RTTYOMNF | RASMIY
5.01K subscribers
1.98K photos
318 videos
7 files
789 links
Respublika tez tibbiy yordam markazi Namangan viloyati filiali va uning xududiy stansiyalari rasmiy matbuot kanali!
Download Telegram
⚡️Касб фидойилари – эътирофда

Маълумки, Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 12 сентябрдаги 47-сонли Қонуни билан ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси Ўзбекистон Республикаси тиббиёт ходимлари куни деб белгиланган шу муносабати билан РТТЁМ Наманган вилояти филиалида катта байрам тадбири бўлиб ўтди Тадбирни филиал Директори А.Ирисбоев очиб берди касаба уюшма қўмитаси, хамда филиал рахбарияти 1200 нафар ходимга эсталик совғалари тарқатилди.
32 нафар фидоий ходимларга РТТЁМ директори А.Х.Гафуровнинг "Ташаккурномаси" тантанали топширилди.
200 нафар ходимни "Рояль" тантаналар мажмуасида тантанали тадбир дастурхонига  таклиф этилиб, байрам совғалари тарқатилди
.

|Telegram|Facebook|Instagram|Youtube|
👍6❤1🥰1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📌 Юртимизда ҳар йили ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси Тиббиёт ходимлари куни сифатида кенг нишонланади.

🏢 Соғлиқни сақлаш вазирлиги биносида ушбу сана муносабати билан бир гуруҳ соҳа фидойиларини тақдирлашга бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Республика тез тиббий ёрдам маркази Наманган вилояти филиалининг бир гуруҳ ёш ходимларидан иборат интилувчан жамоаси, Соғлиқни Сақлаш Бошқармасининг "Заковат" интеллектуал ўйинида фаол иштирок этиб, 1-ўринни ва кубокни қўлга киритди.
👍4
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон соғлиқни сақлаш соҳаси ходимларига табриги

Ҳурматли тиббиёт ходимлари!

Аввало, ўз ҳаётини эл-юрт саломатлигини асрашдек олижаноб ишга бағишлаб келаётган сиз, азизларни қутлуғ касб байрамингиз – Тиббиёт ходимлари куни билан самимий муборакбод этаман.

—————

Поздравление Президента Шавката Мирзиёева работникам сферы здравоохранения Узбекистана

Уважаемые медицинские работники!

От всей души поздравляю всех вас, посвятивших жизнь благородному делу – охране здоровья нашего народа, с замечательным профессиональным праздником – Днем медицинских работников.

|Telegram|Facebook|Instagram|Youtube|
👍2
“ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИ КУНИ” БАЙРАМИ МУБОРАК БЎЛСИН!

Ҳаммамизга маълумки, 2016 йил 12 сентябрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Тиббиёт ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги қонунга мувофиқ ҳар йили ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси мамлакатимизда “Тиббиёт ходимлари куни” байрам сифатида кенг нишонланиб келмоқда. Тиббиёт ходимларининг касби энг машаққатли ва шу билан бирга шарафли касблардан бири ҳисобланади. Чунки, бизнинг маҳоратимиз, малакамиз, маъсулиятимиз инсонларнинг ҳаёти ва тақдирида ўрин эгаллайди. Шунинг учун бундай улкан вазифалар олдимизда турган экан, сиз азизларни, ўз касбига фидойи бўлган касб эгаларини – Республика тез тиббий ёрдам маркази Наманган вилояти филиали маъмурияти ва жамоаси номидан “Тиббиёт ходимлари куни” байрами билан чин юракдан самимий қутлаймиз ва халқ саломатлиги йўлидаги ишларингиз ҳамиша бардавом бўлишини, тилаймиз!
Байрамингиз муборак бўлсин
.

