RTTYOMNF | RASMIY
5.8K subscribers
1.99K photos
320 videos
7 files
792 links
Respublika tez tibbiy yordam markazi Namangan viloyati filiali va uning xududiy stansiyalari rasmiy matbuot kanali!
Download Telegram
⚡️Тиббиёт ходимининг фаолиятига тўсқинлик қилганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланди

Президент Шавкат Мирзиёев бу ҳақдаги тегишли қонунни имзолади.

Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс янги 197-7-модда билан тўлдирилиб, унда тиббиёт ходимининг қонуний тиббий фаолиятига тўсқинлик қилиш ёки шу мақсадда тиббиёт ходимига турли шаклда қонунга хилоф равишда таъсир ўтказиш учун маъмурий жавобгарлик белгиланди.

Мазкур қилмиш учун фуқароларга – 1,5 млн сўмдан 2,1 млн сўмгача (базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваридан 7 бараваригача), мансабдор шахсларга эса 2,1 млн сўмдан 3 млн сўмгача (7 баравардан 10 бараваргача) жарима ёки 15 суткагача маъмурий қамоқ тарзидаги жазо белгиланди.

РТТЁМНФ МАТБУОТ ХИЗМАТИ
👍6
Малакали тиббий ёрдамнинг конституциявий кафолати янада кенгаймоқда

Маълумки, жамиятдаги ўзгаришлар билан боғлиқ жараёнларда, шу жумладан, қонунчиликни такомиллаштиришда кенг жамоатчиликнинг иштироки муҳим мезонлардан бири ҳисобланади.
Мамлакатимизда “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонунининг лойиҳаси ҳам умумхалқ муҳокамасидан ўтказилиб, Конституциявий қонун лойиҳасидаги моддалар сони амалдаги
128 тадан 155 тага, нормалар сони 275 тадан 434 тага оширилмоқди. Яъни, Асосий қонунимиз матни қарийб 65 фоизга ортмоқда ва халқимиз таклифлари асосида янгиланмоқда.

Таъкидлаш лозимки, янгиланаётган Конституция давлатимизнинг узоқ муддатли тараққиёт стратегиялари, айниқса, юртимиз ва халқимизнинг эртанги фаровон ҳаёти учун мустаҳкам ҳуқуқий асос ҳамда ишончли кафолат яратиши лозим. Шу боис, Конституциявий қонун лойиҳасида назарда тутилаётган нормаларнинг салмоқли қисми инсон ва фуқароларнинг асосий ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда унинг кафолатларига тааллуқлидир.
Малакали тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқи – фуқароларнинг ана шундай ҳуқуқларидан бири ҳисобланади. Албатта, ҳар бир инсон, туғилганидан бошлаб умрининг охирига қадар бир неча бор ушбу хизматдан фойдаланишига тўғри келиши барчамизга маълум. Фуқаролар соғлиги муҳофазаси, уларнинг тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқи Бош қомус даражасида кафолатланиши муҳим аҳамият касб этади. Шу сабабли, амалдаги Конституциямизнинг 40-моддасида ҳар бир инсон малакали тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқига эга эканлиги белгилаб қўйилган эди.
Конституциявий қонун лойиҳасида эса фуқароларнинг музкур ҳуқуқларининг конституциявий кафолати янада кенгаймоқда. Аҳоли саломатлигини асраш билан боғлиқ нормалар миқдори 4 баробарга кўпайтирилиб, ҳар ким соғлигининг муҳофаза қилиниши ва малакали тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқига эгалиги, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмини қонунда белгиланган тартибда давлат ҳисобидан олишга ҳақли эканлиги, давлат соғлиқни сақлаш тизимини, унинг давлат ва нодавлат шаклларини, тиббий суғуртанинг турли шаклларини ривожлантириш, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш чораларини кўриши, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш учун
шарт-шароитлар яратиши белгилаб ўтилмоқда.
Давлат ўз фуқароларининг моддий аҳволидан қатъи назар кафолатланган бепул тиббий ёрдам билан қамраб олинишини Бош қомус даражасида мустаҳкамлаб қўйилиши, фуқароларнинг, айниқса, моддий аҳволи яхши бўлмаганларнинг соғлиғини сақлашга давлат ғамхўрлик қилишдан тўхтамаслигини англатади.
Маълумот ўрнида таъкидлаш лозимки, мазкур нормаларнинг қабул қилиниши билан, жорий йилда “Кафолатланган хизматлар пакети” қайта кўриб чиқилиб, унда 20 турдаги касалликлар бўйича диагностика, даволаш ва профилактика хизматлари ҳажми тўлиқ қамраб олинади. Шунингдек, кўп учрайдиган 20 турдаги касалликлар бўйича бирламчи бўғиндаги бепул таҳлил турлари 15 тадан 25 тагача, текширувлар 10 тадан 20 тагача, дорилар
64 тадан 90 тага оширилади.
Таъкидлаш керакки, кафолатланган тиббий ёрдамга оид норманинг белгиланиши аҳоли ўртасида оналар ва болалар ўлими, юқумли касалликлар таҳдидини бартараф этишда муҳим аҳамиятга эга бўлади.
Бундан ташқари, янги норма орқали тиббиётнинг нодавлат шаклларини ривожлантириш, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиш учун шароит яратиш ишлари янада яхшиланади.
Эътиборли жиҳати, бу каби нормаларни ишлаб чиқишда халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган қоидалари билан бир қаторда минглаб фуқаролар, фуқаролик жамияти институтлари вакиллари, тиббиёт ходимларининг таклифлари инобатга олинган.
Мухтасар айтганда, бугунги кунда жамиятнинг ҳар бир жабҳаси, кундалик ҳаётимиз Конституциямизда белгиланган меъёрлар билан узвий боғлиқдир. Унга киритилаётган юқоридаги каби ўзгартиришлар эса фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинлигини кафолатланиши, шу жумладан, аҳоли саломатлигини таъминлаш Бош қомус даражасида мустаҳкамланаётганлиги билан биргаликда давлат сиёсатининг устувор йўналиши эканлигидан далолат беради.


