RTTYOMNF | RASMIY
5.8K subscribers
1.99K photos
320 videos
7 files
792 links
Respublika tez tibbiy yordam markazi Namangan viloyati filiali va uning xududiy stansiyalari rasmiy matbuot kanali!
Download Telegram
#ZAKOVAT
РТТЁМ Наманган филиали рахбарияти, касаба уюшма қўмитаси, “Заковат” ННТ билан хамкорлигида “Тез тиббий ёрдам” шахар ва туман бўлимлари ўртасида 2023 йил 26-май куни “Ёшлар маркази” биносида “Заковат” интелектуал ўйини ўтказилди.
Ўйинда 7 та жамоа иштирок этди. Беллашув 2 босқичда “Заковат” клуби билимдонлари тономидан олиб борилди. Кенг қамровли, қизиқарли, мантиқий саволларга жавоб бериш натижасига кўра
III-ўринни Янгиқўрғон тумани,
II-ўринни Чортоқ тумани,
фахрли I-ўринни Норин тумани жамоалари эгаллади.
Ғолиблар КУҚ томонидан тақдирландилар.

👉 @RTTYoM_NF
👏9👍2🔥1
⚡️ҲАҚОРАТ ҚИЛГАН ФУҚАРО 13 МЛН СЎМ ЖАРИМА ТЎЛАЙДИ

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-моддасига асосан ҳақорат қилиш, яъни шахснинг шаъни ва қадр-қимматини қасддан камситиш базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма баравари (6 млн 600 минг сўм)дан қирқ баравари (13 млн 200 минг сўмга)ча миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

👉 @RTTYoM_NF
👍3🥰1
Aйни дақиқаларда O‘zLiDeP номзоди Шавкат Мирзиёев ўзининг сайловолди дастури билан таништирмоқда.

Тиббиётга оид режалар

➖ 120 минг нафар онкология, 350 минг нафар диабет, 1,5 миллион юрак-қон томир касаллиги бор беморларни даволаш билан тўлиқ қамраб олиш;

➖ “Гепатит С” касаллигини 100 фоиз давлат ҳисобидан даволашни йўлга қўйиш;

➖ “Туберкулёз” билан касалланиш даражасини юз минг аҳолига нисбатан ҳозирги 34 нафардан кескин камайтириш (2016 йилда 43 нафар бўлган).

➖ Келгуси йилдан бирламчи бўғин орқали энг кўп учрайдиган 10 та касалликни даволаш ва 6 та тиббий хизматдан иборат кафолатланган тиббий пакет аҳолига бепул тақдим этилади.

➖ Онкологик беморлар ҳаётини сақлаб қолиш мақсадида, мамлакатимизда илк бор ўзак ҳужайраларини трансплантация қилиш йўлга қўйилади. Бу борадаги харажатлар эҳтиёжманд оилалар фарзандлари учун тўлиқ давлат ҳисобидан қопланади.

➖ Соғлиқни сақлаш тизими тўлиқ рақамлаштирилади ва тиббий суғурта тизими жорий қилинади.

👉 @rttyom_nf
👍4👏2❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Миянинг ёшини текшириш

🔶Ёш ўтгани сайин мия ҳам қарий бошлайди. Бироқ бу жараён ҳаммада ҳар хил кечади. Ушбу машқ орқали миянгиз ёшини аниқлашингиз мумкин. Машқнинг вазифаси - кўрсатилган шаклни диққат билан кузатиш.

🔶Агар сиз бу машқдаги 5 та обектни осонгина кузатиб таъқиб қилган бўлсангиз, миянгизнинг ёши борасида ҳавотир олмасангиз ҳам бўлади. Бордию чалғиб шаклларни адаштирсангиз, хотирангизни чархлашга тўғри келади

❗️Яқинларга Ҳам Улашинг

👉🏼 @rttyom_nf
👍1🔥1
Саримсоқ

✅ Шубҳасиз, саримсоқ жигарни табиий тозалаш учун энг яхши озуқалардан биридир. У организмдан токсинларни олиб ташлашга ёрдам берадиган ферментларни фаоллаштиради.

✅ Бундан ташқари, саримсоқ таркибидаги селен ва аллицин жигарни соғлом ва зарарли моддалардан тоза сақлашга ёрдам беради.
Одатда истеъмол қиладиган таомингизга саримсоқ қўшишга арзийди, чунки саримсоқни мунтазам истеъмол қилиш жигар фаолиятини яхшилайди

❗️Яқинларга Ҳам Улашинг

👉🏼@rttyom_nf
❤1
Хурматли хамкасабалар!
Юқоридаги сихатгохларда 2023 йил 2-ярмида соғлиғини тикламоқчи бўлган ходимлардан ариза қабул қилиш бошланди.
Йўлланма олмоқчи бўлган ходимлар касаба уюшма қўмитасига 2023 йил 15-июн кунига қадар учрашингиз лозим!

👉 @RTTYoM_NF
👍6❤3
Концертга чипталар бор!
80 000 сўмдан.
‼️Хурмат хамкасабалар!
Агар фарзандингиз учун болалар оромгохига йўлланма олган бўлсангиз Фарзандингизни худудий поликлиникадан тиббий кўрикдан ўтказиб қўйишингиз зарур!
#Диққат
⚡️☀️ Қуёшда қолдирилган машинада ҳарорат 55-60°гача кўтарилиб ёмон оқибатларга олиб келиши мумкин!

