Қува ва Хитой ҳамкорлиги янги босқичга кўтарилмоқда
Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг июль ойида Қува тумани делегацияси амалий ташриф билан Хитой Халқ Республикасида бўлиб, икки томонлама савдо-иқтисодий, инвестициявий ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш юзасидан қатор келишувларга эришган эди.
Мазкур келишувларнинг амалий ижросини таъминлаш ҳамда ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш мақсадида Хитойнинг бир гуруҳ ишбилармон доира вакиллари амалий ташриф билан Қува туманига келди.
Дастлаб меҳмонлар туман ҳокимлигида Қува тумани ҳокими Халимжон Умаров билан учрашув ўтказди. Учрашув давомида Хитойга амалга оширилган ташриф якунлари, эришилган келишувларнинг амалий босқичлари, истиқболда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари ҳамда иқтисодий алоқаларни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Шундан сўнг меҳмонлар туманнинг саноат, хизмат кўрсатиш ва туризм соҳаларидаги мавжуд имкониятлар билан танишдилар. Шунингдек, Қуванинг қишлоқ хўжалиги салоҳияти, хусусан, мева-сабзавотчилик, кўчатчилик, гулчилик ва экспортбоп маҳсулотлар етиштириш йўналишларида амалга оширилаётган ишлар ҳамда инвестиция учун яратилган шароитлар ҳақида батафсил маълумот берилди.
Ташриф давомида меҳмонлар қатор ишлаб чиқариш ва қишлоқ хўжалиги объектларида бўлиб, маҳаллий тадбиркорлар билан ўзаро ҳамкорлик имкониятларини муҳокама қилдилар.
Таъкидланганидек, мазкур амалий ташриф икки ҳудуд ўртасидаги ишончли ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, янги инвестиция лойиҳаларини ҳаётга татбиқ этиш, замонавий технологияларни жорий этиш ҳамда Қува туманининг экспорт салоҳиятини оширишга хизмат қилади.
Telegram| Facebook | Instagram | Youtube | X

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Обод маҳалла — фаровон ҳаёт гарови
Қува туманида амалга оширилаётган “Долзарб 40 кунлик” тадбирлари доирасида ҳудудларда ободонлаштириш ва аҳоли турмуш даражасини оширишга қаратилган ишлар изчил давом этмоқда.
Шу муносабат билан туман ҳокими Халимжон Умаров “Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги” шиори остида олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишиш мақсадида Янгиҳаёт маҳалласида бўлди.
Ташриф давомида маҳаллада инфратузилмани яхшилаш, ҳудудни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, аҳоли учун қулай яшаш шароитларини яратиш борасида амалга оширилаётган ишлар кўздан кечирилди. Шунингдек, томорқалардан самарали фойдаланиш, аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш орқали даромадларни оширишга қаратилган ташаббуслар муҳокама қилинди.
Айниқса, маҳаллада ишсизлик ва камбағалликни қисқартириш, аҳолини доимий даромад манбалари билан таъминлаш орқали ҳудудни камбағалликдан холи ҳудудга айлантириш бўйича амалга оширилаётган ишларга алоҳида эътибор қаратилди.
Ўрганишлар якунида масъулларга белгиланган вазифаларни сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш, ободонлаштириш ишларини янада жадаллаштириш ҳамда аҳоли фаровонлигини таъминлаш юзасидан тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Қува туманида “Халқ назорати” платформаси бўйича амалий семинар ўтказилди
Қува туманида аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш, замонавий рақамли ечимларни амалиётга кенг жорий этиш мақсадида “Халқ назорати” (xalqnazorati.uz) платформасига бағишланган амалий семинар ташкил этилди.
Унда Электрон ҳукуматни ривожлантириш маркази мутахассислари, туман ҳокимлиги ҳамда ташкилот ва муассасаларнинг масъул ходимлари иштирок этди.
Семинар давомида иштирокчиларнинг платформада ишлаш кўникмаларини ошириш, келиб тушаётган мурожаатларни ўз вақтида кўриб чиқиш, ижросини самарали назорат қилиш ҳамда фуқароларга сифатли ва асосли жавоблар тақдим этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, “Халқ назорати” платформасини самарали жорий этиш орқали аҳоли мурожаатлари билан ишлашда рақамли технологиялардан кенг фойдаланиш, муаммоларни тезкор аниқлаш ва бартараф этиш, давлат органлари фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш муҳим экани таъкидланди.
Семинар якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволлар юзасидан мутахассислардан атрофлича тушунтириш ва амалий тавсиялар олдилар.

#Ekspert_sharhi
Jarayondan natijaga: Qurilish sohasida boshqaruvning yangi modeli
Qurilish sohasida natijaga asoslangan boshqaruvni joriy etish hamda davlat xizmatlarini soddalashtirishga qaratilgan yangi islohotlar tarmoq rivojida muhim bosqichni boshlab bermoqda.
Ekspert sharhida ruxsat berish tartib-taomillarini qisqartirish, “fast-track” mexanizmini joriy etish, davlat xizmatlarini raqamlashtirish, sun’iy intellektdan foydalanish hamda kadrlar salohiyatini oshirish bo‘yicha belgilangan ustuvor vazifalar atroflicha tahlil qilingan.
👍 To‘liq material
Rasmiy sahifalarimiz

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Soliq ma’muriyatchiligida yangi tartib, tizimda nimalar o‘zgaradi?
O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2026-yil 19-maydagi “Soliq organlari faoliyatini institutsional jihatdan takomillashtirish va soliq maʼmuriyatchiligida zamonaviy yondashuvlarni joriy etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi PF–95-son Farmoni bilan soliq tizimini tubdan yangilashga qaratilgan keng ko‘lamli islohotlar boshlandi.
Maqolani o‘qish
Rasmiy sahifalarimiz
Telegram| Facebook | Instagram | Youtube | X
O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2026-yil 19-maydagi “Soliq organlari faoliyatini institutsional jihatdan takomillashtirish va soliq maʼmuriyatchiligida zamonaviy yondashuvlarni joriy etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi PF–95-son Farmoni bilan soliq tizimini tubdan yangilashga qaratilgan keng ko‘lamli islohotlar boshlandi.
Farmonga muvofiq, endilikda soliq organlari faoliyatida KPI, “Assessment” va “ROWE” kabi zamonaviy boshqaruv mexanizmlari joriy etiladi. Shuningdek, iqtidorli yoshlarni tizimga jalb qilish, Soliq oliy maktabini tashkil etish hamda “Soliq xizmati fidoyisi” ko‘krak nishonini ta’sis etish nazarda tutilgan.