ОРИФЖОН ИБРАҲИМОВ
вилоят адлия бошқармаси бош маслаҳатчиси.
👍10
🍃 Табатнинг ўзи дори

✅ Қуритилган анор пўчоғини кўк чой билан бирга чойнакка солиб, қайноқ сув билан дамланг. Бу чойни кечаси ухлашдан олдин ичсангиз, тиниқиб ухлайсиз.

✅ Анор пўчоғи қайнатилган сув билан оғиз чайқасангиз, тиш оғриғи, милк яллиғланиши ва шамоллашидан халос этади. Чунки унда оғиз бўшлиғидаги бактерия ва вирусларга қарши курашиш хусусияти мавжуд.

✅ Бундан ташқари, бу қайнатмадан иссиқлигида томоғингизни ғарғара қилиб, 2-3 ош қошиқ ичиб юборсангиз, томоқ оғриғи ва нафас йўлидаги шамоллашдан қутуласиз
👍4
✅ РАСМАН: РАМАЗОН ҲАЙИТИ 2023 ЙИЛ 21 АПРЕЛЬ КУНИ НИШОНЛАНАДИ

🌙 Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Рамазон ойи ва ҳайитини аниқлаш учун тузилган Ишчи гуруҳи хориждаги нуфузли астрономия марказлари ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси қошидаги Астрономия институтидан олган маълумотларга кўра, 1444 ҳижрий йил Шаввол ойининг янги ой фазаси (ҳилоли) шу йил 20 апрель, пайшанба куни Тошкент вақти билан соат 09:12 да содир бўлган (туғилган).

🔶 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши ислом дини таълимотлари ва мазкур астраномик маълумотларга асосланган ҳолда диёримизда жорий йилда Рамазон ҳайити 2023 йил 21 апрель жума кунига тўғри келиши ҳақида қарор қабул қилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
👍5👏2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Таълим ва тиббиёт ходимларига оид имзоланган иккита қонун ушбу соҳаларда меҳнат қилаётган 1 миллион нафар аҳолимиз ҳуқуқларининг ҳимоясини янада кучайтиради.

👉 @rttyom_nf
👍1
2023 йил  4 май куни   соат 23:00 да  Фарғона вилояти Учкўприк тумани Гул қишлоғи чорраҳасида Дамас русумли ТТЁ автомашинаси ва Нексия-2 русумли автомашиналари тўқнашиб ЙТҲ рўй берган.  7 нафар фуқаро жабрланган вa 1 нафар фуқаро  воқеа жойида вафот этган. Жабрланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб Учкўприк туман ТТБ Emergensга етказилган.

#103Farg'ona

👉@rttyom_nf👈
👍5❤1👎1
РТТЁМ Наманган вилояти филиали ва Наманган вилояти  Касаба уюшмаси кенгаши билан биргаликда, тез тиббий ёрдам тизимида самарали меҳнат қилиб вафот этган  19 нафар фахрли ходимларнинг оила аъзоларидан манзилли хабар олиниб  Касаба уюшмасининг "Ёднома"си ҳамда тез тиббий ёрдам тизимида узоқ йиллар фаолият юритиб нафақага кузатилган 236 нафар тиббиёт ходимларига эса  Касаба уюшмасининг "Қадрнома"си етказилди.

#103Namangan


👉 @rttyom_nf 👈
👍9👏7❤1
Йилнинг энг яхши тез тиббий ёрдам станцияси фелдшери наминациясида Марказ реан-я бр фелдшери Миралиев Хамидулло Республикада фахрли 3 уринни эгаллади ва Согликни Саклаш аьлочиси кукрак нишони билан такдирланди жамоа номидан ходимимизни кукрак нишони билан табриклаймиз ишларига омад ёр булсин!

РТТЁМНФ ЖАМОАСИ


👉 @rttyom_nf 👈
👏11👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тиббиёт соҳаси ходимлари чиндан ҳам давримиз қаҳрамонлари, эл бошига иш тушганида ўз бурчини ортиғи билан бажара олган халоскорлардир. Улар зиммасидаги масъулият ҳам залворли, ҳам шарафлидир. Янги Ўзбекистоннинг янгича тараққиёт йўлидан бораётган тез тиббий ёрдам тизимида фаолият юритиш, янада маҳорат, билим, шижоат талаб этади. Ўз касбига садоқати чексиз ходимларимиз сони янада ортаверсин.

👉 @rttyom_nf 👈
👍7