RTTYOMNF | RASMIY
5.02K subscribers
1.98K photos
318 videos
7 files
789 links
Respublika tez tibbiy yordam markazi Namangan viloyati filiali va uning xududiy stansiyalari rasmiy matbuot kanali!
Download Telegram
⚡️ Расмий Муносабат

РТТЁМ Наманган вилоят филиали маъмурияти Ижтимоий тармоқларда “Чортоқ тумани Алихон тез ёрдам шахобчаси тез тиббий ёрдам машинаси автохолокатга учради” деган сарловхали фотолавхага жавобан шуни ёзиб маълум қиладики

2023 йил 26 ноябрь куни Чортоқ туман тез тиббий ёрдам Алихон шахобчаси хайдовчиси Н. А 1988 йил туғилган, тиббий кўрикдан ўтказилиб, соғлом холда ишга чиқарилган. Тез тиббий ёрдам санитар машинаси 2012 йил ишлаб чиқарилган давлат рақами 50 612 WAA DAMAS санитар машинаси техник холатдан соз бўлган. Хайдовчиси Н.A навбатчиликни қабул қилгандан сўнг, фельдшер Т. Х билан бирга дори-дармон олиш учун Алихондан Чортоқ туман тез тиббий ёрдам марказига йўл олган. (хайдовчи И.С ўз хохши билан йўлакай марказга келиш учун чиқиб олган).
Маълумотга кўра Пастки Қорабоғ қишлоғидан ўтиб келаётган вақтда олдинда харакатланиб келаётган йўловчи ташувчи Дамас автомобили тўсатдан тўхтаб олиши натижасида, йўл транспорт ходисасини олдини олиш мақсадида қарама-қарши йўналишга чиқиб юборган. Бунинг оқибатида қарама-қарши йўналишда харакатланиб келаётган Кобаль русумли машина билан тўқнашув содир бўлган. Натижада харакатни бошқариб келаётган хайдовчиси Н. А тўқнашув оқибатида оғир тан жарохати олган, ёнида ўтириб келган хайдовчи шериги И.С билан биргаликда Чортоқ туман тез тиббий ёрдам шифохонасига олиб келинган. Шифохонада хайдовчиси Н. А шошилинч ёрдам кўрсатилишига қарамай, хаётий номутоносиблик холатида бўлганлиги сабабли шифохонада вафот этган. Хайдовчи И. С “Бош мия ёпиқ шикасти Пешона сохаси шилиниб-йиртилган жарохати” билан шифохонага ётқизилган, хозирда холати қониқарли. Фельдшер Т.Х хеч қандай тан жарохати олмаган.

Юқорида холат юзасидан шуни маълумот ўрнида айтиб ўтиш керакки, санитар машина техник холат соз бўлганлиги, бу бахтсиз тасодифий йўл траспорт ходисаси эканлигини маълум қилади.

Мархум Чортоқ туман тез тиббий ёрдам хайдовчиси Н. А Аббасовичнинг оила аъзоларига Республика тез тиббий ёрдам маркази ва Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси маъмурияти томонидан чуқур хамдардлик билдирамиз
.
😭16👍2🔥2❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хабардор.уз Канали мухбирлари кичик сўровнома ўтказишди хўш "Тез ёрдам қанчалик тез" ахолини фикрларини ўрганиш давом этмоқда!

|Telegram|Facebook|Instagram|Youtube|
👍9🤯2
РТТЁМ Наманган вилояти филиали Чортоқ тумани тез тиббий ёрдам бўлими "Алихон" шаҳобчаси ҳайдовчиси Нуриллаев Аҳрорбек Аббосхон ўғлининг вафоти муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.

Республика тез тиббий ёрдам маркази матбуот хизмати.
😭16👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Чақириқларни планшет орқали қабул қилиш.

1-мавзу.

|Telegram|Facebook|Instagram|Youtube|
👍7👏1
🗓 Бугун — Бутунжаҳон ОИТСга қарши кураш куни

🌐 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳамда БМТ бош Ассамблеясининг 1988 йилидаги қарорига асосан, 1 декабрь Бутунжаҳон ОИТСга қарши кураш куни сифатида нишонланади.

📊 ОИВ инфекцияси ҳозирги кунда барча мамлакатлар учун глобал муаммога айланган. 2022 йилда дунёда тахминан 39 миллион нафар ОИВ билан яшовчи одамлар рўйхатга олинган, уларнинг учдан икки қисми Африка минтақаси аҳолисидир.

♻️ Шунингдек, ўтган йили 630 000 одам ОИВ билан боғлиқ сабабларга кўра вафот этган ва 1,3 миллионта янги ОИВ юқиш ҳолатлари қайд этилган.

📌 Бу эса, ўз навбатида инсон саломатлиги, мамлакатларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши ҳамда хавфсизлигига раҳна солаётир.

✅ Мамлакатимизда ОИТСга қарши кураш тизими охирги йилларда барча йўналишларда қатор ютуқларга эришиб келмоқда. Бу эса БМТнинг ОИВ ва ОИТС бўйича қўшма дастурининг дунё миқёсида тан олинган “95-95-95” стратегик мақсадларига эришишда катта аҳамият касб этади.

‼️ Сўнгги йилларда бутун дунёда ОИТСнинг жинсий йўл билан юқиш даражаси ортиб бормоқда. Бу ҳолат, афсуски, мамлакатимизда ҳам кузатиляпти. Масалан, ўтган йили рўйхатга олинган беморларнинг 79 фоизига касаллик жинсий алоқа йўли орқали юққанлиги гумон қилинган.

✅ ЖССТ томонидан беморларни вирусга қарши даволаш касалликнинг босқичидан қатъий назар, у аниқланган кундан бошланиши зарурлиги тавсия этилади.

🔬 Шу йилнинг учинчи чораги якунига кўра, юртимизда ОИВ инфекцияли беморларнинг 83 фоизи даволашнинг дунёда тан олинган усули — антиретровирус муолажалар билан қамраб олинган. Улар учун зарур препаратлар харажатларининг қарийб 80 фоизи Давлат бюджети маблағлари, қолган 20 фоизи эса халқаро фондлар ҳисобидан қопланмоқда.

|Telegram|Facebook|Instagram|Youtube|
👍2
⚡️Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳамда БМТ бош Ассамблеясининг 1988 йилидаги қарорига асосан, 1 декабрь Бутунжаҳон ОИТСга қарши кураш куни сифатида нишонланади

шу муносабат билан РТТЁМ Наманган филиали Наманган шахар 103 бўлими ходимлари билан йиғилиш бўлиб ўтди

ОИВ инфекцияси ҳозирги кунда барча мамлакатлар учун глобал муаммога айланган. 2022 йилда дунёда тахминан 39 миллион нафар ОИВ билан яшовчи одамлар рўйхатга олинган, уларнинг учдан икки қисми Африка минтақаси аҳолисидир.

Мамлакатимизда ОИТСга қарши кураш тизими охирги йилларда барча йўналишларда қатор ютуқларга эришиб келмоқда. Бу эса БМТнинг ОИВ ва ОИТС бўйича қўшма дастурининг дунё миқёсида тан олинган “95-95-95” стратегик мақсадларига эришишда катта аҳамият касб этади.


|Telegram|Facebook|Instagram|Youtube|
👍7🥰1👏1
⚡️Маълумки, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 1992 йил 14 октябрдаги резолюциясига мувофиқ, ҳар йил 3 декабрь санаси бутун дунёда Халқаро ногиронлар куни сифатида нишонланиб келмоқда. Бундан кўзланган асосий мақсад – ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларида ҳимоя қилиш, уларнинг муаммоларига кенг жамоатчилик эътиборини жалб этишдан иборат.
3 декабрь - Халқаро ногиронлар куни муносабати билан РТТЁМ Наманган филиалида мехнат қилаётган ногиронлиги бор ходимларга бўлган муносабатда ўз аксини топди.
Сана муносабати билан филиал касаба уюшма қўмитаси ташаббусига кўра 27 нафар 16 ёшгача ногирон фарзанди бор ходимлар фарзандлари учун эсталик совғалари, хамда 41 нафар ногиронлиги бор ходимларга “Тиббиёт муассасаларини моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси маблағлари” хисобидан моддий ёрдам кўрсатилди.


|Telegram| Facebook| Instagram| Youtube|
👍4❤1👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Yangi_Konstitutsiya_xalq_uchun

📖 Янги таҳрирдаги Бош қомусимизда барча соҳалар қатори аҳолига соғлиқни сақлаш ва малакали тиббий хизмат кўрсатиш борасидаги нормалар қатъий белгилаб қўйилган.

|Telegram|Facebook|Instagram|Youtube|
❄️ 9—14 декабрь кунлари Ўзбекистонда -22° гача бўлган ғайритабиий совуқлар кутилмоқда: совуқ ҳаво кунлари бўйича фойдали маслаҳатлар

⏰ Совуқда 30 дақиқадан кўп бўлмаган жойда туринг;
🍜 Овқатланиш. Иссиқ тутадиган таомлар истеъмол қилиш
🕺 Кўпроқ ҳаракат қилинг ва статик ҳолатда бир соатдан ортиқ турманг;
🧶 Қалинроқ иссиқроқ тутадиган кийимлар кийинг, яхшиси пахта, жун ва ҳ.к
🧣 Совуқда кўчага бош кийимсиз ва шарфсиз чиқманг;
😋 Лабларингизни яламанг ва ташқарида терингизни намламанг.

|Telegram Facebook|Instagram|Youtube|
👍1🥰1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
НАМАНГАН вилояти Учқўрғон туманида – “Беморларга ажратилган дорилар яширинча пулланяптими?” дея йўлланган видеомурожаатга

       Видеомуносабат
⚡️Расмий Муносабат

Ижтимоий тармоқларда “Наманган вилояти Учқўрғон тумандаги дорихоналардан бирига “тез тиббий ёрдам” машинасида қутиларда дорилар олиб келинди. Ҳар ҳолда бу қутиларда “тез ёрдам”чилар пицца келтирмаган бўлса керак. Қизиқ, бу дорилар кимларники? “Беморларга ажратилган дорилар яширинча пулланяптими?” номи остида хабарлар тарқалди.


РТТЁМ Наманган филиали Мурожаат бўйича Учқўрғон туманида ўрганишлар олиб борилди ва қуйидагилрни мальум қилади

Аниқланишича 2023 йил 4-декабр куни “ZAM ZAM MED PHARM” Х/К шифохонада бўлган Давлат рақами 50 402 VAA бўлган Дамас русумли автотранспорт воситасида дори-дармон тарқатилаётган вазият фуқаролар нигохига тушиб қолган, Дамас русумли автотранспорт 103 санитар машинаси емаслиги аниқланган дамас воситасининг ён томонидаги 103 белгиси ўчирилмагани аниқланган

Ижтимоий тармоқларда фотолавхада кўрсатилган давлат рақами 50 402 VAA ДАМАС санитар машинаси тез тиббий ёрдам хизматидаги санитар машина эмаслигини маълум қиламиз.
👍8❤2🥰1
"БАРЧАНГИЗГА КОНСТИТУЦИЯ БАЙРАМИ МУБОРАК БЎЛСИН!"

🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси 1992 йил 8 декабрь куни қабул қилинган конституциямизнинг 31 йиллиги муносабати билан барча филиал ходимлари ва уларнинг оила аъзоларини чин қалбимдан табриклайман!
Юртимиз тинчлиги, осмонимиз мусаффолиги ҳеч қачон бизни тарк этмасин. Зеро, қомусига амал қилган ҳалқ келажаги буюк бўлади.
Бежизга, ”Қомусли эл-номусли эл” дейишмаган.
Республика тез тиббий ёрдам маркази Наманган филиали маъмурияти ва жамоаси номидан Ватанимиз тараққиёти йўлида, эл соғлигини сақлаш йўлида самарали меҳнат қилаётган ҳамма ходимларимизга муваффақиятлар, мустаҳкам соғлик, оилавий тинчлик-хотиржамлик тилайман.

Байрамингиз муборак бўлсин.
🇺🇿

Республика тез тиббий ёрдам маркази
Наманган филиали директори
Адхамжон Ўтбасарович Ирисбоев


|Telegram|Facebook|Instagram|Youtube|
👍7👏2🥰1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
8-декабрь Ўзбекистон республикасининг конституцияси қабул қилинган кун!
103 Наманган


|Telegram Facebook|Instagram| Youtube|