Ravza.uz | Rasmiy kanal
17.1K subscribers
45.5K photos
6.75K videos
247 files
50.9K links
Oʻzbekiston musulmonlari idorasi Namangan viloyat vakilligining rasmiy telegram sahifasi

www.newravza.ravza
• Instagram.com/ravza_uz
• facebook.com/ravza.uz.sahifasi
• twitter.com/ravzauzsahifasi

Murojaat uchun⤵️
👨🏻‍💻 @ravzauz_bot

Guvohnoma №1151
Download Telegram
#Янгиликлар #Қабул

✅МУРОЖААТЛАРНИ ҲАЛ ЭТИШ ЧОРАЛАРИ КЎРИЛДИ

📝21 октябр чоршанба куни Наманган вилояти бош имом хатиби, Уламолар Кенгаши аъзоси Абдуллоҳ домла Саматов ҳудудлардан келган фуқароларни қабул қилиб, уларнинг мурожаатларини тингладилар.
📍Қабул жараёнида фуқароларнинг масжидлар ҳолати, мерос, оилавий масалалар, савдо, олди-сотди каби масалалар юзасидан мурожаатлари кўриб чиқилди.

🌙 Дарҳақиқат, бировнинг дардини енгиллатиш,  ташвишни осон бартараф этилишига ҳисса қўшиш – савоби улуғ амалдир!
Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "... Ким биродарининг ҳожатини раво қилса, Аллоҳ унинг ҳожатини раво қилади. Ким бир мусулмоннинг ташвишини аритса, Аллоҳ унинг Қиёмат кунидаги ташвишларидан бирини аритади", деганлар (Имом Бухорий ривояти).

🟢 Ана шу набавий таълимотга мувофиқ, мутасаддилар билан бирга турли масалалар билан мурожаат қилган фуқароларнинг ташвишлари аришига кўмаклашилди. Илиқ кутиб олинган фуқаролар мутасаддилардан мамнун бўлиб, мурожаатлари ижобий ечим топганидан мамнун бўлдилар.

🕌 Қабул жараёнлари ҳудудлардаги барча жоме масжидларида ҳам ҳафтанинг ҳар чоршанба куни имом-домлалар томонидан амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Наманган вилояти вакиллиги Матбуот хизмати

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4🔥1
​​#Ҳикмат

Абу Юсуф раҳматуллоҳи алайҳ дедилар: «Фақирлик чоғимда ҳадис ва фиқҳни ўрганишга ҳаракат қилдим. Бир куни Абу Ҳанифанинг ёнида ўтирган эдим. Отам келдилар ва менга: «Сен Абу Ҳанифага ўзингни тенглаштирма, унинг нони бутун, сен эса тирикчилик учун ишлашга, маошга муҳтожсан», деди. Отамнинг сўзига кирдим ва илмга бормай қўйдим. Абу Ҳанифа мени ахтариб топдилар ва дарсга қайтишимни таъйинладилар. Мен у зотнинг илм мажлисларига келишга ваъда бердим. Дарсларга қатнай бошлаганимдан сўнг бир куни Абу Ҳанифа менга юз дирҳам тутқазиб: «Дарс ҳалқасини лозим тут, агар бу пул тугаса менга билдиргин», дедилар. Шундан сўнг бироз вақт ўтиб яна юз дирҳам бердилар. Сўнгра менга ёрдам бериб туришга ваъда бердилар».
Ушбу ривоятни сўзлаб бераётган киши айтади. Кейинчалик менга маълум бўлишича, дарсга қатнашдан ман қилган киши оталари эмас, балки оналари экан. Оталари эса, ёшликларида вафот қилган экан. Оналари ўғилларини пул топиш учун кир ювувчи кишига топширган экан. Валлоҳу аълам».


•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3🔥2
#Ҳикмат

«Ҳаёт дафтарида кўп хатолар қилмагинки, қаламдан олдин ўчирғич тугаб қолмасин, тавбадан олдин эса ҳаётинг».

Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳазратлари.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2🔥2👏1
НАМОЗ ВАҚТЛАРИ
(Наманган вақти билан)

Эртага Пайшанба

- 22 Октябр, 2026 й
- 11 Жумодул Аввал, 1448 ҳ

🌇 Қуёш вақти   ⏰ 06:27
🌆 Қиём вақти   ⏰ 12:03

                                Азон       Такбир
☪️ Бомдод     ⏰ 05:14 |   | 05:59
☪️ Пешин       ⏰ 12:40 |   | 12:50
☪️ Аср             ⏰ 15:41 |   | 15:51
☪️ Шом           ⏰ 17:28 |   | 17:28
☪️ Ҳуфтон     ⏰ 18:39|   | 18:49

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz ✓
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
👍4😱1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

Ўзимизни имтиҳон қилайлик
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ ВА УЛАШИНГ🗣
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3😱1
Пайғамбаримиз солаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётлик чоғларида барча фарзандлари вафот этган. Фақат бир фарзандидан ташқари. У ким эди?
Anonymous Quiz
8%
Қосим
8%
Иброҳим
84%
Фотима
😢8🏆1
👏5👍2🥰1🏆1
Муновий айтади: "Шукр икки ҳил бўлади. Биринчиси тил шукри. Иккинчиси...."
Anonymous Quiz
75%
Қалб шукри
15%
Аъзоларнинг шукри
10%
Ақл ва саломатлик шукри
👍5🥰3👏1😱1🏆1
Одам алайҳиссалом билан Ҳавво онамиз ерга тушганларидан кейин қаерда учрашишган?
Anonymous Quiz
67%
Арафот тоғида
19%
Савр тоғида
14%
Минода
🥰5👍4🔥2😱2
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

🗓  Бугун Пайшанба
22 Октябр, 2026 мелодий
11 Жумадул аввал, 1448 ҳижрий

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин! 

Пайшанба тонги муборак бўлсин!    

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube

📲Sahifalarimizga obuna boʼling va ulashing!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👏2👍1
🌹🌿🌹Ассалому алaйкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ🌹🌿🌹

🌸Пайшанба тонги муборак бўлсин, Азизлар...

🌺Саҳар тонгдан дуо қилинг ...
Аллоҳ тонгингизни мунаввар этсин...
🌸Чин юракдан ибодат қилинг... 
Аллоҳ умрингизни мазмунли этсин...

🤲Калимангиз чин дилдан айтинг
Расулуллоҳ бўлсин сизга  йўлбош...
Иймонингиз мукаммал бўлсин...
Кунларингиз ўтсин бахтиёр...


Аллоҳ сизга яна бир тонгини кўришни насиб айладими,
      "АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ"
-демак, сиз кимгадир кераксиз...
Аллоҳ сизни ўз паноҳида асрасин
🌷Тонгингиз шукрга, кунингиз дуолар ижобатига тўла бўлсин, қадрдон...
💐Хонадонингизга Аллоҳнинг баракоти, раҳмати ва файзи ёғилсин!

🤲Дуоларингиз дунё ва охиратингиз учун қалқон бўлсин!


•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4👏1
#Солиҳлар_гулшани

КЕЧИРИШНИ ХОҲЛАГАН БАНДАЛАРИНГДАН ҚИЛГИН!

Муҳаммад ибн Сирин раҳматуллоҳи алайҳдан ривоят қилинади: «Муовия розияллоҳу анҳу қаттиқ касал бўлиб қолдилар. Ётар жойларидан тушиб, ерни хас-чўплардан тозаладилар. Кейин саждага бош қўйиб йиғладилар ва шундай дуо қилдилар: «Аллоҳим, Китобингда «Аллоҳ Ўзига ширк келтиришни кечирмайди, аммо шундан бошқаси учун Ўзи хоҳлаганларни кечиради» , дегансан. Мени кечиришни хоҳлаган бандаларингдан қилгин».

«Солиҳлар гулшани» китобидан.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7🔥2👏2
#МАҚОЛА   #ТИЛ  #ЭҲТИРОМ

ОНА ТИЛИГА ЭҲТИРОМ, АВВАЛО, УНДАН ҚАНДАЙ ФОЙДАЛАНИШИМИЗДА НАМОЁН БЎЛАДИ

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•


Она тилимиз халқимизнинг кўп асрлик тарихи, бой маънавий мероси ва миллий ўзлигини ўзида мужассам этган бебаҳо қадриятдир. Бу тилда аждодларимизнинг ҳикмати, алломаларимизнинг тафаккури, ота-оналаримизнинг дуолари авлоддан авлодга етиб келган.

➡️Батафсил.....

