🌐RISHTON_TV
32.3K subscribers
31.3K photos
39.7K videos
102 files
25.4K links
Сиз ҳақиқий РиштонТВ'дасиз. Биз энг долзарб мавзуларни ёритамиз!

•┈••✦•┈••✦•┈••✦•┈••✦•┈•

Реклама учун:
👉🏻 @RTVADMINS

•┈••✦•┈••✦•┈••✦•┈••✦•┈•
Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз
Download Telegram
⚡️👮‍♂️Энди “участковой”лар маҳаллаларда автомобилларга жарима белгилай олади

Энди Ўзбекистонда профилактика инспекторларига йўл-патруль хизматининг ҳамда туман (шаҳар) ички ишлар органи бошлиғи ёки унинг ўринбосарларининг айрим ваколатлари ҳам берилади. Бу ҳақда Президентнинг “Ички ишлар органларининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш фаолиятига янгича ишлаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 314-сонли қарорида сўз боради.
Қарорга кўра, ички ишлар органлари жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлинмаларининг фаолияти қуйидаги устувор ишлаш механизмлари асосида яхлит тизим сифатида ташкил этилади:
хизмат йўналиши ва хизмат ўташ ҳудудидан қатъий назар фуқароларнинг мурожаатлари ва хабарларига тезкорлик билан муносабат билдириш;
аҳоли билан бевосита яқиндан ва очиқ мулоқотга киришиш ҳамда уларнинг ҳуқуқбузарликка сабаб бўлиши мумкин бўлган муаммоларини ҳал этишда кўмаклашиш;
бевосита жойларнинг ўзида ҳуқуқбузарликларни содир этиш сабаб ва омилларини барвақт аниқлаш ва бартараф қилиш, хавф гуруҳига кирувчи шахслар билан кунлик асосда манзилли профилактик ишларни йўлга қўйиш.
Ҳужжатга кўра, шунингдек, профилактика инспекторининг хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланади.

Бундан ташқари, профилактика инспекторларига қўшимча ваколатлар берилади. Хусусан, энди улар кўриб чиқиш ваколати доирасидаги биринчи маротаба содир этилаётган 17 турдаги кам аҳамиятли маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар бўйича маъмурий огоҳлантириш жазосини қўллаши мумкин бўлади. 
Шунингдек, профилактика инспекторлари йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш борасида маҳалла кўчалари ва йўлакларида йўл ҳаракати қоидалари бузилиши билан боғлиқ 4 турдаги маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича ҳам маъмурий жазо қўллай олади.
Профилактика инспекторларига берилган қўшимча ваколатлар орасида туман (шаҳар) ички ишлар органи бошлиғи ёки унинг ўринбосарларининг ваколатидаги 9 турдаги маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва маъмурий жазо қўллаш имконияти ҳам мавжуд


Яқинларингизга юбориб огоҳлантириб қўйинг!

👉 @RISHTON_TV - энг тезкор хабарлар каналига аъзо бўлинг!
👎5👍3🤔2❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❤️‍🔥❤️‍🔥❤️‍🔥💖💖💖💛💛💛
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤6
❗️Маҳаллалар уюшмасида яна икки янги тайинлов

🔹 Самандар Садуллаев — Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. У бунга қадар иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари лавозимида ишлаган.

🔹 Пўлат Бобожонов — Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси ўринбосари этиб тайинланди. У тайинловга қадар Президентнинг кадрлар сиёсати бўйича маслаҳатчиси ўринбосари бўлган.

👉 @RISHTON_TV - энг тезкор хабарлар каналига аъзо бўлинг!
❤3👍1👎1
Сергелидаги 300-мактаб экани айтилмоқда

3 ва 5-синфларда 22талаб синф бор экан. Шунчаки даҳшат

👉 @RISHTON_TV - энг тезкор хабарлар каналига аъзо бўлинг!
🔥8😱6❤2😁1
🇩🇪🇮🇱 Гитлер томонидан асос солинган автомобил гиганти заводида Исроилнинг Темир гумбазлари учун техник қисмлар ишлаб чиқарилади

Германиянинг Volkswagen компанияси раҳбарияти Исроилнинг Rafael мудофаа компаниясига келгуси йилдан бошлаб ўзига тегишли заводда Темир гумбаз ҳаво мудофаа тизими учун бутловчи қисмлар ишлаб чиқаришга рухсат берган.

Мазкур келишув Volkswagen дуч келган инқирозни енгишга ёрдам бериши ҳамда кўплаб германиялик ишчиларнинг бандлигини таъминлаши кутилмоқда.

👉 @RISHTON_TV - энг тезкор хабарлар каналига аъзо бўлинг!
❤4👎3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат
Энг семиртирадиган касблар қайси эканлигини биласизми?

Видеони кўриб батафсил маълумотга эга бўлинг.

👉 @RISHTON_TV - энг тезкор хабарлар каналига аъзо бўлинг!
❤5
❌⚡️«Бунёдкор» стадиони электрдан узилди

Электр таъминотининг тўхтатилишига қарздорлик сабаб бўлган. Офиси «Бунёдкор» стадионида жойлашган Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси  ҳам масофадан ишлашга ўтганини маълум қилди.

