RTTYOMNF | RASMIY
5.74K subscribers
1.99K photos
321 videos
7 files
793 links
Respublika tez tibbiy yordam markazi Namangan viloyati filiali va uning xududiy stansiyalari rasmiy matbuot kanali!
Download Telegram
#ДИҚҚАТ

Самарқанд вилоятига «Р Е Г И С Т О Н» номли саёҳат дастури мавжуд

18 март 17:00
да Поп темирйул вокзалига йиғилади ва поездда (Плацкарт вагон) Самарқанд шаҳрига йўлга чиқилади.
19-20 март кунлари Самарқанд шахрида Улуғбек расадхонаси, Хўжа Дониёр мақбараси, Шоҳи Зинда ансамбли, Ҳазрати Хизр масжиди, Ўзбекистоннинг биринчи президенти И.А.Каримовнинг мақбаралари, Амир Темур мақбараси, Регистон майдони, “Samarkand city” туризм маркази, Боқий шаҳар мажмуаси, Бибихоним мақбараси ва масжиди, Сиёб бозорига экскурсия.
20 март 20:20-Самарқанд Темирйўл вокзалига келинади ва Самарқанд-Поп йўналишидаги поездга чиқилади.
21 март 04:00-Поп темирйўл вокзалига етиб келинади.

Саёҳат нархи бир киши учун 1 400 000 сўм (700 минг сўм ходим, 700 минг сўм профсоюз маблағи хисобидан)

Саёхатга бориш нияти бор ходимлар рўйхатга қўшилиш учун 6 март кунига қадар туман (шахар) ТТЁ бўлим мудирларига мурожаат қилишингиз сўралади.

РТТЁМНФ Матбуот хизмати

(+998)78-223-13-53
👉 @RTTYOM_NF 👈
👍6
​❗️Тиббиёт ходимининг касбий фаолиятига тўсқинлик қилганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда

Бугун Сенатнинг ўттиз еттинчи ялпи мажлисида “Тиббиёт ходимининг қонуний тиббий фаолиятига тўсқинлик қилганлик учун жавобгарлик белгиланиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонун муҳокама қилинди.

Хусусан, сўнгги вақтларда беморлар ва уларнинг яқин қариндошлари томонидан тиббиёт ходимларига тажовуз қилиш ҳоллари кўпайиб бораётганлиги, бу жараёнда тиббиёт ходимларини беморларнинг соғлиғи ёмонлашишида ёки ўлимида асоссиз равишда айблаш, шунингдек, ҳеч бир сабабсиз шифокорларга ва ўрта тиббиёт ходимларига тажовуз қилиш ҳоллари юз бераётганлиги қайд этилди.

Қонун билан юқорида қайд этилган муаммоларга ечим топиш мақсад қилинган.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда тиббиёт ходимининг қонуний тиббий фаолиятига тўсқинлик қилганлик ёки шу мақсадда тиббиёт ходимига қонунга хилоф равишда ҳар қандай шаклда таъсир ўтказганлик учун алоҳида жавобгарлик белгиланмоқда.

Бунда ушбу ноқонуний фаолиятни амалга оширган фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан етти бараваригача, мансабдор шахсларга эса етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солиш ёки ўн беш суткагача маъмурий қамоққа олиш жазоси киритилмоқда.

Шунингдек, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 197-7-моддасида тиббиёт ходимининг қонуний тиббий фаолиятига тўсқинлик қилганлик ёки шу мақсадда тиббиёт ходимига қонунга хилоф равишда ҳар қандай шаклда таъсир ўтказганлик ҳақидаги ишларни кўриб чиқиш белгиланмоқда.

Бундан ташқари, ушбу Кодекснинг 305-моддасига мувофиқ мазкур тоифадаги ишларни кўриб чиқиш муддати уч суткани ташкил этиши қайд этилмоқда.

Сенаторларнинг таъкидлашича, ушбу Қонуннинг қабул қилиниши тиббиёт ходимлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиб, уларнинг касбий фаолиятига турлича аралашувларнинг олдини олади. Шифокорлик касбининг мақоми ҳамда нуфузини оширишга, фуқароларга ўз вақтида ва сифатли тиббий ёрдам кўрсатилишига хизмат қилади.

