RTTYOMNF | RASMIY
5.98K subscribers
1.98K photos
319 videos
7 files
790 links
Respublika tez tibbiy yordam markazi Namangan viloyati filiali va uning xududiy stansiyalari rasmiy matbuot kanali!
Download Telegram
❗️ Олимлар ва шифокорлар овқатланиш учун энг яхши вақтни аниқлашди:

🍳 Нонушта: 07:00 дан 08:30 гача, лекин 10:00 дан кечиктирмай.

🍽 Тушлик(обед): 12:30 дан 14:00 гача, лекин 16:00 дан кечиктирмай.

🍵 Кечки овқат: 18:00 дан 19:30 гача, лекин 21:00 дан кечиктирмай. Уни ётишдан камида 3 соат олдин истеъмол қилиш тавсия этилади
.

|Telegram|Facebook|Instagram|
👍5
Forwarded from QORAXABAR - Tezkor xabarlar | Rasmiy kanal
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Докторнинг олдига борсангиз маҳоратини билиш учун шар олиб олинг 😅

👉 @Qoraxabar - ТВда кўрсатилмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
👍3
88-сон буйрук Одоб ахлок кодекси.pdf
8.8 MB
ЎзР ССВ 2022 йил 24 мартдаги 88 сонли буйруғи

"Тиббиёт ходимларининг одоб-ахлоқ Кодексини тасдиқлаш ҳақида"

|Telegram|Facebook|Instagram|
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
РТТЁМ НАМАНГАН ВИЛОЯТИ ФИЛИАЛИДА ЎТКАЗИЛГАН ТЕЗ ТИББИЙ ЁРДАМГА ОИД ҚИЗИҚАРЛИ САВОЛ ЖАВОБЛАРДАН ЛАВҲАЛАРНИ ЭТИБОРИНГИЗГА ҲАВОЛА ЭТАМИЗ..

|Telegram|Facebook|Instagram|
👍5
⚡️ 12.09.2023 куни Наманган вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси томонидан Наманган шахридаги “Абу Али Ибн Сино номли Тиббиёт” коллежида “13 октябрь-Халқаро табиий офатлар ҳавфини камайтириш куни”га бағишланган тадбир ташкил этилди.

Тадбирда вилоят Ҳарбий прокурори ўринбосари, вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси масъул ходимлари ва Фавқулодда вазиятларда давлат қуйи тизимлари куч-воситалари ҳамда ишчи хизматчилари иштирок этишди.

Тадбир давомида тиббиёт  коллежи ёшлари ва РТТЁМ Наманган вилояти филиали Ходимлари томонидан “13 октябрь-Халқаро табиий офатлар ҳавфини камайтириш куни” муносабати билан Ёнғин ҳавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш, ис газидан ва сифатсиз озиқ-овқат маҳсулотларидан заҳарланишларни олдини олиш, сел ва сув тошқинлари, кўчкилар вақтида тўғри харакат қилиш, шунингдек, зилзиладан олдин, зилзила вақтида ва зилзиладан кейинги ҳолатда тўғри ҳаракат қилиш қоидалари ва жабирланганларга биринчи ёрдам кўрастиш усулларини амалий кўрсатиб беришди.


|Telegram|Facebook|Instagram|
👍1
⚡️ 21 октябр - Ўзбек тили куни

Барчангизга байрам муборак бўлсин!


|Telegram|Facebook|Instagram|
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🟢 Беморлар ҳаёти ва соғлигини асраб қолиш, уларга шошилинч тиббий хизмат кўрсатишда “Тез ёрдам”нинг аҳамиятини ҳеч нарса билан қиёслаб бўлмайди.

🚑 Шу сабабли “103” хизматида эскирган автоуловларни босқичма-босқич замонавийларига алмаштириш чоралари кўрилмоқда.

🩺 Хусусан, куни кеча юртимизда ишлаб чиқарилган А тоифали яна 100 та “Volkswagen Caddy” автомашиналари Республика тез тиббий ёрдам марказининг Андижон, Наманган, Фарғона, Қашқадарё ва Жиззах вилояти филиалларига етказиб берилди
.

|Telegram|Facebook|Instagram|
👏2🎉1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тараққий этган хорижий давлатларда «тез ёрдам»га йўл бўшатиб бериш бўйича ҳайдовчиларда шахсий масъулият жуда юқори. Биз эса йўлларда кўпинча бунинг аксига гувоҳ бўламиз. Машина чақирув сигналини ёқиб турса-да бунга парво қилмайдиган ҳайдовчилар ҳам йўқ эмас.

|Telegram|Facebook|Instagram|
👍3
❗️Тиббиёт муассасалари ходимлари ўртасида ўтказилган спорт мусобақалари ғолиб ва совриндорлари маълум бўлди.

