RTTYOMNF | RASMIY
5.74K subscribers
1.99K photos
321 videos
7 files
793 links
Respublika tez tibbiy yordam markazi Namangan viloyati filiali va uning xududiy stansiyalari rasmiy matbuot kanali!
Download Telegram
👍3
Бугун Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш Вазирлиги томонидан РТТЁМ Наманган вилоят филиалига ажратилган 10 дона Wolswagen тез тиббий ёрдам машиналари туманларнинг чекка худудларига тарқатилди.
"Океан" спорт муассасисига бир ойлик абонементлар бор.
Февраль, Март ойларига нархи 600 000 сўм.
Ходимлар 180 000 сўм тўлайди
👍5🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Наманган Телевиденясида Тез тиббий ёрдам булимининг тезкор ишлар буйича Директор уринбосари Икромжон Тошпулатов билан сухбат утказилди!

РТТЁНФ Матбуот хизмати

👉 @rttyom_nf
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Водийни энергия билан таъминлаш: президент янги чораларни эълон қилди

Фарғона водийсидаги бюджет ташкилотлари ва саноат корхоналарининг томига ёппасига қуёш панеллари ўрнатиш бошланади. Давлат ўз уйига панел ўрнатган одамлардан 1 KW-соат энергияни 1000 сўмдан сотиб олади. Шунингдек, водий вилоятларида 2 та қуёш электр станцияси ва 100 та микро ГЭС ҳам қурилади.

Kun.uz расмий канали
👍2
🏓Янги таҳрирдаги "Меҳнат кодекси"да Хизмат сафарлари чоғидаги компенсация тўловлари тўғрисида қуйидагилар белгиланган.

♾Хизмат сафари ходимнинг иш берувчи фармойишига биноан доимий иш жойидан ташқарида хизмат топшириғини бажариш учун бошқа жойга маълум муддатга қиладиган сафаридир.

⚠️Доимий иши кўчиб юриш ёки сайёр хусусиятга эга бўлган ходимларнинг хизмат сафарларига чиқиши хизмат сафарлари ҳисобланмайди.

😵‍💫Хизмат сафарига юборилган тақдирда иш берувчи ходимга қуйидагиларни қоплаши шарт:

✅йўлкира
харажатлари;

✔️турар жой ижараси харажатлари;

✅доимий яшаш жойидан ташқарида яшаш билан боғлиқ қўшимча харажатлар (суткалик);

✔️ходим томонидан иш берувчининг рухсати ёки розилиги билан қилинган бошқа харажатлар.

✔️Хизмат сафарлари билан боғлиқ харажатларнинг ўрнини қоплаш миқдорлари жамоа шартномаси ёки иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси билан келишилган ҳолда қабул қилинган ички ҳужжат билан белгиланади.

🕐Бунда харажатлар ўрнини қоплаш миқдори бюджетдан молиялаштириладиган ташкилотлар учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган миқдорлардан кам бўлиши мумкин эмас.

👉 @rttyom_nf
👍1
Диққат!!!
Мини футбол бўйича РТТЁМ Наманган филиали шахар ва туманлараро мусобақа ўтказиш режалаштирилмоқда🏆.
Шунга кўра хар бир тумандан, қатнашиш истаги бўлган фақат филиалда ишлаётган (врач, ўрта тиббиёт ходими, хамда хайдовчилар) ходимлардан иборат бўлган саккиз кишилик футбол жамоасини рўйхатини 15 феврал кунига қадар касаба уюшмаси қўмитасига беришингизни сўралади.
Ўйинлар март ойида, юқори савияда ўтказилиб, 🥇🥈🥉 ўрин сохиб жамоаларига касаба уюшмаси қўмитаси томонидан эсталик совғалари тақдим этилади.
БАРЧАНИ ФАОЛ ИШТИРОК ЭТИШИНИ СЎРАЙМИЗ.

РТТЁМНФ Матбуот хизмати

👉 @rttyom_nf
👍1
#Бугун

⚡️3-феврал аёл врачлар байрами.

Байрам АҚШдаги биринчи аёл шифокор Элизабет Блекуэллнинг туғилган кунига бағишланган. 1821 йил 3-февралда туғилган Блеквелл аёлларга тиббиётда кириш ва тенгликни таъминлашга ёрдам берадиган ҳаракатга асос солган. Байрам 2016 йилдан бери нишонланиб келинмоқда.

РТТЁМНФ Матбуот хизмати

👉 @rttyom_nf
#Бугун
4 февраль - Бутунжаҳон саратон касаллиги билан курашиш куни!

Онкологик касалликлар билан курашаётган тиббиёт ходиларини табриклаймиз!

Онкологик касалликларнинг пайдо бўлиши ва ривожланишига йўл қўймаслик учун қуйидагиларни амалга ошириш барчамизнинг қўлимиздан келади:

Соғлом турмуш тарзини олиб бориш;
Тамаки чекиш ва зарарли одатлардан воз кечиш;
Жисмонан фаол бўлиш ва соғлом овқатланишга амал қилиш;
Йиллик тиббий кўрикдан ўтиш.

Биргаликда биз ушбу касалликка қарши туришга қодирмиз!

Биз саратон касаллигига қарши биргаликда курашамиз!

РТТЁМНФ Матбуот хизмати

👉 @rttyom_nf