‼️Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

РТТЁМНФ МАТБУОТ ХИЗМАТИ
👍5
Энди тиббиёт ходимига қўл кўтарганлар қамалади.

Тиббиёт ходимининг фаолиятига қонунга хилоф равишда таъсир ўтказган ва аралашган фуқаролар учун 1,5 млн сўмдан 2,1 млн сўмгача, мансабдорларга эса 2,1 млн сўмдан 3 млн сўмгача жарима ёки 15 суткагача қамоқ жазоси белгиланди.

👉 @RTTYOM_NF
👍7
⚡️ ТАЙИНЛОВ

Наманган вилояти Соғлиқни сақлаш бошқарма бошлиғининг тегишли буйруғи билан:

Дедабаев Файзулло Убайдуллаевич Уйчи туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи-кўп тармоқли марказий поликлиника мудири лавозимига тайинланди.
👍1
❓“103” автомобилларидан қайси ҳудудда энг кўп фойдаланилмоқда?

Абдувоит Ғафуров,
Республика тез тиббий ёрдам маркази директори:

🚑 — “103” тизимида энг кўп тез ёрдам машинаси Самарқанд вилоятига тўғри келади. Ҳозир бу ҳудудда 316 та махсус тез тиббий ёрдам автомобили мавжуд.

🚗 Ундан кейинги ўринни 309 та автомобиль билан Фарғона вилояти банд этган.

🚙 Шунингдек, Андижон ва Қашқадарё вилоятларида “Тез ёрдам” машиналари сони 250 тадан, Тошкент шаҳри, Наманган, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида 200 тадан юқори.

❗️Таъкидлаш лозимки, ҳудудлардаги тез тиббий ёрдам машиналари миқдори у ердаги аҳоли сони ва жойлашувига кўра тақсимланган.

👉 РТТЁМНФ МАТБУОТ ХИЗМАТИ
👍12👎1🔥1
#ҚУТЛОВ
Азиз ва қадрли опа-сингиллар!
Барча шифокорлар, ҳамшира-ю кичик тиббиёт ходимларини кириб келаётган баҳорнинг илк шодиёнаси, 8 март – Халқаро-хотин қизлар куни билан ўз номимдан чин дилдан самимий табриклайман. Сизларнинг ҳамиша фаоллигингиз ва касбга садоқатингиз туфайли соҳамиз равнақ топмоқда. Халқимиз барчангизни доимо ардоқлайди. Чунки, фидокорона хизматларингиз, чексиз меҳру эътиборингиз ва юксак профессионал маҳоратингиз билан элимиз дардига дармон бўляпсиз.
Фурсатдан фойдаланиб, Сизларга дилимдаги энг эзгу тилакларни йўллайман.Аввало соғ-омон бўлинг. Оилангиз бахту саодатини кўринг. Янги Ўзбекистонимиз тараққиёти, юртимиз тиббиёти ривожи, халқимизга малакали ва сифатли тиббий хизмат кўрсатиш йўлидаги саъй-ҳаракатларингиз бароридан келсин.
Чуқур ҳурмат билан,
Абдулҳоди ИМИНОВ,
Наманган вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи.
👍8👏1
💐 8-МАРТ
БАЙРАМИНГИЗ МУБОРАК!

Азиз опа-сингиллар, муҳтарам оналар!
Ҳаммангизни гўзаллик ва баҳор айёми халқаро хотин-қизлар куни билан чин дилдан табриклайман!

Доим гўзал ва бетакрор бўлиб юринг. Яқинларингиз баҳтига саломат бўлинг.
Ҳар кунингиз байрам бўлсин 💋

Сизга хурмат билан РТТЁМНФ Жамоаси


👉 РТТЁМНФ МАТБУОТ ХИЗМАТИ
👍7👏6❤2
#Байрам

РТТЁМ Наманган вилояти филиали рахбарияти билан биргаликда касаба уюшма қўмитаси хисобидан бахор байрами "8-март" муносабати билан 50 нафар нафақадаги ходимларга "Туркистон" тантаналар мажмуасидаги байрам дастурхонига таклифномалар берилди, 200 нафар ходимларга туман марказларидаги маданият саройларида, 100 нафар ходимга Наманган шахар А. Навои театрида бўлиб ўтган байрам дастурига чипталар тарқатилди.
Байрам куни иш жойида, вилоят бўйича халқ хизматида бўлган 400 нафар опа-сингилларимиз учун эсталик совғалари тарқатилди.

