🌐RISHTON_TV
32.3K subscribers
31.3K photos
39.7K videos
102 files
25.4K links
Сиз ҳақиқий РиштонТВ'дасиз. Биз энг долзарб мавзуларни ёритамиз!

•┈••✦•┈••✦•┈••✦•┈••✦•┈•

Реклама учун:
👉🏻 @RTVADMINS

•┈••✦•┈••✦•┈••✦•┈••✦•┈•
Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат

⚡️⛽️ Айтишларича, Бензин нархи 30 минг сўмгача кўтарилиши кутилмоқа.

Бензинли мошиналар нархи янада тушиб электромобиллар эса ошади... Дунёдаги урушлар бунга асосий сабаб дейилмоқда.

👉 @RISHTON_TV - энг тезкор хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤1
‼️🇸🇦🇾🇪Саудия Арабистони қироли ҳусийларни террорчи гуруҳ деб атади

Саудия Арабистони Макка шаҳрини нишонга олган дронни тутиб қолганини маълум қилганидан сўнг, Қирол Салмон ҳусийларни шахсан «террорчи гуруҳ» деб қоралаган.

У ушбу тахминий ҳужумни Исломнинг энг муқаддас қадамжоларига нисбатан содир этилган «жирканч жиноят» деб атаган. Ҳусийлар эса Маккага ҳужум қилганини рад этмоқда.

👉 @RISHTON_TV - энг тезкор хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤6😁2
❗️Иш жойидаги тазйиқ ва зўравонлик бўйича онлайн мурожаат портали ишга туширилади

Президентнинг 2026 йил 21 сентябрдаги ПҚ–345-сон қарорига мувофиқ, Ўзбекистонда хавфсиз ва ҳурматга асосланган иш муҳитини таъминлаш дастури босқичма-босқич жорий этилади.

💻 1 декабрга қадар давлат органлари ва ташкилотлари учун махсус ахборот портали ишга туширилади. У орқали иш жойидаги тазйиқ ва зўравонлик ҳолатлари бўйича онлайн мурожаат юбориш мумкин бўлади.

Мансабдор шахс ёки масъул ходимга оид мурожаатлар автоматик равишда юқори турувчи инстанцияга юборилади.

Агар ҳолатда маъмурий ҳуқуқбузарлик ёки жиноят аломатлари аниқланса, мурожаат «112» орқали ваколатли органга юборилади


👉 @RISHTON_TV - энг тезкор хабарлар каналига аъзо бўлинг!
❤3
❌🎣 Ўзбекистонда балиқ овлаш таъқиқланади — энди балиқ овлаш жойлари олдиндан банд қилиниши ва тўлови қилиниши керак бўлади!

Ўзбекистон дам олиш учун балиқ овлаш учун рақамли “Балиқчи картаси“ тизимини яратади. Бу одамларга балиқ овлаш лицензиясига ариза бериш ва тўлаш, сув ҳавзасида жой танлаш ва банд қилиш имконини беради.

⚠️ Тўловдан сўнг балиқчилар рақамли QR-кодини оладилар. Бу шуни англатадики, улар энди сув ҳавзасида бирон бир жойни ўзбошимчалик билан эгаллай олмайдилар; қоидабузарлар жаримага тортиладилар

👉 @RISHTON_TV - энг тезкор хабарлар каналига аъзо бўлинг!
👎13❤7😁3🥰2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️🔥 Қўқонда 6 млрд сўмлик табиий газни талон-торож қилиш ҳолати аниқланди

“Қаймоқли гузар” МФЙда жойлашган овқатланиш масканида истеъмолчи табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келаётгани маълум бўлган. Ҳолат бўйича далолатнома тузилиб, 6 млрд сўмлик табиий газ ҳажмлари қайта ҳисоб-китоб қилинган.

Ҳолат бўйича барча ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.

👉 @RISHTON_TV - энг тезкор хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤5😁2
⚡️Бугун 23 сентябрь - "Equinox" кун! Кун ва тун тенг бўладиган кун...

Бугун Қуёш осмон экваторини кесиб ўтади ва Шимолий ярим шарда астрономик куз бошланади.

Бу ҳодиса йилда икки марта — март ва сентябрь ойларида содир бўлади. Шу даврда бутун дунё бўйлаб кун ва тун давомийлиги бир-бирига жуда яқинлашади.

