RTTYOMNF | RASMIY
5.48K subscribers
1.93K photos
313 videos
7 files
769 links
Respublika tez tibbiy yordam markazi Namangan viloyati filiali va uning xududiy stansiyalari rasmiy matbuot kanali!
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#21_son

Hurmatli davlat xizmatchilari, siyosiy ma'rifat soatining navbatdagi sonini taqdim etmoqdamiz.

Unda siyosiy-ijtimoiy xabarlar, qonunchilikdagi yangiliklar, davlat xizmatchisining ma’naviy-ma’rifiy dunyoqarashini boyitishga xizmat qiladigan ma’lumotlar o‘rin olgan.

✅ TELEGRAM ✅ FACEBOOK
🌐 INSTAGRAM 📹 YOUTUBE
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤2
Гуллар ифорига бурканган байрам меҳмонлар оқимини оширмоқда
 
Вилоятимизда 65-Халқаро гуллар фестивали юқори савияда давом этмоқда. Юртимизнинг туризм салоҳиятини намоён этаётган мазкур йирик  тадбир маҳаллий ва хорижий сайёҳларнинг катта қизиқишига сабаб бўлмоқда.
Статистик маълумотларга кўра, фестивалнинг дастлабки 12 куни мобайнида вилоятга қарийб 2 миллион нафар сайёҳ ташриф буюрди. Уларнинг 540 минг нафардан ортиғини хорижлик меҳмонлар ташкил этди. Айниқса, Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Россия Федерацияси, Туркия, Хитой ва Жанубий Корея давлатларидан келган сайёҳлар сони юқори бўлмоқда.

Фестивалнинг асосий тадбирлари ўтаётган Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги маданият ва истироҳат боғи бугунги кунда ҳақиқий гуллар шаҳрини эслатади. Бу ерда турли ранг ва шаклдаги миллионлаб гуллардан яратилган бетакрор композициялар, мамлакатимиздаги машҳур тарихий обидалар ва сайёҳлик масканларининг кичрайтирилган макетлари намойиш этилмоқда. Шунингдек, миллий маданиятимизни акс эттирувчи кўргазмалар, концерт дастурлари ва маданий тадбирлар меҳмонларга кўтаринки кайфият бағишламоқда.

Россия Федерациясининг Москва шаҳридан келган сайёҳ Вера Котованинг айтишича, фестивал унда катта таассурот қолдирган.
— Ўзим Фарғона шаҳрида туғилганман. Наманганга биринчи марта келишим. Бу ердаги гўзалликни сўз билан ифодалаш қийин. Гуллар композициялари, шаҳарнинг обод қиёфаси, одамларнинг меҳмондўстлиги мени ҳайратга солди. Москвага қайтгач, бу ерда олган таассуротларим ҳақида албатта дўстларимга сўзлаб бераман, — дейди у.
Тожикистон Республикасининг Хўжанд вилоятидан ташриф буюрган Шарифжон Адҳамзода эса фестивал туфайли кўп йиллик қадрдонлари билан дийдорлашиш имконига эга бўлганини таъкидлади.
— Тошкент политехника институтида таҳсил олган даврдошларимиз билан учрашувни айнан Наманганда ўтказишга қарор қилдик. Бугун турли давлатларда яшаб меҳнат қилаётган курсдошларимиз билан яна бир даврада жам бўлдик. Гуллар байрами биз учун нафақат сайр, балки ёшлик хотираларини қайта ёдга солган қувончли воқеага айланди, — дейди у.
Фестивал давомида меҳмонлар хавфсизлиги ва саломатлигини таъминлаш масалалари ҳам доимий эътибор марказида бўлмоқда. Тадбирлар ўтаётган ҳудудда иккита тез тиббий ёрдам бригадасининг узлуксиз навбатчилиги ташкил этилган.
Республика тез тиббий ёрдам маркази Наманган филиали “Марказ” бўлими шифокори Зафаржон Маҳмудовнинг маълум қилишича, фестивал кунларида мурожаат қилаётган фуқароларга зарур тиббий ёрдам тезкор ва сифатли тарзда кўрсатилмоқда. Асосан қон босими кўтарилиши, ҳавонинг иссиқ келиши билан боғлиқ ҳолатлар ҳамда енгил жароҳатланишлар бўйича мурожаатлар қайд этилмоқда.
 
