universiteti?

— Kunduzgi, kechki va masofaviy ta'lim

— Kirish ballari 56,7 balldan boshlanadi

— Italiya, Rossiya, Xitoy, Belarus va Turkiya universitetlari bilan hamkorlik

— "2+2" va "1+1" xalqaro ta'lim dasturlari

— Dual ta'lim va yirik korxonalarda amaliyot

— Startaplar, ilmiy loyihalar va xalqaro dasturlarda ishtirok etish imkoniyati


Qabul bo‘yicha murojaat qiling:

95-400-00-82
95-400-00-85
95-400-00-86


Kelajagingizni tasodifga qoldirmang! Bugunoq "Batafsil" tugmasini bosing va o‘zingizga mos yo‘nalishni tanlang!

Bizni kuzating

quva.uz/ | Facebook | Instagram | Youtube | X
Кува тумани марказида аҳолининг тинчлигини асраш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш мақсадида Қўриқлаш хизмати ходимлари томонидан навбатдаги профилактик тушунтириш ишлари олиб борилди.

Хавфсиз ва соғлом юрт тадбирлари доирасида ўтказилган тадбир давомида ходимлар туман марказидаги йирик савдо мажмуалари, бозорлар ва маҳаллаларда бўлиб, фуқаролар билан суҳбатлашдилар. Учрашувларда асосий эътибор шахсий мулк дахлсизлигига қаратилиб, аҳолига ўз хонадонлари ва моддий бойликларини ҳимоя қилишда огоҳ бўлиш зарурлиги эслатилди.
Шу билан бирга, тадбиркорлар ва хонадон эгаларига хавфсизликни замонавий технологиялар ёрдамида таъминлаш, яъни объектларни марказлашган қўриқлов пультига улаш ҳамда видеокузатув мосламаларини ўрнатишнинг афзалликлари ҳақида батафсил маълумот берилди.

quva.uz/ | Facebook | Instagram | Youtube | X