❌💧Бундан аввал стадион иссиқ ва совуқ сув ва электрдан ҳам узилган эди

Бу Суперлига ва Пролига учрашувларининг трансляциясига таъсир ўтказиши мумкин.

Бунёдкор» стадиони қарздорлик сабаб 4 сентябр куни электр таъминотидан тўлиқ узилди. Офиси мазкур стадионда жойлашган Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси «свет» йўқлиги сабабли вақтинча масофадан ишлашга ўтганини маълум қилди.

«Мазкур ҳолат Суперлига ва Пролига учрашувларининг трансляция жараёни ҳамда интернет трансляцияларини тақдим этишда сифатнинг пасайишига олиб келмоқда. Маълумки, расмий учрашувлар давомида лига трансляция сигналларини ўзида қабул қилиб, марказлаштирилган тартибда уларни турли платформалар орқали қайта узатиш ишларини амалга оширади. Бироқ стадиондаги электр энергияси билан юзага келган муаммо сабабли лига серверлари тўлиқ нофаол ҳолатга келди. Шундан келиб чиқиб, Лига учрашувлардан сигналларни қайта узатишда ташқи серверлардан фойдаланмоқда. Лига билан боғлиқ юмуши бўлган ташкилотлар ва жисмоний шахслардан мурожаатларни info@pfl.uz электрон почтаси орқали юборишлари сўралади», дейилади ПФЛ хабарида.

Маълумот учун, йил бошидан бери «Бунёдкор» клубида жиддий молиявий муаммолар кузатиляпти. Апрел ойида ҳам коммунал тўловлардан қарздорлик сабаб «Бунёдкор» стадиони ва академияси иссиқ ва совуқ сув, шунингдек, электрдан узиб қўйилганди.

👉 @RISHTON_TV - энг тезкор хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤9👍2🤯2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💵Франклинни бойлик хақида фойдали маслахатлари

Бой бўлмоқчи бўлган танишларга юбориб қўямиз


👉 @RISHTON_TV - энг тезкор хабарлар каналига аъзо бўлинг!
❤7
RUS TILI USTOZ KERAK!

Zumrad Academy jamoasi kengaymoqda!

📚 Talablar:
☑ Rus tilida erkin va bemalol muloqot qila olish
☑ O‘quvchilar bilan yaxshi ishlay olish
☑ Qiziqarli va interaktiv dars o‘ta olish
☑ Rus tili grammatikasini yaxshi bilish
☑ Natijaga yo‘naltirilgan bo‘lish
☑ Mas’uliyatli va talabchan bo‘lish
☑ Sertifikat bo‘lishi maqsadga muvofiq

🔜 Ish vaqti va oylik maosh: Kelishuv asosida (asosiy ish)

📋Ariza topshirish uchun:👇
📞+998911001040
😎Telegram: @Zumrad_vakansiya

💚 Ilmli avlodni birga yetishtiraylik!

😀 Zumrad academy-Ustozlari
qadrlanadigan va o'quvchilari g'olib bo'luvchi maskan!

📍Manzil: Zumrad o’quv markazi. Rishton shahar, Ar-Roshidoniy ko‘chasi, 152-uy
(Davlat xizmatlari markazi ostki qavati, Hokimiyat ro‘parasida)

📚📚📚📚📚
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Энди профилактика инспекторлари маҳаллаларда автомобилларга жарима белгилай олади

Маҳалла группаларига юбориб қўйинг.

👉 @RISHTON_TV - энг тезкор хабарлар каналига аъзо бўлинг!
👎5❤2👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇸🇺🇿 Ўзбекистон президентининг биринчи бортини қўриқлаб бораётган Сербия ҳаво кучларининг қирувчи самолётлари

Шавкат Мирзиёев 7-8 сентябрь кунлари расмий ташриф билан Сербияда бўлади.

👉 @RISHTON_TV - энг тезкор хабарлар каналига аъзо бўлинг!
❤1
‼️Энди шифокорлар ҳам адвокатлар сингари лицензия олиши шарт бўлади

Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Адхам Худайкуловнинг маълум қилишича, дипломнинг ўзи энди автоматик равишда мустақил клиник фаолиятга рухсат беришни англатмайди.


«Мустақил баҳолаш тизими пайдо бўлади ва фақат рўйхатдан ўтгандан кейингина шифокор бўлиб ишлаш мумкин бўлади», — деди у.

Унинг сўзларига кўра, биринчи мустақил баҳолашни ҳали ўқиш жараёнида, кейингисини битирувчига шифокор сифатида ишлашга рухсат беришдан олдин, резидентурадан сўнг эса тор мутахассислик бўйича ишлаш учун яна бир баҳолашдан ўтиш назарда тутилмоқда.

Тошкент давлат тиббиёт университети ректори Шуҳрат Боймуродов тизим уч босқичли қилиб қурилишини аниқлаштирди.

«Иккинчи-учинчи курсларни тамомлагач, талабалар фундаментал фанлардан имтиҳон топширади. Битирув курси тугагач, иккинчи босқич (мутахассислик бўйича — таҳр.), резидентура якунлангач эса учинчи босқич кўзда тутилган», — деди у.