 
Республика тез тиббий ёрдам маркази Наманган вилояти филиали Директори
Адхамжон Ўтбасарович Ирисбоев
👍10
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
РТТЁМ Наманган филиалида
" Тиббиёт ходимлари куни кенг нишонланди"

|Telegram| Facebook|Instagram|Youtube|
👍5
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Сурхондарё вилоятига ташрифидан иқтибос:

Мени энг кўп ўйлантирадиган масалалардан бири - халқимизнинг соғлиғи. Шунинг учун шифохоналар қуришга, ижтимоий дорилар таъминотига, тез тиббий ёрдамга катта маблағ ажратаяпмиз. Тиббиёт ходимларининг ойлик маошлари ҳам оширилди. Энди муҳими - аҳолини касаллик бўйича хавф гуруҳига ажратган ҳолда, манзилли даволаш ва соғлиғини назорат қилиш.
👍3❤1
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

РТТЁМ Наманган вилоят филиали маъмурияти Ижтимоий тармоқларда “Тез ёрдам…ми, ё тошбақа ёрдам?! "деган сарловхали ёзма мурожаатга жавобан шуни ёзиб маълум қиладики, сўнгги кунларда Наманган вилояти ахолисидан тушаётган мурожаатлар сони ортиб бормоқда жумладан: 2023 йил 13 ноябрь куни 4405 та, 14 ноябрь куни 4438 та, 15 ноябрь куни 4627 та, 16 ноябрь куни 5000 та мурожаат тушган. Шу қаторда Наманган шахар Дамбоғ худудидан13 ноябрь куни 117 та, 14 ноябрь куни 117 та, 15 ноябрь куни 145 та, 16 ноябрь куни 149 та мурожаат тушган.
Ижтимоий тармоқда кўрсатилган манзил Янгиобод МФЙ Катта ариқ 19 хонодонда яшовчи фуқаро Н.Дадамирзаев “Ўнг ўпка саратони” касаллиги билан мурожаат қилган. Мурожаат Call-марказга соат 20:58 тушган, чақирувларни узатиш диспетчерига соат 20:59 узатилган, чақирувлар кўплиги сабабли тоифасига асосан диспетчер томонидан бўшаган бригадага соат 22:31 да узатилган, беморга оғриқ қолдирувчи Анальгин, димедрол, новокаин қилиниб, соат 22:51 якунланган.
Яна шуни маълумот ўрнида айтиб ўтиш керакки, Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ташаббуслари билан хозирда фаолият кўрсатиб келаётган 231 дона (ахоли сонига нисбатан хар 13000 га 1 дона санитар машина) тез тиббий ёрдам бригадаларига қўшимча оилавий поликлиникалардан санитар машиналар бригадалари билан жалб этилиб, жаъми 283 та бригада ташкил этилди. Шунга қарамасдан вилоят ахолисидан тушган мурожаатлар кўп бўлганлиги сабабли чақирувлар кечикиб бажарилмоқда. Ачинарли томони шундаки, ахолидан тушаётган мурожаатларнинг аксари харорати кўтарилиши билан бўлиб, ёши 15 дан 50 ёшгача бўлган, кундуз кунлари поликлиникага мурожаат қилиниши тушунтирилса, кеч вақтда эса уйдаги дори воситалардан ичиб олиш тавсия берилган тавсияларни рад этиб, - “тез тиббий ёрдам келиб анальгин-димедрол уколини қилиб кетишсин деб”, хатто хақоратли сўзлар билан сўкиб ташланмоқда.

РТТЁМ Наманган вилояти филиали маъмурияти Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи билан келишган холда барча чораларни кўрилётганлигини маълум қиламиз.
👍20👏4🔥1
⚡️ Чуст туманида президентимизнинг 158- сонли қарорларини ижросини таминлаш мақсадида Чуст туман Варзик сув омбори ва 54- умумталим мактабида РТТЁМ Наманган филиали ва хамкор ташкилотлар иштирокида тактик укув машғулоти ўтказилди.

|Telegram|Facebook|Instagram|Youtube|
👍3