🍂 Энди бугундан кунлар аста-секин қисқариб, тунлар узаяди.

Бу маълумотни дўстларингизга ҳам юбориб қўйинг.

👉 @RISHTON_TV - энг тезкор хабарлар каналига аъзо бўлинг!
❤8👍2
Ўзбекистонда YouTube монетизацияси ишга тушиши кутилмоқда

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Google вице-президенти Каран Бхатия билан учрашди. Мулоқотда Ўзбекистонда YouTube монетизациясини ишга тушириш масаласи муҳокама қилинди.

👉 @RISHTON_TV - энг тезкор хабарлар каналига аъзо бўлинг!
👍7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗Энди бола пулини олиш муаммо эмас

Ёш боласи бор танишларга юбориб қўямиз

👉 @RISHTON_TV - энг тезкор хабарлар каналига аъзо бўлинг!
👍14❤4👎3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺 Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзан Қодиров Грознийнинг марказий кўчалари бўйлаб "Cadillac" кабриолетида сайр қилди.

👉 @RISHTON_TV - энг тезкор хабарлар каналига аъзо бўлинг!
👍4❤1
#Ана_холос
Самарқандда таълим бошқармаси масъуллари суюқ совун ёрдамида 1,1 млрд сўмни талон-торож қилди.

Вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси масъул шахслари суюқ совунни қиммат нархларда харид қилиш орқали бюджет пулларини ўзлаштирган.

👉 @RISHTON_TV - энг тезкор хабарлар каналига аъзо бўлинг!
🤬5😁2❤1🥰1
📸📑Энди камералар қайд этган қоидабузарликлар учун автомобиль эгаси сарсон бўлмайди ва унга ортиқча жарима баллари ёзилмайди. Масъулиятни ҳақиқий ҳайдовчи ўз бўйнига олади.

🚗  Автомобилни ишончнома ёки яқин қариндошлик алоқалари асосида бошқараётган шахс қоидабузарлик содир этса, жарима бевосита ҳайдовчининг номига келадиган қилса бўлади.

☁️  Бунинг учун ҳайдовчи маълумотларини my.gov.uz орқали тизимга киритиш зарур:

⏺ Автотранспорт эгаси: my.gov.uz порталида Йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жавобгарликни бошқа шахсга ўтказиш хизматини танлайди. Автомобилнинг давлат рақами ва бошқариш муддатини кўрсатади. Бошқарадиган шахснинг ЖШШИР, паспорт церийаси ва рақами, бошқарув ҳуқуқини бериш асосини (яқин қариндош/ишончнома) киритади.

⏺ Ҳайдовчи: ўзининг my.gov.uz профилидаги «Хабарномалар» бўлимига кириб, аризани ЭРИ, Моbile-ID ёки Face-ID орқали тасдиқлайди.

⏺Тўлов: Хизмат пуллик — БҲМнинг 0.9 фоизи (10% чегирма билан 39 600 сўм).

✨ Имтиёз: Ижтимоий реестрдагилар ва И/ИИ гуруҳ ногиронлари учун 50% чегирма бор.

⏱️  Аризани кўриб чиқиш муддати:
⏺ Жисмоний шахслар: Автоматик.
⏺ Юридик шахслар: 5 иш куни ичида.

🔅  Юридик шахслар учун тартиб: Ташкилот раҳбари ҳар бир машина учун алоҳида ариза юборади ва ишончнома, суғурта полиси ёки йўл варақасини илова қилади.

❗️ Муҳим: Давлат органлари ва йўловчи ташувчилар учун ўз ходимларига жавобгарликни расмийлаштириш — БEПУЛ!

⚠️  Асосий талаблар:
💬 Ҳайдовчида ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлиши шарт.
💬 Ишончнома мавжуд бўлиши керак.

🛡 Суғурта (ОСАГО): Агар суғурта чекланган бўлса, ҳайдовчи исми унда бўлиши шарт.

👉 @RISHTON_TV - энг тезкор хабарлар каналига аъзо бўлинг!
❤3
🇹🇷 Туркияда эркак сунъий интеллект ёрдамида Эрдўған билан суратини яратгани учун ҳибсга олинди

Анқарада 53 ёшли фуқаро ўз суратини президент ва Адлия вазири суратлари ёнига жойлаштириб, уни WhatsApp профилига қўйган.

У ўзини юқори лавозимли амалдорлар билан яқин алоқадор ва таъсирга эга шахсдек кўрсатишга уринган.

