RTTYOMNF | RASMIY
5.4K subscribers
1.94K photos
315 videos
7 files
774 links
Respublika tez tibbiy yordam markazi Namangan viloyati filiali va uning xududiy stansiyalari rasmiy matbuot kanali!
Download Telegram
⚡️Respublika tez tibbiy yordam markazining Namangan va Buxoro viloyati filiallari o‘rtasida tajriba almashildi.

Respublika tez tibbiy yordam markazi Buxoro viloyati filiali Avtoxo'jalik bo'limi boshlig'i Zaripov Suxrob Rustamovich boshchiligida bir guruh xodimlari Namangan viloyati filialiga tashrif buyurdi.

Tashrifdan maqsad tibbiyot soxasini raqamlashtirish, xamda O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2022 yil 16 iyundagi PQ-283-sonli qarorining ijrosi bo‘yicha Namangan viloyatidagi olib borilayotgan ishlarni ko‘zdan kechirish va fikr almashishdan iborat.

✅ TELEGRAM ✅ FACEBOOK
🌐 INSTAGRAM 📹 YOUTUBE
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Davlat xizmatchilari uchun navbatdagi o'quv dasturini e'tiboringizga xavola qilamiz!

📚  Haftaning har juma kuni taqdim etilayotgan siyosiy ma'rifat soati davlat xizmatchisining siyosiy bilimlarini oshirish, daxldorlik hissini kuchaytirish, ma'naviyatini yuksaltirishga xizmat qiladi!


#Marifat_soati
#Namangan

✅TELEGRAM ✅FACEBOOK
🌐INSTAGRAM 📹 YOUTUBE
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤1
🟦🟦
“Tibbiyot va zamon” ijtimoiy-ommabop, ijtimoiy-maʼnaviy jurnalining 5-sonida “Togʻlardek bardoshli tez yordamchilar” nomli maqola chop etildi (16-17 betlar).

Maqaolada Respublika tez tibbiy yordam markazi Namangan viloyati filialining Pop tez tibbiy yordam boʻlimi Chodak shohobchasi haqida soʻz yuritildi
.

👉 Batafsil

#OAV
#Tibbiyotvazamon

✅ TELEGRAM ✅ FACEBOOK
🌐 INSTAGRAM 📹 YOUTUBE
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔴 🟦🟦🟦

❗️“103” хизматида “Online-шифокор” консультациялари тизими жорий этилади

🚑 Юртимизда тез тиббий ёрдам хизмати илғор хорижий тажриба ва замонавий ёндашувлар асосида такомиллаштирилмоқда.

💻 Хусусан, шу йилнинг ўтган даврида соҳада электрон бошқариш тизими ишга туширилди.

📊 Бунинг учун 2,4 минг нафар диспетчер ўқитилди.

📉 Натижада мурожаат манзилларига кечикишлар сони 1,1 фоиздан 0,3 фоизга камайди.

🔎 Ўз навбатида, Жанубий Кореянинг KOFIH ташкилоти билан ҳамкорликда Тошкент шаҳри ва Самарқанд вилоятларида ташкил этилган симуляцион ўқув марказларида ушбу ҳудудлардаги тез тиббий ёрдам бригадалари ходимларининг малакаси оширилди.

📈 Умуман, ўтган саккиз йил давомида "103" хизмати шохобчалари сони 818 тадан 1 680 тага, “Тез ёрдам” бригадалари 1 648 тадан 2 865 тага, битта чақирувга дори-дармон учун ажратилган маблағ эса 750 сўмдан 11 800 сўмга ошди.

⏰ Натижада тез тиббий ёрдам бригадаларининг чақирувга ўртача етиб бориш вақти 25-30 дақиқадан 10-15 дақиқага қисқарди.

💻 Келгусида тизимни рақамлаштириш жараёни янада жадаллашади.

⬇️ Хусусан, 2026 йилда:

👩‍⚕️ “103” хизматида аҳоли учун “Online-шифокор” консультациялари тизими жорий этилади.

