Rustamjon Domla Suhbatlari
6.13K subscribers
527 photos
927 videos
1.51K links
Download Telegram
Унутилган суннатлардан

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Умму Сулайм Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга: «Эй Аллоҳнинг расули, менга шундай калималарни ўргатинг, токи улар билан дуо қилай», дедилар. Шунда у зот: «Аллоҳ таолога ўнта тасбеҳ (субҳоналлоҳ), ўнта ҳамд (алҳамдулиллаҳ), ўнта такбир (Аллоҳу акбар) айтиб, сўнгра Аллоҳдан ҳожатингни сўрайсан. Шунда у Зот “ҳақиқатда амалга оширдим”, “ҳақиқатда амалга оширдим”, деб айтади, дедилар.»

Имом Аҳмад, Термизий ва Насаий ривояти.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
• Рустамжон домла шахсий телеграм каналига уланиш👇
https://t.me/RUSTAMJONDOOMLA
👍4628👏5🤔2
#Малумот

🕋Масжидул Ҳаромда беш вақт жамоат билан намоз ўқиш 277 йил, 9 ой, 10 кун ибодат қилишга тенгдир. Сиз бўлса “Маккада 10 кун кўплик қилар экан” деб диққат бўлиб юрибсиз😔


☝️ Аллоҳнинг байтига келганизда вақтингизни музей, мехмонхона, қизил денгиз, бозорларда ўтказиб юборманг аксинча 5 вақт намозни Масжидул Ҳарамда ўқинг.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
• Рустамжон домла шахсий телеграм каналига уланиш👇
https://t.me/RUSTAMJONDOOMLA
👍5946👏9🤔1
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳнинг меҳмонлари учта: ғозий, ҳожи ва умра қилувчи», дедилар.
Имом Насоий ривояти.

Изоҳ: Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳаж билан умрани кетма-кет қилинг. Албатта, худди босқон темир, тилла ва кумушнинг кирини кетказганидек, иккиси фақирлик ва гуноҳларни кетказади. Ҳажжи мабрурнинг жаннатдан бошқа савоби йўқ», дедилар».

Насоий ва Термизий ривоят қилганлар. Термизий саҳиҳ деган.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
• Рустамжон домла шахсий телеграм каналига уланиш👇
https://t.me/RUSTAMJONDOOMLA
31👍26👏3🤔2
Жоним фидо сизга, ё Расулуллоҳ!

Макка ва Мадинанинг ўртасидаги масофа тахминан 450 километрни ташкил этади. Бу дегани, (автомашинада) 80 км тезликда тинмасдан ҳаракатлансангиз, 5 соатларда етиб борасиз.
Энди, Аллоҳнинг Расули соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳунинг ҳамроҳлигида, 8 кун давомида ушбу масофани ярмини пиёда, ярмини туяда босиб ўтганини тасаввур қилинг...
Ўшанда Расулимиз соллаллоҳу алайҳи васаллам оғирлигига тоғлар ҳам дош беролмайдиган ғаму ташвишлар юкини елкага ортганча, қоронғу тун зулматида, у зотни ўлдиришга қасд қилган қурайшликлардан тезликда қочиб чиққан эдилар.  

Хўш, бу машаққат, безовталик ва чарчоқлар нима учун эди?

Буларнинг бари ушбу динга ёрдам бериш ва бутун оламдаги жаҳолат ва жоҳилият қоронғулигини ҳақ нури ила ёритиш учун эди... Токи у иймоннинг нуридан мўминлар баҳраманд бўлсинлар, неъматлансинлар учун эди.
Ё Расулуллоҳ, сизга  жоним ва бутун аҳлим фидо бўлсин!

Аллоҳумма солли васаллим ъала набиййина Муҳаммад ва ъалаа алиҳи васаҳбиҳи васаллам.
5104👍46👏8
Умра

Икки муқаддас масжид зиёратчилари сони 68 741 853 нафар зиёратчини ташкил қилди

1447 ҳижрий йилнинг Жумодул охир ойи давомида икки муқаддас масжидни зиёрат қилганлар сони ўтган ойга нисбатан 1 миллион кишидан кўпроққа ошди.

Тафсилотлар (рақамларда):

▫️68 741 853 киши — (Маккаи мукаррамада) Масжидул Ҳаромда намоз ўқиганлар
▫️23 116 271 киши— (Мадинаи мунавварада) масжиди Набавийда намоз ўқиганлар
▫️11 863 477 киши — умра адо этганлар
▫️94 776 киши —  Каъба ёнида (Ҳотим девори ичида) намоз ўқиганлар
▫️1 319 653 киши— Равзаи шарифда ибодат қилганлар
▫️2 331 603 киши— (Бобус Саломдан кириб)Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у зотнинг икки соҳиблари (Абу Бакр Сиддиқ ва Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳумлар)га салом берганлар

Манба: Саудия Арабистони Подшоҳлиги икки Муқаддас масжид ишлари бўйича Бош бошқармаси.
30👍11👏3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
• БАРОАТ КЕЧАСИ КУНИ БЎЛГАН АЖОЙИБ СУҲБАТ
©Устоз Рустамжон домла

Суҳбатни охиригача завқ билан эшитиш тавсия қилинади.