⚽️ Мини-футбол бўйича:

🥇 1-ўрин – Самарқанд вилояти тиббиёт ходимлари жамоаси;
🥈 2-ўрин – Хоразм вилояти тиббиёт ходимлари жамоаси;
🥉 3-ўрин – Жиззах вилояти тиббиёт ходимлари жамоаси.

🏆 Стол тенниси бўйича эркаклар ўртасида:

🥇1-ўрин – Баҳромжон Ирисов, Фарғона шаҳридаги Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникуми бўлим бошлиғи;
🥈 2-ўрин – Тўлқин Маликов, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Андижон филиали, шифокор-уролог;
🥉 3-ўрин – Ровшан Эргашев, Навоий вилояти Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси, врач-бактериолог.

Стол тенниси бўйича аёллар ўртасида:

🥇1-ўрин – Дурдона Омониддинова, Наманган вилояти Поп туман тиббиёт бирлашмаси Уйғур оилавий шифокорлик пункти патронаж ҳамшираси;
🥈2-ўрин – Ҳилола Салаева, Хоразм вилояти Хива туман тиббиёт бирлашмаси маъмурияти архив ҳамшираси;
🥉3-ўрин – Мафтуна Ботирова, Навоий вилояти Хатирчи туман кўп тармоқли марказий поликлиникаси амалиёт ҳамшираси.

🏆 Шахмат бўйича эркаклар ўртасида:

1-ўрин
– Илёс Раҳимов, Сурхондарё вилояти Шўрчи туман тиббиёт бирлашмаси IT оператори;
2-ўрин – Ҳамдам Дурдиев, Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа туман тиббиёт бирлашмаси жарроҳи;
3-ўрин – Камулжон Авазов, Хоразм вилояти Наркология диспансери статисти.

🏆 Шахмат бўйича аёллар ўртасида:

🥇1-ўрин – Гулшода Турдиқулова, Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиали аудитори;
🥈2-ўрин – Комила Назарова, Самарқанд вилояти болалар стоматология поликлиникаси шифокор-стоматологи;
🥉3-ўрин – Феруза Зарипова, Хоразм вилояти Урганч туманидаги 26-сон оилавий поликлиника кундузги стационар ҳамшираси.

🏆 Шашка бўйича эркаклар ўртасида:

🥇1-ўрин – Анвар Аманов, Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази давлат муассасаси ходими;
🥈2-ўрин – Мухторали Гапиров, Фарғона вилояти Олтиариқ туман тиббиёт бирлашмаси травматологи;
🥉 3-ўрин – Шуҳрат Нарзиев, Бухоро вилояти Қоракўл туман тиббиёт бирлашмаси шифокор-лаборанти.

🏆 Шашка бўйича аёллар ўртасида:

🥇1-ўрин – Нурсулу Узоқбоева, Қорақалпоғистон Республикаси, Қонликўл тумани кўп тармоқли марказий поликлиникаси патронаж ҳамшираси;
🥈 2-ўрин – Нодира Холиқова, Бухоро вилояти Қоракўл туманидаги 55-оилавий поликлиника ҳамшираси;
🥉 3-ўрин – Ўғилой Қорабошева, Фарғона вилояти Қувасой тиббиёт бирлашмаси ҳамшираси.

|Telegram|Facebook|Instagram|
👍2🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Президент Шавкат Мирзиёевнинг Қашқадарё вилоятига ташрифи доирасида 40 та тез тиббий ёрдам машиналари вилоят аҳлига хизмат қилиши учун совға қилинди.

|Telegram|Facebook|Instagram|
Давлатимиз раҳбари томонидан тиббиёт соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларнинг 7 та муҳим йўналишлари: – бирламчи тиббий хизматларни аҳолига яқинлаштириш,

– тез тиббий ёрдамни ривожлантириш,
– тиббиёт муассасаларининг шароитини яхшилаш,

– соҳа ходимларини моддий рағбатлантириш,
--шифохоналарни малакали кадрлар билан таъминлаш,

– жамиятда соғлом турмуш маданиятини ошириш,
– касалликларнинг олдини олиш
.

|Telegram|Facebook|Instagram|
👍1