RTTYOMNF | RASMIY
5.8K subscribers
1.99K photos
320 videos
7 files
792 links
Respublika tez tibbiy yordam markazi Namangan viloyati filiali va uning xududiy stansiyalari rasmiy matbuot kanali!
Download Telegram
Узумнинг сиз билмаган шифобахш хусусиятлари

✅ Узумдан фойдаланиш қариш жараёнини секинлаштиради, ёшликни сақлайди, қон томирлари ва юракни эрта эскиришдан ҳимоя қилади.

✅ Узум қон босимини нормаллаштиришга қодир. Эффект калийнинг юқори миқдори ва резаворлардаги натрийнинг минимал миқдори туфайли эришилади.

✅ Яхши ухлаш учун кечқурун бир ҳовуч узум истеъмол қилинг. Мевалар оз миқдорда мелатонинни ўз ичига олади, уйқу ва уйғонишни тартибга солиш учун жавоб берадиган гормон.

❗️Яқинларга Ҳам Улашинг

👉🏼 РТТЁМНФ РАСМИЙ КАНАЛИ
👍2
❗️"Сертификати бор оилавий шифокорларнинг ойлик иш ҳақи 2 карра оширилади" - Шавкат Мирзиёев

“Яна бир янги ташаббус. Энди, оилавий шифокорларни кафолатланган тиббий хизматлар бўйича қайта тайёрлаб, уларга малака сертификати берамиз. Сертификати бор шифокорларнинг ойлик иш ҳақи 2 карра оширилади.

Худди шу тартибни тиббиётнинг ҳақиқий фидойилари бўлган ҳамшираларимизга ҳам жорий қиламиз.

Тиббиёт ходимларига кўп йиллар ишлаганлик учун тўланадиган устамалар миқдори ҳам қайта кўриб чиқилиб, оширилади."

👉 РТТЁМНФ РАСМИЙ КАНАЛИ
👏7❤1🎉1
⚡️Расмий муносабат


🖊 Ижтимоий тармоқларда Наманган вилояти Поп тумани Ғурумсарой тез тиббий ёрдам хизмати биносида беморлар учун етарли шароит яратилмаганига доир хабарлар тарқалди.

Республика тез тиббий ёрдам маркази ушбу ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.

🏥 РТТЁМ Наманган филиали Поп тумани Ғурумсарой тез тиббий ёрдам пункти навбатчи тиббиёт бригадалари жорий 11 июнь куни соат 22:00 да чақириқ манзилидан қайтгач, шифокор тавсияси асосида муолажа олиш учун келган амбулатор шароитдаги беморларга тиббий ёрдам кўрсатган.

🩺 Қисқа вақт ичида тез тиббий ёрдам пунктига кўп сонли амбулатор беморлар мурожаат қилгани сабабли уларнинг бир қисмига "103" шахобчаси биносининг кириш қисмидаги кушеткаларда тиббий ёрдам кўрсатилган.

🚑 Шунингдек, уларга шифокор тавсиясига кўра тайинланган режали муолажаларни бажариш "Тез ёрдам"  бригадалари функциялари доирасига кирмаслиги, аксинча, "103" хизматининг энг асосий вазифаси шошилинч беморларга зудлик билан биринчи тиббий ёрдам кўрсатишдан иборат эканлиги тушунтирилди.

‼️Шу билан бирга, сурункали хасталикларга чалинган фуқаролар режали муолажаларни оилавий поликлиникаларнинг кундузги стационарида олиши мумкинлиги айтиб ўтилди.

👉 РТТЁМНФ РАСМИЙ КАНАЛИ
👍8👏1
Асаблари чарчаганлар учун дамлама

Фойдали тамонлари
✓ Қон босими тушади;
✓ Асаблар жойига келади;
✓ Стресс ва депрессияга қарши курашади...

Рецепт
Дамламани тайёрлаш учун, ярим қошиқ укроп уруғини олинг ва 1 стакан қайнаган сувга қўшинг, тайёр бўлишини 20 дақиқа давомида кутинг. Озгина асал ёки шакар қўшсангиз бўлади. Кунига 3 махалдан, 3-5 кун давомида ичинг...
👍4
Хурматли ота-оналар!
2023 йил 1-смена болалар соғламлаштириш оромгохларига йўлланма олган ота-оталар, фарзандларингизни 19-июнь эрталаб 9-00 да оромгохлардан олиб олиб келишингизни сўраймиз.
Оромгох манзиллари: Олмазор МФЙ, “Сохил” болалар соғламлаштириш оромгоҳи, Янгиқўрғон туман, Заркент МФЙ, “Заркент” (собиқ “Лола”).

