RTTYOMNF | RASMIY
5.8K subscribers
1.99K photos
320 videos
7 files
792 links
Respublika tez tibbiy yordam markazi Namangan viloyati filiali va uning xududiy stansiyalari rasmiy matbuot kanali!
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат
🧢Ҳозирги жазирамада бош кийимсиз юрманг

ССВ томонидан, кундузи 12дан 16гача очиқ офтобда юрмаслик тавсия этилмоқда

🥵Аномал иссиқда эхтиёт бўлинг, мияни қайнатиб қўяётган иссиқда бошяланг юрманг

👉 РТТЁМНФ РАСМИЙ КАНАЛИ
👍4
⚡️Диққат чилла кириб келди! Бу Ўзбекистонда ёзнинг энг иссиқ даври — "чилла" бошланади

Иссиқ мавсум 25 июндан 5 августга қадар давом этади.

Бу даврда нималар қилиш керак?
— Тоза, шакарсиз ичимлик сувидан суткасига камида 1,5 литр ичинг
— ёғли, қовурилган таомлардан тийилинг ва мева-сабзавотлар истеъмол қилинг;
— енгил, танага ёпишмаган, ҳаво ўтказувчан уст-бош кийинг
— ўртача ҳаво ҳароратидаги сувда душ қабул қилинг (муздай бўлмасин)

❗️Асосий эслатма:
кундузи соат 10:00 ва 16:00 оралиғида очиқ, қуёш нури тушадиган жойларда юрманг!

👉 РТТЁМНФ РАСМИЙ КАНАЛИ
👍3
Наманган шахрида ўтказиладиган марафонга старт берилиш арафасида.
Марафанда 300 нафардан ортиқ РТТЁМ Наманган филиали тиббиёт ходимлари иштирок этадилар.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Марафонга старт берилди!
👍4
РАСМАН: Қурбон ҳайити муносабати билан кетма-кет 5 кун дам олиш куни бўлади

Президент фармонига биноан 29-июн (пайшанба) куни ҳам иш ҳафтасидан қатъи назар барча учун қўшимча дам олиш куни сифатида эълон қилинди.

Демак, қуйидаги кунлар дам олиш куни бўлади:

• 28-июн, чоршанба (Қурбон ҳайити);
• 29-июн, пайшанба (барча учун қўшимча дам олиш куни);
• 30-июн, жума (барча учун қўшимча дам олиш куни);
• 1-июл, шанба (6 кунликлар учун қўшимча дам олиш куни);
• 2-июл, якшанба.

👉 РТТЁМНФ РАСМИЙ КАНАЛИ
👍5🔥1
🌙 Арафа Муборак бўлсин!!!

Шу кунларга сиз ва бизларни соғ-саломат етказган Аллоҳ таолога ҳамду-санолар бўлсин!

👉 РТТЁМНФ РАСМИЙ КАНАЛИ
👍1
Тошкентдан ҳушхабар:

🌺Айни пайтда Наманган вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси Жамоатчилик билан ишлаш шўъбаси раҳбари Атаханова Феруза Хасановна касб байрами муносабати билан Соғлиқни сақлаш вазирлигида бўлиб ўтаётган тадбирда иштирок этмоқда.

🌺Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов таниқли журналист Феруза Хасановнанинг  соғлиқни сақлаш соҳасидаги хизматларини эътироф этиб, “Ташаккурнома” ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирлади.


👉 РТТЁМНФ РАСМИЙ КАНАЛИ
👏10👍2🎉2
🌙Хурматли РТТЁМНФ ходимлари, яқинларим, Ҳаммангизга энг азиз, энг мўтабар айём ҚУРБОН ҲАЙИТ МУБОРАК!

Мехр-оқибат, сийлаи-раҳм, мустаҳкам иймон, ҳурсандчилик ва омонлик уйларимизни, жонажон юртимизни, қалбларимизни тарк этмасин. Байрам Муборак
🕋

Сизга чексиз хурмат ила: РТТЁМНФ ЖАМОАСИ

👉 РТТЁМНФ РАСМИЙ КАНАЛИ
👏1
НЕГА ЧАРЧАЙМИЗ?

✅ Инсон қуйидаги сабабларга кўра чарчайди:

• организм учун етарли миқдорда сув ичмаслик;
• яхши нонушта қилмаслик;
• мунтазам равишда фаст-фуд таомлар ейиш;
• атрофдаги тартибсизликлар;
• темир моддаси камлиги боис;
• дам олиш кунлари кеч ухлаганда;
• етарлича дам олмаслик;
• уйқуни қочириш учун қаҳва ичишга одатланганда;
• телефон ва компьютер қаршисида кўп ўтирганда

👉 РТТЁМНФ РАСМИЙ КАНАЛИ
👍5
☝️БУНИ ЁДДА САҚЛАНГ!

