Қува туманида "Зулфия" номидаги Давлат мукофотига номзодлар сараланди.
Бугун Қува тумани 13-болалар мусиқа ва санъат мактабида "Зулфия" номидаги Давлат мукофотига талабгорларни танлаш бўйича туман босқичи ўтказилди.
Тадбирни Қува тумани ҳокими ўринбосари М.Холматова очиб бу йилги тадбир иштирокчиларига омад ва зафарлар ёр бўлишини тилади. Тадбирда 54 нафар талабгорлар иштирок этиб Низом талаблари асосида 9 та йўналиш — фан, таълим, адабиёт, маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари, тиббиёт ва жамоатчилик фаолияти йўналишлари бўйича ўз чиқишларини намойиш этишди.
Комиссия аъзолари томонидан талабгорларнинг эришган ютуқлари, илмий-ижодий ва амалий ишлари алоҳида баҳоланди ҳамда юқори натижаларга эришган энг муносиб талабгорлар бўйича якуний ҳулоса эълон қилиниб, "Зулфия" номидаги Давлат мукофотига номзодларни саралаш бўйича вилоят босқичига тавсия этилди.
🔔Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating:
Telegram| Facebook | Instagram | Youtube | quva.uz

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ТЕЗКОР ХАБАР
Қува тумани Турк МФЙ, Минчинор кўчасидаги кўп қаватли уйлар тармоғида юзага келган носозлик сабабли ичимлик суви таъминоти вақтинча тўхтатилди.
Айни вақтда носозликни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. Таъмирлаш ишлари 2026 йил 28 октябрь куни соат 17:00 га қадар давом этиши режалаштирилган.
Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.
Obuna bo’ling 👉@Farsuv_press

IJTIMOIY HIMOYAGA MUHTOJ OILALARNI QÖLLAB-QUVVATLAŞ IŞLARI ÖRGANILDI
#Kotibiyat_mudiri
#24_ta_masala
#Yoşlar_maslahat_guruhi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Prezident Olimpiadasi – iqtidorli yoshlarni kashf etib, chempionlar va rekordchilarni tayyorlash, farzandlarimizni sog‘lom, irodali va mustaqil fikrlaydigan insonlar etib tarbiyalashga xizmat qiluvchi imkoniyatlar maydoni.
Fergana.gov.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Уй-жой учун субсидия хабарномангизнинг муддати тугаяптими, ҳали кадастри тайёр уй топмадингизми?
Субсидия хабарномасини рад этишга шошилманг!
Дастлабки бадал субсидиясини ипотека омонати ҳисобварағига ўтказиш мумкин. Шу билан бирга, ипотека кредити бўйича фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун давлат субсидияси ҳам сақлаб қолинади.
Батафсил ушбу видео орқали билиб олишингиз мумкин.
🔔Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating:
Telegram| Facebook | Instagram | Youtube | quva.uz
Субсидия хабарномасини рад этишга шошилманг!
Дастлабки бадал субсидиясини ипотека омонати ҳисобварағига ўтказиш мумкин. Шу билан бирга, ипотека кредити бўйича фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун давлат субсидияси ҳам сақлаб қолинади.
Батафсил ушбу видео орқали билиб олишингиз мумкин.
🔔Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating:
Telegram| Facebook | Instagram | Youtube | quva.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев соғлиқни сақлаш ва фармацевтика соҳаси ходимлари билан учрашувда бир гуруҳ соҳа вакилларига давлат мукофотларини шахсан топширмоқда.
🔔Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating:
Telegram| Facebook | Instagram | Youtube | quva.uz
Тақдирланганлар:
Республика ихтисослаштирилган нефрология ва буйрак трансплантацияси илмий-амалий тиббиёт маркази директори, тиббиёт фанлари доктори, профессор Ботир Даминов. У Ўзбекистонда нефрология ва трансплантология йўналишларини ривожлантириш, малакали мутахассислар тайёрлаш борасида ўз илмий-амалий мактабини яратган соҳа фидойиларидан.
Республика ихтисослаштирилган онкология ва тиббий радиология илмий-амалий тиббиёт маркази илмий раҳбари, тиббиёт фанлари доктори, профессор Миржалол Жўраев. У саратон касалликларини даволаш бўйича йигирмадан ортиқ ноёб стандартларни ишлаб чиққан ва онкология соҳасидаги илмий изланишлари билан танилган салоҳиятли олим.
Ўзбекистон Фанлар академияси академиги, Республика хирургик ангионеврология ихтисослаштирилган маркази директори Шавкат Каримов. Олимнинг кўп йиллик фаолияти миллий тиббиётимиз, хусусан, жарроҳлик илм-фани ва амалиёти ривожи билан чамбарчас боғлиқ.
Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази директори, тиббиёт фанлари доктори, профессор Азамат Юсупов. Эллик мингдан ортиқ жарроҳлик амалиётини муваффақиятли бажарган тажрибали микрохирургнинг фаолияти минглаб инсонларнинг кўриш саломатлигини тиклаш ва сақлашга қаратилган.
Тошкент давлат тиббиёт университетининг биринчи дерматовенерология ва косметология кафедраси профессори, тиббиёт фанлари доктори Адҳамжон Ваисов. Соҳага оид ўнга яқин ихтиролар муаллифи бўлган олимнинг илмий-педагогик фаолияти ёш шифокорлар ва тадқиқотчиларни тайёрлашда алоҳида аҳамият касб этади.
🔔Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating:
Telegram| Facebook | Instagram | Youtube | quva.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 «To‘siqsiz muhit» xaritasi: barchaga qulay hudud
Ijtimoiy inspeksiya, Yandex va O‘zbekiston Volontyorlar assotsiatsiyasi umumrespublika loyihasini boshladi: Yandex Xaritalarda har bir obyekt nogironligi bo‘lgan insonlar uchun qanchalik qulayligini birgalikda belgilaymiz. Siz ham qo‘shiling!
Nogironlik aravachasidagi inson uchun dorixonaga borish ham bitta savoldan boshlanadi: “Men u yerga kira olamanmi?” Afsuski, ko‘pincha javobni faqat joyiga borib bilish mumkin. Keling, buni birga o‘zgartiramiz.
Dorixona, poliklinika, bank, do‘kon kabi joylarda quyidagilarni tekshirib, Yandex Xaritalarda belgilaydi:
▫️ qulay kirish joyi, pandus va avtomatik eshik;
▫️ xodimni chaqirish tugmasi va lift;
▫️ nogironligi bo‘lgan insonlar uchun avtoturargoh va hojatxona.
🎁 Faol volontyorlar sovg‘alar bilan taqdirlanadi.
👉 Ro‘yxatdan o‘tish va batafsil ma’lumot:
Volontyor.uz loyihalar sahifasi
#Yandex #Kongillilar #QulayMuhit #InklyuzivShahar #VolontyorUz
✈️telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
“Сув омборлари ва уларга туташ ҳудудлардан фойдаланишни тартибга солиш ҳамда хавфсизликни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–387-сон, 27.10.2026 й.) қабул қилинди.
📙 Қарорга кўра, сув омборлари ва уларга туташ ҳудудларда туризм хизматларини ташкил этган тадбиркорларга 2029 йил 1 октябрга қадар қуйидаги имтиёзлар берилади:
🔹 юридик шахслар учун ер солиғи ва мол-мулк солиғи ставкалари белгиланган ставкаларнинг 50 фоизи миқдорида қўлланади;
🔹 сувда фойдаланишга мўлжалланган GPS қурилмалари, қутқарув ва хавфсизлик анжомлари, замонавий санитария-гигиена шохобчаларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда божхона тўловларини 120 кун муддатга кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат этилади.
✔️ Сув омборлари ва уларга туташ ҳудудларда ташкил этилган туризм объектларида фаолият олиб борувчи тадбиркорлар томонидан:
🔺 ташриф буюрувчилар хавфсизлигини таъминлаш, уларнинг соғлиғини муҳофаза қилиш, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш мақсадида туризм объектлари хавфсизлик воситалари билан жиҳозланиши;
🔺 фавқулодда вазиятларда зудлик билан қутқарув ишларини амалга ошириш мақсадида қутқарув хизмати ташкил этилиши ёки шартнома асосида профессионал қутқарув тузилмалари билан навбатчилик хизмати йўлга қўйилиши;
🔺 кичик ҳажмли кемалар ва улар турадиган иншоотлар (базалар)дан хавфсиз фойдаланиш бўйича қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши;
🔺 сувни муҳофаза қилиш зоналари ва соҳилбўйи минтақалари учун белгиланган талабларга риоя қилиш, оқова сувларнинг сув объектларига ташланишига йўл қўймаслик мақсадида ички канализация тармоқлари ҳамда локал оқова сувларни тозалаш иншоотлари билан таъминланиши;
🔺 туризм объектларида ҳосил бўладиган маиший чиқиндилар белгиланган тартибда утилизация қилиниши мажбурий ҳисобланади.
🔔Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating:
Telegram| Facebook | Instagram | Youtube | quva.uz
❗️ Сув омборлари ва уларга туташ ҳудудларда туризм хизматларини ташкил этган тадбиркорларга имтиёзлар берилади