👉 РТТЁМНФ РАСМИЙ КАНАЛИ
👍4
❗️Бугундан бошлаб 3 кун давомида кунлар ёндириши мумкин

Ўзгидромет бош директори Шерзодхўжа Ҳабибуллаевнинг маълум қилишича, жорий йилнинг 17-19 июнь кунлари Ўзбекистон ҳудудлари бўйлаб ҳаво ҳарорати 40-41 даражагача, жанубда 42-45 даражагача кўтарилиши кутилмоқда.

👉 РТТЁМНФ РАСМИЙ КАНАЛИ
👍1
🍒Меваларнинг фойдасини биласизми?

🍇Узум —
юрак қон-томирлари учун фойдали.
🍍Ананас —
артритдан ҳимоя қилади.
🍑Шафтоли —
стресслар енгил ўтишида асқатади.
🍏Олма —
организмнинг инфекцияларга қарши курашувчанлигини таъминлайди.
🍒Черника —
юрак ва кўз саломатлиги учун.
🍉Тарвуз —
юрак ва буйрак учун тавсия этилади.
🍋Апельсин —
тери тузилишини майинлаштиради.
🍈Киви —
суяк тўқималари учун фойдали
🍌Банан —
очлик ҳиссини бартараф этиш ва ошқозон яраларида фойдали.
🍎Манго —
турли хилдаги ўсмаларнинг олдини олишга хизмат қилади...

👉
РТТЁМНФ РАСМИЙ КАНАЛИ
👍6👏1
⚡️Бугун 19-июнь Медицина ҳодимлари куни!

Кўплаб мамлакатларда бугун жафокаш ва жонкуяр шифокор ҳодимлар куни

Медицина соҳасида кунни кун, тунни тун демасдан ишлаб келаётган юртдошларимизни Байрамлари билан қутлаймиз. СИЗЛАР ҚАҲРАМОНСИЗЛАР!
👏👏👏

👉
РТТЁМНФ РАСМИЙ КАНАЛИ
👍3🥰1
🌙 Расман: Қурбон ҳайити 2023 йил 28 июнь куни нишонланади

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ойни кузатиш бўйича Ишчи гуруҳининг илмий изланишлари, тажрибали астрономия марказлари ва нуфузли фатво ҳайъатларидан олган маълумотларига кўра, ҳижрий 1444 йил Зулҳижжа ойининг янги ой фазаси (ҳилоли) милодий 2023 йил 18 июнь куни қуёш ботгандан сўнг содир бўлган (туғилган).

🌙 Маълумки, ҳижрий-қамарий йил ҳисоби бўйича Зулҳижжа ойининг 10-куни Ийдул Азҳо – Қурбон ҳайитининг биринчи куни ҳисобланади.

🔸Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши Ислом дини таълимотлари ва мазкур маълумотларга асосланган ҳолда диёримизда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 2023 йил 28 июнь кунига тўғри келиши ҳақида қарор қабул қилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси mатбуот хизмати

👉 РТТЁМНФ РАСМИЙ КАНАЛИ
👍2💯1
#Диққат

❗️“Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди

Маълумот учун, Қурбон ҳайити муносабати билан иш ҳафтасининг туридан қатъи назар барча ходимлар учун 29-30 июнь кунлари, олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун 1 июль куни қўшимча дам олиш куни сифатида белгиланган.

Демак, ўзбекистонликлар қуйидаги саналарда кетма-кет 5 кун дам олишади:
• 28 июнь, чоршанба;
• 29 июнь, пайшанба;
• 30 июнь, жума;
• 1 июль, шанба;
• 2 июль, якшанба.

👉 РТТЁМНФ РАСМИЙ КАНАЛИ
👍3❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат
❗️👣 Пиёда юришнинг соғлиққа қанчалик фойдаси бор...?