✍️ Нуриллоҳ Маҳкамов,
Чуст тумани бош имом-хатиби


Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube

📲Sahifalarimizga obuna boʼling va ulashing!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2🔥1
#МАҚОЛА   #ТИЛ  #МЕРОС

ЎЗБЕК ТИЛИ — АЖДОДЛАРИМИЗДАН УНУТИЛМАС МЕРОС
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•


Ҳар бир халқнинг тарихий хотираси, дунёқараши ва маънавий бойлиги унинг она тилида мужассам бўлади. Маҳмуд Қошғарийнинг «Девону луғатит-түрк» асаридан тортиб, Алишер Навоийнинг «Хамса»сигача бўлган бой адабий мерос ўзбек тилининг нақадар бой ва жозибадор тил эканини исботлайди.

➡️Батафсил.....

✍️ Адҳамжон Абдураҳмонов,
Поп туман “Кичик Хўжаобод” жоме масжиди имом ноиби


Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube

📲Sahifalarimizga obuna boʼling va ulashing!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
#Ибрат_вақти

Фақиҳ Абу Лайс Самарқандий раҳматуллоҳи алайҳ айтади:
☝️ “Аллоҳдан қўрқишнинг саккиз белгиси бор:

1) тилни ғийбатдан тийиш керак. Тилни Аллоҳнинг зикри, Қуръон тиловати билан, илм ўрганиш билан машҳғул қилиш керак;

2) қоринга ҳаром луқма киритишдан тийилиш зарур. Эҳтиёжига кўра ҳалол таом тановул қилиш шарт;

3) кўзини ҳаромдан тийиш лозим. Дунёга ҳирс билан эмас, ибрат кўзи билан боқиш керак;

4) Қўлини ҳаромга узатмаслик шарт;

5) оёқлари билан ман этилган ишларга эмас, балки Аллоҳ таолонинг тоатига бориш зарур;

6) қалбидан ҳасад, адоват, ғазаб каби иллатларни чиқариб ташлаш, уларнинг ўрнига насиҳат, мусулмонларга шафқатни киритиш керак;

7) Аллоҳнинг амрларига итоат этишда эҳтиёт бўлиш, ибодатларни Аллоҳ розилиги учун қилиш, риё ва нифоқдан сақланиш даркор;

8) фақат яхшиликларни эшитиш лозим.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3🔥1
#Ҳадис

Абу Толҳа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Бир куни Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам хурсанд ҳолда келдилар. Биз: "Юзингизда хурсандчиликни кўряпмиз! (нима бўлди?), – дедик. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: "Менинг олдимга фаришта (Жаброил алайҳиссалом) келди ва: "Эй, Муҳаммад! Роббингиз шундай деди: "Мен сизга бир марта саловот айтган кишига ўнта саловот айтишим ва сизга бир марта салом айтган кишига ўнта салом айтишим сизни рози қилмайдими", – деб хабар берди.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7👏3🔥2
Алҳамдулиллаҳ, мўминман

1. Мўминлар – Аллоҳ таоло мадҳ этган бандалардир.
2. Мўминлар жипслашган иморат кабидирлар.
3. Мўмин – инсонларнинг энг ишончли кишиси.
4. Мўмин – биродарининг кўзгуси.
5. Мўмин – гуноҳига тавба қилувчидир.
6. Мўмин – инсонларнинг энг ғайратлиси.
7. Мўмин – инсонларнинг энг зийраги ва заковатлиси.
8. Мўминнинг ҳеч кимга оғирлиги тушмайди.
9. Мўмин – инсонларнинг мушкулини енгил қилувчи.
10. Мўминлар бир тана кабидирлар.
11. Мўмин – энг яхши дўст.


"Мўминларга эса, Аллоҳ буюк мукофот ато этур".(Нисо сураси, 146-оят).