👉 @RISHTON_TV - энг тезкор хабарлар каналига аъзо бўлинг!
❤3😁2🤯1
#ТЕЗКОР
⚡️⛈24 сентябрда ҳаво салқинлашади — айрим ҳудудларда ёмғир кутилмоқда

24 сентябрь куни Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида қуруқ ва нисбатан салқин об-ҳаво сақланиб туради.

👉 @RISHTON_TV - энг тезкор хабарлар каналига аъзо бўлинг!
❤8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️Ўзбекистонда YouTube монетизацияси ишга тушиши кутилмоқда

👉 @RISHTON_TV - энг тезкор хабарлар каналига аъзо бўлинг!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇸🇾🇺🇸🇮🇱 Сурия президенти Трампга Нью Жерси штатини Исроилга беришни таклиф қилди

Аҳмад аш-Шараъа америкалик ҳамкасби билан босиб олинган Голан тепаликларини муҳокама қилаётганида шундай таклиф берганини эслади.

У Голан тепаликлари Исроил суверенитети остида экани ҳақида гапирганида, мен: нега Ню Жерсини исроилликларга бермайсиз? Голан тепаликлари сизга тегишли эмас, аммо Ню Жерси сизники дедим. Билишимча, у ерда Трампга овоз бермайдиган демократлар кўп. Шундай экан уни исроилликларга берса ёмон бўлмасди. Ҳеч бўлмаганда, бу унга тегишли ҳудуд, аммо Голан тепаликлари президент Трампники эмас”, деди Сурия президенти Нью Йоркда Атлантика кенгаши ташкил этган тадбирда.


👉 @RISHTON_TV - энг тезкор хабарлар каналига аъзо бўлинг!
❤6👍3
⚡️ Расман: 1-октабрдан бошлаб сиз My.gov.uz орқали Ўзбекистонда ҳар қандай мулк битимларини таъқиқлашингиз мумкин!

1-октабрдан бошлаб ўзбекистонликлар ўзларининг кўчмас мулклари, автомобиллари ва бошқа мулкларини сотиш ва бошқа битимларни, шунингдек, ипотека ва гаровларни онлайн равишда таъқиқлашлари мумкин.

my.gov.uz шунингдек, нотариал битимлар, сизнинг номингизга рўйхатдан ўтган СИМ-карталарни тасдиқлаш ва банк картангизни ўзингиз блокировка қилиш имконияти ҳақида билдиришномаларни тақдим этмоқда

👉 @RISHTON_TV - энг тезкор хабарлар каналига аъзо бўлинг!
❤2🥴1
🎯INGLIZ TILI USTOZI KERAK!

Bizga yuqori sinf o‘quvchilari va abituriyentlar bilan ishlay oladigan, tajribali Ingliz tili ustoz kerak.

Talablar:
☑ Yuqori sinf va abituriyentlar bilan ishlash tajribasi
☑ Ingliz tilini yuqori darajada bilish
☑ Grammatikani sodda va tushunarli tarzda tushuntira olish
☑ O‘quvchilarni natijaga yo‘naltira olish
☑ Mas’uliyatli, intizomli va jamoada ishlay olish
☑ CEFR C1 / IELTS 7.0+ darajasiga ega bo‘lishi maqsadga muvofiq

💼 Ish vaqti va oylik maosh: kelishuv asosida
📌 Ish turi: asosiy ish

📋Ariza topshirish uchun:👇
📞+998911001040
😎Telegram: @Zumrad_vakansiya

💚 Ilmli avlodni birga yetishtiraylik!

😀 Zumrad academy-Ustozlari
qadrlanadigan va o'quvchilari g'olib bo'luvchi maskan!

📍Manzil: Zumrad o’quv markazi. Rishton shahar, Ar-Roshidoniy ko‘chasi, 152-uy
(Davlat xizmatlari markazi ostki qavati, Hokimiyat ro‘parasida)

📚📚📚📚📚
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤6💯2❤‍🔥1👍1🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Энди ҳар 5 йилда автомобиль техпаспортлари алмаштирилиши шарт.

Техпаспортни янгилаганда эса албатта тўлов қилиш керак бўлади.

Барча яқинларга юбориб қўйинг.

👉 @RISHTON_TV - энг тезкор хабарлар каналига аъзо бўлинг!
❤5