📌 Соҳада қўлланилаётган электрон дастурлар шифохоналар ҳамда бирламчи тизим муассасалари билан интеграция қилинади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати
.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Davlat xizmatchilari uchun navbatdagi o'quv dasturini e'tiboringizga xavola qilamiz!

📚  Haftaning har juma kuni taqdim etilayotgan siyosiy ma'rifat soati davlat xizmatchisining siyosiy bilimlarini oshirish, daxldorlik hissini kuchaytirish, ma'naviyatini yuksaltirishga xizmat qiladi!

#Marifat_soati
#Namangan

✅TELEGRAM ✅FACEBOOK
🌐INSTAGRAM 📹 YOUTUBE
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Bugun Respublika tez tibbiy yordam markazi Namangan viloyati filialida is gazidan zaharlanishning oldini olish bo‘yicha targ‘ibot-tushuntirish ishlari o‘tkazildi.

Namangan shaxar FVB boshlig‘i o‘rinbosari Podpolkovnik A.Abdullayev xodimlarga isitish mavsumida xavfsizlik qoidalariga rioya qilish, gaz jihozlaridan to‘g‘ri foydalanish hamda havoning yetarli darajada almashinuvini ta’minlash bo‘yicha batafsil ma’lumotlar berildi.
Uchrashuv interaktiv xolatda o‘tkazilib, filial xodimlaridan tushgan savollarga batafsil javob berib o‘tildi.

Shuningdek, favqulodda holatlarda to‘g‘ri harakat qilish tartibi eslatib o‘tildi. Targ‘ibotning maqsadi — is gazidan zaharlanish holatlarining oldini olish va har bir fuqaroning hayoti hamda sog‘lig‘ini asrashdan iborat.


#FVB
#Isgazi
#Kuzqish_mavsumi

✅ TELEGRAM ✅ FACEBOOK
🌐 INSTAGRAM 📹 YOUTUBE
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤1👍1
Hurmatli tibbiyot sohasi fidoyilari!

Yurtimizda har yili keng nishonlanadigan Tibbiyot xodimlari kuni munosabati bilan Siz, aziz hamkasblarimni chin qalbimdan muborakbod etaman!

Inson salomatligi yo‘lida kechayu kunduz tinimsiz xizmat qilayotgan, hayotini bemorlar dardini yengillashtirishga bag‘ishlagan Sizlarning mehnatingiz eng oliy e’tirofga loyiqdir.

Bugungi kunda mamlakatimizda tibbiyot sohasini modernizatsiya qilish, tez tibbiy yordam tizimini tubdan yangilash, zamonaviy texnologiyalarni joriy etish ishlari izchil davom etmoqda. Ushbu islohotlarning markazida, albatta, o‘z kasbiga sodiq, fidoyi tibbiyot xodimlari — Sizlar turibsiz.

Hurmatli Prezidentimiz Shavkat Miromonovich Mirziyoyev tomonidan sog‘liqni saqlash tizimiga berilayotgan yuksak e’tibor va qo‘llab-quvvatlash bizdan yanada mas’uliyatli, halol va vijdonan xizmat qilishni talab etadi.

Tez tibbiy yordam tizimini raqamlashtirish, innovatsion davolash usullarini amaliyotga joriy etish, bemorlarga qulay sharoit yaratish kabi yangiliklar sohada sifat o‘zgarishlariga yo‘l ochmoqda.

Aziz hamkasblar!

Odamlar og‘rib, muhtoj holatda qolgan paytda birinchi bo‘lib Sizlarga murojaat qiladi. Sizlar esa o‘sha og‘ir damlarda bemorlarga hayot bag‘ishlab, ularning minnatdor duolariga sazovor bo‘lasiz. Shu sababdan Sizlarning kasbingiz — eng sharafli, eng mas’uliyatli kasblardan biridir.

Tilagim — xalqimiz sog‘ligi va farovonligi yo‘lida olib borayotgan olijanob mehnatingizda yanada muvaffaqiyatlar, sihat-salomatlik, xonadoningizda tinchlik va fayzu baraka hamroh bo‘lsin!

Kasb bayramingiz muborak bo‘lsin!

