RTTYOMNF | RASMIY
5.65K subscribers
2.01K photos
321 videos
7 files
797 links
Respublika tez tibbiy yordam markazi Namangan viloyati filiali va uning xududiy stansiyalari rasmiy matbuot kanali!
Download Telegram
Хохловчиларга концерт билетлари бор.
Ўз нархига.
👏6👍2
#Мухим
❗️Open byudjet онлайн тизими орқали олис худуддаги тез тиббий ёрдам пунктларини электр энергияси билан узлуксиз, муқобил таъминлаш мақсадида қуёш панеллари асосидаги 1 киловатт қувватга эга мини электростанциялар ўрнатишни режалаштирмоқдамиз.

Проектни ютиб олиш учун кўпроқ овозга эга бўлишимиз кераклигини биласизлар.

Шу мақсадда @rttyom_nf линки орқали филиалимиз каналига барча ходимларни улашингизни сўраб қоламиз.

РТТЁМНФ Матбуот хизмати

👉 @rttyom_nf 👈
👍11💯3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Tez yordam hodimlarini bir kunlik faoliyatidan lavha!

Namangan shahar

РТТЁМНФ МАТБУОТ ХИЗМАТИ

👉 @rttyom_nf
👍6👏1
Cоғлиқни сақлаш вазирлиги “103” хизматида эскирган автотранспорт воситаларини босқичма-босқич замонавийларига алмаштириш чораларини кўрмоқда.

Бугун “Jizzakh Auto” томонидан ишлаб чиқарилган “Volkswagen Caddy” автомобилларининг 117 донадан иборат навбатдаги партияси ҳудудлардаги "Тез ёрдам" хизматларига тақдим этилди.

РТТЁМНФ МАТБУОТ ХИЗМАТИ
👍7
👍7🔥1
Докторлар учун 4 та олтин қоида.

1. Касалликка мос дори ёзиш керак. Фирмалар билан ишлаш сизга моддий манфаат келтирса хам бир нарсани унутманг:  Ўша фирмани дориси таъсир қилишига ва касалликка мос келишига қатъий ишонинг.

2. Кўп дори ёзманг.  Кўп дори ёзиш бу гохида шифокорнинг клиник фикрлаш қобилятини пастлигидан далолат беради. Беморлар ўртасида хам кўп дори ёзган врач гўёки авлиё кўринади.  Аммо иккиси хам хато фикрлайди. Кўп дори бу кўп ташвишдир.

3. Мумкин қадар хамёнбопини ёзинг. Касал дори сотиб олиши учун оч қолмаслиги керак. Ёки стресс қабул қилмаслиги лозим.  Аммо бой хасис беморларга қимматроқ бўлса хам керакли дорини тушунтириб ёзиб беринг.

4. Касалликни ва дорини содда қилиб тушунтириб беринг. Касал ўзини ахволи хақида тушунча хосил қилсин.  Даволашнинг энг мухим қисми хам шулардан иборат.

👉 РТТЁМНФ МАТБУОТ ХИЗМАТИ
👏5❤2👍1
​ССВ: Сергелида “Тез ёрдам” ҳайдовчисини аёвсиз калтаклаган фуқарога жиноят иши қўзғатилди

Ижтимоий тармоқларда пойтахтимизнинг Сергели туманида “Тез ёрдам” ходимлари калтакланганига доир видеолавҳа тарқалди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.

Аниқланишича, жорий йил 27 февраль куни эрталаб соат 03:25 ларда Республика тез тиббий ёрдам маркази Тошкент шаҳар филиали CALL-марказига Сергели тумани 4-даҳасидаги хонадонларнинг биридан чақириқ келиб тушган. Шундан сўнг мурожаат тегишлилиги бўйича тумандаги 8-бўлимга узатилгач, ТТЁ бригадаси ходимлари — шифокор Т.А. ва фельдшер Х.О. белгиланган манзилга саноқли дақиқалар ичида етиб борган.

Калтакланиши оқибатида жиддий тан жароҳати олган 1979 йилда туғилган бемор аёл А.А.га “103” бригадаси томонидан дарҳол биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган. Шунингдек, фельдшер Х.О. беморнинг ҳолатидан келиб чиқиб, уни зудлик билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази токсикология бўлимига олиб бориш кераклигини айтган.

Шу пайт беморнинг таниши, 1990 йилда туғилган фуқаро К.А. уни гўёки А.А.га яхши қарамаётганликда айблаб, фельдшерга таҳдид қилган. Қолаверса, муштумзўр фуқаро тиббиёт ходимини ҳимоя қилган тез тиббий ёрдам ҳайдовчиси, 1970 йилда туғилган Т.С.ни уриб, унга жиддий тан жароҳати етказган.

Оқибатда жабрланган тез тиббий ёрдам ҳайдовчиси Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига олиб борилган. Текширувлар натижасида у “Бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия чайқалиши, бурун суягининг синиши, бурун юмшоқ тўқималарининг лат ейиши” дастлабки ташхиси билан нейрохирургия бўлимига ётқизилган. Ҳозир бемор белгиланган стандартлар асосида тиббий муолажаларни олмоқда.

Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан 33 ёшли фуқаро К.А. га нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, ички ишлар органлари томонидан тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

РТТЁМНФ МАТБУОТ ХИЗМАТИ
👍3