52 кун давом этадиган халқаро гуллар фестивали нафақат Наманган вилоятининг туристик жозибадорлигини янада оширишга, балки халқлар ўртасидаги дўстлик ва маданий алоқаларни мустаҳкамлашга ҳам хизмат қилмоқда. Бу эса Янги Ўзбекистонда туризм соҳасини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг амалий натижаси сифатида намоён бўлмоқда.  

Илҳомжон МУСАЕВ
❤3👏2🙏1
Гуллар фестивалида меҳмонлар саломатлиги доимий назоратда

Ранг-баранг гуллар ифори анқиган, нафосат ва гўзаллик байрамига айланган Наманган шаҳри бу кунларда яна минглаб меҳмонларни бағрига чорламоқда. 65-халқаро гуллар фестивали нафақат бетакрор композициялар ва санъат намуналари, балки турли мамлакатлардан ташриф буюрган меҳмонлар ўртасида дўстлик ва ҳамжиҳатлик ришталарини мустаҳкамлаётган йирик маданий анжуман сифатида ҳам алоҳида аҳамият касб этмоқда. Фестивалнинг юқори савияда, кўтаринки руҳ ва хавфсиз муҳитда ўтишида турли соҳалар вакиллари қаторида тиббиёт ходимлари ҳам фидокорона меҳнат қилиб, ҳар бир меҳмон саломатлигини ишончли муҳофаза қилишга муносиб ҳисса қўшмоқдалар.
З. М. Бобур номидаги маданият ва истироҳат боғида бўлиб ўтаётган 65-халқаро гуллар фестивалида аҳоли саломатлигини таъминлаш мақсадида тез тиббий ёрдам хизматлари томонидан кенг қамровли чора-тадбирлар йўлга қўйилди.

-Боғ ҳудудининг учта муҳим нуқтасида Республика тез тиббий ёрдам маркази Наманган вилоят филиали томонидан махсус тиббий постлар ташкил этилиб, сайилгоҳга ташриф буюраётган фуқароларга зарур ҳолларда ўз вақтида ёрдам кўрсатиш имконияти яратилди.
Айниқса, ёзнинг жазирама кунларида қон босими ошиши, ҳолсизлик ва бошқа саломатлик муаммолари билан мурожаат қилганларга малакали тиббий хизмат кўрсатилмоқда, - дейди марказ директори Адҳамжон Ирисбоев. -
Фестивал давомида шу кунга қадар 300 нафарга яқин фуқаро мурожаатига кўра биринчи ёрдам кўрсатилди. Ҳолати жиддий бўлган беморлар эса тезкор равишда шифохоналарга етказилди.

- Юртингизда ўтказилаётган “Гуллар фестивали” нинг таърифини эшитиб,     Қирғизистоннинг Бишкек шаҳридан  келдик. Ажойиб композициялар бизни ҳайратда қолдирди, - дейди меҳмон Гулқайир Жесенбаева. – 20 нафар нафақадаги қўни-қўшни, қариндош - уруғ биргалашиб келганмиз. Айниқса, паркда тиббий пунктлар ташкил қилингани, биз каби олисдан келган меҳмонлар учун қулайлик бўлибди. 

Сафимиздаги Аише эжемизни тоби қочганди, шифокорлар зудлик билан  ёрдам кўрсатишди. Бундан жуда мамнун бўлдик. Наманганни бошқа диққатга сазовор жойларига ҳам саёҳатимиз давом этмоқда. 

Таъкидлаш жоизки, ушбу йирик маданий тадбирнинг муваффақиятли ва хавфсиз ўтишида тиббиёт ходимларининг саъй-ҳаракатлари алоҳида аҳамият касб этмоқда. Улар сайилгоҳдаги ҳар бир меҳмон саломатлигини доимий назорат қилиб, фестивалнинг янада хотиржам ва хавфсиз ўтишига муносиб ҳисса қўшмоқда.