РТТЁМНФ Матбуот хизмати
👉@RTTYOM_NF
☎️ (+998)78-223-13-53
👍9🔥1💯1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Ўзбекистон тиббиёти--инсон қадри учун"

📍 ЯНГИ НАМАНГАН ТУМАНИ


Наманган вилоятига  “Volkswagen Caddy“ тез тиббий ёрдам машиналари келтирилди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан, Наманган вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси тизимида бўлган, маънан эскирган тез тиббий ёрдам машиналари замонавий, энг сўнги тиббий ёрдам жиҳозлари билан жиҳозланган автомобилларга алмаштирилмоқда.

Шу мақсадда, бугун Республика тез тиббий ёрдам маркази Наманган филиалига, Жиззах вилоятида ишлаб чиқарилган замонавий “Volkswagen Caddy“ тез тиббий ёрдам автомашиналаридан 11 таси келтирилди.

Бунга қадар ушбу турдаги автомобилларидан 20 таси Наманганга келтирилган эди.

Бу эса тез тиббий ёрдам тизимига бўлган чақириқларни белгиланган вақтда амалга ошириш  имконини берган бўлса, бугун келтирилган  “Volkswagen Caddy“ русимдаги тез тиббий ёрдам машиналари ушбу тизимда ишлаётган тез тиббий ёрдам ходимлари ишини  янада осонлаштиради.

👉 РТТЁМНФ МАТБУОТ ХИЗМАТИ
👍5❤1
#Футбол

Соғлиқни сақлаш ходимлари ўртасида “Спорт- саломатлик гарови” шиори остида ўтказилаётдиган “Мини-футбол” мусобақаси 2023 йил 15-16 март кунлари Ж. Мангуберди кўча (35-мактаб ёнида) жойлашган Мини стадион майдонларида ўтказилади.

👉 РТТЁМНФ МАТБУОТ ХИЗМАТИ
👍4🔥1
#Малака ошириш!
Хурматли хамкасабалар IELTS сертификати бор бўлган шифокорлар учун чэт давлатда қисқа муддатли малака ошириш курси учун хужжатлар қабул қилинади.

deadline: 13 march 09:00.

Касаба уюшма қўмитаси.

👉 РТТЁМНФ МАТБУОТ ХИЗМАТИ
👍11
Футбол 2023.pdf
283.1 KB
Ассалому алайкум!
биринчи ўйин 15 март куни 13-00да бошланади.
Барча ўйинчилар тиббий кўрикдан ўтган бўлиши шарт!
Жаъмоа аъзолари ўйинга ПАСПОРТ билан келиши керак!!!

РТТЁМНФ МАТБУОТ ХИЗМАТИ
👍2🔥1
⚡️ Бугун футбол бошланади

соат 12-00 га жамоа сардорларини таклиф киламиз
соат 13-00 да мусабака бошланади.




Соғлиқни сақлаш ходимлари ўртасида “Спорт- саломатлик гарови” шиори остида ўтказилаётдиган “Мини-футбол” мусобақаси бугун 2023 йил 15 март куни соат 13-00да Ж.Мангуберди кўча (35-мактаб ёнида) жойлашган Мини стадион майдонларида БОШЛАНАДИ.

Футбол ишқибозларини таклиф этамиз!

Батафсил малумот учун тел +99890219-29-12
+99878223-13-53
👍2
#Футбол

Соғлиқни сақлаш ходимлари ўртасида “Спорт- саломатлик гарови” шиори остида ўтказилаётган «Мини-футбол» мусобақаси бугун БОШЛАНДИ.
Мусабақани филиал директори Адхамжон Ирисбоев очиб, барча жамоага омад тилаб қолдилар.

👉 РТТЁМНФ МАТБУОТ ХИЗМАТИ
🔥2
👍1