Бир соат ичида салондаги ҳарорат 2 баробаргача ортади.

Шу кунларда ҳаво жуда исийди, шу сабаб машинани соя ва салқин жойда қолдирган маъқул!

Яқинларга ҳам етказиб қўйинг

👉 @rttyom_nf
👍4🔥1
Болаларга тарвузни қачондан ва қанча миқдорда бериш мумкин?

• 1 ёшгача бўлган болаларга тарвуз берилмайди.
• 1 ёшдан 2 ёшгача болаларга суткасига 50 г
• 2 ёшдан 3 ёшгача болаларга суткасига 100 г
• 3 ёшдан 5 ёшгача болаларга суткасига 150 г

✅ Эслатма:Болага тарвузни нормадан ортиқ бериш диарея(ич кетиши)га сабаб бўлиши мумкин

❗️Яқинларга Ҳам Улашинг

👉🏼 РТТЁМНФ КАНАЛИ
👍2👏1💯1
Косонсой санаториясига 5-, 8-, 15- июнь кунларига йўлланмалар бор (12 кунга, ходим томонидан 1 414 800 сўм тўланади).

👉🏼 РТТЁМНФ КАНАЛИ
👍3
☀️🥵 Қуёшнинг хавфли ультрабинафша нуридан қандай ҳимояланиш керак?

❗️
Шу кунларда туш пайти Ўзбекистонда қуёшнинг ультрабинафша нурланиш индекси 10 баллга етади.

Бундай пайтда кўчада кўп юриш:

🔻саратонга мойилликни оширади;
🔻иммунитетни туширади;
🔻бўйинда, қўлда пуфакча, қизил доғ ва тошма тошишига;
🔻кўз яллиғланишига олиб келади.

✅Ундан ҳимояланиш учун:

🔸
соат 11:00дан 16:00гача қуёш нурлари остида узоқ вақт юрмаслик
🔸бош кийим кийиш
🔸соябон тутиш
🔸кўзойнак тақиш
🔸имкон қадар ёпиқ либослар кийиш керак.

👉 РТТЁМНФ РАСМИЙ КАНАЛИ
👍1
Хурматли ота-оналар!
2023 йил 7-июн кунидан 19-июн кунига қадар болалар соғламлаштириш оромгохларига йўлланма олган ота-оталар, фарзандларингизни 7-июнь соат 7-00 дан кеч қолмасдан Наманган вилояти касаба уюшма кенгаши (Наманган шахар, Озодлик кўчаси, 14-уй. Мўлжал: Наманган шахар Телеком) биноси олдига олиб келишингизни сўраймиз.
Кеч қолган ёки фарзандини ўзи олиб бормоқчи бўлганлар Косонсой тумани, Олмазор МФЙ, “Сохил” болалар соғламлаштириш оромгоҳи, Янгиқўрғон туман, Заркент МФЙ, “Заркент” (собиқ “Лола”) болалар соғламлаштириш оромгоҳига ётказишингизни сўралади.

👉 РТТЁМНФ РАСМИЙ КАНАЛИ
👍4
Фарзандингизга ёшлигидан китоб беришга одатланинг!

✅ Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, ҳафтасига 3-5 марта китоб ўқиб бериш 4-5 ёшли болалар тенгдошларига қараганда ақллироқдир.

✅ Болалар учун китоб ўқиш, ҳатто ишлайдиган ота-оналар ҳам қила оладиган нарсадир.
✅ Фарзандингизга китоб ўқиш сизга ҳам, фарзандингизга ҳам доимий таъсир кўрсатади.
✅ Шундай қилиб, сиз бирга ўтказган вақтингиз сифатини оширишингиз мумкин, чунки фарзандингиз бу вақтда отаси ёки онасининг барча эътибори фақат унга қаратилганлигини билади.
✅ Фарзандингизга китоб ўқиб бериш мактабда ўқиш қобилиятига ҳам фойда келтиради

❗️Яқинларга Ҳам Улашинг

👉🏼 РТТЁМНФ РАСМИЙ КАНАЛИ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Tez yordam mashinasiga yo'l bering! Bu bilan siz kimningdir hayotini saqlab qolgan bo'lasiz!

👉 РТТЁМНФ РАСМИЙ КАНАЛИ
👍5❤2
#Оромгох

Ёзги болалар оромгохларига дам олувчиларни жўнатиш жараёни.

👉 РТТЁМНФ РАСМИЙ КАНАЛИ
👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#диққат

❗️Иложи борича қуёш тиккага келган вақтларда ташқарига чиқманг, чунки бугун ҳам рекорд даражада иссиқ ҳарорат кузатилади.

🥵 Жазирама. Бугун кечаги кундан 1-2 даража юқорироқ ҳарорат.

Бугун ҳаво ҳарорати +42°- +45 C гача кўтарилади
.

Ёши катталарни эҳтиёт қилинглар.

👉 РТТЁМНФ РАСМИЙ КАНАЛИ
👍4