#Архив
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
▫️Рустамжон домла шахсий телеграм каналига уланиш👇
✅https://t.me/RUSTAMJONDOOMLA
👍3216👏5🤔4
#Рамазон

☝️ИФТОР ВАҚТИДА МЎЪМИН КИШИ УЧУН БИР МУКОФОТ БОР
©Устоз Рустамжон домла

Яқинларга | Улашинг.
51👏15👍8🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади, у киши айтдилар:

«Эй Расулуллоҳ, агар Қадр кечаси қайси кеча эканини билсам (яъни, қадр кечасини топишга муваффақ бўлсам), унда нима деб дуо қилай?» дедим. У зот:


🤲 «Аллоҳумма иннака Афуввун туҳиббул афва фаъфу ъанний» деб айт!» дедилар».

Дуонинг маъноси: «Ё Аллоҳ, албатта, Сен Афуввсан (гуноҳларни кечирувчи, афв қилувчисан), кечиришни яхши кўрасан, мени афв қилгин, кечиргин».


Имом Аҳмад, Термизий, Ибн Можа, Насоий, Ҳоким, Байҳақий ривоят қилишган.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
▫️Рустамжон домла шахсий телеграм каналига уланиш👇
✅https://t.me/RUSTAMJONDOOMLA
👍2121👏5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Лайлатул қадр кечасида ўқилган дуо ва бошқа амаллар хақида батафсил тавсия
©Устоз Рустамжон домла
36👍21👏5🤔1
Ҳурматли обуначилар!

Устоз Ҳабибуллоҳ домла
(@habibullohdomla ) нинг расмий Instagram саҳифаларига обуна бўлишингизни тавсия этамиз.

Ушбу саҳифада сиз ўзингизни қизиқтирган диний саволларга аниқ ва ишончли жавобларни топишингиз мумкин.

Фойдали ва ишончли маълумотлар!


instagram.com/habibullohdomla
👍133
Forwarded from Muslim.uz
#eslatma #takbir #tashriq #muhim
🤲БУ ЙИЛГИ ТАКБИР ТАШРИҚ АЙТИШ КУНЛАРИ ҚАЙСИ КУНЛАРГА ТЎҒРИ КЕЛАДИ?

اللهُ أكبر اللهُ أكبر لا إلهَ إلَّا الله واللهُ أكبر اللهُ أكبر ولله الحَمْد
 
🗣 Ўқилиши: Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, Лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар, Аллоҳу акбар ва лиллаҳил ҳамд.

💬 Маъноси: Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир. Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқдир. Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир ва ҳамд Аллоҳ учундир.


✅Такбири ташриқ 26 май бомдод намозидан бошлаб ҳайитнинг тўртинчи куни - 30 май аср намозига қадар (аср намозида ҳам) айтилади:

✅  26 май — 5 маҳал
✅  27 май — 5 маҳал
✅  28 май — 5 маҳал
✅  29 май — 5 маҳал
✅  30 май — 3 маҳал

🕔Жами 23 маҳал намозда такбири ташриқни бир маротаба айтиш вожиб амал саналади.

💬 Ушбу такбир хоҳ жамоат билан, хоҳ ёлғиз ўқилган ҳар бир фарз намоздан кейин айтилади.

🧎‍♀️ Аёллар такбири ташриқни махфий айтадилар.

🕌 Намозга кечикиб қўшилган киши ҳам намозини тўлиқ ўқиб бўлганидан кейин такбири ташриқни айтади.

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍33👏1
Forwarded from Muslim.uz
#eslatma #zulhijja #arafa #roza

☪️ АРАФА КУНИ ТУТИЛГАН РЎЗА 2 ЙИЛЛИК ГУНОҲЛАРГА КАФФОРАТ

⏺ 26 май сешанба куни зулҳижжа ойининг 9-куни – арафа кунидир.


📿 Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Арафа кунининг рўзаси ўзидан аввалги бир йил ва ўзидан кейинги бир йилнинг гуноҳларига каффорат бўлишини Аллоҳдан умид қиламан", дедилар (Имом Муслим ривояти).

📿 Бошқа ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Арафа кунининг рўзаси икки йилга каффоратдир: ундан олдинги ва ундан кейинги йилга", деганлар (Имом Байҳақий ривояти).

🕰Оғиз ёпиш ва очиш вақти (Тошкент вақти билан):

⏺ Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:16
⏺ Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 19:49

🤲 Нияти:
Холис Аллоҳ учун нафл рўза тутишни ният қилдим.

🌙 Ғафлатда қолманг! Арафа куни рўзасини тутишни ўтказиб юборманг! Буни бошқаларга ҳам эслатинг. Эҳтимол Сиз сабабли бошқалар ҳам рўза тутар.

⏰ @fatvouz_taqvim_bot — айнан Сиз турган локация бўйича саҳарлик ва ифторлик вақтларини ҳисоблаб берадиган бот.


✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍11👏1
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ!

Қадрли мўмин-мусулмонлар! Сиз азизларни улуғ айём — Қурбон ҳайити байрами билан чин қалбдан муборакбод этаман. Аллоҳ таоло юртимиз Ўзбекистон тинчлигини, халқимиз аҳиллигини ва хонадонларимиз файзу баракасини зиёда қилсин. Қилган ибодат ва қурбонликларингиз даргоҳида қабул бўлсин.


Ҳайит айёмингиз муборак бўлсин!
43👏8👍6