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5🔥1😢1
Forwarded from Muslim.uz
#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ
#Диний_идора_фаолияти #дайжест
🗣Қозоғистонда илмий анжуман ва ўзбек ёшлари билан самимий мулоқот

...Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари, профессор Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов “Нур-Муборак” университетининг 25 йиллигига бағишланган халқаро анжуманда қатнашиб, Муфтий ҳазратларининг табригини етказди. Сафар доирасида мазкур олийгоҳда таълим олаётган ўзбекистонлик талаба-ёшлар билан самимий учрашув ўтказилиб, уларнинг ўқиш ва илмий изланишлари юзасидан қимматли тавсиялар берилди...
➡️ Батафсил

🗣 Диний идорада ҳамюртлар қабул қилиниб, мурожаатлари тингланди

...Ўзбекистон мусулмонлари идорасида фуқаролар билан тўғридан-тўғри очиқ мулоқот ўтказилди. Раис ўринбосари Зайниддин домла Эшонқулов фуқароларни қабул қилиб, масжидлар фаолияти, ҳаж сафари ва шаръий масалалар бўйича мурожаатларини тинглади ҳамда ижтимоий кўмакка муҳтож юртдошларимизга амалий ёрдам кўрсатилди...
➡️ Батафсил

🗣 Хушхабар: Хоразмнинг Қўшкўпир туманидаги “Хазрати Эшон бобо” жомесига илк ғишт қўйилди

...Қўшкўпир туманида қад ростлаётган “Хазрати Эшон бобо” жоме масжидининг янги биноси қурилишига тамал тоши қўйилиб, биринчи ғишт қўйиш маросими бўлиб ўтди. Хайрли тадбирда Хоразм вилояти бош имом-хатиби Хайрулла домла Абдуллаев, соҳа фидойилари, нуронийлар ва маҳалла аҳли иштирок этиб, янги жоме юрт равнақи ва файзу баракасига хизмат қилишини тилаб хайрли дуолар қилдилар...
➡️ Батафсил

🗣 Саховат ва мурувват: Каттақўрғонда 80 та, Тахиатошда 70 та оилага кўмак кўрсатилди

...Самарқанд вилояти бош имом-хатиби ўринбосари Хайрулло домла Саттаров бошчилигида имом-хатиблар ва ҳожилар Каттақўрғон шаҳридаги 80 та эҳтиёжманд оила ҳолидан хабар олди. Худди шундай эзгу ташаббус Қорақалпоғистоннинг Тахиатош туманида ҳам ўтказилиб, 14 та маҳалладаги 70 та хонадонга озиқ-овқат маҳсулотлари улашилди ҳамда маънавий-маърифий суҳбатлар ўтказилди...
➡️ Батафсил (Каттақўрғон) | Батафсил (Тахиатош)

🗣 Жобир домла Элов Навоийда: қироат курси фаолияти ва “Оқтош” жоме масжиди кўздан кечирилди

...Бухоро вилояти бош имом-хатиби, Мир Араб олий мадрасаси ректори Жобир домла Элов Навоий вилояти бош имом-хатиби Темурхон домла Атоев ҳамроҳлигида «Қуръони Карим ва тажвид» курси бўлимидаги таълим жараёни билан танишди. Шунингдек, уламолар Навоий шаҳридаги 3 500 ўринли янги “Оқтош” жоме масжидида намозхонлар учун яратилган шароитларни кўздан кечириб, илмий суҳбат қилдилар...
➡️ Батафсил

🗣 Пойтахт масжидларида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ва ижро интизоми ўрганилмоқда

...Тошкент шаҳар вакиллиги Ишчи гуруҳи пойтахтимиз туманларида амалий семинарлар ўтказмоқда. Хусусан, Учтепа, Олмазор ва Мирзо Улуғбек туманларидаги масжидларда ҳужжат юритиш, тозалик, намозхонларга яратилган қулайликлар ҳамда биноларнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати атрофлича кўрикдан ўтказилиб, имом-хатибларга зарур тавсиялар берилди...
➡️ Батафсил

🗣 Бухорода «Вақф» фонди томонидан 130 нафар болажонга кузги кийим-кечаклар ҳадя қилинди

...«Вақф» хайрия жамоат фонди Бухоро вилояти филиали ҳомийлар кўмагида Бухоро шаҳридаги 3-сон кўп тармоқли мактаб-интернати тарбияланувчилари ҳолидан хабар олди. Эзгу ташаббус доирасида нутқ ва эшитишида нуқсони бўлган 130 нафар ўғил-қизга жами 14 миллион сўмлик мавсумий кийим-кечаклар туҳфа қилиниб, болажонлар кўнгли шод этилди...
➡️ Батафсил

#yangiliklar #dayjest #saxovat #masjidlar #talim

📝 Баҳриддин Хушбоқов
🖌 Баҳром Икромов

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1