Баҳолаш учун ягона тестлар ва топшириқлар банкини, шунингдек, симуляцион базаларни яратиш режалаштирилмоқда. Имтиҳондан ўта олмаганларга қайта топшириш имконияти берилади

👉 @RISHTON_TV - энг тезкор хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤8👎2👍1
❗️Проф.инспекторни маҳалла аҳолиси ишдан бўшатиш ташаббуси билан чиқиши мумкин бўлди.

Шунингдек, уларга жиноят аломати яққол кўриниб турган аризани бериш тақиқланди

👉 @RISHTON_TV - энг тезкор хабарлар каналига аъзо бўлинг!
👍1👎1
#Кун_Тарихи

Бугун 8-Сентябр Ceшанба:

•
🌏 Бутунжаҳон жисмоний терапия куни

• 🌏 Халқаро саводхонлик куни

• 🇺🇸 АҚШ — Актёрлар куни

• 1504-йил Микеланжело Флоренцияда мармардан ясалган Довуд ҳайкалини кўргазма қилди

• 1636-йил АҚШда Гарвард университети ташкил топди

• 1923-йил Бутунроссия кўрлар жамияти ташкил этилди

• 1926-йил Германия Миллатлар Лигасига қабул қилинди

• 2022-йил Бирлашган Қироллик қироличаси (1926-йилда туғилган) Элизабетҳ ИИ вафот этди

👉 @RISHTON_TV - энг тезкор хабарлар каналига аъзо бўлинг!
❤4👍1
❗️Янги IPhone ultra, 18 про ва про макснинг расмий тақдимоти 9-сентябрь куни Тошкент вақти билан соат 22:00 да бўлиб ўтади.

Тақдимотга 1 кун қолди.

📱 Янги Айфон тутадиган танишларга жўнатиб қўйинг.

👉 @RISHTON_TV - энг тезкор хабарлар каналига аъзо бўлинг!
❤4👍2
🇺🇸 Доналд Трамп Қўшма Штатларнинг "янгиланган" харитасини эълон қилди.

Харитада Куба, Канада, Мексика, Гренландия ва бир нечта Марказий Америка мамлакатлари Қўшма Штатлар таркибида кўрсатилган.

👉 @RISHTON_TV - энг тезкор хабарлар каналига аъзо бўлинг!
❤1👎1
Туман хокими бўлиш нархи 210 минг доллар? 😳

❗️Фарғонада ҳоким лавозимига ишга жойлаштиришни ваъда қилган шахс ушланди

Фарғонада фуқаро ўзини ҳакамлик суди судьясининг ёрдамчиси сифатида таништириб, 210 минг доллар эвазига Учкўприк тумани ҳокими лавозимига ишга жойлаштиришни ваъда қилгани айтилмоқда.

У келишилган маблағдан 100 минг долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳолат юзасидан фирибгарлик ва пора бериш билан боғлиқ моддалар асосида жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👉 @RISHTON_TV - энг тезкор хабарлар каналига аъзо бўлинг!
❤7😁4
#ТЕЗКОР
⚡️⚡️Ўқитувчиларга 1 октябрь муносабати билан 1 млн 20 минг сўмгача мукофот берилиши мумкин

Педагог ва раҳбар ходимларга «1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни» муносабати билан бериладиган мукофот миқдори оширилди.

Президентнинг ПФ-51-сон фармонига кўра, мукофот миқдори меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 75 фоизигача этиб белгиланди.

Ҳозир меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори — 1 млн 360 минг сўм.

Шунга кўра, педагог ва раҳбар ходимларга 1 млн 20 минг сўмгача мукофот пули берилиши мумкин.

Мукофот миқдори ўқитувчининг ойлик маошидан эмас, белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан келиб чиқиб ҳисобланади.

👉 @RISHTON_TV - энг тезкор хабарлар каналига аъзо бўлинг!
❤14🤪1
❗️Яхши хабарлар ҳам бор: Ўзбекистон PISA рейтингида 32 поғона юқорилади

Ўзбекистон дунёнинг 91 та давлат ва таълим тизими қаторида PISA 2025 халқаро тадқиқотида иккинчи бор иштирок этди.

Энг катта ижобий ўзгаришлардан бири табиий фанлар бўйича қайд этилди. Ўзбекистонлик ўқувчилар 438 балл тўплаб, 91 та давлат ва таълим тизими орасида 48-ўринни эгаллади.

Таққослаш учун, PISA 2022’да бу кўрсаткич 355 балл ва 80-ўрин эди. Яъни уч йил ичида натижа 83 баллга яхшиланди, Ўзбекистон рейтингда 32 поғона юқорилади.

👉 @RISHTON_TV - энг тезкор хабарлар каналига аъзо бўлинг!
❤8👍7👏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат
❗️Эндиликда участкавойлар хам хайдовчиларга жарима белгилаши мумкин экан.

Видеони тамоша қилинг ва батафсил малумотга эга бўлинг

👉 @RISHTON_TV - энг тезкор хабарлар каналига аъзо бўлинг!
❤2