Манзура ЭРГАШЕВА
❤6👍1
RTTYOM xamda Namangan filiali ma’sullari tomonidan ijtimoiy tarmoqlarda RTTYOMning Namangan viloyati filiali Yangi Namangan tumani TTYO bo‘limi navbatchi feldsher G. A.ning tarqalgan murojaati  o‘rganildi.
Murojaatda ismlari keltirilgan xodimlar (L.U. G.A. M.N.) yil boshidan buyon o‘z yuklamasidan ortiqcha soat ishlashgan. Xizmat vazifalarini o‘z vaqtida bajarishmoqda.

Xodim M.N. qizining tobi qochgani va uyda qarovchisi yo‘qligi sababli uni bir marta navbatchilikka olib kelgani aniqlandi.
 
Bo‘limda xodimlar Nizom talablari asosida 5 ta tamoyil bo‘yicha baholanadi. 2025 yilning 1-3 choraklarida jami 129 nafar xodim ustamaga tavsiya etilgan. Ketma-ket 3 chorak davomida ustama olgan xodim mavjud emas manfaatlar to‘qnashuvi yoki tanish-bilishchilik holatlari tasdiqlanmadi
.

Korrupsiya va suiiste’molchiliklarning oldini olish maqsadida (94-361-57-77) ishonch telefoni orqali murojaat qilishingiz so‘raladi..
👍6❤2🔥1👏1
Ijtimoiy tarmoqlarda RTTYOM Namangan filiali Norin tumani TTYO boʻlimi boshligʻi E.N toʻgʻrisida chiqarilgan anonim murojaat tarqaldi


Mazkur holat boʻyicha Respublika tez tibbiy yordam markazi Namangan viloyati filiali tomonidan xizmat tekshiruvi oʻtkazildi.

Bo‘lim mudiri E.N. TTYO
brigadalariga tegishli bo‘lmagan, tuman TTB balansidagi Damas (davlat raqami 50 057 NVA) avtomashinasidan xizmat yuzasidan foydalangan. Ayni paytda mashina taqiqda va ishlatilmayapti (shaxsiy maqsadda foydalanilganligi tasdiqlanmadi.

Tekshiruv natijasiga koʻra, Ijtimoiy tarmoqlarda tarqatilgan xabarlarning aksariyati shaxsiy adovat va ichki tartib-intizomga bo‘ysunmaslik oqibatida kelib chiqqan asossiz tuhmat ekanligi aniqlandi.

Korrupsiya va suiste’molchiliklarning oldini olish maqsadida (94-361-57-77) ishonch telefoni orqali murojaat qilishingiz so‘raladi..
5❤6👍3
Forwarded from "Shifokor va hayot"
РАСМИЙ БАЁНОТ

Ижтимоий тармоқларда тарқалган мурожаатда Янги Наманган тумани Мингчинор шаҳобчасидаги ходимлар ўртасидаги ҳолат юзасидан хабар берилган.

Бу бўйича қуйидагилар маълум қилинади.

Мазкур эътирозли мурожаат бўйича ҳолат ўрганилмоқда. Бу ҳақда батафсил маълумот берилади.

Бу каби ҳолатлар кузатилса, 94-361-57-77 рақамли “Ишонч телефони” билан боғланишингиз сўралади.

Наманган вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси Ахборот хизмати.
❤4
Forwarded from 103_Press_Official
❤️❤️❤️🩷

🙏 Respublika tez tibbiy yordam markazi jamoasi koʻp yillar davomida Markaz direktorining oʻrinbosari lavozimida samarali faoliyat yuritgan Baxodir Erkinovich Bilalovni kuzatib qoʻydi.

Faoliyati davomida u mamlakatimizda tez tibbiy yordam xizmatini alohida tashkilot sifatida shakllantirish va rivojlantirishga munosib hissa qoʻshdi. Tez tibbiy yordam tizimida zamonaviy boshqaruv mexanizmlarini joriy etish, xizmat koʻrsatish jarayonlarini takomillashtirish, yangi davolash standartlari hamda tez tibbiy yordam koʻrsatish tartiblarini amaliyotga tatbiq etishda bevosita ishtirok etdi.