Яқинларга ҳам юбориб қўйинг

👉 РТТЁМНФ РАСМИЙ КАНАЛИ
👍3👌2
Хурматли ота-оналар!
2023 йил 22-июн кунидан 4-июл кунига қадар болалар соғламлаштириш оромгохларига йўлланма олган ота-оталар, фарзандларингизни 22-июнь соат 7-00 дан кеч қолмасдан Наманган вилояти касаба уюшма кенгаши (Наманган шахар, Озодлик кўчаси, 14-уй. Мўлжал: Наманган шахар Телеком) биноси олдига олиб келишингизни сўраймиз.

Кеч қолган ёки фарзандини ўзи олиб бормоқчи бўлганлар:
1. Чуст тумани, Оғасарой МФЙ, “Оби-хаёт” (собиқ "Баркамол авлод") болалар соғламлаштириш оромгоҳи;
2. Янгиқўрғон туман, Заркент МФЙ, “Заркент” (собиқ “Лола”) болалар соғламлаштириш оромгоҳи;
3. Норин тумани, Еттиқашқа МФЙ, "Норин" болалар соғламлаштириш оромгоҳига ётказишингиз сўралади.

👉 РТТЁМНФ РАСМИЙ КАНАЛИ
Хурматли хамкасабалар!

Барча ходимларни, хамда уларнинг оила аъзоларини Наманган вилоят тарихи ва маданияти давлат музейига Наманган тарихини ўрганиш хамда маданий хордиқ чиқаришга таклиф этамиз.
Музейга кириш касаба уюшмаси хисобдан (ходимлар тўламайди).

Манзил: Н.Намангоний кўчаси 37-уй. ("Бобур боғи"нинг асосий дарвозасини ёнида)

👉 РТТЁМНФ РАСМИЙ КАНАЛИ
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат
🧢Ҳозирги жазирамада бош кийимсиз юрманг

ССВ томонидан, кундузи 12дан 16гача очиқ офтобда юрмаслик тавсия этилмоқда

🥵Аномал иссиқда эхтиёт бўлинг, мияни қайнатиб қўяётган иссиқда бошяланг юрманг

👉 РТТЁМНФ РАСМИЙ КАНАЛИ
👍4
⚡️Диққат чилла кириб келди! Бу Ўзбекистонда ёзнинг энг иссиқ даври — "чилла" бошланади

Иссиқ мавсум 25 июндан 5 августга қадар давом этади.

Бу даврда нималар қилиш керак?
— Тоза, шакарсиз ичимлик сувидан суткасига камида 1,5 литр ичинг
— ёғли, қовурилган таомлардан тийилинг ва мева-сабзавотлар истеъмол қилинг;
— енгил, танага ёпишмаган, ҳаво ўтказувчан уст-бош кийинг
— ўртача ҳаво ҳароратидаги сувда душ қабул қилинг (муздай бўлмасин)

❗️Асосий эслатма:
кундузи соат 10:00 ва 16:00 оралиғида очиқ, қуёш нури тушадиган жойларда юрманг!

👉 РТТЁМНФ РАСМИЙ КАНАЛИ
👍3
Наманган шахрида ўтказиладиган марафонга старт берилиш арафасида.
Марафанда 300 нафардан ортиқ РТТЁМ Наманган филиали тиббиёт ходимлари иштирок этадилар.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Марафонга старт берилди!
👍4
РАСМАН: Қурбон ҳайити муносабати билан кетма-кет 5 кун дам олиш куни бўлади

Президент фармонига биноан 29-июн (пайшанба) куни ҳам иш ҳафтасидан қатъи назар барча учун қўшимча дам олиш куни сифатида эълон қилинди.

Демак, қуйидаги кунлар дам олиш куни бўлади:

• 28-июн, чоршанба (Қурбон ҳайити);
• 29-июн, пайшанба (барча учун қўшимча дам олиш куни);
• 30-июн, жума (барча учун қўшимча дам олиш куни);
• 1-июл, шанба (6 кунликлар учун қўшимча дам олиш куни);
• 2-июл, якшанба.

👉 РТТЁМНФ РАСМИЙ КАНАЛИ
👍5🔥1
🌙 Арафа Муборак бўлсин!!!

Шу кунларга сиз ва бизларни соғ-саломат етказган Аллоҳ таолога ҳамду-санолар бўлсин!

👉 РТТЁМНФ РАСМИЙ КАНАЛИ
👍1