1. Ҳаддан зиёд асаббузарлик умрни қисқартиради.
2. Оёқни чалиштириб ўтириш оёқ учун зарарли. Бунинг устига ўта одобсизлик саналади.
3. Водопроводдан қайнамаган сув ичманг.
4. Ҳансираб келиб, суюқлик ичманг, овқат ҳам еманг, юракка юк бўлмасин.
5. Ноннинг куйган қисми зарарли ҳисобланади. У аста-секин инсоннинг бутун аъзоларини заҳарлаб, умрини қисқартиради.
6. Иссиқ кунларда яхдек совуқ, салқин ичимликлар соғлиқ учун ўта зарарли. Яхшиси, иссиқ ширин чой ичинг. Шунда қувват тез тикланади.
7. Музқаймоқни сурункасига ҳар куни истеъмол қилиш болаларнинг ҳам, катталарнинг ҳам асабига зиён етказади.
8. Ўта тўйиб овқатланиш нафас олишни қийинлаштиради, юракнинг тез уришига олиб келади.
9. Ҳар ким кунига биттадан кўп нон истеъмол қилса, саломатлигига зарар етади.
10. Асал билан ёнғоқни ҳеч қачон бирга тановул қилманг.
11. Янги овқатга эски овқатни аралаштириш асло ярамайди: таъми бузилади, ҳазм бўлиши қийинлашади.
12. Овқатланган заҳоти уйқуга ётманг. Орадан камида 1-1,5 соат вақт ўтсин.
13. Овқатланиш ораси 3-4 соатга фарқланиши лозим. Бу вақт ичида ҳазм жараёни осон кечади. Ошқозон хасталикларининг кўпи нотўғри овқатланишдан келиб чиқади.
14. Асал иссиқ чойда, иссиқ сувда куяди. Яхшиси уни илиқ чойга ёки илиқ сувга аралаштириб ичинг.
15. Бошингиздан сира ўта иссиқ сув қуйманг, чунки у кўзни хиралаштиради.
16. Кечқурун тўйиб овқатланиш ваҳимали туш кўришга сабаб бўлади.
17. Чойни, суюқ овқатларни доим илиқ ҳолда ичинг. Чунки иссиғи нафас йўлларини, қизилўнгачни касал қилади.
18. Кўк чойни оч қоринга кўп ичиш кўнгилни айнитади.

"Бахтли ҳаёт сари" китобидан
👍5
Хурматли ота-оналар!
2023 йил 07-июл кунидан 19-июл кунига қадар болалар соғламлаштириш оромгохларига йўлланма олган ота-оталар, фарзандларингизни 07-июн соат 7-00 дан кеч қолмасдан Наманган вилояти касаба уюшма кенгаши (Наманган шахар, Озодлик кўчаси, 14-уй. Мўлжал: Наманган шахар Телеком) биноси олдига олиб келишингизни сўраймиз.

👉 РТТЁМНФ РАСМИЙ КАНАЛИ
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат

❗️Қулоқчин (наушник)дан бир соат фойдаланиш қулоқдаги бактериялар миқдорини 700 бараварга оширади!


Қулоқчинлардан узоқ вақт фойдаланиш зарарлари ҳақида батафсил видео орқали билиб олинг!

👉 РТТЁМНФ РАСМИЙ КАНАЛИ
👍2
#Zakovat
Хурматли хамкасблар!
“Заковат интеллектуал клуби” ННТ томонидан Тиббиёт соҳаси вакиллари ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйини бўйича “Ибн Сино” кубоги мусобақаси ташкил қилинмоқда.
Қатнашиш истагини билдарган 6 нафар иштирокчиси бўлган жамоалар 20 июльга қадар касаба уюшма қўмитаси раиси билан боғланишингиз сўралади.

👉 РТТЁМНФ РАСМИЙ КАНАЛИ
👍4
Газли ичимликлар танани қаритади

✅ Калифорния университети олимлари газланган ичимликларни мунтазам истеъмол қилиш организмдаги ёшга доир ўзгаришларни тезлаштиради, деган хулосага келишди.

☑️ Ичимлик қанча ширин бўлса, асорати шунчалик жиддий бўлиши мумкин. Тиббий кўрикдан ўтказилган 20 дан 65 ёшгача бўлган кишиларда метаболизм, юрак қон томир билан боғлиқ безовталиклар кузатилган.

🔷 Ҳар бир беморда махсус текширувлар ўтказилиб, ҳужайраларнинг ҳаётий фаоллиги, яъни ёшга доир индикатор кўрсаткичлари қайд этиб борилган. Яъни касаллик аломати тезлашганда ҳужайралар ўзига хос тарзда қисқаради. Беморларнинг аксариятида бу ҳолат яққол кўзга ташланган.

🚫 Олимлар газланган ичимликларга ружу қўймаслик кексалик аломатларининг олдини олишда ҳам муҳим омил эканлигини таъкидлашмоқда.
❤1👍1
#Туризм!

Хурматли хамкасабалар!
26 июл - 28 июль кунлари Самарқанд шахрига саёхат уюштирилмоқда (саёхатнинг умумий нархи 1 400 000 сўм).
Саёхатда қатнашмоқчи бўлган ходимлар 19 июль 15-00 га қадар касаба уюшма қўмитасига учраб, 700 000 сўм тўлов қилишлари сўралади.

👉 РТТЁМНФ РАСМИЙ КАНАЛИ
👍6👏3