Shuningdek, Baxodir Erkinovich sohani tartibga soluvchi meʼyoriy-huquqiy hujjatlarning katta qismini ishlab chiqishda tashabbuskor boʻlib, tez tibbiy yordam tizimining bugungi taraqqiyotida oʻzining salmoqli izini qoldirdi.

Uning fidokorona mehnati, yuqori kasbiy mahorati, masʻuliyati va insoniy fazilatlari jamoamiz tomonidan doimo yuksak qadrlanadi.

Bugun hamkasbimiz masʻuliyatli va sharafli yangi lavozimga oʻtmoqda. Ishonamizki, u yangi vazifalarida ham oʻzining boy tajribasi, bilim va salohiyatini namoyon etib, yurtimiz sogʻliqni saqlash tizimi rivojiga munosib hissa qoʻshishda davom etadi.


🏥 Respublika tez tibbiy yordam markazi jamoasi nomidan unga mustahkam sogʻliq, oilaviy baxt-saodat, yangi lavozimida ulkan muvaffaqiyatlar va ezgu ishlarida omad tilaymiz.

#tez_tibbiy_yordam #minnatdorchilik #omad #Bilalov

Telegram | Facebook | Instagram | Web-site | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1❤7🙏2👍1
Aholida internet va ijtimoiy tarmoqlardan toʻgʻri foydalanish koʻnikmalarini shakllantirish va ularni huquqiy madaniyatini oshirish maqsadida Davlat xavfsizlik xizmati, Ichki ishlar vazirligi va Din ishlari boʻyicha qoʻmita hamkorligida "Telegram" ijtimoiy tarmogʻida "Xavfsiz bot" nomli (@dinuzbbot) bot yaratildi.

Ushbu bot ga aʼzo boʻlishni unutmang!
🔥3❤1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Prezident giyohvandlik vositalari savdosiga qarshi murosasiz kurashish va jamiyatni ushbu tahdiddan himoya qilishga qaratilgan qonunni imzoladi.

Giyohvandlik moddalari inson hayoti, oilalar va bolalar salomatligini barbod qiladi. Bu — mamlakat genofondi hamda uning kelajagiga berilgan to‘g‘ridan-to‘g‘ri zarba.

Yangi qonunda narkotiklarni tarqatishning zamonaviy usullarini jilovlash ko‘zda tutilgan, bunday jinoyatlar uchun jazo choralari kuchaytirilgan va voyaga yetmaganlarni himoya qilishga alohida e’tibor qaratilgan.

Ushbu masalani shaxsan o‘z nazoratimga oldim.

Bu kurashda chetda tomoshabin bo‘lib turishga hech kimning haqqi yo‘q. Zero, juda ko‘p narsa o‘zimizga — ota-onalarga, maktab va mahallaga hamda yon-atrofidagi hodisalarga befarq bo‘lmagan har bir insonga bog‘liq.

—

Президент подписал закон, направленный на бескомпромиссную борьбу с наркоторговлей и защиту общества от этой угрозы.

Наркотики разрушают жизни, семьи и здоровье детей. Это прямой удар по генофонду страны и её будущему.

Новый закон учитывает современные способы распространения наркотиков, усиливает ответственность за такие преступления, и особо направлен на защиту несовершеннолетних.

Я взяла этот вопрос под личный контроль.

В этой борьбе нельзя оставаться в стороне. Очень многое зависит и от нас самих: от родителей, школ, махаллей и каждого, кто видит, что происходит рядом.

🌐 Web-site 🔵Telegram 👥 Fb 📷 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📺 Guldasta dasturida

Gullar festivalida tez tibbiy yordam sifati


#Guldasta #NamanganMTRK #Namanganshahar

✅ TELEGRAM ✅ FACEBOOK
🌐 INSTAGRAM 📹 YOUTUBE
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5❤1🔥1
🇺🇿 ⚽️ 18-iyun kuni boshlanadigan muhim uchrashuv oldidan!

