Prezident Shavkat Mirziyoyev ishtirokida shu yilning iyul oyida o‘tgan asosiy tadbir va voqealar
Fergana.gov.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қува туманида “Янги Қува” маҳалласи мисолида амалий семинар ўтказилди
Давлатимиз раҳбари раислигида жорий йилнинг 16 июль куни маҳаллаларга янги муҳит олиб кириш ҳамда “маҳалла еттилиги” фаолиятини янгича ташкил қилиш бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгиланган устувор вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Қува туманида амалий семинар ташкил этилди.
Вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон Маҳаллалар уюшмаси Фарғона вилояти бошқармаси ҳамда Қува туман ҳокимлиги ҳамкорлигида “Янги Қува” маҳалласида ўтказилган семинарда аҳолини иш билан таъминлаш, даромадларини ошириш ва маҳалладаги ички имкониятлардан самарали фойдаланиш бўйича йўлга қўйилган амалий тажриба иштирокчиларга намойиш этилди.
Тадбирда Ўзбекистон Маҳаллалар уюшмаси Фарғона вилояти бошқармаси бошлиғи Адҳамжон Зиявитдинов, Қува тумани ҳокими Халимжон Умаров, масъул бошқарма ва ташкилотлар раҳбарлари, соҳа мутахассислари, вилоятнинг шаҳар ва туман Маҳаллалар уюшмаси бўлимлари бошлиқлари ҳамда маҳалла раислари иштирок этди.
Семинар давомида “Янги Қува” маҳалласида аҳолини банд қилиш, томорқалардан самарали фойдаланиш, хонадонбай ишлаш тизимини ташкил этиш, янги иш ўринлари яратиш, тадбиркорликни ривожлантириш ва камбағалликни қисқартириш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан таништирилди. Шунингдек, маҳалла инфратузилмасини яхшилаш, хизмат кўрсатиш соҳасини кенгайтириш ҳамда аҳоли даромадларини оширишга қаратилган истиқболли лойиҳалар тақдим этилди.
Таъкидланганидек, давлатимиз раҳбари томонидан белгиланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда ҳар бир маҳаллада ички имкониятларни тўлиқ ишга солиш, маҳалла еттилиги фаолиятини натижадорлик асосида ташкил этиш, ҳар бир хонадон билан манзилли ишлаш ҳамда аҳолини доимий даромад манбаига эга қилиш устувор вазифа ҳисобланади.
Семинар якунида мазкур тажрибани вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида кенг жорий этиш, маҳаллаларда аҳоли бандлигини таъминлаш ва фаровонлигини оширишга қаратилган ишларни янада кучайтириш бўйича тегишли тавсия ва вазифалар белгилаб олинди.
quva.uz| Facebook | Instagram | Youtube | X