Hurmat bilan,
Adhamjon Oʻtbosarovich Irisboyev Respublika tez tibbiy yordam markazi Namangan viloyati filiali direktori
❤3🙏2🎉1
🔴 🟦🟦🟦

❗️ Азиз ҳамкасблар!
❗️ Қадрли устозлар!

💐 Аввало, ўз ҳузур-ҳаловатидан кечиб, одамлар дардига дармон бўлишни муқаддас бурчи, деб билган Сиз, азизларни касб байрамингиз — Тиббиёт ходимлари куни билан чин қалбимдан муборакбод этаман.

🔎 Маълумки, кейинги йилларда Президентимиз қўйган талаблар асосида тиббиётни трансформация қилиш, уни жаҳон стандартлари даражасига олиб чиқиш йўлида жуда катта ишлар амалга оширилмоқда.

📈 “Инсон қадри учун” деган эзгу тамойилни ўзида мужассам этган ана шу янгиланишлар жараёнида соҳани халққа янада яқинлаштириш, малакали тиббий хизматни хонадонларгача олиб кириш бош мезон сифатида белгиланган.

➡️ Албатта, бу ислоҳотларни ҳаётга татбиқ этишда Сизларнинг фидокорона меҳнатингиз, билим ва тажрибангиз, саъй-ҳаракатларингиз ҳал қилувчи аҳамият касб этяпти.

📌 Давлатимиз раҳбарининг соҳа ходимларига йўллаган табригида айтилганидек, биз сизларнинг Янги Ўзбекистонда янги тиббиёт тизимини ривожлантириш йўлидаги самарали фаолиятингизни юксак қадрлаймиз ҳамда шарафли ва масъулиятли меҳнатингиз учун эл-юртимиз номидан самимий ташаккур билдирамиз.

✅ Муҳими, юз бераётан ўзгаришларнинг амалий натижаларини одамларимиз ўз ҳаётида сезмоқда. Давлатимиз халқни рози қилишга қаратилган бундай эзгу саъй-ҳаракатлар салмоғини изчил ошириб боряпти.

📊 Хусусан, 2016 йилда тиббиётга бюджетдан ажратилган йиллик маблағ ҳажми 5 триллион сўмни ташкил қилган бўлса, бугунги кунга келиб, бу рақам 42 триллион сўмга етди.

🔴 Бирламчи тиббий-санитария ёрдамининг халқаро тажрибага асосланган янги моделини жорий этишга киришилди. Ҳозир ўн бешта ҳудудда бошланган тажриба-синов лойиҳаси асосида бажарилаётган ишлар айни шу мақсадлар рўёбига хизмат қилмоқда. Келгуси йилдан бу тажриба Самарқанд вилоятининг барча туман ва шаҳарларида татбиқ этилади.

🤖 Илк бор давлат тиббиёт муассасаларига робот технологиялари кириб келди. Сунъий интеллект асосида бажарилаётган текширув ва муолажа турлари 50 тага яқинлашди. Қатор юқори технологик амалиётларни вилоят ва туманлар даражасида бажариш ўзлаштирилди.

🚑 Тез тиббий ёрдам хизматида чақириқларни электрон бошқариш тизими ишга туширилиши натижасида мурожаатчилар манзилларига етиб бориш вақти сезиларли даражада қисқарди.

🔎 Давлат тибиий суғуртаси механизмлари босқичма-босқич жорий этилмоқда. Келгуси йил охиригача республикамизнинг барча ҳудудида бу тизим йўлга қўйилади. Натижада аҳолининг барча қатлами кафолатланган тиббий ёрдам ҳажми билан тўлиқ қамраб олинади.

📉 Оналар ва болалар ўлими даражаси кескин камайгани ҳам тиббиётдаги трансформация жараёнлари ўз самарасини бераётганинидан далолат беради.

💻 Шунингдек, DMED ягона электрон ахборот тизими йўлга қўйилиб, бу платформага 36 миллиондан зиёд аҳолининг тиббий маълумотлари киритилди. Соғлиқни сақлаш вазирлигида Рақамли соғлиқни сақлаш маркази ташкил этилди.