Oʻzbekiston milliy terma jamoasiga boʻlajak bahsda ulkan omad tilaymiz. Futbolchilarimizning gʻayrati, matonati va Vatanga boʻlgan sadoqati yurtimiz millionlab muxlislariga quvonch ulashishiga ishonamiz.

Maydonda omad, kuch va zafar hamroh boʻlsin! Bayrogʻimiz baland hilpirab, Oʻzbekiston nomi dunyo sahnalarida yanada porlasin!
Olgʻa, Oʻzbekiston! Gʻalaba sari olgʻa! 🇺🇿


#Chepion #Uzbekistan #Fudbol #Sport

✅ TELEGRAM ✅ FACEBOOK
🌐 INSTAGRAM 📹 YOUTUBE
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤5👍4🔥2
🟦🟦🟦🟦🟦

Oʻzbekiston delegatsiyasi Sankt-Peterburgda boʻlib oʻtgan "Tez yordam - 2026" xalqaro konferensiyasida ishtirok etdi


2026-yil 18-19-iyun kunlari Respublika tez tibbiy yordam markazi vakillari Rossiya Federatsiyasining Sankt-Peterburg shahrida boʻlib oʻtgan "Tez yordam - 2026" xalqaro ilmiy-amaliy konferensiyasida ishtirok etdilar.

Tadbir tez va shoshilinch tibbiy yordamni rivojlantirish, zamonaviy texnologiyalarni joriy etish va tez tibbiy yordamni tashkil etishni takomillashtirishning dolzarb masalalarini muhokama qilish uchun tez va shoshilinch tibbiy yordam xizmatlari mutaxassislari, sogʻliqni saqlash organlari, ilmiy hamjamiyat, tegishli taʼlim muassasalari vakillari va xalqaro ekspertlarni birlashtirdi.

Konferensiya doirasida ishtirokchilar tez tibbiy yordam xizmatini tashkil etishning zamonaviy yondashuvlari, sohani raqamli transformatsiya qilish, chaqiruvlarni boshqarishning intellektual tizimlarini joriy etish, dispetcherlik xizmatlari samaradorligini oshirish, bemorlarni yoʻnaltirishni takomillashtirish, shuningdek, kadrlar salohiyati va uzluksiz tibbiy taʼlim tizimini rivojlantirish masalalarini koʻrib chiqdilar.

Respublika tez tibbiy yordam markazi Fan va taʼlim boʻlimi boshligʻi, t.f.d., professor R.N. Akalayev tabrik soʻzi bilan chiqish qildi.

Oʻzbekiston vakillari mamlakatimizda tez tibbiy yordam sohasida amalga oshirilayotgan islohotlar haqida maʼruza qildi. Keyingi yillarda tez tibbiy yordam xizmatini raqamlashtirish boʻyicha amalga oshirilayotgan keng koʻlamli ishlarga alohida eʼtibor qaratildi. Konferensiya ishtirokchilariga tez tibbiy yordamning avtomatlashtirilgan boshqaruv tizimi, zamonaviy dispetcherlik texnologiyalari, sanitar avtotransportning GPS monitoringi, chaqiruvlarning elektron xaritalari va boshqaruvning tahliliy vositalari, kadrlarni tayyorlash va qayta tayyorlash tizimi, simulyatsiya markazlarni joriy etish, hududning oʻziga xos xususiyatlarini hisobga olgan holda tez tibbiy yordam koʻrsatishning tamoyillarini joriy etish natijalari taqdim etildi.


"Tez yordam - 2026" konferensiyasida ishtirok etish Oʻzbekiston Respublikasi aholisiga tez tibbiy yordam koʻrsatish sifati va qulayligini yanada oshirishga qaratilgan xalqaro hamkorlikni mustahkamlash, kasbiy tajriba almashish va ilgʻor jahon tajribalarini oʻrganish uchun muhim maydonga aylandi.

#tez_tibbiy_yordam #konferensiya #ilm_fan

Telegram | Facebook | Instagram | Web-site | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM