RTTYOMNF | RASMIY
5.07K subscribers
1.98K photos
318 videos
7 files
788 links
Respublika tez tibbiy yordam markazi Namangan viloyati filiali va uning xududiy stansiyalari rasmiy matbuot kanali!
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
➡️2024 йил 11 январ куни РТТЁМ Наманган вилояти филиали Чуст ва Поп ТТЁ бўлими 320 нафар тиббиёт ходимлари ва хайдовчиларининг умумий йиғилиши ўтказилди. (Видео)

✅ Telegram ✅ Facebook
🌐 Instagram 📹 Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3🥰3👏3❤1🎉1
✅Бугун Республика тез тиббий ёрдам маркази ходимларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш мактабида тез тиббий ёрдам кўрсатиш соҳасида фаолият юритаётган транспорт бўлинмалари ходимлари учун жорий йилнинг 10-январида бошланган “Тез тиббий ёрдам автотранспорт хизматининг раҳбар ходимлари малакасини ошириш” ўқув курси якунланди.

Ўқув курсида транспорт ва эксплуатасия бўлимлари бошлиқлари, шунингдек, ҳудудий филиалларнинг умумий масалалар ва АКТ бўйича ўринбосарлари иштирок этди. Тингловчилар йўл ҳаракати қоидалари, замонавий тез тиббий ёрдам машиналарининг техник хусусиятлари, шунингдек, уларга техник хизмат кўрсатиш, улардан фойдаланиш, тез тиббий ёрдам кўрсатиш, экстремал шароитларда ҳаракат қилиш, меҳнат муҳофазаси ва техник хавфсизлиги қоидалари ва талаблари ҳамда транспорт соҳасидаги амалдаги қонунчилик бўйича билимларга эга бўлди.


✅ Telegram ✅Facebook
🌐 Instagram 📹 Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4❤2🥰1👏1
⚡️Азиз ва қадрдон Ватан ҳимоячилари – барчангизга Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 32 йиллиги ҳамда “Ватан ҳимоячилари куни” байрами муборак бўлсин!
Қадрли ўзбегимнинг мард ва жасур ўғлонлари!
Барчангизни 14 Январь «Ватан ҳимоячилари» куни билан муборакбод этаман!

Доимо сўзингиз кескир, танингиз соғ-омон бўлсин!

БАЙРАМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН


Республика тез тиббий ёрдам маркази Наманган филиали Директори Адхамжон Ўтбосарович Ирисбоев

✅ Telegram ✅ Facebook
🌐 Instagram 📹 Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👏3❤2👍2🥰1🎉1
8️⃣ Президентимизнинг 2022 йил 16 июндаги “Аҳолига тез тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ 283- сонли қарори, унда белгилаб берилган вазифалар ижроси доирасида Республика тез тиббий ёрдам маркази Наманган вилояти филиали Шахар ва туман бўлимларига 15 дона “Volkswagen Caddy” русумли автомашиналар топширилди.

РТТЁМ Наманган филиали
Ахборот Хизмати


✅ Telegram ✅ Facebook
🌐 Instagram 📹 Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍11🥰1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Аҳолига тез ва шошилинч тиббий ёрдам кўрсатишни янада яхшилаш ва яқинлаштириш, шунингдек, 2022 йил 18 март куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари билан «Тиббиётдаги ислоҳотлар — инсон қадри учун» мавзусидаги очиқ мулоқоти доирасида белгиланган вазифалар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 16.06.2022 йилдаги ПҚ-283-сонли қарорининг 3-иловаси “Тез тиббий ёрдам тизимида мавжуд автотранспорт воситалари паркини босқичма-босқич янгилаш РЕЖАСИ”га мувофиқ Республика тез тиббий ёрдам маркази Наманган вилояти филиалида мавжуд бўлган маънан ва техник эскирган “ДАМАС” русмдаги махсус санитар автотранспорт воситаларини 2022-2025 йиллар давомида замонавий шарт-шароитларга эга махсус санитар автотранспорт воситаларига босқичма босқич янгилаб борилмоқда.
Жумладан Республика тез тиббий ёрдам маркази томонидан марказлашган холда 2022-2023 йиллар давомида режага мувофиқ Наманган вилояти филиалига 61 дона Volkswagen Caddy русмли замонавий шарт-шароитларга эга махсус санитар автотранспорт воситалари етказиб берилди.
16 Январь куни 2023 йил декабрь ойида “Жиззах автомобиль заводи”дан келтирилган 15 дона автотранспорт воситаларини филали директори
Адхамжон Ўтбосарович Ирисбоев томонидан шахар ва туман бўлимларига тантанали равишда тарқатилди


🌐 Telegram ✅ Facebook
🌐 Instagram 📹 Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👏3👌1
⚡️Хукумат қарорлари ва давлат дастурларида белгиланган масалаларни амалга ошириш мақсадида 2024 йил 18 январ куни РТТЁМ Наманган вилояти филиали Тўрақўрғон, Косонсой, Мингбулоқ ва Наманган ТТЁ бўлимларини 520 нафар тиббиёт ходимлари ва хайдовчиларининг умумий йиғилиши ўтказилди. Йиғилишда 2023 йил давомида филиал томонидан амалга оширилган ишлар юзасидан даволаш ишлари бўйича директор ўринбосари Икромжон Тошпўлатов хисоботи, хайдовчилар томонидан йўл қўйилган камчиликлар юзасидан харакат хавфсизлиги мухандиси Равшанжон Ибрагимовнинг ахбороти, хамда касаба уюшма қўмитасининг 2023 йилги фаолияти юзасидан касаба уюшма қўмитаси раиси Акрамжон Жумабоевнинг ахбороти эшитилди. Йиғилишни бош фельдшер Зокиржон Хайдаров олиб борди.
Йиғилишда автокорхона бошлиғи Адхамжон Султанов иштирок этди.
Йиғилиш қизғин музокаралар, савол-жавоблар асносида олиб борилди.


🌐 Telegram ✅ Facebook
🌐 Instagram 📹 Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍8🥰1👏1
⚡️Республика тез тиббий ёрдам маркази Наманган вилояти филиали мутахассислари Сурхондарьё вилояти филиалига тажриба алмашиш мақсадида хизмат сафарида бўлишди. Сафар давомида "Call марказ", "1103-ишонч" телефон рақами ва бошқа хизматларни фаолияти билан Сурхондарьё филиали директори Юсупов Одилбек Ахмедович яқиндан таништирди. Туман тиббиёт бирлашмалари, филиал ва бўлимлар орасидаги электрон маълумот ва хужжат алмашинуви механизми ўрганилди.
Тез тиббий ёрдам хизматини худудий бўлинмаларида Президентимиз томонидан тадбиқ этиш кўрсатилган рақамлаштириш масалаларида амалга ошириш керак бўлган масалалар юзасидан фикрлар алмашилди.


РТТЁМ Наманган филиали
Ахборот Хизмати

🌐 Telegram ✅ Facebook
🌐 Instagram 📹 Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍8❤1🥰1👏1