➡️ Тиббиёт олийгоҳларига қабул 2017 йилдан буён 4,5 карра кўпайди. Саккизта тиббиёт олий ўқув юртининг таълим йўналишлари халқаро аккредитациядан ўтди.

📈 Бундай ислоҳотлар натижасида мамлакатимизда ўртача умр кўриш даражаси 73,8 ёшдан 75,1 ёшга кўтарилди.

💻 Албатта, ютуқлар ўзимизники. Олдимизда давлатимиз раҳбари қўйган устувор вазифа ва талаблар, ўз ечимини кутаётган долзарб масалалар турибди. Уларни тўлақонли амалга оширишда барчамиз елкама-елка туриб, фидойилик кўрсатиб, ҳамжиҳатликда ишлашимиз талаб этилади.


❗️Ҳурматли тиббиёт ходимлари!

🌷Фурсатдан фойдаланиб, эл саломатлиги посбонлари бўлган Сиз, азизларни Тиббиёт ходимлари куни билан яна бир бор қутлаб, барчангизга мустаҳкам соғлик, хонадонларингизга осойишталик ва файзу барака тилайман!

✅ Доимо халқ ардоғида бўлинг!

Асилбек ХУДАЯРОВ,
Cоғлиқни сақлаш вазири.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤2
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги Фармони

«Фидокорона хизматлари учун» ордени билан

Абдиназарова Карамат
- Пахтакор туманидаги «Мингчинор» оилавий шифокорлик пункти оилавий шифокори, Жиззах вилояти

Эргашев Бахтиёр Бердалиевич - Республика перинатал марказининг чақалоқлар неонатал хирургияси бўлими мудири

«Меҳнат шуҳрати» ордени билан

Зияев Махаммат Мамирович
- Республика тез тиббий ёрдам марказининг Тошлоқ тумани бўлими ҳайдовчиси, Фарғона вилояти

Иргашев Шухрат Боисович - Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази превентив тиббиёт – валеология асослари кафедраси профессори

Яқубова Рано Абдуллаевна - Тупроққалъа туманидаги «Шихлар» оилавий шифокорлик пункти мудири, Хоразм вилояти

I даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан

Гадаев Абдигаффар - Тошкент давлат тиббиёт университетининг оилавий тиббиётда ички касалликлар кафедраси профессори

Кабулов Мэлс - Қорақалпоғистон тиббиёт институтининг хирургик касалликлар ва трансплантология кафедраси профессори

II даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан

Абдусаламова Кимиё Кушановна - Кўкдала туманидаги «Гулистон» оилавий шифокорлик пункти оилавий шифокори, Қашқадарё вилояти

Акбаров Мурат Тургунович - Наманган вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказининг анестезиология-реанимация бўлими мудири

Алиева Мархабохон Носировна - Олтиариқ туманидаги 89-оилавий поликлиникаси мудири, Фарғона вилояти

Гаффаров Исокул Сайиткулович - Республика тез тиббий ёрдам марказининг Пайариқ тумани бўлими «Челак» пункти ҳайдовчиси, Самарқанд вилояти

Джаббарова Додар Рахимовна - Яшнобод туманидаги «Lor mama» хусусий клиникаси бош шифокори, Тошкент шаҳри

Еримбетова Индира Оралбаевна
- Болалар онкологияси, гематологияси ва иммунологияси илмий-амалий тиббиёт марказининг онкогематология бўлими мудири

Исақова Барнохон Анваровна - Булоқбоши тумани тиббиёт бирлашмасининг шошилинч тиббий ёрдам бўлими педиатри, Андижон вилояти

Нурова Замира Аннакуловна - Тошкент давлат тиббиёт университетининг Термиз филиали тиббий биология ва гистология кафедраси мудири, Сурхондарё вилояти

Рахимов Баходир Бахранович - Республика тез тиббий ёрдам марказининг Хатирчи тумани бўлими ҳайдовчиси, Навоий вилояти

Суярова Зебо Исроиловна - Нуробод тумани тиббиёт бирлашмасининг болалар бўлими мудири, Самарқанд вилояти

I даражали «Саломатлик» ордени билан

Гуламова Рисолат Садиковна - Сайхунобод туманидаги 21-оилавий поликлиникаси патронаж дояси, Сирдарё вилояти

Назаров Абдукаюм Абдухалилович - Республика тез тиббий ёрдам марказининг Янги Наманган тумани бўлими фельдшери, Наманган вилояти
«Келажак бунёдкори» медали билан

Ахмадиев Эдвард Эрикович - Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг акушер-гинекологи

Олимжонов Камолиддин Алишер ўғли
- Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт марказининг трансплантация бўлими шифокор-гематологи

Ражабов Дониёрбек Бахтиёр ўғли -
Республика ихтисослаштирилган оториноларингология ва бош-бўйин касалликлари илмий-амалий тиббиёт марказининг лор шифокори

«Шуҳрат» медали билан

Аширова Мухаббат Холматовна - Республика тез тиббий ёрдам марказининг Юнусобод тумани бўлими шифокори, Тошкент шаҳри

Ашуров Абдуғафор Ғуломович - Республика тез тиббий ёрдам марказининг Чуст тумани бўлими «Ахча» пункти ҳайдовчиси, Наманган вилояти

Жабборова Дилшода Рабимовна - Нурота туманидаги «Мурувват» ногиронлиги бўлган шахслар учун эркаклар интернат уйи хўжалик бекаси, Навоий вилояти

Ибрагимов Насридинбек Расулович - Республика тез тиббий ёрдам марказининг Андижон вилояти филиали ҳайдовчиси

Казаков Рузимурот Эломонович - Косон туманидаги «Андабозор» оилавий шифокорлик пункти ўрта тиббиёт ходими, Қашқадарё вилояти

Курбанова Мавлуда Разиковна - «Бухоро дори-дармон» масъулияти чекланган жамиятининг 1-марказий дорихонаси бўлим бошлиғи, Бухоро вилояти

Махмудов Аброрхон Саидмусаевич - Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт марказининг реанимация ва интенсив терапия бўлими мудири

Мирзаидов Умид Миркомил ўғли -
«Соғлиқни сақлаш лойиҳалари маркази» лойиҳа офисининг гуруҳ раҳбари

Самадов Фуркатжон Носибжанович - Болалар миллий тиббиёт марказининг неврология бўлими шифокор-неврологи

Сафаров Аҳрор Зувайдилло ўғли - Миллий тиббиёт марказининг трансплантология ва ангиохирургия бўлими мудири

Султанов Алижон Турсунбаевич - Республика тез тиббий ёрдам марказининг Тошкент шаҳар филиали ҳайдовчиси

Ташмаматов Шерзод Холмаматович - Гулистон тиббиёт кластерининг нефрология-гемодиализ бўлими шифокори, Сирдарё вилояти

Темирова Севара Орифжон қизи -
Қўшработ тумани кўп тармоқли марказий поликлиникаси патронаж дояси, Самарқанд вилояти

Тошбоев Хусниддин Нумонжонович - Фарғона тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи, Фарғона вилояти

Тураев Бобур Батир ўғли - Тошкент давлат тиббиёт университетининг болалар кўп тармоқли клиникаси кардиохирургия бўлими кардиожарроҳи

Турсункулов Илхомжон Камалович - Миллий тиббиёт марказининг интервенцион аритмология бўлими мудири

Хусанбаев Хасанжон Шавкатович - Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт марказининг операция бўлими офтальмологи

Эламанов Кенжа Гулбаевич - Республика тез тиббий ёрдам марказининг Узун тумани бўлими ҳайдовчиси, Сурхондарё вилояти

Эсонов Азиз Рахимбердиевич - Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказининг реанимация ва интенсив терапия бўлими мудири

Юлдашева Муфаззалхон Шокировна -
Хўжаобод туманидаги «Тўраобод» оилавий шифокорлик пункти патронаж ҳамшираси, Андижон вилояти


Ўзбекистон Республикаси Президенти
Ш.Мирзиёев
❤1