📚 Китобга меҳр – келажакка сармоя
Қува туман марказида жойлашган Ахборот-кутубхона марказида "Пайшанба – Ёшлар куни" доирасида туман ҳокими Халимжон Умаровнинг китобхон ёшлар билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтди.
Учрашувда ёшлар ўртасида китобхонлик маданиятини юксалтириш, мутолаа орқали билим ва тафаккурни бойитиш, бўш вақтни мазмунли ташкил этиш ҳамда интеллектуал салоҳиятни ошириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Туман ҳокими китобнинг инсон камолоти, дунёқараши ва ҳаётда муносиб ўрин эгаллашдаги беқиёс аҳамиятига алоҳида тўхталиб, ёшларнинг таклиф ва ташаббусларини тинглади. Шунингдек, китоб мутолаасини янада оммалаштириш, кутубхоналар фаолиятини ривожлантириш, иқтидорли ва фаол китобхон ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўз юритди.
Самимий мулоқот руҳида ўтган учрашув давомида ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар, китобхонликни ривожлантиришга қаратилган қатор таклиф ва ғояларини билдирдилар.
Тадбир якунида мутолаага бўлган юксак қизиқиши, китобхонлик маданиятини тарғиб қилишдаги фаоллиги билан намуна бўлаётган бир гуруҳ китобхон ёшлар эътироф этилиб, уларга туман ҳокимининг эсдалик совғалари топширилди.
Telegram| Facebook | Instagram | Youtube | X

🏠 QURILISH-TA’MIRLASH ISHLARI O‘RGANILDI
#Kotibiyat_mudiri #Yoshlar_maslahat_guruhi #Qaror_ijrosi_nazorati #Biriktirilgan_loyiha
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🎓 Янги техникум — ёшлар учун янги имкониятлар маскани
"Пайшанба – Ёшлар куни" доирасида Қува тумани ҳокими Халимжон Умаров туманда янги ташкил этилган 2-сонли техникумга ташриф буюриб, янги ўқув йилига тайёргарлик ишлари ҳамда ўқувчиларни қабул қилиш жараёнлари билан яқиндан танишди.
Ташриф давомида ўқув бинолари, аудиториялар, амалий машғулот хоналари ва мавжуд инфратузилманинг ҳолати кўздан кечирилиб, таълим жараёнини юқори савияда ташкил этиш учун яратилаётган шарт-шароитлар муҳокама қилинди.
Шунингдек, янги ўқув йилини уюшқоқлик билан бошлаш, таълим сифатини таъминлаш, ўқувчилар учун замонавий ва қулай муҳит яратиш мақсадида аниқланган камчиликлар таҳлил қилиниб, таъмирлаш ишларини қисқа муддатларда якунлаш, ўқув муассасасини замонавий мебель ва зарур ўқув жиҳозлари билан тўлиқ таъминлаш ҳамда қабул жараёнларини сифатли ташкил этиш юзасидан масъулларга аниқ кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Таъкидланганидек, ёшларни замонавий касб-ҳунарга ўқитиш, уларнинг меҳнат бозорида рақобатбардош мутахассис бўлиб етишишини таъминлаш ҳамда сифатли таълим учун муносиб шарт-шароит яратиш Қува туманида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.